ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Она ва бола соғлигини муҳофаза қилиш /

Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисида техник Регламент (ЎзР ВМ 23.07.2020 й. 451-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 23 июлдаги

451-сон қарорига

ИЛОВА



Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисида техник

РЕГЛАМЕНТ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-§. Мақсади ва қўллаш соҳаси


1. Ушбу техник регламент болалар ўйинчоқлари хавфсизлиги, болалар ва уларга қаровчи шахсларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб болалар ўйинчоқларини хавфсиз ишлаб чиқариш ҳамда сотиш талабларини белгилайди. Шунингдек, болалар ўйинчоқларидан фойдаланиш ва уларнинг хавфсизлиги хусусида истеъмолчиларни чалғитувчи ҳаракатларнинг олдини олади.

2. Техник регламентга 1-иловада келтирилган болалар ўйинчоғи деб қаралмайдиган маҳсулотларга, шунингдек, шахсий буюртмалар ва кўргазма нусхалари сифатида тайёрланган ўйинчоқларга мазкур Техник регламент талаблари татбиқ этилмайди.



2-§. Атамалар ва таърифлар


3. Мазкур Техник регламентда қуйидаги атама ва таърифлар қўлланилади:


алангаланиш - ёнғин ҳосил қилувчи манба таъсирида аланганинг ҳосил бўлиши;


бажарадиган вазифасига кўра қўлланилиши - ўйинчоқдан ишлаб чиқарувчининг ўйинчоқда ёки ишлатиш тартиби қайд қилинган ҳужжатларда бажарадиган вазифасига кўра фойдаланиш;


болалар - ўн саккиз ёшга тўлмаган (вояга етмаган) шахслар;


болалар ўйинчоғи - болалар ўйнаши учун мўлжалланган буюм ёки материал;


стол усти йиғма ўйинчоқ - тўлиқ полиграфик усулда тайёрланган, қўшимча ўйин элементлари қўлланилган ёки қўлланилмаган ўйинчоқ;


ишлаб чиқарувчи - Техник регламент асосида ўйинчоқларни ўз номидан хавфсизлик талабларига риоя қилинган ҳолда ишлаб чиқаришга масъул бўлган ва сотишни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахс сифатидаги тадбиркор;


кавшарлаш - материал қисмларини эритилган қўлом билан бир-бирига улаш;


кимёвий ўйинчоқ - болаларнинг кимёвий тажрибаларни бажаришлари учун мўлжалланган бир ёки бир неча кимёвий моддалардан ва (ёки) кимёвий реактивлардан иборат бўлган тажриба ускуналари билан таъминланган ёки тажриба ускуналарисиз кимёвий тўплам;


кимёвий моддаларни ўз ичига олган (кимёвий тажрибалар ўтказишга мўлжалланмаган) ўйин тўплами - гипсли қуймаларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган қолиплар; кичик ҳунармандчилик устахоналарини жиҳозлашда қўлланиладиган сопол материаллар ва қотирувчи эмаллар; пластифицитли поливинилхлорид асосидаги массани қолипловчи тўпламлар (печда тобланадиган), бадиий қуймаларни ҳосил қилишда қўлланиладиган тўпламлар; пломбалар учун қўлланиладиган тўпламлар; фотосуратларни чиқаришда қўлланиладиган тўпламлар; конструкторлик ишларига мўлжалланган елимловчи моддалар, бўёқлар, лаклар, аралаштиргичлар ва тозалагичлар (эритгичлар) тўпламлари;


конструкторлик тўплами - турли ўйинчоқларни йиғиш учун мўлжалланган, механик ва (ёки) электр (электрон) таркибий қисмлардан иборат бўлган тўплам;


модел-нусха ўйинчоқ - ўлчамлари реал техник қурилманинг масштаби бўйича кичрайтилган нусхасидан иборат бўлган ўйинчоқ;


оптик ўйинчоқ - ишлаш принципи геометрик оптика принципларидан фойдаланишга асосланган ўйинчоқ;


ўйинчоқлар материали - ўйинчоқ таркибига кирувчи барча материаллар;


ўйин тўплами - болаларнинг ижодкорлигини оширишга ва қўл меҳнати кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи турли предметлар, материаллар, моддалардан ташкил топган ўйинчоқ;


фойдаланувчи - ўйинчоқдан ўз мақсадига кўра фойдаланувчи бола ва болага қаровчи шахс;


функционал ўйинчоқ - катталар томонидан фойдаланиладиган буюм ёки қурилманинг ишлаши ва унинг бажарадиган вазифаларига тақлид қилиб ясалган ўйинчоқ;


хавф - боланинг ҳамда унга қаровчи шахснинг ҳаёти ва соғлиғига зарар келтирувчи сабаблар, бу зарарлар оқибатларининг эҳтимоллик даражаси;


электр ўйинчоқ - бирор-бир функцияси электр энергияси ҳисобига ишловчи ўйинчоқ;



2-БОБ. ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ


1-§. Ёнғин хавфсизлиги талаблари


4. Юмшоқ ўйинчоқлар, карнавал костюмлари ва карнавал ўйинчоқ маҳсулотлари (масалан, соқоллар, мўйловлар, париклар, ниқоблар, тожлар), шуниндек, болалар ичига жойлаша оладиган ўйинчоқлар ёнғиндан ҳимояланган бўлиши зарур.


5. Таркибида кимёвий моддалар мавжуд бўлган, лекин кимёвий тажрибаларга алоқаси бўлмаган ўйинлар тўплами, моддалар аралаштирилганда ёнмайдиган, шунингдек, зарарли тутун ва газларни ҳосил қилмайдиган бўлиши зарур.


6. Болалар ўйинчоғининг таркиби портлаш хусусиятга эга бўлган моддалар ва материаллардан иборат бўлмаслиги керак.


7. Болалар ўйинчоқларининг, шунингдек, кимёвий ўйинчоқларнинг таркибида:

қизиши, шунингдек, оксидланувчи моддаларнинг бирикиши натижасида реакцияга киришиб, портловчи аралашма ҳосил қилиш;

ҳаво билан аралашиши натижасида аланга ёки портлаш хусусиятига эга бўлган буғни ҳосил қилувчи хусусиятга эга бўлган модда ёки реактивлар бўлмаслиги керак.



2-§. Кимёвий хавфсизлик талаблари


8. Ўйинчоқлардан фойдаланиш вақтида унинг таркибидаги кимёвий моддалар фойдаланувчининг нафас йўлига, терисига, кўзлари ва ошқозони шиллиқ қаватига тушиши натижасида соғлиғига зарар келтирмаслиги зарур.


9. Болалар ўйинчоқларида зарарли кимёвий моддаларнинг тарқалиш даражаси ва ажралиб чиқиши Техник регламентга 2-иловада келтирилган гигиеник хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлиши керак.


10. Кимёвий тажрибалар тўплами учун фойдаланилмайдиган, таркибида кимёвий моддалар бўлган кимёвий ўйинчоқларда ва ўйин тўпламларида ҳар бир модда учун максимал рухсат этилган миқдордан ошмаган тақдирда, маълум миқдорда моддалар ёки реактивлар бўлишига рухсат этилади.



3-§. Токсикологик-гигиеник хавфсизлик кўрсаткичлари


11. Болалар ўйинчоқларининг гигиеник хавфсизлиги, токсикологик-гигиеник кўрсаткичлари Техник регламентга 2-иловада келтирилган гигиеник хавфсизлик талабларига мос бўлиши керак.



4-§. Электр хавфсизлик талаблари


12. Электр ўйинчоқларда, шунингдек, уларнинг таркибий қисмининг бирортасида ҳам номинал кучланиш 24 V дан ошмаслиги керак.


13. Болалар ўйинчоқларининг электр энергия билан туташтирувчи ёки туташиш хусусиятига эга бўлган қисмлари, шунингдек, кабеллар ва симлар электр токи уриши хавфини бартараф этиш мақсадида изоляцияланган ва механик ҳимояланган бўлиши керак.


14. Электр токи манбаи билан ишлайдиган болалар ўйинчоқларининг электр таъминот қисмлари электр токидан шикастланишдан ҳимояланиши, намликка чидамлилик, ўтказгичлар қобиғининг электр қаршилиги, ўтказгичлар қобиғининг электр мустаҳкамлиги, механик мустаҳкамлиги каби электр хавфсизлик кўрсаткичлари талабларига жавоб бериши зарур.


15. Радиобошқарувли, электр ва электр-техник ўйинчоқларнинг электр статик, электр магнит ва электр майдонларининг кучланганлик даражаси Техник регламентга 2-иловада келтирилган гигиеник хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлиши керак.


16. Учувчи ўйинчоқлар учун шнурлар металл бўлмаган материалдан тайёрланиши керак.



5-§. Радиацион хавфсизлик талаблари


17. Табиий материаллардан тайёрланган болалар ўйинчоқларининг радиоцион хавфсизлик (табиий радионуклидларнинг солиштирма актив самарадорлиги) кўрсаткичлари Техник регламентга 2-иловада келтирилган гигиеник талабларга мувофиқ бўлиши керак.



6-§. Микробиологик хавфсизлик кўрсаткичлари


18. Микробиологик кўрсаткичлар Техник регламентга 2-иловада келтирилган гигиеник талабларга мувофиқ бўлиши зарур.



7-§. Қадоқлашга оид хавфсизлик кўрсаткичлари


19. Болалар ўйинчоқлари алоҳида ёки бир нечтаси бирга қадоқланади. Қадоқлаш воситасини қўллаш доираси ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланади.


20. Озиқ-овқат маҳсулотларида ва (ёки) озиқ-овқат маҳсулотлари билан чакана савдога чиқарилган болалар ўйинчоқлари ўзларининг алоҳида қадоқларига эга бўлиши талаб этилади. Қадоқлар хавфсиз бўлиши ва ўлчамлари боланинг бўғилиб қолиши хавфини юзага келтирмаслиги керак.


21. Сотувдаги қадоқланган болалар ўйинчоғининг қадоқлари фойдаланишга мўлжалланган бўлса, у ҳолда қадоқлаш воситаси ўйинчоқнинг таркибий қисми деб қаралади.



8-§. Тамғалашга оид хавфсизлик кўрсаткичлари


22. Болалар ўйинчоқларининг тамғаланиши ишончли бўлиши, текшириладиган, аниқ, онсон ўқиладиган, кўздан кечириш ва идентификация қилиш имконини берадиган бўлиши керак.


23. Тамғалаш ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси) ва импорт қилувчи томонидан амалга оширилади. Тамғалаш ўрни ва усули ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси) томонидан белгиланади.


24. Тамға қуйидаги маълумотлардан ташкил топган бўлиши зарур:

болалар ўйинчоғининг номланиши;

болалар ўйинчоғини ишлаб чиқарган давлатнинг номи;

белгиланган тартибда берилган мувофиқлик сертификати билан тасдиқланган миллий мувофиқлик белгиси;

ишлаб чиқарувчининг ва импорт қилувчининг номланиши, улар жойлашган манзиллар ҳамда боғланиш учун бошқа ахборотлар;

ишлаб чиқарувчининг товар белгиси (мавжуд бўлса);

болалар ўйинчоқларининг қандай минимал ёшдаги болалар учун мўлжалланганлиги ёки болалар ёшини билдирувчи пиктограмма;

асосий конструкцион материаллар (3 ёшгача бўлган болалар учун) (зарурат туғилганда);

болалар ўйинчоғини сақлаш усуллари (агар керак бўлса);

ишлаб чиқарилган сана (ой, йил);

фойдаланиш ёки яроқлилик муддати (уларни тайёрланишида);

сақлаш шартлари (агар керак бўлса).


25. Болалар ўйинчоқларининг турига қараб тамғаларига қуйидагилар қўшилади: болалар ўйинчоқлари таркибий қисмларининг тўлиқлиги (тўпламлар учун), ўйинчоқдан фойдаланиш қоидалари, гигиеник қайта ишлаш усуллари, ўйинчоқдан фойдаланганда хавфсизлик чоралари, огоҳлантирувчи ёзувлар, уни йиғиш учун йўриқнома.


26. Огоҳлантирувчи ахборотлар Техник регламентга 3-иловада келтирилган болалар ўйинчоқларидан фойдаланишда алоҳида эҳтиёткорликни талаб қилувчи норматив кўрсатмаларни ўз ичига олади.


27. Болалар ўйинчоқлари жамланмаси билан бирга тақдим қилинадиган тамғалаш ва техник ҳужжатлар давлат тилида, экспорт учун мўлжалланган ўйинчоқлар эса экспорт қилинаётган давлат қонунчилиги талабларига мос бўлган ҳолда таёрланади.



9-§. Бошқа хавфсизлик талаблари


28. Болалар ўйинчоғи шундай ишлаб чиқилиши ва тайёрланиши керакки, у мўлжалланган вазифасининг бажарилишида болалар ва уларга қараб турувчи шахсларнинг соғлиғига ва ҳаёти учун хавф туғдирмаслиги шарт. Жумладан:

ўйинчоқнинг конструкцияси туфайли;

қўлланилган материали туфайли;

конструкцияси ўзгарганда, унинг функциясини ҳам, материали ва асосий таснифини ҳам ўзгартириш талаб қилинадиган ўйинчоқлардан фойдаланишда;

ўйинчоқлардан фойдаланиш хавфи болаларнинг ёш хусусиятига боғлиқ бўлиши керак.


29. Болалар ўйинчоқларини тайёрлашда фойдаланиладиган хомашё тоза (ифлос бўлмаган), юқимли касалликлар билан боғлиқ бўлмаган ва мазкур Техник регламентга 2-иловада келтирилган ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат талабларига мос бўлиши керак.


30. 3 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган ўйинчоқларни тайёрлашда табиий мўйнадан, табиий чармдан, ойнадан, чиннидан, бўялган каучукдан, картон ва қоғоздан, нам муҳитда ўлчамлари 5 фоиздан кўпроққа ошадиган предметлардан ҳамда овоз чиқарувчи болалар ўйинчоқларини ичини тўлдиришда ўлчами 3 mm ва ундан кичик бўлган гранулалардан фойдаланиш мумкин эмас.


31. 3 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган ўйинчоқларда хавфлилик даражаси техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда кўрсатилган 1-тоифага мансуб бўлган кимёвий моддаларни қўллашга йўл қўйилмайди.


32. Болалар ўйинчоқларига иккиламчи хомашёлар, яъни бошқа мақсадларда ишлатилган ва қайта ишлаш натижасида олинган хомашёларни қўллашга йўл қўйилмайди. Болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқаришда ўз корхонасининг чиқиндиларидан фойдаланишга рухсат берилади.


33. Болалар ўйинчоқларининг муҳофаза-декоратив юза қопламаси нам муҳитга, сўлак ва терлаш таъсирига чидамли бўлиши керак.


34. Болалар ўйинчоқлари шундай конструкцияланган ва ишлаб чиқарилган бўлиши керакки, улардан ўз вазифасига кўра фойдаланилганда болаларга ва уларни назорат қилиб турган шахсларнинг ҳаёти ва соғлигига хавф туғдирмаслиги керак.


35. Болалар ўйинчоқлари органолептик кўрсаткичларининг гигиеник хавфсизлиги Техник регламентга 2-иловада келтирилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.


36. Болалар ўйинчоғининг физик ва механик хусусиятлари. Болалар ўйинчоғи ва унинг таркибий қисмлари ҳамда уларни бириктирувчи қисмлари, ундан бажарадиган вазифасига кўра фойдаланилаётганида юзага келадиган механик зўриқишларга чидамли бўлиши, бузилмаслиги ва ўз истеъмол хусусиятларини йўқотмаслиги керак.


37. Болалар ўйинчоғининг қирралари, ўткир учлари, қаттиқ қисмлари, пружиналар, маҳкамловчи қисмлар, оралиқлар, бурчаклар, бугрилар, электр шнурлари, арқонлари ва маҳкамлагичлари болаларга жароҳатланиш хавфини туғдирмаслиги керак. Ўйинчоқларнинг очиқ қирралари ўткир бўлмаслиги ёки у қайрилган бўлиши, ёриқлар бўлмаслиги, маҳкамланган қисмлар болт ва винт резба учлари 3 mm дан кўп ва чуқурлиги 0,5 mm дан кам бўлмаслиги ҳимоя қопламаси билан қопланган бўлиши керак. Конструкторлар бундан мустасно.


38. Ичи суюқлик билан тўлдирилган болалар ўйинчоқларининг суюқлиги сизилиб чиқмаслиги зарур.


39. Ёғочдан тайёрланган болалар ўйинчоқларида тугун ва қурт тушган жойлари бўлмаслиги зарур.


