ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.12.2019 й. ПФ-5889-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-5519-сон Фармонига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
06.12.2019 й.
N ПФ-5889
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2018 ЙИЛ 26 АВГУСТДАГИ
"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ
АДМИНИСТРАЦИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ТЎҒРИСИДА"ГИ ПФ-5519-СОН ФАРМОНИГА
ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-5519-сон Фармонига қўшимча ва ўзгартириш иловага мувофиқ киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2019 йил 6 декабрдаги
ПФ-5889-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 26 августдаги "Ўзбекистон Республикаси
Президенти Администрациясини ташкил этиш
тўғрисида"ги ПФ-5519-сон Фармонига
киритилаётган қўшимча ва ўзгартириш
1-илованинг рус тилидаги матнида:
"Сектор развития агропромышленного комплекса 3" блокидан кейин "Сектор международного экономического сотрудничества 3" блоки билан тўлдирилсин;
изоҳдаги "372" рақами "375" рақами билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 6 декабрь