язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2020 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Алока ва ахборот-коммуникацион технологиялар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2020 й. 443-сон "Рақамли Тошкент" комплекс дастури доирасида Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.07.2020 й.

N 443




"РАҚАМЛИ ТОШКЕНТ" КОМПЛЕКС

ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ

ГЕОГРАФИК АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ ТИЗИМИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 17 мартдаги ПҚ-4642-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, "Рақамли Тошкент" комплекс дастури доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлигини йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда "Рақамли Тошкент" комплекс дастури доирасида Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизимини яратиш ишлари амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

"Рақамли Тошкент" комплекс дастури доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага;

"Рақамли Тошкент" комплекс дастури доирасида Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизимини жорий этиш режа-жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда мазкур режа-жадвалда назарда тутилган тадбирлар тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгилаб қўйилсин.


3. Давлат органлари ва ташкилотлари "Рақамли Тошкент" комплекс дастури доирасида Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизимини жорий этиш режа-жадвалида белгиланган муддатларда давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлигини тартибга солишни назарда тутган ҳолда, технологик йўриқномалар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ҳамда режа-жадвалда белгиланган бошқа вазифалар тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини ташкил этсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 16 июлдаги

443-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Рақамли Тошкент" комплекс дастури

доирасида Тошкент шаҳрининг географик

ахборот-таҳлил тизимини жорий этиш

РЕЖА-ЖАДВАЛИ

Т/р

Маълумот номи

Амалга ошириш механизми ва шакли

Амалга ошириш муддати

Маълумотни қабул қиладиган ташкилот

Маълумот

тақдим этадиган ташкилот

I. CОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИ БЎЙИЧА (2020 ЙИЛ)

1.

Қуйидагиларни назарда тутувчи тиббиёт муассасаларидаги беморлар сони тўғрисидаги маълумот:

шифохона ўринларининг умумий сони, бўш жойлар сони;

касалликларнинг турлари ва сони;

тиббий хизмат кўрсатилган шахслар сони.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

ноябрь


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш.

ноябрь

3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

декабрь


4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

декабрь

2.

Тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати:

хизмат турининг номи;

хизматларнинг нархи.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

ноябрь


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш.

ноябрь

3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

декабрь

4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

декабрь

3.

Тез тиббий ёрдам хизматининг статистик кўрсаткичлари, шунингдек, тез ёрдам автомашиналарининг ҳаракатланиш дислокацияси.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

июль


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш;

август

3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

сентябрь


II. ТАЪЛИМ СОҲАСИ БЎЙИЧА (2020 ЙИЛ)


4.

Қуйидагиларни назарда тутувчи мактабгача таълим муассасаси фаолияти тўғрисида маълумот:

жами ўринлар сони;

бўш ўринлар сони;

тарбияланувчилар сони;

хизматларнинг нархи;

жиҳозланиши;

жиҳозларга эҳтиёж.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

сентябрь


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Мактабгача таълим вазирлиги

2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш.

сентябрь

3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

октябрь

4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

ноябрь

5.

Мактаб фаолияти тўғрисида маълумот:

жами ўринлар сони;

бўш ўринлар сони;

ўқувчилар сони;

хизматлар нархи;

жиҳозланиши;

жиҳозларга эҳтиёж.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

октябрь


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги

2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш.

октябрь

3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

ноябрь

4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

декабрь

6.

Олий ва ўрта махсус ҳамда касб-ҳунар таълими фаолияти тўғрисида маълумот:

жами талабалар сони;

давлат грантида таҳсил олаётган талабалар сони;

тўлов шартнома асосида таҳсил олаётган талабалар сони.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

август


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш.

август


3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

сентябрь

4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

октябрь


III. УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИ БЎЙИЧА (2020 ЙИЛ)


7.

Иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни ҳисобга олиш тўғрисида маълумот:

маиший истеъмолчилар;

юридик шахслар (ишлаб чиқариш);

давлат идоралари.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

октябрь


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш.

октябрь


3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

ноябрь

4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

декабрь

8.

Табиий газни ҳисобга олиш маълумотлари:

маиший истеъмолчилар;

юридик шахслар (ишлаб чиқариш);

давлат идоралари.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

октябрь


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Энергетика вазирлиги, "Ҳудудгазтаъми-нот" АЖ

2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш.

ноябрь

3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

декабрь

4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

декабрь

9.

Электр энергиясини ҳисобга олиш маълумотлари:

маиший истеъмолчилар;

юридик шахслар (ишлаб чиқариш);

давлат идоралари.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

октябрь


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Энергетика вазирлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари" АЖ

2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш.

ноябрь

3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

декабрь

4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

декабрь

10.

Хонадонларнинг (уйларнинг) ичимлик суви билан таъминланганлиги тўғрисида маълумот.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

октябрь


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Сувсоз" ДУК

2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш.

октябрь

3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

ноябрь

4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

декабрь

11.

Хонадонларнинг (уйларнинг) канализация билан таъминланганлиги тўғрисида маълумот.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

октябрь


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Сувсоз" ДУК

2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш.