40. Болалар ўйинчоғининг ҳаракатга келтирувчи қўшимча қисмлар болага жароҳат олиши хавфини юзага келтирмаслиги керак. Ҳаракатга келтирувчи механизмлар қопламалар билан ёпилган бўлиши лозим.


41. Икки ғилдиракли болалар ўйинчоқларининг олд ғилдираги тўғри харакатланиш чизиғига нисбатан ҳар икки томонга 90° ±5° га бурилишни таъминлаши зарур.


42. 3 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган, бевосита озиқ-овқат маҳсулотларига маҳкамланувчи ўйинчоқлар ва уларнинг ажралувчи қисмлари ўлчами шундай бўлиши керакки, у боланинг юқори нафас йўлига тушиб қолиш хавфини туғдирмаслиги керак.


43. Шақилдоқ ўйинчоқларнинг оғирлиги 100 g дан ошмаслиги керак.


44. 3 ёшгача бўлган болалар арғимчоғида болалар йиқилишининг олдини олувчи қурилма бўлиши ва ўриндиққа маҳкамланган оёқлар орасидан ўтадиган камар билан таъминланган бўлиши зарур.


45. Арғимчоққа ўрнатилган ҳимоя камарларининг (арқон,занжир ва бошқалар) диаметри 10 mm дан кам бўлиши мумкин эмас.


46. Юмшоқ ўйинчоқларнинг ичини тўлдирувчи материллар таркибида қаттиқ ёки ўткир бегона предметлар бўлмаслиги, ўйинчоқларнинг чоклари мустаҳкам бўлиши керак.


47. Болалар ўйинчоқлари ва уларнинг таркибий қисмлари болада бўғилиб қолиш хавфини юзага келтирмаслиги керак.


48. Ҳаво ўтказувчи материаллардан тайёрланган, боланинг бошини тўлиқ ёпиб турувчи ниқоблар ва зарбдан сақловчи бош кийимлар шундай тайёрланиши керакки, у ҳаво етмай қолиши натижасида боланинг бўғилиб қолиш хавфини келтириб чиқармаслиги зарур.


49. Болалар гавдасини сув юзасида ушлаб туришга мўлжалланган болалар ўйинчоқлари герметик ва мустаҳкам бўлиши зарур.


50. Болалар ичига жойлашиши мумкин бўлган болалар ўйинчоқларида ичкаридан осон очиладиган тирқишга, шунингдек, ташқи юзасида ҳаво алмаштирувчи вентиляцион туйнукка эга бўлиши зарур.


51. Болалар оғирлигини кўтарадиган ва у билан ҳаракатланадиган ўйинчоқлар, мустаҳкам ва турғун бўлиши керак (икки ғилдиракли велосипедлардан ташқари).


52. Механик ёки электр узатмага эга бўлган, эркин ҳаракатланиш механизми ёки узатиш қутичасининг нейтрал ҳолати бўлган болалар ўйинчоқларида тормозлаш қурилмаси бўлиши шарт. Болалар оғирлигини кўтарадиган ва ғилдирагининг ҳаракати боланинг қўли ёки оёғи орқали амалга ошириладиган ёхуд механик узатма орқали электр юритма билан жиҳозланган болалар ўйинчоқларини тормозлаш қурилмаларсиз ишлаб чиқаришга рухсат этилади. Занжирли узатмага эга бўлган болалар ўйинчоқлари муҳофаза қопламаси билан жиҳозланган бўлиши зарур. Таянч юзасига сирпанишни бартараф этувчи элементлар ўрнатилган бўлиши керак.


53. Болалар оғирлигини кўтарадиган ва у билан ҳаракатланишга мўлжалланмаган болалар ўйинчоқлари мустаҳкам ва ағдарилишга турғун бўлиши керак.


54. Отувчи механизмли снаряди кинетик энергияга эга бўлган ўйинчоқлар болалар ва (ёки) уларга қараб турувчи шахсларга жароҳат олиш хавфини келтириб чиқармаслиги керак.


55. 10 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган конструктор-йиғилмалар ва моделларни йиғиш жараёнида кавшарлашга йўл қўймаслик керак.


56. Таркибида қиздириш элементи мавжуд бўлган ўйинчоқларни ишлаб чиқаришда қуйидагилар таъминланиши зарур:

фойдаланувчига ўйинчоқ юзасидаги ҳарорат куйиш хавфини келтириб чиқармаслиги зарур;

инфрақизил нурланиш интеграл оқимининг жадаллик даражаси Техник регламентга 2-иловада келтирилган гигиеник хавфсизлик талабларига мос бўлиши керак;

болалар ўйинчоқларидаги суюқлик, буғ ёки газлар (агар бу ўйинчоқнинг ишлаши учун зарур бўлса) куйиш ёки бошқа шикастланишга олиб келмаслиги учун ҳарорат ёки босимнинг юқори қийматига эга бўлмаслиги керак.


57. Титраш манбаига эга бўлган болалар ўйинчоқларидаги маҳаллий титраш даражаси ҳамда товуш чиқарувчи ўйинчоқлардаги жаранглаш даражаси Техник регламентга 2-иловада келтирилган гигиеник хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлиши керак.


58. Болалар учун шақилдоқ ўйинчоқлар ва болалар оғзи билан тўғридан-тўғри алоқада бўлувчи болалар ўйинчоқларининг сиртини бўяш ва расмлар чизишга рухсат этилмайди.


59. Стол усти йиғма болалар ўйинчоқларида қўлланиладиган тушунтириш матнлари ҳамда расмлари аниқ бўлиши, улар асосий фондан ажралиб туриши керак.


60. Йиғиладиган болалар ўйинчоқларининг (қўғирчоқ аравачаси, дазмол қилиш доскаси, йиғиладиган стулча ва бошқалар) қисимлари ўз-ўзидан букилишига ва сирпанишига йўл қўймаслик учун улар чекловчи қурилма ёки илгак билан таъминланган бўлиши зарур.


61. Болалар ўйинчоғининг ғилдираклари ва корпуси ёки унинг қисмлари (ҳимоя тўсқичи) орасидаги масофа ғилдиракнинг ҳар қандай ҳолатида ҳам 5 mm дан кам ёки 12 mm дан кўп бўлиши зарур.


62. Стол усти йиғма ўйинчоқларидаги қоғоз ва картонлар қуюқ бўёқлар билан чапланишига йўл қўймаслик керак.


63. Оптик болалар ўйинчоқлари шундай лойиҳаланиши ва ишлаб чиқарилиши керакки, у боланинг кўриш қобилияти ёмонлашуви хавфини келтириб чиқармаслиги зарур.


64. Светодиодлардан фойдаланиб тайёрланган болалар ўйинчоқлари кўриш органларига салбий таъсир этмаслиги ва зарарли нурланишлар ҳосил қилмаслиги керак.


65. Болалар ўйинчоқларида лазерли нурланиш тизимининг ҳар қандай туридан фойдаланиш тақиқланади.


66. Болалар ўйинчоқлари маънавий-ахлоқий, психологик хавфсизликни таъминлаши ҳамда "оммавий маданият"ни тарғиб этмаслиги лозим.



3-БОБ. ХАВФСИЗЛИККА МУВОФИҚЛИКНИ

ТАЪМИНЛАНИШ ТАЛАБЛАРИ


67. Болалар ўйинчоқларининг Техник регламентга мувофиқлиги қуйидаги талаблар бажарилиши билан белгиланади:

Техник регламентга 2-иловада келтирилган гигеник хавфсизлик талаблари;

болалар ўйинчоқларини тадқиқ қилиш (синовдан ўтказиш) усуллари ва қоидалари, ўлчаш, шу билан бирга Техник регламент талабларини қўллаш ва бажариш ҳамда маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш (тасдиқлаш) учун зарур бўлган намуналарни танлаш қоидалари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда келтирилган.



4-БОБ. МУВОФИҚЛИГИНИ ТАСДИҚЛАШ

68. Болалар ўйинчоқлари эркин муомалага чиқарилишидан олдин мазкур техник регламент талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши лозим.

Болалар ўйинчоқларининг мувофиқлигини тасдиқлаш сертификатлаштириш шаклида амалга оширилади. Сертификатлаштириш белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган сертификатлаштириш органлари томонидан 1c, 2c 3c сертификатлаштириш схемаларини қўллаган ҳолда сертификатлаштириш тартибига мувофиқ амалга оширилади.

