Малое предприятие

Нормативно-правовые акты / Банковское законодательство / Общие положения /

Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 30.06.2020 й. 3252-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 25.05.2020 й. 12/1-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2020 йил 30 июнда 3252-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки бошқарувининг

2020 йил 25 майдаги

12/1-сон қарорига

ИЛОВА



Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби

ва шартлари тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом банк фаолиятига рухсат бериш, банк кузатув кенгашининг ва бошқарувининг аъзоларини, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимларни баҳолаш ва уларни келишиб олиш, банкнинг алоҳида бўлинмаларини очиш ва ёпиш, банкнинг уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда банкларни қайта ташкил этиш, ва тугатиш тартиби ҳамда шартларини белгилайди.


I БЎЛИМ. БАНКЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН

ЎТКАЗИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-§. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдим

этиладиган ҳужжатларга қўйилган талаблар


1. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкига (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) мазкур Низомга мувофиқ тақдим этиладиган ариза ва бошқа ҳужжатлар қоғоз шаклида ёки электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ахборот-коммуникация тизими орқали электрон шаклда тақдим этилади.

Бунда, қоғоз шаклида тақдим этиладиган ва ҳажми бир варақдан ортиқ бўлган ҳужжатлар варақма-варақ тавсифланган, тикилган, рақамланган ва имзоланган бўлиши лозим. Йиллик молиявий ҳисоботлар (шарҳларни ўз ичига олган жамланма баланс, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот ва молиявий ҳисоботнинг бошқа шакллари), шунингдек молиявий ҳисоботларнинг тўғрилигини тасдиқловчи аудиторлик хулосаси босмахона усулида босилган брошюралар кўринишида тақдим этилиши мумкин.

Марказий банкнинг талабига асосан алоҳида ҳужжатлар электрон шаклда тақдим этилиши лозим.

Электрон шаклда тақдим этилган ариза юзасидан қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарнома ариза берувчига ахборот-коммуникация тизими орқали электрон шаклда юборилади.


2. Чет эллик ариза берувчилар томонидан мазкур Низомга мувофиқ тақдим этиладиган ҳужжатлар ариза берувчи рўйхатга олинган ерда жойлашган Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси ёки бошқа консуллик муассасалари томонидан тасдиқланади.

Марказий банкка мазкур Низомга мувофиқ ариза билан мурожаат қилган шахс ариза берувчи ҳисобланади.


3. Мазкур Низомга мувофиқ тақдим этилган ариза чақириб олинган ёки уни қаноатлантириш рад этилган тақдирда ариза берувчи томонидан Марказий банкка тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилмайди.


4. Мазкур Низомга мувофиқ тақдим этиладиган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни талабларига риоя этган ҳолда тақдим этилади.



2-§. Банк муассислари ва акциядорлари.

Банкнинг устав капитали


5. Юридик ва жисмоний шахс бўлган резидентлар, шунингдек норезидентлар банк муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин.


6. Давлат Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари асосида бошқа давлат ташкилотлари номидан банк муассиси ва акциядори бўлиши мумкин. Устав фондининг (устав капиталининг) эллик фоизидан ортиғи давлатга тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, банк муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин эмас.

7. Норезидент бўлган жисмоний шахсларнинг ва халқаро молия институтлари, чет эл банклари ва бошқа кредит ташкилотлари бўлмаган юридик шахсларнинг жами улуши банк устав капиталининг эллик фоизидан ошмаслиги керак.

Ушбу талаб мақсадларида бошқа кредит ташкилотлари деб қуйидагилар тушунилади:

мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган молиявий фаолият турларини амалга оширувчи компанияларни бошқариш мақсадида ташкил этилган холдинг компанияси (бошқарув компанияси);

ваколатли давлат органининг лицензияси (рухсатномаси) асосида мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган молиявий фаолият турларидан бирини амалга оширувчи ва жойлашган (рўйхатга олинган) давлатида консолидациялашган назорат мавжуд бўлган юридик шахслар.


8. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги фаолият турлари молиявий фаолият турлари ҳисобланади:

банк фаолияти;

микромолиялаш фаолияти;

суғурта фаолияти;

лизинг фаолияти;

ипотекани қайта молиялаш фаолиятини амалга ошириш.


9. Банк муассислари (акциядорлари) бўлган юридик шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган ва камида бир йил фаолият юритаётган бўлиши керак.


10. Қуйидаги шахслар банк муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин эмас:

мазкур Низомнинг II бўлими 2-боби талабларига мувофиқ бўлмаган шахслар;

банкнинг устав капиталини шакллантириш ёки акцияларини олиш учун йўналтириладиган пул маблағларининг келиб чиқиш манбалари қонунийлигини Марказий банк томонидан белгиланган тартибда тасдиқламаган жисмоний ва юридик шахслар;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ёки чет давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ банк акцияларига эгалик қилишига тақиқлар ёки чекловлар мавжуд бўлган жисмоний ва юридик шахслар;

жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, жамоат фондлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, бюджетдан ташқари жамғармалар;

имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) охирги бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор қилиш ҳамда молиявий операцияларни ўтказиш чоғида ахборот тақдим этиш назарда тутилмайдиган давлатда ёки ҳудудда рўйхатга олинган юридик шахслар ва шундай давлатда ёки ҳудудда яшайдиган жисмоний шахслар (бундан чет эл фонд бозорларида банк акцияларини сотиб олган юридик ва жисмоний шахслар мустасно).

Мазкур банднинг иккинчи-бешинчи хатбошиларида кўрсатилган шахслар банк акцияларига билвосита ҳам эгалик қилиши мумкин эмас.

11. Банк муассислари банк рўйхатга олинган кундан бошлаб бир йил мобайнида банк акциядорлари таркибидан чиқишга ҳақли эмаслар.


12. Банк устав капиталининг энг кам миқдори ва уни шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонуни билан белгиланади.



3-§. Банкнинг номига қўйиладиган талаблар


13. Банкнинг номи банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳамда фирма номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.


14. Банк ўзининг фирма номи сифатида уставида кўрсатилган номидан фойдаланади. Банк ҳар қандай ҳужжатларда, эълон ёки рекламаларда ўзини уставида кўрсатилган номдан фарқли номлашга ҳақли эмас.


15. Банкнинг фирма номида аҳоли пунктлари номларининг, шу жумладан банкнинг бундай аҳоли пунктларига тўлиқ ёки қисман мансублигини билдирувчи сўзларнинг ишлатилишига қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:

банк акцияларининг жами эллик фоизи ва ундан ортиғига эгалик қилувчи банк муассислари (акциядорлари) улар жойлашган давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай аҳоли пунктлари номидан ҳар қандай ташкилотларда иш юритиш ва иштирок этиш ваколатига эга бўлсалар. Бунда улар жойлашган давлатнинг фирма номларидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан берилган ушбу аҳоли пунктлари номларининг, шу жумладан банкнинг бундай аҳоли пунктларига тўлиқ ёки қисман мансублигини билдирувчи сўзларнинг ишлатилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ рухсат этилганлигини тасдиқловчи ёзма тасдиқномаси ёхуд қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай рухсатнома (тасдиқнома) талаб этилмаслиги тўғрисидаги ушбу органнинг ёзма тасдиқномаси.

ишлатилаётган ном жойлашган давлатининг қонун ҳужжатларига мувофиқ рўйхатга олинган, муассис бўлган юридик шахснинг фирма номи ёки рўйхатга олинган товар белгиси билан мос бўлса.

Банкнинг фирма номида бошқа географик номларнинг (Евроосиё, Европа, Осиё ва б.) ишлатилишига банк акцияларининг жами эллик фоизи ва ундан ортиғига эгалик қилувчи банк муассислари (акциядорлари) бўлган юридик шахсларнинг асосий иқтисодий фаолияти кўрсатилган ҳудуднинг катта қисмида амалга оширилаётган бўлса йўл қўйилади.

Банк акциядорларининг таркиби, ҳолати ёки улуши ўзгариши оқибатида банк ушбу банд талабларини бажармаётган бўлса, Марказий банк банкнинг фирма номини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли.



2-БОБ. БАНКНИ ТАШКИЛ ЭТИШ. БАНКНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИ


1-§. Банкни таъсис этиш


16. Банкни ташкил этиш учун муассислар таъсис йиғилишини ўтказади ва ўзаро таъсис шартномасини имзолайди. Ушбу ҳаракатлар муассислар томонидан банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва акциядорлик жамиятлари фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади.


17. Муассислар банкни ташкил этиш бўйича уларнинг манфаатларини Марказий банкда ифода этишга ваколатли бўлган бир ёки бир неча шахсларни тайинлайди. Ушбу шахсларнинг ваколатлари таъсис шартномаси билан белгиланади.


18. Банк ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва устави, мазкур Низомга мувофиқ Марказий банк томонидан берилган банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) асосан амалга оширади.


19. Банкларни лицензиялаш тартиб-таомили қуйидаги икки босқичдан иборат:

Марказий банк томонидан банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш;

бир вақтнинг ўзида лицензия берган ҳолда банкни давлат рўйхатидан ўтказиш.



2-§. Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани

олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар


20. Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун ариза берувчи мазкур банднинг 1-кичик бандида кўрсатилган ҳужжат имзоланганидан кейин уч ойдан кечиктирмай Марказий банкка ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза тақдим этади ва унга қуйидагиларни икки нусхада илова қилади:

1) муассислар томонидан имзоланган таъсис шартномасини. Банк бир муассис томонидан таъсис этилган тақдирда, муассиснинг банкни таъсис этиш ҳақидаги якка тартибда қабул қилинган қарори тақдим этилади;

2) банк икки ва ундан ортиқ муассислар томонидан таъсис этилган ҳолларда таъсис йиғилишининг баённомасини. Баённома нусхалари банкнинг кузатув кенгаши раиси томонидан тасдиқланади;

3) муассислар томонидан тасдиқланган ва банкнинг кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланган банк уставини;

4) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ банкнинг кузатув кенгаши раиси томонидан тасдиқланган муассислар рўйхатини;

5) муассис бўлган юридик шахснинг аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган охирги уч йил учун молиявий ҳисоботларини;

6) мазкур Низомнинг 43-банди 1 - 4 ва 6-кичик бандларига мувофиқ ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган бевосита ва билвосита муассислар, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорлар тўғрисидаги ахборотни. Ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган шахслар мавжуд бўлмаган тақдирда, банкнинг устав капиталида энг кўп улушларга эга бўлган, умумий улуши камида эллик фоизни ташкил этадиган бевосита ва билвосита муассислар, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорлар тўғрисидаги ахборотни.

7) ариза берувчининг банкни ташкил этишда муассисларнинг манфаатларини Марказий банкда ифода этиш бўйича ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатни;

8) банкнинг устав капиталини шакллантириш учун киритилган маблағларнинг манбалари тўғрисидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотни;

9) банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари тўғрисида мазкур Низомнинг 107-банди 5 - 10-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатларни;

10) банкнинг ташкилий тузилмасини;

11) банкнинг ички аудит хизмати тўғрисидаги низом лойиҳасини;

12) банк фаолиятининг стратегиясини, йўналишларини, кўламини, молиявий истиқболларини ва мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ бошқа маълумотларни кўзда тутувчи банкнинг кейинги уч йилга мўлжалланган бизнес-режасини;

13) кейинчалик банкнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланиши лозим бўлган, банкнинг кредит, инвестиция ва эмиссия сиёсати лойиҳаларининг, шунингдек таваккалчиликларни бошқариш ва ички назорат сиёсати лойиҳаларининг нусхаларини;

14) аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни.


