язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2020 й./ Соғлиқни сақлаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.2020 й. 449-сон "Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.07.2020 й.

N 449




КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ДАВРИДА ДОРИ

ВОСИТАЛАРИ, ТИББИЙ БУЮМЛАР ВА ТИББИЙ

ТЕХНИКАЛАР МУОМАЛАСИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Коронавирус инфекцияси кенг тарқалишига қарши курашишда мамлакатда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар тақчиллигининг олдини олиш, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ҳамда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик), "Ўзстандарт" агентлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 1 мартга қадар бўлган муддатда:

мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ рўйхатдаги тиббий буюмлар ва тиббий техникалар, шу жумладан кислород концентраторлар, пульс оксиметрлари ҳамда цинк, магний, селен ёки витамин "Д" моддаларини сақловчи биологик фаол қўшимчалар импорт қилинганда ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганда давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ва мажбурий сертификатлаштирилмасдан божхона расмийлаштирувини амалга ошириш (импорт қилинганда) ва реализация қилиш;

мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ рўйхатдаги дори воситалари ҳамда уларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган дори моддалари (субстанциялар) импорт қилинганда ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганда уларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда 5 кунлик муддатда сертификатлаштириш (фақат айрим кимёвий таҳлилларни ўтказган ҳолда) асосида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш (импорт қилинганда) ва реализация қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясига Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Агентликнинг қўшма хулосаси асосида мазкур қарорга иловадаги рўйхатга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


2. Белгилансинки, ушбу қарорнинг 1-бандида назарда тутилган тартиб асосида тиббий буюм, тиббий техникалар, шу жумладан кислород концентраторлар, биологик фаол қўшимчалар ва дори воситалари импорти билан шуғулланувчи ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар:

мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ рўйхатдаги дори воситаларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган дори моддалари (субстанциялар)ни импорт қилганда 2021 йил 1 мартга қадар қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод этилади;

маҳсулот сифати ва хавфсизлиги учун жавобгар ҳисобланади ҳамда ўзлари томонидан реализация қилинган маҳсулот ҳақидаги маълумотларни маҳсулот реализация қилинган кундан бошлаб 5 кун ичида Агентликка тақдим этишлари шарт;

дори воситаларини айрим кимёвий таҳлилларни ўтказган ҳолда сертификатлаштириш учун дори воситасининг қадоғида ёки қўллаш бўйича йўриқномаларида халқаро патентланмаган номи ўзбек ёки рус ёхуд инглиз тилида кўрсатилишини таъминлаган ҳолда ишлаб чиқарувчи корхонанинг синов баённомасини ва синов усуллари кўрсатилган ҳужжатни тақдим этишлари шарт.

3. Мазкур қарор билан тасдиқланган COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши (реэкспорт божхона режими бундан мустасно) 2020 йил 1 октябрга қадар вақтинчалик тўхтатилсин.

Бунда, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган айрим дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни экспорт қилишга Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Агентликнинг қўшма хулосаси асосида рухсат берилади.

4. Агентлик ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги коронавирус пандемияси ҳамда санитария-эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг экспорт қилинишига бўлган чекловнинг муддатидан олдин бекор қилиш бўйича, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклиф киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари республика ҳудудидан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилиши устидан қатьий назорат ўрнатсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:

Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари билан биргаликда халқаро юк ташувчилар ва экспедиторлик ташкилотларига мазкур қарор талаблари, мазмун ва моҳиятини тушунтирилиши ва етказилишини таъминласин;

мазкур қарор ижроси доирасида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни Ўзбекистон Республикасига олиб келиш юзасидан авиарейсларни ташкил этиш таклифини билдирган ташаббускорларга амалий ёрдам кўрсатиш чораларини кўрсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси мазкур қарор мазмун ва моҳиятини тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли эътиборига етказилишини таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 22 июлдаги

449-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказмасдан

ҳамда сертификатлаштирмасдан импорт қилинадиган

ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан

ишлаб чиқариладиган, COVID-19 инфекцияси билан

касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган

тиббий буюмлар ва тиббий техникалар

РЎЙХАТИ*

Т/р

Тиббий буюмлар ва тиббий техникалар номи

Шакли

1.

Бактерицид лампалар

дона

2.

Ўмров ости катетери

дона

3.

Сўриб олувчи катетер

дона

4.

Интубацион трубка

дона

5.

Бир маротабалик ҳимоя комбензони

дона

6.

Бир маротабалик респиратор N95

дона

7.

Биобокс

дона

8.

Небулайзер

дона

9.