Сертификатлаштириш учун синашлар Миллий аккредитация тизими реестрига киритилган синаш лабораторияларида амалга оширилади.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқланадиган болалар ўйинчоқлари хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент талабларига риоя этилишини таъминлайдиган ҳамда техник регламентларда белгиланган маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган, намуналар олиш, синаш ва ўлчаш усулларини белгилайдиган стандартлар рўйхатидаги ҳужжатлар қўлланмаган ҳолларда ёки ушбу ҳужжатлар бўлмаганда, болалар ўйинчоқларининг мувофиқлиги ушбу техник регламентни 68-бандининг б) кичик бандига асосан (1с, 2с, 3с схемалар) тасдиқланади.

Серияли ишлаб чиқарилган болалар ўйинчоқларини сертификатлаштириш 1c, 2c схемалар бўйича амалга оширилади. Сертификатлаштириш учун болалар ўйинчоқлари намуналари сертификатлаштириш органи ёки унинг ваколатли вакили томонидан танланади. Болалар ўйинчоқлари партиясини сертификатлаштириш 3c схема бўйича амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган болалар ўйинчоқлари партияси импорт қилувчи ёки ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келингунга қадар сертификатлаштирилади. Сертификатлаш учун болалар ўйинчоқлари намуналари сертификатлаштириш органи томонидан танланади.

а) Болалар ўйинчоқларини сертификатлаштиришда (1с, 2с, 3с схемалар) ишлаб чиқарувчи ёки ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили, импорт қилувчи сертификатлаштириш органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқариш учун фойдаланилган ҳужжатлар (1с, 2с схемалар);

болалар ўйинчоқларининг рангли тасвирдаги намуналари;

болалар ўйинчоқларининг конструкторлик ёки техник хусусиятлари берилган ҳужжатлар нусхаси;

хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар, шунингдек, уларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар тўғрисидаги маълумотлар;

фойдаланиш бўйича ҳужжатлари (агар мавжуд бўлса);

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқланадиган болалар ўйинчоқлари хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент талабларига риоя этилишини таъминлайдиган ҳамда техник регламентларда белгиланган маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган, намуналар олиш, синаш ва ўлчаш усулларини белгилайдиган стандартлар;

болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқаришга сифат менежмент тизими жорий қилинганлигини тасдиқловчи мувофиқлик сертификати (2с схема);

шартнома (етказиб бериш шартномаси) ёки жўнатиш ҳужжатлари (болалар ўйинчоқлар партияси учун) (2с схема).

Сертификатлаштириш органи:

болалар ўйинчоқларини идентификация қилади;

техник регламент талабларини қўллаш ва бажариш ҳамда маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш (тасдиқлаш) учун зарур намуналарни танлаш қоидалари белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини текширишни ташкил қилади ва синов баённомаларини таҳлил қилади.

Ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлил қилади (1с схема).

Серияли ишлаб чиқарилган болалар ўйинчоқлари учун мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати 5 йилга, болалар ўйинчоқлари партияси учун мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати чекланмаган вақтга берилади.

Ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчини ваколатли вакили), импорт қилувчи:

болалар ўйинчоқлари тамғасига мувофиқлик белгисини жойлаштиради;

мувофиқлиги тасдиқлангандан сўнг қуйидаги ҳужжатларни шакллантиради:

ушбу техник регламентнинг 68-банди а) кичик бандида келтирилган ҳужжатларни;

синаш баённомаларини;

ишлаб чиқариш ҳолатининг таҳлили натижаларини;

мувофиқлик сертификатини.

Сертификатлаштириш органи сертификатланган болалар ўйинчоқлари устидан инспекция назоратини қуйидаги тадбирлар орқали амалга оширади:

намуналарни белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган синов лабораториясида (марказда) синовдан ўтказиш ва (ёки) ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлил қилиш (1c схема);

намуналарни белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган синов лабораториясида (марказда) синовдан ўтказиш ва ишлаб чиқариш объектини сифат менежменти тизимини сертификатлаштирган сертификатлаштириш органи томонидан ўтказилган инспекция назорати натижаларини таҳлил қилиш (2c схема).

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқланадиган болалар ўйинчоқлари хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент талабларига риоя этилишини таъминлайдиган стандартлаштиришга доир ҳамда маҳсулотларнинг намуналарини олиш, синов ва ўлчов усулларини белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатидаги ҳужжатлар қўлланилмаган ҳолларда ёки ушбу ҳужжатлар бўлмаганда (1с, 2с, 3с схемалар):

ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили), импорт қилувчи болалар ўйинчоқлари ушбу техник регламентнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатлар тўпламини сертификатлаштириш органига тақдим этади:

болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқаришда фойдаланилган ҳужжат (1с, 2с схемалар);

болалар ўйинчоқларининг рангли тасвирдаги намуналари;

болалар ўйинчоқларининг конструкторлик ёки техник хусусиятлари берилган ҳужжатлар нусхаси;

фойдаланиш бўйича ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса);

хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар, шунингдек, уларни ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчилар тўғрисидаги маълумотлар (1с, 2с схемалар);

ушбу техник регламентнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи қабул қилинган техник ечимларнинг тавсифи ва хатарларни баҳолаш ҳужжатлари;

болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқаришга сифат менежмент тизими жорий қилинганлигини тасдиқловчи мувофиқлик сертификати (2с схема);

шартнома (етказиб бериш шартномаси) ёки жўнатиш ҳужжатлари (болалар ўйинчоқлар партияси учун) (3с схема).


69. Сертификатлаштириш органи:

Болалар ўйинчоқларини идентификация қилади;

болалар ўйинчоқларини мазкур техник регламент талабларига мувофиқлиги юзасидан сертификатлаштиради. Бунда сертификатлаштириш органи:

ушбу техник регламентнинг хавфсизлик талабларидан келиб чиқиб, сертификатлаштирилаётган болалар ўйинчоқлари учун аниқ хавфсизлик талабларини аниқлайди;

ишлаб чиқарувчи томонидан амалга оширилган ушбу техник регламентларнинг хавфсизлик талаблари бажарилишини тасдиқловчи қабул қилинган техник ечимларни таҳлил қилиш ва хатарларни баҳолашни амалга оширади;

ўйинчоқларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш учун Техник регламент талабларини қўллаш ва бажариш ҳамда маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш (тасдиқлаш) учун зарур бўлган намуналарни танлаш қоидаларини белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхатидан ушбу белгиланган аниқ хавфсизлик талабларини аниқлаш учун синов усуллари стандариларини аниқлайди;

ииновлар ўтказилишини ташкил этади ва синаш баённомаларини таҳлил қилади;

ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлил қилади (1с схема).

Серияли ишлаб чиқарилган болалар ўйинчоқлари учун мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати 5 йилга, болалар ўйинчоқлари партияси учун мувофиқлик сертификатининг амал қилиши чекланмаган муддатга берилади.

Ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили), импорт қилувчи:

болалар ўйинчоқлари тамғасига мувофиқлик белгисини жойлаштиради;

мувофиқлиги тасдиқлангандан сўнг қуйидаги ҳужжатларни шакллантиради:

ушбу техник регламентнинг 69-бандида келтирилган ҳужжатларни;

синаш баённомаларини;

ишлаб чиқариш ҳолати таҳлили натижаларини;

мувофиқлик сертификатини.

Сертификатлаштириш органи сертификатланган болалар ўйинчоқлари устидан инспекция назоратини қуйидаги тадбирлар орқали амалга оширади:

намуналарни белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган синов лабораториясида (марказда) синовдан ўтказиш ва (ёки) ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлил қилиш (1c схема);

намуналарни белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган синов лабораториясида (марказда) синовдан ўтказиш ва ишлаб чиқариш объектинини сифат менежменти тизимини сертификатлаштирган сертификатлаштириш орган томонидан ўтказилган аудит натижаларини таҳлил қилиш (2c схема).


70. Болалар ўйинчоқларига тегишли ҳужжатлар тўплами ишлаб чиқарувчилар томонидан болалар ўйинчоқларининг ишлаб чиқарилиши тўхтатилган (бекор қилинган) кундан, болалар ўйинчоқларини импорт қилувчилар томонидан сўнгги маҳсулот сотилган кундан бошлаб камида 10 йил давомида сақланиши керак.



