язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2020 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2020 й. 450-сон "Цемент импорти тартибини соддалаштириш ҳамда ички бозорни сифатли цемент билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.07.2020 й.

N 450



ЦЕМЕНТ ИМПОРТИ ТАРТИБИНИ

СОДДАЛАШТИРИШ ҲАМДА ИЧКИ БОЗОРНИ

СИФАТЛИ ЦЕМЕНТ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Цементни импорт асосида республикага олиб киришда хўжалик юритувчи субъектларга қулайлик яратиш ҳамда ички бозорни сифатли цемент билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Цемент маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда ички бозорни сифатли цемент билан таъминлаш бўйича "Йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ;

Цемент импортини соддалаштирилган тартибда амалга ошириш ҳамда ички бозорда унинг сифатини назорат қилиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, "Ўзстандарт" агентлигининг республикага олиб кириладиган цементни эркин муомалага чиқаришни соддалаштирилган тартиб асосида амалга ошириш амалиётини қўллаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Бунда:

цемент республика ҳудудига олиб кирилгунга қадар импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъект ва жисмоний шахс (кейинги ўринларда - импорт қилувчи) томонидан ихтиёрийлик асосида унинг намуналари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун сертификатлаштириш органига тақдим этилади, бунда маҳсулотни эркин муомалага чиқариш ("ИМ 40" режимига ўтказиш) давлат божхона хизмати органлари томонидан тегишли мувофиқлик сертификати асосида амалга оширилади, божхона қонун ҳужжатлари бузилиши хавфи белгилари аниқланган ҳолатлар бундан мустасно;

цемент аввал олиб кирилган ва охирги ўн икки ой давомида бир ишлаб чиқарувчининг цемент маҳсулотига нисбатан берилган мувофиқлик сертификати асосида (амал қилиш муддатидан қатъи назар) ушбу ишлаб чиқарувчининг кейинги маҳсулоти импорт қилувчи томонидан республика ҳудудига олиб кирилган ҳолларда "Ягона дарча" божхона ахборот тизимида маҳсулотни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун сертификатлаштириш органининг ариза бўйича қабул қилган қарори давлат божхона хизмати органлари томонидан маҳсулотни эркин муомалага чиқаришга асос бўлади, божхона қонун ҳужжатларининг бузилиши хавфи белгилари аниқланган ҳолатлар бундан мустасно. Бунда аризада кўрсатилган миқдордаги цемент сифати бўйича даврий равишда лаборатория синовлари амалга оширилади ва натижалари бўйича импорт қилувчига синов баённомаси тақдим этилади.

Ҳар бир божхона юк декларацияси бўйича маълумот сертификатлаштириш органига "Ягона дарча" божхона ахборот тизими орқали юборилади ва цемент эркин муомалага чиқарилганда сертификатлаштириш органи билан импорт қилувчи ўртасида тузилган шартнома доирасида цементни хавф-хатарларни таҳлил қилиш асосида даврий равишда лаборатория синовларидан ўтказилади.


3. Белгилаб қўйилсинки:

лаборатория синови натижаларига кўра цемент белгиланган талабларга номувофиқ деб топилган тақдирда, бу ҳақда бир кун муддатда сертификатлаштириш органи томонидан импорт қилувчи, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва "Ўзстандарт" агентлиги хабардор қилинади;

белгиланган талабларга номувофиқ деб топилган цементни олиб кирган импорт қилувчи олти ой муддат давомида ушбу маҳсулотни эркин муомалага чиқаришда соддалаштирилган тизимдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайди;

"Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда - Департамент) сертификатлаштириш органларининг хабарномасига кўра белгиланган талабларга номувофиқ бўлган маҳсулотни сотишни ва ундан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш тўғрисида импорт қилувчига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма беради.


4. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Департамент билан биргаликда ички бозордаги цемент маҳсулотлари сифатини ўрганиш мақсадида чакана савдо шохобчаларида назорат харидларини амалга оширсин ва маҳсулотнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини ўрганиб борсин.


5. "Ўзстандарт" агентлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни назарда тутувчи тегишли қонун лойиҳасини киритсин:

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган цементни олиб кирганлиги;

ички бозорда цемент маҳсулотларини чакана сотишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлиги учун жарималар қўллаш.