октябрь

3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

ноябрь

4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

декабрь

12.

Тошкент шаҳридаги ичимлик суви таъминоти ва канализация объектлари тўғрисида маълумот:

манзили ва жойлашуви;

объектларнинг қуввати;

Тошкент шаҳри аҳолисининг қамров зоналари.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

октябрь


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш.

октябрь

3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

ноябрь

4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

декабрь


IV. ШАҲАРСОЗЛИК, ЕР ТУЗИШ, КАРТОГРАФИЯ ВА

КАДАСТР СОҲАСИ БЎЙИЧА (2020 ЙИЛ)


13.

Қурилаётган объектларнинг сони тўғрисида маълумот:

объектнинг паспорти;

объектнинг координаталари (кенглик ва узунлик).

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

сентябрь


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Қурилиш вазирлиги

2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш.

октябрь

3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

ноябрь

4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

декабрь

14.

Кўчмас мулк объектлари ҳақидаги геоахборот:

объект тури (турар жой ва нотурар жой);

манзилнинг номи;

манзили ва жойлашув координаталари (кенглик ва узунлик).

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

сентябрь


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

"Давергеодезка-дастр" қўмитаси

2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш.

октябрь

3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

ноябрь

4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

декабрь

15.

Ер тўғрисида маълумот:

тадбиркорлик учун мўлжалланган бўш ер участкалари;

ерлардан фойдаланишнинг белгиланган асосий мақсадига кўра тоифалари.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

июль


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

"Давергеодезка-дастр" қўмитаси

2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

сентябрь

3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

октябрь

16.

Савдога қўйилган бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари тўғрисида маълумот:

сотилган;

сотувга қўйилган/қўйилмаган;

объектнинг координаталари (кенглик ва узунлик).

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

июль


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Давлат активларини бошқариш агентлиги

2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш.

август

3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

август

4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

сентябрь


V. ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ВА ФУҚАРОЛИК БЎЙИЧА (2020 ЙИЛ)


17.

Тошкент шаҳрида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар сони тўғрисидаги маълумот.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

июль


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Ички ишлар вазирлиги

2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

август

3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

сентябрь

18.

Бандлик ва ишсизлик тўғрисидаги маълумотлар:

штат жадвалидаги ишчилар сони;

бўш иш ўринлари сони;

ходимларнинг тоифалари (лавозимлари);

ходимларнинг малакаси.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

июль


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

август

3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

сентябрь

19.

Пенсия ва нафақа олувчилар тўғрисида маълумот:

пенсия ва нафақа олувчилар сони;

нафақа олувчиларнинг турлари / тоифалари;

пенсия ва нафақаларни тўлаш режаси;

тўлов тури бўйича миқдор.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

июль


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

август

3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

сентябрь

20.

Ногиронлар ва ногиронлик гуруҳлари сони тўғрисида маълумот:

ногиронлар сони;

ногиронлик гуруҳлари.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

август


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий ва ижтимоий экспертиза инспекцияси

2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

сентябрь

3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

октябрь

21.

Кам таъминланган оилалар сони тўғрисида маълумот.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

июль


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги,  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

август

3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

сентябрь

22.

Ишсизлик нафақалари тўғрисида маълумот:

нафақа олувчилар сони;

нафақа тўлаш режаси;

тўланган нафақалар миқдори.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

июль


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

август


3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

сентябрь

23.

ФҲДЁ бўлими ҳақида маълумот:

рўйхатдан ўтган никоҳлар сони;

ажралишлар сони;

туғилганлар сони;

вафот этганлар сони.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

июль


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Адлия вазирлиги

2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

август

3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

сентябрь


VI. СОЛИҚ ВА ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ СОҲАСИ БЎЙИЧА (2020 ЙИЛ)


24.

Юридик шахс тўғрисида маълумот:

юридик шахснинг СТИРи;

юридик шахснинг номи;

юридик шахс мақоми;

давлат рўйхатига олиш манзили;

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилган санаси;

юридик шахс тугатилган сана;

юридик шахснинг мулкчилик шакли;

юридик шахснинг мулкчилик шакли;

юридик шахснинг шакллари;

юридик шахснинг маъмурий-ҳудудий бўлиниши объектларини белгилаш тизими;

юридик шахснинг рақами (ИФУТ);

юридик шахснинг КТУТ рақами.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

июль


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, (Юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базаси)

2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

август

3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

сентябрь

25.

Патент тўғрисида маълумотлар:

патент рақами;

патент фаолиятининг тури.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

август


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Давлат солиқ қўмитаси

2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

сентябрь

3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

октябрь

26.

Кичик тадбиркорлик субъектлари тўғрисида маълумот:

сони;

фаолият тури.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

август


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси

2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

сентябрь

3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

октябрь

27.

Солиқ бўйича қарздорлик мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида маълумот:

қарздорларнинг сони;

қарз миқдори.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

июль


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Давлат солиқ қўмитаси

2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

август

3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

сентябрь

28.