5-БОБ. ЎТИШ ДАВРИ


71. Техник регламент амалга киритилган пайтдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган ва болалар ўйинчоғи маҳсулотларига хавфсизлик талабларини белгилайдиган, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар Техник регламентга мувофиқлаштирилгунига қадар Техник регламентга зид бўлмаган қисмлари юзасидан қўлланилади.



6-БОБ. ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТ ТАЛАБЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИ БЎЙИЧА ДАВЛАТ НАЗОРАТИ


72. Техник регламент талабларига риоя қилиш бўйича давлат назоратини Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари, шунингдек, бошқа махсус ваколатли давлат органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.

73. Техник регламент талабларига мувофиқ бўлмаган болалар ўйинчоғи маҳсулотларининг муомалага чиқарилишининг олдини олиш давлат назоратини амалга оширувчи ваколатли органлар томонидан конун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



7-БОБ. ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТ ТАЛАБЛАРИ

БУЗИЛГАНЛИГИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


74. Техник регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Умумий техник регламентга

1-ИЛОВА



Болалар ўйинчоғи деб қаралмайдиган маҳсулотлар

РЎЙХАТИ


1. Арча ўйинчоқлари, сунъий арчалар ва уларга тегишли электр гирляндлар.


2. 18 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланмаган, коллекция учун тўпланган масштабли моделлар.


3. Болаларнинг ўйин майдонлари жиҳозлари.


4. Спорт инвентарлари, шу жумладан сув остида қўлланиладиганлари ҳам.


5. 18 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланмаган фольклёр ва декоратив ўйинчоқлар.


6. Жамоат жойларида умумий фойдаланишга мўлжалланган "профессионал" ўйинчоқлар.


7. Ўйин автоматлари.


8. 500 дан зиёд деталлардан иборат бўлган мураккаб бош қотирмалар.


9. Пневматик қурол.


10. Отувчи қурилмалар ва катапультлар.


11. Металл учли отилувчи снарядлар.


12. Ўйинчоқларни тармоқдан таъминловчи трансформаторлар, аккумуляторларнинг зарядловчи қурилмалари, ўйинчоқлар билан бирга етказилувчилар ҳам.


13. Катталар назоратида ўқув жараёнида фойдаланиладиган, қиздирувчи элементлари бўлган буюмлар.


14. 18 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган ички ёнув двигателли транспорт воситалари.


15. Буғ двигателли ўйинчоқ машиналар.


16. Умумий фойдаланиладиган йўлларда ҳаракатланишга мўлжалланган велосипедлар.


17. Номиналь кучланиши 24 V дан юқори кучланишда ишлайдиган ўйинлар ва ўйинчоқлар.


18. Ўқотар қуролларнинг аниқ нусхалари.


19. Болалар учун бижутериялар.


20. Сузиш учун мосламалар (масалан, қўлга кийиладиган дам берилган манжетлар).


21. Ҳимоя воситалари (сузиш учун кўзойнаклар, қуёшдан ҳимояловчи кўзойнаклар, велосипедчининг ва скейтбордчининг шлемлари).


22. Резина шнур ёрдамида учириладиган ўйинчоқлар.


23. Тортилмаган ҳолатида узунлиги 1 200 mm дан ошадиган камонлар.


24. Латекс, резина ва силиконли эластомердан болалар учун тайёрланган санитар-гигиеник буюмлар.






Умумий техник регламентга

2-ИЛОВА



Болалар ўйинчоқларининг гигиеник хавфсизлигига

қўйиладиган талаблар


1. Болалар ўйинчоқларининг гигиеник хавфсизлигига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

органолептик кўрсаткичлар (ҳиди, ёқимсиз таъми);

физик омиллар (товуш даражаси, электро статик майдон кучланганлигининг даражаси, электр магнит майдон кучланганлигининг даражаси, радиочастота диапазони, электр магнит майдон кучланганлиги даражаси, инфрақизил нурланиш интеграл оқимининг интенсивлик даражаси, маҳаллий титраш даражаси, табиий радионуклидларнинг активлиги солиштирма самарадорлиги);

санитар-кимёвий кўрсаткичлар (намуна муҳитида зарарли кимёвий моддалар тарқалиши, матриаллар кимёви таркибини аниқлаш билан боғлиқ бўлган рўйхат ва болалар ўйинчоғидан ажралиб чиқадиган зарарли кимёвий моддалар меъёри);

токсикологик-гигиеник кўрсаткичлар (шиллиқ қатламда қичишиш ҳосил қилиши, токсиклик кўрсаткичи);

бундан ташқари, болалар ўйинчоқлари таркибида бўлиши тақиқланган ва концентрацияси болалар ўйинчоғида ёки унинг таркибий қисмларида 100 mg/kg дан ошса, болалар ўйинчоқларининг тамғаларида кўрсатилиши лозим бўлган аллергия чақирувчи ароматизаторлар рўйхати;

микробиологик кўрсаткичлар.

Агар болалар ўйинчоғи гигеник хавфсизликка текширилаётганида назорат қилинадиган бирорта кўрсаткичи мос келмаслиги тасдиқланган тақдирда, болалар ўйинчоғи бўйича бундан кейинги ҳар қандай тадқиқотлар тўхтатилади.


2. Органолептик кўрсаткичлар:

табиий шароитда ва сувли муҳитда болалар ўйинчоғи ҳиди интенсивлиги:

1 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган ўйинчоқларда 1 баллдан ошмаслиги керак;

1 ёшдан катта бўлган болалар учун бу кўрсаткич 2 баллдан ошмаслиги керак;

сувли муҳитда ҳидининг намунавий интенсивлиги 3 ёшдан катта болалар учун болалар ўйинчоқларида 2 баллдан ошмаслиги керак;

3 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган ўйинчоқларда ва оғиз бўшлиғи билан тўғридан-тўғри алоқада бўлувчи болалар ўйинчоқларида ҳосил бўладиган ёқимсиз таъмнинг интенсивлиги 1 баллдан ошмаслиги керак.


3. Физик омиллар:

а) овоз чиқарувчи болалар ўйинчоқларининг товушлари эквивалентлик даражаси (спорт ўйинлари моделларидан ташқари) қуйидаги қийматларга тенг бўлиши талаб этилади:

3 ёшгача бўлган болалар учун - 60 dBA (dBA - акустик децибел);

3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун - 65 dBA дан юқори бўлмаслиги керак;

6 ёшдан катта болалар учун - 70 dBA дан юқори бўлмаслиги керак;

б) импульсли товуш чиқарувчи болалар ўйинчоқларидан бошқа очиқ ҳавода ўйналадиган болалар ўйинчоқлари товушининг эквивалентлик даражаси 75 dBA дан юқори бўлмаслиги керак;

в) болалар ўйинчоқлари товушининг энг юқори даражаси қуйида келтирилган кўрсаткичларга мувофиқ бўлиши керак:

3 ёшгача бўлган болалар учун - 70 dBA дан юқори бўлмаслиги;

3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун - 75 dBA дан юқори бўлмаслиги;

6 ёшдан катта болалар учун - 80 dBA дан юқори бўлмаслиги;

очиқ ҳавода ўйналадиган болалар ўйинчоқлари товушнинг энг юқори даражаси 85 dBA дан юқори бўлмаслиги керак;

импульсли товуш чиқарувчи болалар ўйинчоқларининг энг юқори товуш чиқариш даражаси 90 dBA дан ошмаслиги керак;

г) болалар ўйинчоқлари юзасидаги электр статик майдон кучланганлиги даражаси 15 kV/m дан ошмаслиги керак;

д) радио бошқарувли, электрон ва электротехник болалар ўйинчоқлари тарқатадиган электр магнит майдонларининг кучланганлик даражаси, частота оралиғи:

0,3 kHz дан 300 kHz гача оралиқда ўзгарганда 25 V/m дан;

0,3 MHz дан 3 MHz гача оралиқда ўзгарганда 15 V/m дан;

3 MHz дан 30 MHz гача оралиқда ўзгарганда 10 V/m дан;

30 MHz дан 300 MHz гача оралиқда ўзгарганда 3V/m дан;

0,3 дан 300 GHz гача оралиқда ўзгарганда 10 µW/kv. сm дан ошмаслиги керак.