20-1. Таъсис йиғилишининг баённомаси ва муассиснинг банкни таъсис этиш ҳақидаги якка тартибда қабул қилинган қарори банкни ташкил этиш, банкнинг устав капитали миқдорини белгилаш, банк уставини, ташкилий тузилмасини ва бизнес-режасини тасдиқлаш, банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзоларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисидаги қарорларни ўз ичига олиши лозим.

20-2. Таъсис шартномасининг ва муассиснинг банкни таъсис этиш ҳақидаги якка тартибда қабул қилинган қарорининг нусхалари, улардаги жисмоний шахсларнинг имзолари нотариус ёки нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор шахс томонидан тасдиқланади.

21. Агар ариза берувчи томонидан тақдим этилган, мазкур бобнинг 2 ва 3-параграфларида кўрсатилган ҳужжатлар ва ахборот банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисида қарор қабул қилиш учун етарли бўлмаса, Марказий банк ариза берувчидан қўшимча ҳужжатлар ва ахборот сўрашга ҳақли.



3-§. Чет эллик муассисларга нисбатан улар томонидан

банкни ташкил этиш ёки банкнинг устав капиталида

иштирок этиш чоғида қўйиладиган талаблар


22. Банкни ташкил этишда ёки банкнинг устав капиталида чет эл банки иштирок этганда мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар икки нусхада тақдим этилади:

1) чет эл банки ваколатли органининг банкни ташкил этиш ёки банкнинг устав капиталида иштирок этиш тўғрисидаги қарори;

2) чет эл банки банкни назорат қилиш органининг мазкур чет эл банки унинг консолидациялашган назорати остида туриши, пул маблағларини депозитларга қабул қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ва унга банкни назорат қилиш органининг банкни ташкил этиш ёки банкнинг устав капиталида иштирок этиш учун рухсатномаси берилганлиги тўғрисидаги ёзма тасдиқномаси ёхуд шундай рухсатнома талаб этилмаслиги тўғрисидаги тасдиқномаси;

3) чет эл банкининг устави;

4) чет эл банки капиталининг ва кредит рейтингининг қуйидаги талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат:

200 млн. евро эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги хусусий капиталнинг мавжудлиги;

"Standard & Poors", "Moodys Investors Service" ёки "Fitch-IBCA" рейтинг агентликлари томонидан берилган инвестицион рейтинг баҳосидан кам бўлмаган узоқ муддатли кредит рейтинги мавжудлиги.

Чет эл банкининг капитал монандлиги ёки кредит рейтинги мазкур кичик бандда кўрсатилган талабларга номувофиқ бўлганда ёки унда кредит рейтинги мавжуд бўлмаганда, пруденциал талаблари Марказий банк томонидан миллий талабларга эквивалент деб топилган чет давлатнинг банк назорати органи томонидан чет эл банки молиявий салоҳиятига берилган баҳоси, агар ушбу орган томонидан Марказий банкка юборилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда, эътиборга олинади.


23. Халқаро молия институтлари, чет эл банклари ва бошқа кредит ташкилотлари бўлмаган, норезидент бўлган юридик шахсларнинг банкни ташкил этишида ёки банкнинг устав капиталида иштирок этишида мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар икки нусхада тақдим этилади:

1) юридик шахс ваколатли органининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк ташкил этиш ёки унинг банк устав капиталида иштирок этиши тўғрисидаги қарори;

2) юридик шахс жойлашган давлатдаги назорат қилиш органининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк ташкил этишга ёки банк устав капиталида иштирок этишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат, ёхуд шундай рухсатнома талаб этилмаслиги тўғрисидаги тасдиқномаси;

3) юридик шахс устави;

4) устав капиталидаги ўз улуши учун тўловни амалга оширишга маблағлари мавжудлигининг тасдиғи.


24. Юқори капитал ва кредит рейтинги кўрсаткичларига эга бўлган халқаро молия институтлари, чет эл банклари ҳамда бошқа кредит ташкилотлари томонидан банк ташкил этишда ёки банкнинг устав капиталида иштирок этишда ариза берувчи ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ аризани қуйидагиларни икки нусхада илова қилган ҳолда тақдим этади:

1) муассислар томонидан имзоланган таъсис шартномасини. Банк бир муассис томонидан таъсис этилган тақдирда, муассиснинг банкни таъсис этиш ҳақидаги якка тартибда қабул қилинган қарори тақдим этилади;

2) банк икки ва ундан ортиқ муассислар томонидан таъсис этилган ҳолларда таъсис йиғилишининг баённомасини;

3) муассислар томонидан тасдиқланган ва банкнинг кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланган банк уставини;

4) муассислар ваколатли органининг банкни ташкил этиш ёки банкнинг устав капиталида иштирок этиш тўғрисидаги қарорини;

5) банк устав капиталидаги улушлари миқдорини кўрсатган ҳолда муассислар рўйхатини;

6) муассисларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси нусхасини ва тўлов реквизитларини;

7) капиталининг ва кредит рейтингининг мазкур Низомнинг 25-банди 2-кичик бандида келтирилган мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатни;

8) банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари тўғрисида мазкур Низомнинг 107-банди 5 - 10-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатларни;

9) банкнинг ташкилий тузилмасини;

10) банкнинг ички аудит хизмати тўғрисидаги низом лойиҳасини;

11) банкнинг кейинги уч йилга мўлжалланган бизнес-режасини. Унда банк фаолиятининг стратегиясини, йўналишларини, кўламини, молиявий истиқболларини ва мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ бошқа маълумотларни ёритиш зарур.

12) кейинчалик банкнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланиши лозим бўлган, банкнинг кредит, инвестиция ва эмиссия сиёсати лойиҳаларининг, шунингдек таваккалчиликларни бошқариш ва ички назорат сиёсати лойиҳаларининг нусхаларини;

13) аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни.


25. Мазкур Низом мақсадларида:

1) халқаро молия институтлари деганда Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Инвестицияларни кафолатлаш бўйича кўп томонлама агентлик, Халқаро тараққиёт уюшмаси), Халқаро ҳисоб-китоблар банки, Халқаро валюта фонди, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа инвестиция жамғармаси, Европа Кенгашининг тараққиёт банк, Европа марказий банки, Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестицияси банки, Ислом тараққиёт банки тушунилади;

2) юқори капитал ва кредит рейтинги кўрсаткичларига эга бўлган чет эл банклари ва бошқа кредит ташкилотлари деганда капитали ва кредит рейтинги қуйидаги талабларга мувофиқ бўлган шахслар тушунилади:

500 млн. евро эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги устав капиталининг мавжудлиги;

"Standard & Poors", "Moodys Investors Service", "Fitch-IBCA" рейтинг агентликларининг мос равишда "А+", "А1", "А+" рейтинг баҳосидан кам бўлмаган узоқ муддатли кредит рейтингининг мавжудлиги.



4-§. Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани

бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш


26. Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикаси "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 16-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.


27. Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишда Марказий банк:

банк капитали, шу жумладан, устав капитали миқдорини доимий кўпайтириб боришнинг режалаштирилганлиги, кўзда тутилаётган даромадлар ҳамда фондларни шакллантириш истиқболлари, шунингдек муассисларнинг зарур ҳолларда қўшимча капитал кирита олиш қобилияти каби омиллар билан аниқланувчи ташкил этилаётган банк капиталининг етарлилик даражасини;

Марказий банк билан чет эл банки бўлган муассиснинг банкни назорат қилиш органи ўртасида ахборот айирбошлаш тўғрисидаги келишув мавжудлигини;

норезидент жойлашган мамлакат ваколатли органларининг ахборотини ва фикрларини инобатга олади.