Солиқлар ва бошқа тўловлардан тушадиган даромад миқдори:

йирик солиқ тўловчилар;

кичик тадбиркорлик субъектлари;

бюджет ташкилотлари ва бошқалар.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

август


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Давлат солиқ қўмитаси

2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

сентябрь

3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

октябрь

29.

Электрон кооперация портали (cooperation.uz) тўғрисида маълумотлар:

- тузилган шартномалар сони;

- шартномаларнинг умумий суммаси;

- иштирокчилар сони;

- маҳсулотлар тури, сони ва бошқа очиқ маълумотлар.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

июль


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш.

август

3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

август

4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

сентябрь

30.

Ҳудудлар бўйича ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида маълумотлар:

экспорт ҳажми;

импорт ҳажми;

экспорт қилувчилар сони;

импорт қилувчилар сони;

экспорт қилинадиган товарларнинг турлари;

импорт қилинадиган товарларнинг турлари;

манзили ва жойлашуви.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

июль


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси

2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

август

3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

сентябрь

31.

Туманлар кесимида Тошкент шаҳрида аҳоли сони тўғрисида маълумот.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

август


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Давлат статистика қўмитаси

2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

сентябрь

3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

октябрь

32.

Туманлар кесимида кредитлар тўғрисида маълумот:

берилган кредитлар сони;

кредитлар тури;

кредитлар миқдори.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

август


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Марказий банк

2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

сентябрь

3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

октябрь


VII. ТРАНСПОРТ ВА ЙЎЛСОЗЛИК СОҲАСИ БЎЙИЧА (2020-2021 ЙИЛЛАР)


33.

Автотураргоҳ ҳақида тафсилотлар:

тўхташ жойлари сони;

объект координаталари (кенглик ва узунлик);

хизматлар нархи.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил июль

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

2020 йил

сентябрь

3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2020 йил

октябрь

34.

Рўйхатдан ўтган транспорт воситалари тўғрисида маълумот: жисмоний шахслар;

юридик шахслар:

транспорт воситаларининг тоифалари;

транспорт воситаларининг сони.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил август

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Ички ишлар вазирлиги

2. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2020 йил

сентябрь

35.

Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида маълумот:

ҳодисалар сони;

сабаблари;

ҳодиса юз берган жой коордианаталари (кенглик ап узунлик);

воқеалар натижалари.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил сентябрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Ички ишлар вазирлиги

2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

2020 йил октябрь

3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2020 йил декабрь

36.

Жамоат транспорти ҳақида маълумот:

автобусларнинг ҳаракати;

жамоат транспорти тури;

маршрут йўналишлари;

транспорт воситаларининг сони;

йўловчилар сони.

1. Маълумотларни мужассамлаштирувчи платформа ишлаб чиқиш.

2020 йил декабрь


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Транспорт вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Тошшаҳартранс-хизмат" АЖ

2. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил

январь

3. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш.

2021 йил февраль

4. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

2021 йил март

5. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2021 йил апрель


VIII. ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ СОҲАСИ БЎЙИЧА (2020 ЙИЛ)


37.

Фуқаролиги бўлмаган шахслар ва хорижий фуқаролар тўғрисида маълумот:

фуқаролиги бўлмаган шахслар сони;

хорижий фуқаролар сони.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

июль


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Ички ишлар вазирлиги

2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

сентябрь

3. Бир марталик сўровнома асосида электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

октябрь


IX. ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

СОҲАСИ БЎЙИЧА (2020 ЙИЛ)


38.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида маълумот:

объектлар сони;

объектларнинг турлари;

манзил ва жойлашув координаталари (кенглик ва узунлик).

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

июль


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш.

август

3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

сентябрь

4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

октябрь

39.

Экологик вазият ҳақида маълумот.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

июль


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Гидрометеорология хизмати маркази

2. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиш.

август


3. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

сентябрь

4. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

октябрь

40.

Ҳавога ифлослантирувчи моддалар чиқарилиши ҳақида маълумот.

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

июль


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Гидрометеорология хизмати маркази

2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

сентябрь

3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

октябрь


X. МАДАНИЯТ СОҲАСИ БЎЙИЧА


41.

Маданий ва кўнгилочар объектлар, шунингдек, сайёҳлик жойлари тўғрисида маълумот:

объектлар сони;

объектларнинг турлари;

манзили ва жойлашув координаталари (кенглик ва узунлик).

1. Электрон ҳамкорлик бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

июль


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Маданият вазирлиги

2. Электрон ҳамкорлик модулини (веб-сервис) яратиш.

сентябрь

3. Электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

октябрь

Изоҳ.


1. Географик ахборот-таҳлил тизимига реал вақтда узатиладиган маълумотларнинг таркиби тегишли технологик йўриқномаларда белгиланади.


2. Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизимининг ишлаши учун зарур бўлган маълумотлар рўйхати Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қўшма қарорлари билан тўлдирилиши ва ўзгартирилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 17 июль