е) болалар ўйинчоғида саноат частотали (50 Hz) электр токи ҳосил қиладиган майдоннинг кучланганлик даражаси 0,5 kV/m дан ошмаслиги керак;

ё) инфрақизил нурланиш интеграл оқимининг интенсивлик даражаси 100 W/kv. m дан ошмаслиги керак;

ж) тебраниш манбаига эга бўлган ўйинчоқларда ўртача геометрик октавалар оралиғидаги 8 Hz ва 16 Hz частоталар учун маҳаллий тебраниш даражаси 63 dB дан ошмаслиги керак, 69 dB бўлганда-31,5 Hz, 75 dB бўлганда-63 Hz, 81 dB бўлганда-125 Hz, 87 dB бўлганда-250 Hz, 93 dB бўлганда-500 Hz, 99 dB бўлганда-1000 Hz частоталарга эга бўлади. Тебраниш тезланишининг тўғриланган даражаси 66 dB дан ошмаслиги керак;

з) табиий материаллардаги табиий радионуклидларнинг ва болаларнинг ижодий ўйинларининг жамланмалари таркибига кирувчи, улардан тайёрланган маҳсулотларнинг солиштирма самарадорлик даражаси 370 Bq/kg дан ошмаслиги керак.


4. Санитар-кимёвий кўрсаткичлар:

а) болалар ўйинчоқларида намунали (сувли, ҳаволи) муҳитда зарарли кимёвий моддаларнинг тарқалиш даражаси 1а-жадвалда ва намунавий муҳитда 1б-жадвалда келтирилган меъёрлардан ошиб кетмаслиги зарур;






1а-жадвал



Намунали (сувли, ҳаволи) муҳитда зарарли кимёвий

моддаларнинг тарқалиш даражаси

      

Материаллар, маҳсулотларнинг номланиши

Аниқланадиган зарарли модданинг номланиши

Тарқалиш даражаси

Сувли муҳит (mg/dm. kub), юқори бўлмаган

Ҳаволи муҳит (mg/m. kub), юқори бўлмаган

Акрилонитрил бутадиенстиролли пластиклар

α-метилстирол

0,1

0,04

акрилонитрил

0,02

0,03

бензалдегид

0,003

0,04

бензол

0,01

0,1

ксилоллар (изомерлари қоришмаси)

0,05

0,2

стирол

0,01

0,002

толуол

0,5

0,6

этилбензол

0,01

0,02

формалдегид

0,1

0,003*

Стиролнинг сополимерлари ва простирол

ацеталдегид

0,2

0,01

ацетон

0,1

0,35

бензалдегид

0,003

0,04

бензол

0,01

0,1

бутадиен

0,05

1,0

ксилоллар (изомерлар қоришмаси)

0,05

0,2

кумол (изопропилбензол)

0,1

0,014


метилметакрилат

0,25

0,01

бутил спирти

0,5

0,1

метил спирти

0,2

0,5

стирол

0,01

0,002

толуол

0,5

0,6

формалдегид

0,1

0,003*

этилбензол

0,01

0,02

Полиолефинлар асосидаги хомашё

ацеталдегид

0,2

0,01

ацетон

0,1

0,35

гексан

0,1

-

гексен

-

0,085

гептан

0,1

-

гептен

-

0,065

изопропил спирти

0,1

0,6

бутил спирти

0,5

0,1

изобутил спирти

0,5

0,1

метил спирти

0,2

0,5

пропил спирти

0,1

0,3

формалдегид

0,1

0,003*

этилацетат

0,1

0,1

Винилацетат асосидаги полимерлар

ацеталдегид

0,2

0,01

винилацетат

0,2

0,15

гексан

0,1

-

гептан

0,1

-

формалдегид

0,1

0,003*

Поливинилхлоридлар

ацеталдегид

0,2

0,01

ацетон

0,1

0,35

бензол

0,01

0,1

винилхлорид

0,01

0,01

дибутилфталат**

рухсат этилмайди

рухсат этилмайди

диметилфталат

0,3

0,007

диоктилфталат

2,0

0,02

диэтилфталат

3,0

0,01

бутил спирти

0,5

0,1

изобутил спирти

0,5

0,1

зопропил спирти

0,1

0,6

метил спирти

0,2

0,5

пропил спирти

0,1

0,3

толуол

0,5

0,6

фенол***

0,05

0,003

фенолларнинг умумий йиғиндиси***

0,1

-

рух

1,0

-

қалай

2,0

-

Полиуретанлар

ацеталдегид

0,2

0,01

ацетон

0,1

0,35

бензол

0,01

0,1

бутилацетат

0,1

0,1

изопропил спирти

0,1

0,6

метил спирти

0,2

0,5

пропил спирти

0,1

0,3

толуол

0,5

0,6

формалдегид

0,1

0,003*

этилацетат

0,1

0,1

этиленгликол

1,0

1,0

Полиамидлар

бензол

0,01

0,1

гексаметилендиамин

0,01

0,001

е-капролактам

0,5

0,06

метил спирти

0,2

0,5

фенол***

0,05

0,003

фенолларнинг умумий йиғиндиси***

0,1

-

Полиакрилат

акрилонитрил

0,02

0,03

гексан

0,1

-

гептан

0,1

-

метилметакрилат

0,25

0,01

Полиэфирлар асосидаги хомашёлар

ацеталдегид

0,2

0,01

ацетон

0,1

0,35

метилацетат

0,1

0,07

метил спирти

0,2

0,5

пропил спирти

0,1

0,3

фенол***

0,05

0,003

фенолларнинг умумий йиғиндиси***

0,1

-

формалдегид

0,1

0,003*

Терефтал кислота асосидаги

полиэтилентерефлат ва сополимерлар

ацеталдегид

0,2

0,01

ацетон

0,1

0,35

диметилтерефталат

1,5

0,01

бутил спирти

0,5

0,1

изобутил спирти

0,5

0,1

метил спирти

0,2

0,5

формалдегид

0,1

0,003*

этиленгликол

1,0

1,0

Поликарбонат

дифинелолпропан

0,01

0,04

метиленхлорид

7,5

-

фенол***

0,05

0,003

фенолларнинг умумий йиғиндиси***

0,1

-

хлорбензол

0,02

0,1

Фенопластлар ва

аминопластлар

ацеталдегид

0,2

0,01

фенол***

0,05

0,003

фенолларнинг умумий йиғиндиси***

0,1

-

формалдегид

0,1

0,003*

Эпоксид смолалар асосидаги полмер

хом ашёлар

ацеталдегид

0,2

0,01

фенол***

0,05

0,003

фенолларнинг умумий йиғиндиси***

0,1

-

формалдегид

0,1

0,003*

эпихлоргидрин

0,1

0,2

Парафинлар ва мумлар

ацеталдегид

0,2

0,01

ацетон

0,1

0,35

бензапирен**

рухсат этилмайди

рухсат этилмайди

гексан

0,1

-

гептан

0,1

-

бутил спирти

0,5

0,1

метил спирти

0,2

0,5

толуол

0,5

0,6

формалдегид

0,1

0,003*

Резиналатексли композициялар

агидол 2

2,0

-

агидол 40

1,0

-

акрилонитрил

0,02

0,03

алтакс

0,4

-

ацетофенон

0,1

0,003

бензапирен**

рухсат этилмайди

рухсат этилмайди

вулкацит (этилфенилдитиокарба-мат цинк)

1,0

-

диметилдитиокарбамат цинк (цимат)

0,6

-

диэтилдитиокарбамат цинк (этилцимат)

0,5

-

агидол 2

2,0

-

агидол 40

1,0

-

акрилонитрил

0,02

0,03

алтакс

0,4

-

ацетофенон

0,1

0,003

каптакс (2меркаптобензтиазол)

0,4

-

стирол (винилбензол)

0,01

0,002

сулфенамид ц (циклогексил-2- бензтиазолсулфенамид)

0,4

-


тиурам д (тетраметилтиурам дисулфид)

0,5

-

тиурам е (тетраэтилтиурам дисулфид)

0,5

-

рух

1,0

-

Силиконлар

ацеталдегид

0,2

0,01

бензол

0,01

0,1

бутил спирти

0,5

0,1

метил спирти

0,2

0,5

фенол***

0,05

0,003

фенолларнинг умумий йиғиндиси***

0,1

-

формалдегид

0,1

0,003*

Қоғоз, картон

ацеталдегид

0,2

0,01

ацетон

0,1

0,35

бензол

0,01

0,1

бутилацетат

0,1

0,1

ксилоллар (изомерлар қоришмаси)