5-§. Банкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия

беришда тақдим этиладиган ҳужжатлар


28. Банкни давлат рўйхатига олиш ва лицензия олиш учун ариза берувчи банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатнома олинганидан кейин олти ойдан кечиктирмай Марказий банкка қуйидагиларни тақдим этиши керак:

банкни давлат рўйхатига олиш ва лицензия бериш тўғрисидаги ариза. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада ариза берувчининг электрон почта манзилининг кўрсатилиши унинг қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарномани ахборот-коммуникация тизими орқали электрон шаклда олишга бўлган розилигидир;

банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходимлари тўғрисида мазкур Низомнинг 107-банди 5 - 10-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар;

ташкил этилаётган банк жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг банк бинолари, уларнинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ишларни ташкил этиш техника воситалари билан жиҳозланганлиги ва дастурий таъминотининг Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда берилган хулосаси;

банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан кам бўлмаган суммада банкнинг устав капитали шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек муассисларнинг рўйхати;

мазкур Низомнинг 20-24-бандларига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатларнинг электрон шаклдаги кўчирма нусхалари.

Мазкур банднинг учинчи - бешинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар икки нусхада тақдим этилади.

29. Банкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг Марказий банк томонидан кўриб чиқилиши Ўзбекистон Республикаси "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 20-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.



6-§. Лицензияни қайта расмийлаштириш

32. Лицензияни қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.


7-§. Банкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензияни бериш,

шунингдек лицензияни қайта расмийлаштириш учун тўлов

33. Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.


34. Лицензия берилганлиги учун банк устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.


35. Лицензияни қайта расмийлаштириш учун ушбу Низомнинг 33-бандида назарда тутилган йиғим суммасининг ярми ундирилади.

36. Марказий банк томонидан банк ҳақидаги Банкларнинг давлат реестрида сақланувчи маълумотлар кўчирма кўринишида бепул тақдим этилади.



8-§. Ташкилий-техник тадбирларни молиялаштириш


37. Ташкилий-техник тадбирларни бажариш, банк биноларини тайёрлаш, уларнинг муҳофаза қилиниши таъминлаш, ускуналар, ташкилий-техник воситалари билан жиҳозлаш ва дастурий таъминот билан таъминлаш бўйича харажатлар муассислар ҳисобидан қопланади. Бунинг учун муассислар томонидан банкни ташкил этиш бўйича харажатларнинг тахминий ҳисоб-китоби қилинади ҳамда бир ёки бир неча муассис томонидан харажатларни амалга ошириш тўғрисида ўзаро шартнома тузилади, ушбу ҳужжатлар банк рўйхатга олингунга қадар Марказий банкка тақдим этилади.


38. Банк давлат рўйхатига олинган ва унга лицензия берилгандан сўнг муассислар акциядорлар умумий йиғилишида банкни ташкил этиш бўйича харажатларни амалга ошириш тўғрисидаги шартномага мувофиқ қилинган харажатлар ҳақида ҳисобот беради. Уларнинг ҳаракати акциядорлар умумий йиғилиши томонидан маъқулланган тақдирда, уларнинг қилган харажатлари банк томонидан шартномага мувофиқ қайтариб берилади.



II БЎЛИМ. БАНК АКЦИЯЛАРИНИ СОТИБ ОЛИШГА

ДАСТЛАБКИ РУХСАТНОМАНИ ОЛИШ


1-БОБ. БАНК АКЦИЯЛАРИНИ СОТИБ ОЛИШГА

ДАСТЛАБКИ РУХСАТНОМАНИ ОЛИШ ТАРТИБИ


39. Жисмоний ва юридик шахслар ёки биргаликда ҳаракат қилувчи шахслар, шу жумладан норезидентлар бир ёки бир неча битим натижасида банкнинг устав капиталидаги:

беш ва ундан кўпроқ фоизни, лекин кўпи билан йигирма фоизни;

йигирма ва ундан кўпроқ фоизни, лекин кўпи билан эллик фоизни;

эллик ва ундан кўпроқ фоизни ташкил этадиган улушни бевосита ёки билвосита олишдан олдин Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олиши шарт.


40. Биргаликда ҳаракат қилувчи шахслар бўлиб Ўзбекистон Республикаси "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган шахслар ҳисобланади.


41. Банклар бошқа банкнинг акцияларини бевосита ёки билвосита олишдан олдин Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олиши шарт. Банклар бошқа банкнинг устав капиталидаги улушини кўпайтириш учун Марказий банкнинг такрорий дастлабки рухсатномасини олиши шарт.


