язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Конуннинг 1-моддаси ва 2-моддасининг 4-банди ушбу Конун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикасининг 21.07.2020 й. ЎРҚ-629-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 01.05.2020 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 19.06.2020 й. маъқулланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

21.07.2020 й.

N ЎРҚ-629



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 1 майда қабул қилинган

Сенат томонидан 2020 йил 19 июнда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430-модда, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 3, 161-модда, N 5, 259, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 471-модда, N 9, 592-модда, N 11, 787-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 204-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 186-3-модда:


номи ва биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"186-3-модда. Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори

воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида

ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш,

дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан

ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш,

шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар

мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича

чакана реализация қилиш тартибини бузиш


Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса";

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ёки кўп миқдорда содир этилган бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";


2) 251-1-модда биринчи қисмининг диспозициясидаги "Гиёҳвандлик воситалари" деган сўзлар "Дори препаратлари, гиёҳвандлик воситалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) саккизинчи бўлимдаги "Гиёҳвандлик воситаларидан, уларнинг аналогларидан ёки психотроп моддалардан қонунга хилоф равишда фойдаланишдаги кўп миқдор" деган атама қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситалари билан қонунга хилоф равишда фойдаланишдаги кўп миқдор - тегишли давлат органининг хулосасига мувофиқ белгиланади".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 17-1-модда:

бешинчи қисмининг русча матнидаги "в обстоятельствах крайней необходимости" деган сўзлар "в состоянии крайней необходимости" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигналлар билан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига уларнинг тўсиқсиз ўтиб кетиши учун йўл берган транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар фото- ва видеоқайд этишнинг махсус автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда, ҳайдовчиларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги охирги зарурат ҳолатларда содир этилган деб топилади ва маъмурий иш ушбу Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади";


2) 47-модда:

биринчи қисмининг санкциясидаги "иккидан бир қисмидан уч бараваригача" деган сўзлар "бир бараваридан беш бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги "уч бараваридан беш бараваригача" деган сўзлар "беш бараваридан ўн бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг санкциясидаги "беш бараваридан ўн бараваригача" деган сўзлар "ўн бараваридан ўн беш бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмининг санкциясидаги "ўн бараваридан йигирма бараваригача" деган сўзлар "ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 128-5-модда:

биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигнал билан яқинлашиб келаётган транспорт воситалари тўсиқсиз ўтиб кетиши учун транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан халақит бериш";

учинчи қисмидаги "йигирма" деган сўз "йигирма беш" деган сўзлар билан амлмаштирилсин;


4) 165-1-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"165-1-модда. Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори

воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида

ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш,

дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва

уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш,

шунингдек  дори воситаларини рецепт бўйича чакана

реализация қилиш тартибини бузиш


Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, -

мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроллари ва ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар мавжуд бўлмаган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


5) қуйидаги мазмундаги 197-5-модда билан тўлдирилсин:


"197-5-модда. Таълим муассасаси педагог ходимининг

касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш

ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш


Таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


6) 245-модданинг биринчи қисми "197-4" рақамидан кейин "197-5" рақами билан тўлдирилсин;


7) 283-модда қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу Кодекснинг 197-5-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда (таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш), таълим муассасасининг педагог ходими маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузмасдан ўз аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг моҳияти тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ишни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни кўрсатган ҳолда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга";


8) 305-модданинг иккинчи қисмидаги "164-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 201, 202, 203, 204, 205-моддаларида" деган сўзлар "47-моддасида, 164-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 197-5, 201, 202, 203, 204, 205-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 223-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майда қабул қилинган ЎРҚ-370-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 5, 128-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 12, 880, 886, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда) 30-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

учинчи қисм чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи қисмлар тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги 415-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 4 январда қабул қилинган ЎРҚ-399-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 1, 1-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 6-модданинг биринчи қисми:

ўн учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари рўйхатини, Кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар рўйхатини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди";

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ўта хавфли инфекциялар, шунингдек эпидемиологик жиҳатдан хавф туғдирувчи инфекциялар профилактикасида, уларга ташхис қўйишда ва уларни даволашда қўлланиладиган дори воситаларини, тиббий буюмларни ва тиббий техникани етказиб бериш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртмасини шакллантиради";

ўн тўртинчи, ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошилари тегишинча ўн бешинчи, ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2) 14-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтига:

Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида;

Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари рўйхатида;

Кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар рўйхатида;

Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатида;

Асосий дори воситалари рўйхатида;

Ўта хавфли инфекциялар, шунингдек эпидемиологик жиҳатдан хавф туғдирадиган инфекциялар профилактикасида, уларга ташхис қўйишда ва уларни даволашда қўлланиладиган, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртмаси бўйича импорт қилинадиган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника рўйхатида;

Тиббий буюмлар рўйхатида кўрсатилган ахборот жойлаштирилади";


3) 24-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Орфан дори воситалари ҳамда орфан касалликларга ташхис қўйишда ва уларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар импорти, ўта хавфли инфекциялар, шунингдек эпидемиологик жиҳатдан хавф туғдирадиган инфекциялар профилактикасида, уларга ташхис қўйишда ҳамда уларни даволашда қўлланиладиган, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртмаси бўйича импорт қилинадиган дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда тиббий техника импорти давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин".