0,05

0,2

бутил спирти

0,5

0,1

изобутил спирти

0,5

0,1

метил спирти

0,2

0,5

изопропил спирти

0,1

0,6

толуол

0,5

0,6

формалдегид

0,1

0,003*

этилацетат

0,1

0,1

рух

1,0

-

Ёғоч

ацеталдегид

0,2

0,01

бутил спирти

0,5

0,1

изобутил спирти

0,5


0,1

метил спирти

0,2

0,5

изопропил спирти

0,1

0,6

фенол***

0,05

0,003

фенолларнинг умумий йиғиндиси***

0,1

-

формалдегид

0,1

0,003*

Сопол, ойна

алюминий

0,5

-

бор

0,5

-

рух

1,0

-

титан

0,1

-

Сунъий мўйна, тўқимачилик материаллари

акрилонитрил

0,02

0,03

ацетон

0,1

0,35

бензол

0,01

0,1


винилацетат

0,2

0,15

метил спирти

0,2

0,5

толуол

0,5

0,6

фенол***

0,05

0,003

фенолларнинг умумий йиғиндиси***

0,1

-

формалдегид

50 mkg/g

0,003*

Бўёқлар, қаламлар, фломастерлар, гуаш, пластилин ва шунга ўхшаш маҳсулотлар

фенол***

0,05

0,003

фенолларнинг умумий йиғиндиси***

0,1

-

формалдегид

0,1

0,003*

Пўлат

темир

0,3

-

марганец

0,1

-

хром (cr 3+)

жамланган

-

хром (cr 6+)

0,100

-

никел

0,1

-

мис

1,0

-

Қалайли бронза

мис

1,0

-

рух

1,0

-

никел

0,1

-

қалай

2,0

-

қўрғошин

0,03

-

Алюминий қотишмалари

алюминий

0,5

-

марганец

0,1

-

темир

0,3

-

мис

1,0

-

рух

1,0

-

Қўрғошин-кумушли қотишмалар

қўрғошин

0,03

-

кадмий

0,001

-

кумуш

0,05

-

       

*) Меъёрлар атроф-муҳит ҳавоси фонининг ифлосланишини ҳисобга олинмаган ҳолат учун келтирилган.


**) Санитар-кимёвий кўрсаткичлар, назорат учун қўлланиладиган ўлчашлар методикасига кўра, келтирилган заҳарли моддаларнинг пастки чегарасидаги меъёрий қийматидан кўп бўлишига рухсат этилмайди.


***) Ўзаро бир-бирини алмаштирувчи кўрсаткичлар.






1б-жадвал



Намунали муҳитда зарарли кимёвий моддаларнинг

тарқалиш даражаси

   

Материал, маҳсулотнинг номланиши

Аниқланадиган зарарли моддаларнинг номланиши

Рухсат этилган тарқалиш даражаси (намунавий муҳит (mg/dm. kub) гача)

1. Акрилонитрил бутадиенстиролли пластиклар.


2. Стиролнинг сополимерлари ва простирол.


3. Полиолефинлар асосидаги материаллар.


4. Винилацетат асосидаги полимерлар.


5. Поливинилхлоридлар.


6. Полиуретанлар.


7. Полиамидлар.


8. Полиакрилат.


9. Полиэфирлар асосидаги материаллар.


10. Терефталли кислоталар асосидаги

полиэтилен терефталат ва сополимерлар.


12. Поликарбонат.


13. Фенопластлар ва аминопластлар.


14. Эпоксид смолалар асосидаги полмер.


15. Материаллари.


16. Парафинлар ва мумлар.


17. Резина-латексли композициялар (қўрғошин бундан мустасно).


18. Силиконлар.


19. Қоғоз ва картон.


20. Ёғоч.


21. Сопол ва ойна.


22. Сунъий мўйна ва тўқимачилик материаллари.


23. Бўёқлар, қаламлар, фломастерлар.


24. Гуаш, пластилин ва шунга ўхшаш маҳсулотлар.

қўргошин

90

симоб

25 (ҳар килограмда)

симоб

60 (ҳар қандай ўйинчоқ материалларида)

кадмий

50 (ҳар килограмда)

кадмий

75 (ҳар қандай ўйинчоқ материалларида)

хром

25 (ҳар килограмда)

хром

60 (ҳар қандай ўйинчоқ материалларида)

мишяк

25

барий

250 (ҳар килограмда)

барий

1000 (ҳар қандай ўйинчоқ материалларида)

Эслатма.

Дистилланган сув, санитар-кимёвий тадқиқотларни олиб бориш учун мажбурий намунавий муҳит ҳисобланади.

Уч ёшдан катта бўлган болалар учун мўлжалланган юмшоқ ва ёғоч ўйинчоқлар, қўғирчоқларнинг кийимлари, болаларни ҳаракатлантириш учун ва ичига сиғдирувчи ёки кўтарувчи катта ўлчамдаги ўйинчоқларда заҳарли моддаларнинг тарқалиш даражаси ҳаволи (очиқ) намунавий муҳитда аниқланади.


б) Намунавий муҳитда (тузли кислотада), болалар ўйинчоғининг материалларидан ажралиб чиқадиган зарарли моддалар 1в-жадвалда келтирилган меъёрлардан ошиб кетмаслиги керак;






1в-жадвал



Болалар ўйинчоғининг материалларидан ажралиб

чиқадиган зарарли моддалар меъёрлари рўйхати

    

Аниқланадиган зарарли кимёвий моддаларнинг номланиши

Тарқалиш даражаси

Болалар ўйинчоғининг 1 kg ташкил этувчи ҳар қандай материалларидан ажралиб чиқадиган зарарли моддалар миқдори, mg

Болалар ўйинчоғининг 1 kg ни ташкил этувчи массасидан ва бармоқ билан суртиладиган бўёқларидан ажралиб чиқадиган зарарли моддалар миқдори, mg

сурма

60

60

қўрғошин

90

90

симоб

60

25

кадмий

75

50

хром

60

25

мишяк

25

25

барий

1000

250

селен

500

500

5. Токсикологик-гигиеник кўрсаткичлар:

уч ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган, шунингдек, функционал хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, бола оғиз бўшлиғи билан тўғридан-тўғри алоқада бўладиган болалар ўйинчоқлари бола оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасига яллиғлантирувчи таъсир кўрсатмаслиги керак;

болалар ўйинчоқларида сувли муҳитда (дистирланган муҳитда) аниқланадиган маҳаллий тери қичишиш кўрсаткичлари кузатилмаслиги ёки токсиклик кўрсаткичи сувли муҳитда - 70 фоиздан 120 фоизгача, ҳаволи муҳитда - 80 фоиздан 120 фоизгача бўлиши керак;


6. Болалар ўйинчоқларида 2-жадвалда келтирилган аллергия чақирувчи ароматизаторлар бўлиши тақиқланади.






2-жадвал



Болалар ўйинчоқларида бўлиши тақиқланган

аллергия чақирувчи ароматизаторлар

рўйхати

   

Номланиши

CAS рақами

қора андиз мойи

9767635-2

аллилизотиоцианат

57-06-7

бензил цианити

140-29-4

4-третбутилфенол

98-54-4

мари эфир мойи

8006-993

цикламенол

4756-198 7

диэтилмалеат

141-05-9

дигидрокумарин

119-84-6

2,4-дигидрокси-3-метилбензалдегид

6248-200

3,7-диметил-2-октен-1-ол (6,7-дигидрогераниол)

4060748-5

4,6-диметил-8-третбутилкумарин

1787434-9

диметилцитраконат

617-54-9

7,11-диметил-4,6,10-додекатриен-3-он

2665196-7

6,10-диметил-3,5,9-ундекатриен-2-он

141-10-6

дифениламин

122-39-4

этилакрилат

140-88-5

оддий анжир барги

6891652-9

транс-2-гептенал

1882955-5

транс-2-гексеналдиэтилацетал

6774630-9

транс-2-гексеналдиметилацетал

1831883-7

гидроабиэтанол

1339393-6

4-этоксифенол

622-62-8

6-изопропилдекагидронафталин-2-ол

3413199-2

7-метоксикумарин

531-59-9

4-метоксифенол

150-76-5

4-(п-метоксифенил)-3-бутен-2-он

943-88-4

1-(п-метоксифенил)-1-пентен-3-он

104-27-8

метил-транс-2-бутеноат

623-43-8

6-метилкумарин

92-48-8

7-метилкумарин

2445-832

5-метил-2,3-гександион

1370686-0

костус илдизи мойи

8023-88-9

7-этокси-4-метилкумарин

87-05-8

гексагидрокумарин

700-82-3

тозаланмаган перуан бальзам (myroxylon pereirae (royle) klotzsch)