6. Департамент ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга номувофиқ бўлган цемент маҳсулоти ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилишига олиб келган ҳолатлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 23 июлдаги

450-сон қарорига

1-ИЛОВА



Цемент маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини

ошириш ҳамда ички бозорни сифатли

цемент билан таъминлаш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. РЕСПУБЛИКАДА ЦЕМЕНТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАЖМИНИ

ЯНАДА КЎПАЙТИРИШ БЎЙИЧА

1

Республикада фаолият юритаётган цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан 2020 йил II ярмида 9 060,2 минг тонна (I ярим йилликка нисбатан 166% кўп) цемент (1-иловага мувофиқ график асосида) ишлаб чиқаришни таъминлаш.

Клинкер ва цемент маҳсулотларини узлуксиз ишлаб чиқаришни таъминлаш

Ҳар бир корхона бўйича ишлаб чиқилган графикка мувофиқ (1-илова)

"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси (Б.Зарипов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (С.Бекенов), "Олмалиқ КМК" АЖ (А.Хурсанов)

2

2020-2021 йилларда 1 129 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ҳисобига 14,5 млн. тонна цемент ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни (2-иловага мувофиқ рўйхат асосида) ишга тушириш, шу жумладан:

2020 йил - 7 та лойиҳа (395 млн АҚШ долл., 5 410 минг тонна);

2021 йил - 11 та лойиҳа (734 млн АҚШ долл., 9 100 минг тонна).

Ускуналарнинг етказилишини таъминлаш


Қурилиш-монтаж ишларни амалга ошириш


Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш

Ҳар бир корхонанинг техник-иқтисодий асосномасига мувофиқ

"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси (Б.Зарипов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Давлат активларини бошқариш агентлиги (С.Бекенов)

3

Маҳаллий цемент ишлаб чиқарувчилар томонидан (3-иловага мувофиқ) цементни биржа савдоларига қўйиб бориш.


Тасдиқланган ойлик графиклар (савдо кунларига тенг тақсимланган) бўйича цементнинг биржа совдаларига қўйилишини доимий назорат қилиш.

6 та йирик ва кичик корхоналар томонидан цементни биржа савдоларига 2020 йил 1 августидан бошлаб кунига 40 минг тоннадан кам бўлмаган ҳажмда қўйиш,


Ҳар бир йирик цемент ишлаб чиқарувчи корхоналарга масъул вакиллар бириктириб, кунлик мониторинг олиб бориш.

Кунлик график асосида

"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси (Б.Зарипов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси (З.Бадриддинов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (С.Бекенов), "Олмалиқ КМК" АЖ (А.Хурсанов)

4

Биржа савдоларига қўйиладиган цемент ҳақида ҳар бир ҳудуд (туман, шаҳар), шу жумладан цемент маҳсулоти ишлаб чиқарувчилар кесимида ҳамда биржа савдоларида харид қилинган цемент ҳажмлари, уларнинг ўртача нархлари ва маркалари тўғрисидаги маълумотларни Республика товар-хомашё биржасининг расмий веб-сайтида жойлаштириб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

июль-декабрь

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси (З.Бадриддинов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов)

5

Республикадаги цемент ишлаб чиқариш корхоналарининг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун зарур бўлган ҳажм ва сифатдаги табиий газ ҳамда электр энергиясини (4-иловага мувофиқ) етказиб бериш.

897,0 млн куб м. газ ва 1 112,7 млн кВт/с. электр энергиясини етказиб бериш

2020 йил июль - декабрь

Энергетика вазирлиги (А.Султанов), "Ўзтрансгаз" АЖ (У.Сайидов), "Ҳудудгазтаъминот" АЖ (Б.Эшмуратов), "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (У.Мустафоев)

6

Биржада сотилган юқори ликвидли маҳсулотларни харидорларга етказиб бериш бўйича логистик хизматларни кўрсатишга мўлжалланган махсус электрон савдо майдончасини ташкил этиш.

Бунда биржа иштирокчилари учун логистика хизматлари бўйича 24/7 режимида ишлайдиган call-марказ ҳамда юк ҳаракати тўғрисидаги SMS огоҳлантируви хизматини ташкил этиш ва маҳсулотни электрон навбат бўйича юклаш назарда тутилсин.