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги 813-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 210-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2017 йил, N 4, 138-модда, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 5, 267-модда, N 9, 592-модда; 2020 йил, N 3, 203-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 13-модданинг матнидаги "махсус ваколатли орган" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 16-модданинг матнидаги "махсус ваколатли орган" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги 310-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 10-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда; 2007 йил, N 7, 325-модда, N 12, 598-модда; 2011 йил, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 12, 886, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 1-модда) қуйидаги мазмундаги 28-модда билан тўлдирилсин:


"28-модда. Жамият томонидан облигацияларни чиқариш

ва жойлаштириш


Жамият облигацияларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чиқаришга ва жойлаштиришга ҳақли".


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 3 январда қабул қилинган "Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги ЎРҚ-76-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 1, 2-модда; 2008 йил, N 12, 634-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда) 14-моддасининг тўртинчи қисмидаги "жамоатчилик кенгаши таркибини шакллантириш тартиби" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ЎРҚ-163-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июнда қабул қилинган ЎРҚ-387-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 6, 227-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда, N 3, 166-модда, N 4, 199-модда, N 12, 891-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 3-модданинг ўн олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"корпоратив облигациялар - акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар томонидан чиқариладиган облигациялар";


2) 5-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар облигациялар чиқариш тўғрисидаги қарорда гаров, банк кафолати ёки қонунда назарда тутилган бошқа усуллар билан таъминлаш назарда тутилса, бундай қарорда таъминот берган шахс тўғрисидаги ва таъминот шартлари ҳақидаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши керак. Бунда облигациялар чиқариш тўғрисидаги бундай қарор таъминот берувчи шахс томонидан ҳам имзоланиши керак";


3) 6-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Корпоратив облигациялар қуйидаги шартларга риоя этган ҳолда:

эмитентнинг бундай облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги ўз капитали миқдори доирасида. Агар корпоратив облигациялар суммаси эмитентнинг ўз капитали миқдоридан ошса, эмитент ошган сумма учун таъминот бериши шарт;

сўнгги бир йилда рентабеллик, тўловга қобилиятлилик, молиявий барқарорлик ва ликвидлиликнинг ижобий кўрсаткичларига эга бўлган эмитентлар томонидан;

облигациялар чиқарилишидан олдинги бир йил учун молиявий ҳисобот бўйича аудиторлик хулосаси мавжуд бўлганда;

инвесторларга тегишли маблағларнинг эмитентлар томонидан тўланиши бўйича тўлов агентлари вазифасини бажарувчи тижорат банклари иштирокида чиқарилади.

Инфратузилма облигациялари қуйидаги шартларга риоя этган ҳолда:

эмитентнинг бундай облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган санадаги ўз капитали миқдори доирасида. Агар инфратузилма облигациялари суммаси эмитентнинг ўз капитали миқдоридан ошса, эмитент ошган сумма учун таъминот бериши шарт;

облигациялар чиқарилишидан олдинги бир йил учун молиявий ҳисобот бўйича аудиторлик хулосаси мавжуд бўлганда;

инфратузилма облигацияларини жойлаштиришдан тушган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида назарда тутилган лойиҳани молиялаштириш учун фойдаланилса, чиқарилади.

Давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари, шунингдек давлат корхоналари томонидан инфратузилма облигациялари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда чиқарилади.

Корпоратив ва инфратузилма облигацияларини чиқаришнинг қўшимча шартлари қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланади".


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 13 апрелда қабул қилинган "Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида"ги ЎРҚ-280-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 4, 96-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 10-модданинг бешинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 11-модданинг бешинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 12-модданинг бешинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 26 апрелда қабул қилинган "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида"ги ЎРҚ-327-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 4, 111-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2016 йил, N 12, 385-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда; 2020 йил, N 1, 2-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 3-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги оилавий тадбиркорлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги оилавий тадбиркорлик субъектлари уч нафаргача доимий ишчини ёллаб, улар билан меҳнат шартномаси тузишга, шунингдек меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган бошқа яқин қариндошларини, шу жумладан болалари ва невараларининг эрини (хотинини), ака-укалари ва опа-сингилларини, уларнинг хотинини (эрини) ва болаларини юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги оилавий тадбиркорлик субъектининг иштирокчиси сифатида жалб этишга ҳақли";


2) 8-модданинг иккинчи қисми:

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"оилавий корхона бошлиғини сайлаш (тайинлаш) ва озод қилиш";

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"оилавий корхона иштирокчилари таркибини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ва ҳал қилиш";

олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилари тегишинча еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 25 сентябрда қабул қилинган "Ижтимоий шериклик тўғрисида"ги ЎРҚ-376-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 9, 247-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 8-модда) 21-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

ўн биринчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат бошқаруви органларига нодавлат нотижорат ташкилотларидан ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан келиб тушадиган лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ва уларни баҳолаш давлат бошқаруви органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари томонидан амалга оширилади";

ўн иккинчи қисмдаги "жамоатчилик кенгаши таркибини шакллантириш тартиби" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


12-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


13-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонуннинг 1-моддаси ва 2-моддасининг 4-банди ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 22 июль


"Халқ сўзи", 2020 йил 22 июль