8007-00-9

2-пентилиденциклогексанон

2567740-1

3,6,10-триметил-3,5,9-ундекатриен-2-он

1117-415

тизмагул вербена мойи

8024-12-2

4-третбутил-3-метокси-2,6-динитротолуол

83-66-9

4-фенил-3-бутен-2-он

122-57-6

амилциннамал

122-40-7

2-пентил-3-фенилпроп-2-ен-1-ол

101-85-9

бензил спирти

100-51-6

бензилсалицилат

118-58-1

стирон (3-фенил-2-пропен-1-ол)

104-54-1

циннамал

104-55-2

цитрал

5392-405

кумарин


91-64-5

эвгенол

97-53-0

гераниол

106-24-1

гидроксицитронеллал

107-75-5

гидроксиметилпентилциклогексенкарбоксиалдегид

31906-04-4

изоэвгенол

97-54-1

evernia prunastri

90028-68-5

pseudevernia furfuracea

90028-67-4

Бундан ташқари, 3-жадвалда келтирилган аллергия чақирувчи ароматизаторларнинг концентрацияси ўйинчоқда ёки унинг таркибий қисмларида 100 mg/kg дан ошса, уларнинг номлари болалар ўйинчоқлари тамғаларида кўрсатилиши лозим.






3-жадвал



Концентрацияси болалар ўйинчоғида ёки унинг

таркибий қисмларида 100 mg/kg дан ошса, болалар

ўйинчоқларининг тамғаларида кўрсатилиши лозим

бўлган аллергия чақирувчи ароматизаторлар

РЎЙХАТИ

      

Номланиши

CAS рақами

Арпабодиён спирти

105-13-5

Бензилбензоат

120-51-4

Бензилциннамат

103-41-3

Цитронеллол

106-22-9

Фарнезол

4602-84-0

Гексилциннамал

101-86-0

Лилиал

80-54-6

d-лимонен

5989-27-5

Линалоол

78-70-6

Метилгептинкарбонат

111-12-6

3-метил-4-(2.6,6-триметил-2-циклогексен 1-ил)-3-бутен-2-он

127-51-5

    

7. Бир ёшгача болаларга мўлжалланган ўйинчоқларни ташкил қилувчи массасида ва бармоқлар билан суртилувчи бўёқлар таркибида микробиологик кўрсаткичлар 4-жадвалда келтирилган меъёрларга мувофиқ бўлиши керак.






4-жадвал



Ўйинчоқларнинг микоробиологик кўрсаткичлари

    

Ўйинчоқларнинг номланиши

Микроорганизм-

ларнинг умумий сони (мезофиллар, аэроблар ва факультатив анаэроблар),

КОЕ*

Хамиртурушлар, хамиртурушга ўхшаш, замбуруғлар,

ўйинчоқларнинг 1 g ида (1 cm. kv, 1 cm. kub)

Энтеробактериялар оиласидаги бактериялар, ўйинчоқларнинг

1 g ида (1 cm. kv, 1 cm. kub)

Патоген стафилококклар, ўйинчоқларнинг 1 g ида (1 cm. kv, 1 cm. kub)

Псевдомонас аэрогиноза ўйинчоқларнинг 1 g ида (1 cm. kv, 1 cm. kub)

1 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган ичи тўлдирилган ўйинчоқларни ташкил қилувчи массасида ва бармоқлар билан суртилувчи бўёқларда

10 kv гача

мавжуд эмас

мавжуд эмас

мавжуд эмас

мавжуд эмас

*) Бактериялар занжирини шакиллантириш бирлиги.






Умумий техник регламентига

3-ИЛОВА



Хавфлилик даражаси юқори бўлган болалар

ўйинчоқларидан фойдаланиш хавфлари ва уларнинг

меъёрлари ҳақидаги ахборотларга қўйиладиган

талаблар


Болалар учун ва (ёки) уларга қараб турувчи шаҳслар учун энг кўп хавф туғдирувчи болалар ўйинчоқлари, улардан фойдаланишда юзага келадиган хавфлар ва уларни бартараф этиш чоралари ҳақида ахборотлар билан таъминланиши керак.


1. Уч ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланмаган болалар ўйинчоқларига ёш гуруҳи кўрсатилган, тақиқловчи шартли график белги қўйилган бўлиши керак. 1-расмда шартли график белгининг тасвири келтирилган.


1-расм


Шартли график белги қуйидаги элементлардан ташкил топган бўлади:

айлана ва ичида кесишувчи қизил ёки қора рангли чизиқ;

айлана фони - оқ рангда;

болалар ўйинчоғининг ёш гуруҳига мўлжалланмаганлиги матни қора сиёҳда ёзилган ва боланинг юз контури қора рангда чизилган бўлади. Шартли график белгининг минимал диаметри 10 mm дан кам бўлмаслиги керак.


2. Осма арғимчоқлар, сирпаниб училадиган ясама тепалик халқалар, трапециялардан фойдаланиш ҳужжатлари.

Арқонлар ва шунга ўхшаш болалар ўйинчоқларидан фойдаланиш ҳужжатларида таркибий қисмларини тўғри йиғилишига қўйиладиган талабларнинг бажарилиши уларнинг нотўғри йиғилишида юзага келадиган хавфнинг ошишига ва техник хизмат кўрсатишнинг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар кўрсатилади.


3. Функционал болалар ўйинчоқларида ёки унинг қадоқловчи қисмида "Диққат! Бевосита фақат катталар назорати остида фойдаланилсин!" деган огоҳлантирувчи ёзув бўлиши керак.

Фойдаланиш ҳужжатларида огоҳлантирувчи чоралар ва кўрсатмалар бўлиши шарт, уларнинг бажарилмаслиги болалар ўйинчоқларидан фойдаланувчиларни хавф остида қолдиради.

Фойдаланиш ҳужжатларида болалар ўйинчоқларини болалар қўли етмайдиган жойларда сақлаш ҳақида кўрсатма бўлиши шарт.


4. Кимёвий болалар ўйинчоқларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳужжатларда хавфли моддалар ва реактивларнинг мавжудлиги ва уларнинг истеъмолчи томонидан қўлланилиши хавфидан келиб чиққан ҳолда, хавфсизлик чораларини кўриш тўғрисида кўрсатмалар берилиши керак. Фойдаланиш ҳужжатларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида ахборот берилиши, шунингдек, қандай ёшдаги болаларга мўлжалланганлиги тўғрисидаги кўрсатма ҳам бўлиши керак.

Кимёвий болалар ўйинчоғининг қадоқловчи қисмида "Диққат! Фақат ёшдан катта бўлган болалар учун! Бевосита катталар назорати остида фойдаланилсин!" деб ёзиб қўйилади. Боланинг ёшини ишлаб чиқарувчи кўрсатади.


5. Озиқ-овқат маҳсулоти қадоқланган идишга болалар ўйинчоғи жойлаштирилган бўлса, у ҳолда қадоқланган идишга "Ичида ўйинчоқ бор" деган огоҳлантирувчи ёзув ёзиб қўйилган бўлиши шарт.


6. Роликли конкилар ва скейтбордлар болалар ўйинчоқлари сифатида сотувга чиқарилганида, уларда "Диққат! Ҳимоя воситаларини кийиб олиш тавсия этилади!" деган огоҳлантирувчи ёрлиғи бўлиши керак.


7. Бундай болалар ўйинчоқларидан фойдаланиш учун маълум кўникмаларга эга бўлиш талаб этилади. Фойдаланиш ҳужжатларида йиқилиши ёки урилиб кетиши натижасида жароҳат олишдан сақланиш мақсадида болалар ўйинчоғидан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш тўғрисида, шунингдек, ҳимоя воситаларидан (ҳимоя шлемларидан, қўлқоплардан, тизза ҳимоялагичларидан, тирсакларни ҳимояловчи қалқончалардан ва бошқалар.) фойдаланиш бўйича кўрсатмалар бўлиши талаб этилади.


8. Сув ўйинлари учун фойдаланиладиган болалар ўйинчоқларида "Диққат! Саёз сув ҳавзаларида фақат катталар назорати остида фойдаланилади!" деган ёзув матни қўйилиши шарт.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 июль



























































Время: 0.0129
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск