Экспортно-Импортные Операции

Нормативно-правовые акты / Таможенное законодательство / Процедуры по сертификации и таможенному оформлению экспортных товаров по принципу "одно окно" /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.2020 й. 449-сон "Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.07.2020 й.

N 449




КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ДАВРИДА ДОРИ

ВОСИТАЛАРИ, ТИББИЙ БУЮМЛАР ВА ТИББИЙ

ТЕХНИКАЛАР МУОМАЛАСИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Коронавирус инфекцияси кенг тарқалишига қарши курашишда мамлакатда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар тақчиллигининг олдини олиш, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ҳамда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 1 ноябрга қадар бўлган муддатда COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган, мазкур қарорга иловага мувофиқ рўйхатдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар импорт қилинганда, уларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан, 5 кун муддатда сертификатлаштириш (фақат айрим кимёвий таҳлилларни ўтказган ҳолда) асосида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Агентликнииг қўшма хулосаси асосида мазкур қарорга иловадаги рўйхатга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, ушбу қарор 1-бандинииг амал қилиш муддатини узайтириш ҳуқуқи берилсин.

2. Белгилансинки, ушбу қарорнинг 1-бандида назарда тутилган тартиб асосида дори воситалари ва тиббий буюмлар импорти билан шуғулланувчи ташкилотлар дори воситаларини айрим кимёвий таҳлилларни ўтказган ҳолда сертификатлаштириш учун дори воситасининг қадоғида ёки қўллаш бўйича йўриқномаларида халқаро патентланмаган номи ўзбек ёки рус ёхуд инглиз тилида кўрсатилишини таъминлаган ҳолда, ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг синов баённомасини ва синов усуллари кўрсатилган ҳужжатни тақдим этишлари шарт.

3. Мазкур қарор билан тасдиқланган COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши (реэкспорт божхона режими бундан мустасно) 2020 йил 1 октябрга қадар вақтинчалик тўхтатилсин.

Бунда, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган айрим дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни экспорт қилишга Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни

...
Время: 0.0195
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск