язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2020 й./ Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида/ Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2020 й. 451-сон "Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.07.2020 й.

N 451




БОЛАЛАР ЎЙИНЧОҚЛАРИНИНГ

ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ УМУМИЙ

ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ болалар ўйинчоқларининг хавфсизлигига қўйиладиган ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент иловага мувофиқ тасдиқлансин ва расман эълон қилинган кундан бошлаб ўн икки ой ўтгандан кейин амалга киритилсин.


2. "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ техник регламент амалга киритилгач, стандартлаштириш бўйича уларда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларга доир илгари қабул қилинган норматив ҳужжатлар мажбурийлик хусусиятини йўқотиши ва белгиланган тартибда ихтиёрий қўлланилиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. "Ўзстандарт" агентлиги ваколатли давлат органлари билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Умумий техник регламент амалга киритилган кундан бошлаб, болалар ўйинчоқларини стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда мажбурийлик хусусиятини бекор қилиш ва ихтиёрий қўллашни таъминлаш юзасидан белгиланган тартибда чоралар кўрсин.


4. "Ўзстандарт" агентлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда тасдиқланган ушбу Умумий техник регламентнинг мақсадлари, мазмун ва моҳияти ҳамда уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, давлат бошқаруви органлари, тадбиркорлик фаолияти субъектлари кенг хабардор қилинишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ҳамда "Ўзстандарт" агентлиги бош директори Д.Н. Саттаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 июль