УТТ аппарати (УЗИ)

дона

10.

Кардиомонитор

дона

11.

Ангиокатеторлар

дона

12.

Фолей катетер

дона

13.

ЭКГ ва ЭКГ электродлари

дона

14.

Эндотрахеал трубка

дона

15.

Трахеоостомия учун тўплам

тўплам

16.

Кислород канюласи ва кислород ниқоблари

дона

17.

Ошқозон зонди

дона

18.

Рентген плёнкаси

дона

20.

Инфузион насос учун шприц

дона

21.

Қон намуналари, шунингдек қон ва унинг таркибий қисмларини сақлаш учун контейнерлар

дона

22.

Оксигенаторлар

дона

23.

Трахеал, эндотрахеал, нафас олиш, трахеостоматик трубкалар

дона

24.

Анестезия фильтрлари, нафас фильтрлари, нафас контурлари ва нафас олиш ниқоблари

дона

25.

Ўпкани сунъий нафас олдириш аппарати (ИВЛ)

дона

26.

Тиббий термометрлар

дона

27.

Контактсиз термометрлар (пирометр)

дона

28.

Тепловизор ускунаси

дона

29.

Кўлқоплар (стерил ва стерил бўлмаган)

дона

30.

Дефибриллятор

дона

31.

Лорингоскоп

дона

32.

КШС аппарат тўплами

тўплам

33.

Пульсоксометр

дона

34.

Инфузион насос

дона

35.

Кислород концентратори

дона

36.

Инфузион дозатор

дона

37.

Компьютер томография ускунаси (КТ)

дона

38.

Мобиль (кўчма) рақамли рентген аппарата

дона

39.

ПЦР аппарати тўплами

тўплам

40.

Функционал кроват

дона

41.

Рақамли стационар рентген аппарати

дона

42.

Амбу қопчаси

дона

43.

Болалар танометри

дона

44.

Катталар танометри

дона

45.

Мультиспираль компьютер томография ускунаси (МСКТ)

дона

46.

Электросўрғич

дона

47.

Электрокоагулятор

дона

48.

Холтер монитори

дона

49.

Бронхофиброскоп

дона

50.

СРАР аппарати ва СРАР маскалари

дона

51.

Чақалоқлар учун ўпкани сунъий нафас олдириш (ИВЛ) ускунаси (сарфлов материаллари билан)

дона

52.

Беморларни ташиш учун ғилдиракли арава (каталка) ва ногиронлик аравачалари

дона

53.

Ҳарорати -18 С ва ундан паст бўлган, 160 - 200 литр сиғимли музлатгич

дона

54.

Реагентларни сақлаш учун ҳароратни бошқариш функцияли музлатгич

дона

55.

Лаборатория шкафи (вытяжной)

дона

56.

Термостат

дона

57.

Дистилляторлар

дона

58.

Автоклав 400 литрли (бикслари билан)

тўплам

59.

Автоклав 100 литрли (бикслари билан)

тўлам

60.

Центрифуга

дона

61.

Қуритиш шкафи

дона

62.

Хирургик отсос

дона

63.

2-камерали музлатгич (-18 - +4)

дона

64.

Бинокуляр микроскоп чироқли

дона

65.

Лаборатория учун электрон тарози

дона

66.

ПЦР тест-системаси (тест-диагностикум)

тўплам

67.

ПЦР шкаф

дона

68.

Биокимёвий анализатор

дона

69.

Автоматик гематологик анализатор

дона

70.

Автоматик қон ивишини аниқлаш анализатор (реагентлари билан)

дона

71.

Иммунофермент анализатор (ИФА аппарат)

дона

72.

Автоматик пешоб анализатор

дона

73.

Гемодиализ ускунаси

дона

74.

20 ўринли гемодиализ ускунаси учун сув тозалаш тизими

дона

75.

Мультифильтрат ускунаси

дона

76.

Гемодиализ ускунасини тозалаш миксери

дона

77.

Электролитли анализатор

дона

78.

Дуоденогастрофиброскоп

дона

79.

Эритроцитларни чўкиш тезлигини аниқлаш учун автоматик анализатор (СОЭ анализатор)

дона

80.

Муфель печкаси (кичик)

дона

81.

Ҳимоя кўзойнаги

дона

82.

Спирт сақловчи антисептик

дона

83.

Антисептик дозатор

дона

84.

Дезинфекцион спрей

дона

85.

Инфузион ва шприц насослари учун крайник, шприцлар ва магистрал узайтиргич линиялар

дона

86.

МСКТ учун шприц-колба ва магистрал узайтиргич линиялар

дона

87.

Кислород баллонлари, ёстиқчалари, бутловчи ва сарф материаллари

дона

88.

Музлатилган қон ва плазмани эритиш учун аппарат

дона

89.

Кислород клапанлари ва кислород регуляторлари (редукторлари) намлагич бутилкалари билан

дона

90.

COVID-19 га антитана ва антигенга экспресс тестлар


дона

             

Изоҳ. Ушбу тартиб мазкур рўйхатда кўрсатилган тиббий техникаларнинг бутловчи, сарф ва эҳтиёт қисмларига нисбатан ҳам қўлланилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 22 июлдаги

449-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказмасдан,

мажбурий сертификатлаш шарти билан импорт қилинадиган

ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб

чиқариладиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган

беморларни даволашда қўлланиладиган дори

воситалари ва биологик фаол моддалар

РЎЙХАТИ

Т/р

Дори воситалари халқаро патенланмаган ёки

бошқа номи ва биологик фаол моддалар номи

Шакли

3.

Гидроксихлорохин, хлорхин

таблетка

6.

Фавипиравир

таблетка, капсула

9.

Ремдесивир

Таблетка, капсула, ампула, флакон

12.

Преднизолон

Ампула, таблетка

15.

Парацетамол, ацетаминофен

таблетка

16.

Аскорбиновая кислота

Таблетка, ампула, кукун

17.

Дексаметазон

Ампула, таблетка, флакон

18.

Ципрофлоксацин

таблетка, раствор

19.

Цефоперазон / сульбактам

флакон

20.

Аминокислота сақловчи эритмалар

флакон

27.

Ацетилцистеин

Таблетка, ампула

28.

Строфантин К

ампула

29.

Эпинефрин

ампула

30.

Атропин сульфата

ампула

31.

Сальбутамол

Спрей, аэрозоль

34.

Эноксапарин

Шприц, эритма, леофилизат

35.

Гепарин

ампула, флакон

36.

Азитромицин

таблетка, капсула, суспензия

39.

Амброксол

Таблетка, ампула

40.

Дипиридамол

таблетка

41.

Альбумин

флакон

42.

Фуросемид

Таблетка, ампула

44.

Меропенем

флакон

45.

Апиксабан

Таблетка, капсула

46.

Ривароксабан

Таблетка, капсула

47.

Амикацин

флакон

48.

Амоксициллин+клавулан кислотаси

Таблетка, капсула, суспензия

49.

Ацетилсалицил кислотаси

Таблетка

50.

Допамин

Ампула

51.

Желатин (модификацияланган)

флакон

52.

Ибупрофен

Таблетка, капсула, суспензия,

53.

Имипинем/Циластатин

Флакон

54.

Клопидогрель

Таблетка, капсула

55.

Колхицин

Таблетка, капсула

56.

Левофлоксацин

Таблета, капсула, флакон

57.

Линезолид

Флакон, таблетки

58.

Моксифлоксацин

Флакон, таблетка, капсула

59.

Нистатин

Таблетка

60.

Норэпинефрин

Флакон, ампула

61.

Метилпреднизолон

Таблетка, флакон

62.

Пипекурония бромид

Таблетка, ампула, флакон

63.

Пиперациллин/тазобактам

Флакон

64.

Рабепразол

Таблетка, капсула, флакон

65.

Спиронолактон

Таблетка, капсула

66.

Рух, магний, селен, Д ва Д3 витаминлари ҳамда уларни ўзида сақловчи дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар

Таблетка, капсула, сироп, суспензия, томчилар

67.

Тоцилизумаб, Левилимаб, Сарилумаб, Канакинумаб

Флакон, ампула, шприц, шприц-ручка

68.

Флуконазол

Таблетка, капсула, флакон

69.

Флутиказон

Спрей, аэрозоль, кукун

70.

Цефепим

Флакон

71.

Цефепим/сульбактам

Флакон

72.

Цефтриаксон/сульбактам

Флакон

73.

Lianhua Qingwen Jiaonang

Капсула, гранула

74.

Грипп вакцинаси (ЎРВИ)


Эритма сақлаган бир марталик шприц, флакон


75.

Коронавирус вакцинаси (COVID-19)


Эритма сақлаган бир марталик шприц, флакон


76.

Пневмококк вакцинаси


Эритма сақлаган бир марталик шприц, флакон


77.

Бария сульфат (Barii sulfas)


Суспензия тайёрлаш учун кукун


78.

Панкурония бромид / Пипекурония бромид / Атракурия бесилат


Кукун, эритма


79.

Цефепим + тазобактам


Кукун


80.

Нитроглицерин


Эритма


        

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 22 июль