Дастур таъминотини ишлаб чиқиш


Компьютер ва бошқа техник ускуналарни харид қилиш


Тизимни ишга тушириш

2020 йил 1 сентябрь

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси (З.Бадриддинов), Транспорт вазирлиги (Э.Ганиев)

7

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги 9 та цемент заводига ("Шўрсув" МФЙ ва "Қўқон" ЭИЗ) 37 км ва "Farg'ona Yasin qurilish mollari" МЧЖга 15 км;

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги "Ишончли посбон текстиль" МЧЖга 4,5 км, Хўжаобод туманидаги "Rash milk" МЧЖга 20 км узунликда оптимал логистика схемасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил 1 октябрь

Транспорт вазирлиги (Э.Ганиев), "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси (Б.Зарипов), корхона раҳбарлари

II. РЕСПУБЛИКАГА СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБДА ХОРИЖДАН ЦЕМЕНТ

ОЛИБ КИРИЛИШИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

8

Цемент импорт қилувчи субъектлар, сертификатлаштириш органлари, Давлат божхона қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўртасида электрон ахборот алмашинуви майдончасини ташкил қилиш.

Бунда импорт қилинган цемент маҳсулотларининг белгиланган меъёрлар ва мазкур қарор талабларига мос (ёки мос эмаслиги), олиб кирилган цемент ҳажми, соддалаштирилган тартибда цемент олиб кириш ва сертификатлаштириш ҳуқуқига эга бўлган ҳамда "қора рўйхат"га кирган субъектлар тўғрисида маълумотлар бўлишини назарда тутиш.

Компьютер ва бошқа техник ускуналарини харид қилиш,





Тизимни ишга тушириш

2020 йил

сентябрь

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов), "Ўзстандарт" агентлиги (Д.Саттаров), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов)

9

Ички бозордаги цемент маҳсулотлари сифатини ўрганиш мақсадида назорат харидларини амалга ошириш ҳамда уларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини ўрганиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), "Ўзстандарт" агентлиги (Д.Саттаров)

III. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ХУЖЖАТЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

10

Қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил август

"Ўзстандарт" агентлиги (Д.Саттаров), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

11

Ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил август

"Ўзстандарт" агентлиги (Д.Саттаров), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

IV. ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ОРҚАЛИ АҲОЛИГА МАЗКУР

ҚАРОР МАЗМУНИНИ КЕНГ ЁРИТИШ

12

Цемент импорт қилувчи субъектларга ва сертификатлаштириш органларига, шу жумладан трейдер, қурилиш ташкилотлари ва йирик тадбиркорларга цементни соддалаштирилган тартибда республикага олиб кириш тизимини тушунтириш ва уларга буклетлар тарқатитш, учрашувлар ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2020 йил

июль - сентябрь

Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов), "Ўзстандарт" агентлиги (Д.Саттаров), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов)

13

Биржага қўйилаётган цемент ҳажмлари, ушбу савдоларда иштирок этаётган талабгорлар ва харидорлар сони, шунингдек, биржа савдоларида шаклланаётган кунлик цемент маҳсулоти котировкалари тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда мақолалар бериб бориш

Ҳар ҳафта

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси (З.Бадриддинов),ЎзМТРК (А.Хаджаев)




"Йўл харитаси"га

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган цемент

ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан 2020 йил

якунига қадар цемент ишлаб чиқариш

ГРАФИГИ

минг тонна

Т/р

Корхоналар

2020 йил

I ярим йилликда ишлаб чиқарил-

ган цемент

2020 йил

II ярим йилликда ишлаб чиқарил-

ган цемент

2020 йил 3-чорак

2020 йил 4-чорак

июль

шу жум-

ладан кунлик

ав-

густ

шу жум-

ладан кунлик

сентя-

брь

шу жум-

ладан кунлик

октя-

брь

шу жум-

ладан кунлик

ноя-

брь

шу жум-

ладан кунлик

дека-

брь

шу жум-

ладан кунлик

ЖАМИ

5 442,1

9 060,2

1 312,5

42,3

1 432,5

46,2

1 518,0

50,6

1 716,3

55,4

1 589,3

53,0

1 491,6

48,1

Йирик корхоналар

4 285,6

5 501,6

954,0

30,8

974,0

31,4

963,0

32,1

945,0

30,5

858,0

28,6

807,6

26,1

1

"Қизилқум-

цемент" АЖ

1 750,0

1 880,0

330,0

10,6

350,0

11,3

340,0

11,3

340,0

11,0

274,0

9,1

246,0

7,9

2

ҳангарон-

цемент" АЖ (эски "ҳўл" усул)

745,8

1 054,2

180,0

5,8

180,0

5,8

180,0

6,0

180,0

5,8

172,0

5,7

162,2

5,2

3

"Қувасой-

цемент" АЖ

401,8

560,0

97,0

3,1

97,0

3,1

96,0

3,2

95,0

3,1

90,0

3,0

85,0

2,7

4

"Бекободцемент" АЖ

549,0

555,0

100,0

3,2

100,0

3,2

100,0

3,3

90,0

2,9

85,0

2,8

80,0

2,6

5

"Олмалиқ КМК" АЖ

838,9

1 452,4

247,0

8,0

247,0

8,0

247,0

8,2

240,0

7,7

237,0

7,9

234,4

7,6


Жиззах цемент заводи

373,6

591,4

100,0

3,2

100,0

3,2

100,0

3,3

100,0

3,2

97,0

3,2

94,4

3,0


Шеробод цемент заводи

465,3

861,0

147,0

4,7

147,0

4,7

147,0

4,9

140,0

4,5

140,0

4,7

140,0

4,5

Кичик корхоналар

1 149,6

1 938,6

310,5

10,0

325,5

10,5

337,0

11,2

349,3

11,3

324,3

10,8

292,0

9,4

6

"Фарғонацемент" МЧЖ ҚК

59,6

96,0

16,0

0,5

16,0

0,5

16,0

0,5

16,0

0,5

16,0

0,5

16,0

0,5

7

"Қорақалпоқцемент" МЧЖ ҚК

145,7

149,0

28,0

0,9

27,0

0,9

26,0

0,9

25,0

0,8

23,0

0,8

20,0

0,6

8

"Турон Эко Цемент Групп" МЧЖ

93,1

285,0

40,0

1,3

40,0

1,3

40,0

1,3

55,0

1,8

55,0

1,8

55,0

1,8

9

"Эверест Металл Фаворит" МЧЖ

3,0

57,0

0,0

0,0

8,0

0,3

15,0

0,5

13,0

0,4

11,0

0,4

10,0

0,3

10

"Шўрсув Цемент" МЧЖ

24,8

30,0

5,0

0,2

5,0

0,2

5,0

0,2

5,0

0,2

5,0

0,2

5,0

0,2

11

"Мароканд Кабел Инвест" МЧЖ

8,5

36,0

6,0

0,2

6,0

0,2

6,0

0,2

6,0

0,2

6,0

0,2

6,0

0,2

12

"Қизилтепацемент" МЧЖ

("Оқ Олтин Капитал Сервис" МЧЖ)

21,3

33,0

5,5

0,2

5,5

0,2

5,5

0,2

5,5

0,2

5,5

0,2

5,5

0,2

13

"Сурхонцементинвест" МЧЖ

86,5

142,0

20,0

0,6

20,0

0,6

20,0

0,7

30,0

1,0

30,0

1,0

22,0

0,7

14

"Дал Техник Зомин Цемент энд Лайм" МЧЖ

42,3

68,0

12,0

0,4

12,0

0,4

12,0

0,4

11,0

0,4

11,0

0,4

10,0

0,3

15

"Наманган Цемент" МЧЖ

80,7

76,0

15,0

0,5

15,0

0,5

15,0

0,5

13,0

0,4

10,0

0,3

8,0

0,3

16

"Azia Elegant Star" ("Буюк") МЧЖ

16,6

23,4

4,0

0,1

4,0

0,1

4,0

0,1

3,8

0,1

3,8

0,1

3,8

0,1

17

"Жомбой Яшил Чироқлари" МЧЖ

38,1

62,0

13,0

0,4

13,0

0,4

12,0

0,4

10,0

0,3

8,0

0,3

6,0

0,2

18

"Indigo Sand Trade" МЧЖ

24,7

43,0

7,5

0,2

7,5

0,2

7,0

0,2

7,0

0,2

7,0

0,2

7,0

0,2

19

"Фарҳод Шифер" МЧЖ ("Жомбой Цемент")

27,2

33,0

6,0

0,2

6,0

0,2

6,0

0,2

6,0

0,2

5,0

0,2

4,0

0,1

20

"Яйпан Шифер" МЧЖ

11,2

30,0

5,0

0,2

5,0

0,2

5,0

0,2

5,0

0,2

5,0

0,2

5,0

0,2

21

"Titan Cement" МЧЖ ҚК

65,3

90,0

15,0

0,5

15,0

0,5

15,0

0,5

15,0

0,5

15,0

0,5

15,0

0,5

22

"Rash Milk" МЧЖ ("Синг Лида")

46,3

53,7

10,0

0,3

10,0

0,3

10,0

0,3

9,0

0,3

8,0

0,3

6,7

0,2

23

"Илғор Йигирувчи" МЧЖ

23,2

31,5

6,5

0,2

6,5

0,2

6,5

0,2

6,0

0,2

4,0

0,1

2,0

0,1

24

"Кезар" МЧЖ

14,9

18,0

3,0

0,1

3,0

0,1

3,0

0,1

3,0

0,1

3,0

0,1

3,0

0,1

25

"Фарғона Ясин Қурилиш Моллари" МЧЖ

106,2

395,0

70,0

2,3

70,0

2,3

70,0

2,3

70,0

2,3

60,0

2,0

55,0

1,8

26

"Great Silk Road Servis" МЧЖ

37,3

36,0

6,0

0,2

6,0

0,2

6,0

0,2

6,0

0,2

6,0

0,2

6,0

0,2

27

"Moderna Cement Industries" МЧЖ

27,6

63,0

0,0

0,0

8,0

0,3

15,0

0,5

15,0

0,5

15,0

0,5

10,0

0,3

28

"Базис" МЧЖ (цемент майдалаш)

106,3

47,0

10,0

0,3

10,0

0,3

10,0

0,3

7,0

0,2

5,0

0,2

5,0

0,2

29

"Юггазцемент" МЧЖ (цемент майдалаш)

39,2

41,0

7,0

0,2

7,0

0,2

7,0

0,2

7,0

0,2

7,0

0,2

6,0

0,2

Янги лойиҳалар

7,0

1 620,0

48,0

1,5

133,0

4,3

218,0

7,3

422,0

13,6

407,0

13,6

392,0

12,6

30

"Янгийўл цемент майдалаш цехи" ("Бекободцемент" АЖ)

0,0

285,0

15,0

0,5

50,0

1,6

70,0

2,3

60,0

1,9

50,0

1,7

40,0

1,3

31

"Хуаксин Цемент Жиззах" МЧЖ

0,0

626,0

30,0

1,0

80,0

2,6

100,0

3,3

140,0

4,5

140,0

4,7

136,0

4,4

32

ҳангаронцемент" АЖ (янги "қуруқ" усул)

0,0

645,0

0,0

0,0

0,0

0,0

45,0

1,5

200,0

6,5

200,0

6,7

200,0

6,5

33

"Қурилиш Ашё Сифат Сервис" МЧЖ

7,0

14,0

3,0

0,1

3,0

0,1

3,0

0,1

2,0

0,1

2,0

0,1

1,0

0,0

34

"Жаҳон Евро Сервис" МЧЖ

0,0

30,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

10,0

0,3

10,0

0,3

10,0

0,3

35

"Самарканд Афросиёб Цемент" МЧЖ

0,0

20,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

10,0

0,3

5,0

0,2

5,0

0,2

    

Изоҳ: ҳар бир корхона кесимида табиий газ ва электр энергияси ҳамда кўмир ёқилғиси кунлик, ойлик ҳажмларда тўлиқ ва ўз вақтида таъминлансагина, юқоридаги кўрсаткичлар бажарилади.

Цемент ишлаб чиқарилиши бозордаги мавжуд талабга асосан амалга оширилади ва ҳажми ишлаб чиқарилган клинкер бўйича ҳисобланади.






"Йўл харитаси"га

2-ИЛОВА



2020-2021 йилларда цемент ишлаб чиқариш бўйича

янги қувватларни ишга туширадиган корхоналар

РЎЙХАТИ

Т/р

Корхоналар

Йиллик қуввати

(минг тонна)

Жалб қилинадиган инвестиция

(млн АҚШ долл)

Ишга тушириш муддати

2020 йил якунига қадар ишлаб чиқариш ҳажми (минг тонна)

ЖАМИ (18 та лойиҳа)

14 510

1 129


1 808

2020 йилда ишга тушириладиган лойиҳалар

5 410

395


1 808

1

"Бекободцемент" АЖ

500

10

2020 йил октябрь

200

2

"Хуаксин Цемент Жиззах" МЧЖ

1 200

150

2020 йил август

626

3

ҳангаронцемент" АЖ

2 400

160

2020 йил октябрь

645

4

"Қурилиш Ашё Сифат Сервис" МЧЖ

100

25

2020 йил май

2

5

"Жаҳон Евро Сервис" МЧЖ

150

15

2020 йил ноябрь

30

6

"Самарқанд Афросиёб Цемент" МЧЖ

560

35

2020 йил ноябрь

20

7

"Қувасойцемент" АЖнинг Тошкент вилоятидаги "Янгийўл цемент" тегирмони

500

-

2020 йил август

285

2021 йилда ишга тушириладиган лойиҳалар

9 100

734



1

"Rash milk" МЧЖ

1 000

110

2021 йил I чорак


2

"Shaffof Sement Sanoat" ҚК МЧЖ

200

25

2021 йил I чорак


3

"Поп цемент" МЧЖ

200

28

2021 йил I чорак


4

"Мароканд цемент инвест" МЧЖ

500

30

2021 йил II чорак


5

"Ишончли посбон текстил" МЧЖ

500

32

2021 йил III чорак


6

"Бухоро евро цемент" МЧЖ

750

29

2021 йил III чорак


7

"Farg'ona Yasin qurilish mollari" МЧЖ

1 200

120

2021 йил III чорак


8

"Қарши конч цемент" МЧЖ

1 200

150

2021 йил IV чорак


9

"Қизилқумцемент" АЖ

1 800

110

2021 йил IV чорак


10

"Наманган цемент" МЧЖ

750

50

2021 йил IV чорак


11

"Қорақалпоқцемент" МЧЖ (3-босқич)

1 000

50

2021 йил IV чорак





"Йўл харитаси"га

3-ИЛОВА



2020 йилнинг II ярим йиллигида биржа савдоларига

қўйиладиган цемент ҳажмлари


(минг тонна)

Т/р

Корхоналар

2020 йилнинг

I ярим йилли-

гида биржа савдо-

ларига қўйилган цемент ҳажмлари

(минг. тонна)

2020 йил-

нинг

II ярим йилли-

гида биржа

савдо-

ларига қўйилган цемент ҳажмлари

(минг.

тонна)

3-чоракда биржа савдоларига

қўйиладиган цемент ҳажмлари

4-чоракда биржа савдоларига

қўйиладиган цемент ҳажмлари

июль

шу жум-

ладан кунлик

ав-

густ

шу жум-

ладан кунлик

сент-

ябрь

шу жум-

ладан кунлик

октя-

брь

шу жум-

ладан кунлик

но-

ябрь

шу жум-

ладан кунлик

дека-

брь

шу жум-

ладан кунлик


Жами

4 292,3

5 833,8

962,4

42,5

938,7

44,7

954,0

47,7

1 008,0

48,0

980,7

46,7

990,0

45,0


Йирик корхоналар

3 969,7

5 034,0

856,6

37,9

825,3

39,3

826,0

41,3

873,6

41,6

825,3

39,3

827,2

37,6

1

"Қизилқумцемент" АЖ

1 603,7

1 528,3

310,0

14,0

241,5

11,5

230,0

11,5

241,5

11,5

245,7

11,7

259,6

11,8

2

ҳангаронцемент" АЖ

698,3

1 205,3

157,8

6,9

212,1

10,1

212,0

10,6

252,0

12,0

193,2

9,2

178,2

8,1

3

"Қувасойцемент" АЖ

410,8

499,0

90,0

4,0

84,0

4,0

80,0

4,0

84,0

4,0

84,0

4,0

77,0

3,5

4

"Бекободцемент" АЖ

531,2

630,5

95,0

4,0

88,2

4,2

108,0

5,4

107,1

5,1

113,4

5,4

118,8

5,4


"Олмалиқ КМК" АЖ

725,7

1 170,9

203,8

9,0

199,5

9,5

196,0

9,8

189,0

9,0

189,0

9,0

193,6

8,8

5

Жиззах цемент заводи

342,7

499,5

86,0

3,8

81,9

3,9

80,0

4,0

81,9

3,9

86,1

4,1

83,6

3,8

6

Шеробод цемент заводи

383,0

671,4

117,8

5,2

117,6

5,6

116,0

5,8

107,1

5,1

102,9

4,9

110,0

5,0


Кичик корхоналар

322,6

799,8

105,8

4,6

113,4

5,4

128,0

6,4

134,4

6,4

155,4

7,4

162,8

7,4




"Йўл харитаси"га

4-ИЛОВА



Республикада цемент ишлаб чиқариш корхоналарининг

узлуксиз ишлашини таъминлаш учун зарур бўлган табиий

газ ва электр энергиясини етказиб бериш

ГРАФИГИ


Т/р

Корхоналар

Ёқилғи тури

Ўлчов бирлиги

3-чорак

4-чорак

Июль

август

сентябрь

октябрь

ноябрь

декабрь


Жами

газ

млн.куб.м.

146,5

146,5

146,5

152,5

152,5

152,5


электр энергияси

млн. кВт.с.

169,9

169,9

169,9

201,0

201,0

201,0


Йирик корхоналар:

газ

млн.куб.м.

121,8

121,8

121,8

130,2

130,2

130,2


электр энергияси

млн. кВт.с.

115,3

115,3

115,3

141,2

141,2

141,2

1

"Қизилқумцемент" АЖ

газ

млн.куб.м.

35,3

35,3

35,3

33,8

33,8

33,8


электр энергияси

млн. кВт.с.

48,0

48,0

48,0

49,4

49,4

49,4

2

ҳангаронцемент" АЖ

газ

млн.куб.м.

25,2

25,2

25,2

42,0

42,0

42,0


электр энергияси

млн. кВт.с.

16,3

16,3

16,3

36,2

36,2

36,2

3

"Қувасойцемент" АЖ

газ

млн.куб.м.

17,0

17,0

17,0

15,3

15,3

15,3


электр энергияси

млн. кВт.с.

10,1

10,1

10,1

11,2

11,2

11,2

4

"Бекободцемент" АЖ

газ

млн.куб.м.

21,0

21,0

21,0

19,0

19,0

19,0


электр энергияси

млн. кВт.с.

15,5

15,5

15,5

17,5

17,5

17,5

5

Жиззах цемент заводи ("Олмалиқ ТМК" АЖ)

газ

млн.куб.м.

10,0

10,0

10,0

8,4

8,4

8,4


электр энергияси

млн. кВт.с.

10,6

10,6

10,6

11,4

11,4

11,4

6

Шеробод цемент заводи ("Олмалиқ ТМК" АЖ)

газ

млн.куб.м.

13,3

13,3

13,3

11,7

11,7

11,7


электр энергияси

млн. кВт.с.

14,8

14,8

14,8

15,5

15,5

15,5

7

Бошқа корхоналар

газ

млн.куб.м.

24,7

24,7

24,7

22,3

22,3

22,3


электр энергияси

млн. кВт.с.

54,6

54,6

54,6

59,8

59,8

59,8




Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 23 июлдаги

450-сон қарорига

2-ИЛОВА



Цемент импортини соддалаштирилган тартибда

амалга ошириш ҳамда ички бозорда унинг

сифатини назорат қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар







I босқич

Импорт қилувчи ва сертификат-лаштириш органи


1. Цемент божхона чегарасига олиб келингунига қадар ихтиёрийлик асосида унинг намуналари синаш учун сертификатлаштириш органига тақдим этилади, бунда цемент партиясига мувофиқлик сертификати олингандан сўнг эркин муомалага чиқарилади.


2. Охирги 12 ой давомида айнан шу турдаги цементга мувофиқлик сертификати мавжуд бўлса, цемент партияси божхона чегарасига олиб келинганда, "Ягона дарча" божхона ахборот тизимида маҳсулотнинг талабларга мувофиқлигини баҳолаш учун сертификатлаштириш органи қарори асосида маҳсулот эркин муомалага чиқарилади.


28 кун муддатда

(фақат биринчи марта киришда)




2 кун муддатда









II босқич

Сертификатлаштириш органи


Тузилган шартнома доирасида цементни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги даврий равишда лаборатория синовларидан ўтказиб борилади.


Ҳар бир партияни олиб келишда







III босқич

Сертификатлаштириш органи


Синов натижалари бўйича танлаб олинган намуна белгиланган талабларга номувофиқ деб топилса, бу тўғрисида ёзма равишда мурожаатчини ва тегишли давлат идораларини хабардор қилади.


1 кун





IV босқич

"Ўзстандарт агентлиги Департаменти, Божхона қўмитаси


Белгиланган талабларга номувофиқ деб топилган цементни олиб кирган импорт қилувчи олти ой муддат давомида ушбу маҳсулотни эркин муомалага чиқаришда соддалаштирилган тизимдан фойдаланмайди.


Ҳолатлар аниқлан-ганда





V босқич

"Ўзстандарт агентлиги Департаменти


Талабларга номувофиқ бўлган цемент маҳсулотини сотишни ва ундан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш тўғрисида импорт қилувчига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма беради.


Ҳолатлар аниқлан-ганда





VI босқич

"Ўзстандарт агентлиги Департаменти, Иқтисодий суд


Талабларга номувофиқ деб топилган цементни сотиш натижасида юридик ва жисмоний шахсларга етказилган моддий ва маънавий зарар цементни импорт асосида олиб кирган импорт қилувчидан суд тартибида ундирилади.


Ҳолатлар аниқлан-ганда





VII босқич

"Ўзстандарт агентлиги Департаменти, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги


Ички бозордаги цемент маҳсулотлари сифатини ўрганиш мақсадида назорат харидлари амалга оширилади ҳамда уларнинг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги ўрганилади.


Хавфни таҳлил этиш асосида доимий





VIII босқич

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, "Ўзстандарт" агентлиги


Белгиланган талабларга номувофиқ бўлган цемент маҳсулоти ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчилиги талаблари бузилишига олиб келган ҳолатлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилади.


Ҳолатлар аниқлан-ганда




Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 23 июлдаги

450-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон стандартлаштириш,

метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг

фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон миллий метрология институти" ва "Республика синов ва сертификатлаштириш маркази" давлат корхоналари (кейинги ўринларда - "ЎзММИ" ва "Республика ССМ" давлат корхоналари) хизмат кўрсатиш соҳалари кесимида тугатилаётган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва шаҳарлардаги синов ва сертификатлаштириш марказлари давлат корхоналарининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича хуқуқий вориси ҳисобланади;";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошидаги "бўлган ва "Ўзстандарт" агентлиги томонидан аниқланадиган харажатлар Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва шаҳарлардаги синов ва сертификатлаштириш марказларининг" сўзлари "харажатлар "Ўзстандарт" агентлиги билан келишилган ҳолда "ЎзММИ" давлат корхонасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 4-бандда:

иккинчи хатбошига "ҳамда бошқа мол-мулки ва активлари Департаментга беғараз берилсин" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тугатилаётган ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказларининг бино ва иншоотлари оператив бошқарув ҳуқуқи билан "ЎзММИ" давлат корхонасига ҳамда бошқа мол-мулклари ва активлари соҳалари бўйича "ЎзММИ" ва "Республика ССМ" давлат корхоналарига беғараз берилсин".


3. 1-илова 46-бандининг биринчи хатбошидаги "Ўзстандарт" агентлигининг марказий аппарати" сўзларидан кейин "ва Департамент" сўзлари қўшилсин.


4. 2-илованинг 12-бандига қуйидаги мазмундаги д) кичик банд қўшилсин:

"д) давлат назорати учун бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан назорат хариди ва синов лабораторияларида синовларни ўтказиш харажатларини қоплашга йўналтириш".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 июль