42. Банк томонидан бошқа банкнинг акцияларини сотиб олишда рухсат беришга доир мажбурий талаблар ва шартларга банкнинг барқарор молиявий ҳолати, шунингдек сотиб олиш натижасида пруденциал нормативларга риоя этилиши киради. Ушбу банд талаблари банклар томонидан ўз акцияларини сотиб олиш ҳолатларига ҳам татбиқ этилади.


43. Банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ ариза тақдим этилади:


1) потенциал олувчи - жисмоний шахс томонидан:

норезидент бўлган жисмоний шахснинг фуқаролик паспорти нусхаси;

банк акцияларини олиш учун фойдаланиладиган маблағларнинг келиб чиқиш манбалари ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ маълумотлар;

2) потенциал олувчи - юридик шахс томонидан:

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (норезидент бўлган юридик шахслар учун) ва таъсис ҳужжатлари (устав ва таъсис шартномаси);

барча иштирокчилар (акциядорлар) тўғрисида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ маълумотлар;

ушбу юридик шахсда ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган охирги бенефициар мулкдорлар тўғрисида мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ маълумотлар;

потенциал олувчи тўғрисида мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ маълумотлар;

банкда ҳал қилувчи эгаликни олиш тўғрисидаги ваколатли органнинг қарори;

охирги 3 йил учун, агар фаолият 3 йилдан кам муддатга амалга оширилган бўлса - амалда фаолият олиб борилган йиллар учун молиявий ҳисоботларнинг ишончлилиги ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи аудиторлик хулосаси нусхаси;

банк акцияларини олиш учун фойдаланиладиган маблағларнинг келиб чиқиш манбалари ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

мазкур Низомнинг 8-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ анкета;

кузатув кенгаши ва ижро этувчи орган аъзоларининг мазкур Низомнинг 52-бандида белгиланган ишчанлик обрўси мезонига мувофиқлигини тасдиқловчи маълумотлар;

3) потенциал олувчи - банк томонидан, агар банк сотиб олиш натижасида банклар гуруҳининг бир қисмига айланса:

мазкур банднинг 2-кичик бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар;

банклар гуруҳи тузилмаси тўғрисидаги маълумотлар;

банклар гуруҳи иштирокчилари тўғрисидаги ахборот, шу жумладан гуруҳга кирувчи иштирокчиларнинг асосий фаолияти тўғрисидаги маълумотлар;

банклар гуруҳининг таваккалчиликларни бошқариш ва ички назорат бўйича сиёсати;

банклар гуруҳида назоратни амалга оширувчи шахслар тўғрисидаги маълумотлар;

гуруҳ иштирокчиларининг молиявий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан ариза берувчининг охирги 3 йил учун консолидациялашган молиявий ҳисоботларининг ишончлилиги ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи аудиторлик хулосаси нусхаси (маълумот ариза топшириш санасига қадар 90 кундан кеч бўлмаган санага бўлиши лозим);

4) потенциал олувчи - чет эл банки томонидан:

мазкур банднинг 2-кичик бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар;

мазкур Низомнинг 22-банди 2-4-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар;


5) потенциал олувчи - юқори капитал ва кредит рейтинги кўрсаткичларига эга бўлган халқаро молия институти, чет эл банки ҳамда бошқа кредит ташкилоти томонидан:

мазкур банднинг 2-кичик банди иккинчи, учинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар;

капиталининг ва кредит рейтингининг мазкур Низомнинг 25-банди 2-кичик бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат;

6) потенциал олвучи - халқаро молия институти, чет эл банки ва бошқа кредит ташкилоти бўлмаган норезидент томонидан:

мазкур банднинг 2-кичик бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар;

мазкур Низомнинг 23-банди 2-кичик бандида кўрсатилган ҳужжат.


44. Ҳал қилувчи эгаликка билвосита эгалик қилувчи, шу жумладан охирги бенефициар мулкдор томонидан мазкур Низомнинг 43-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилади, бундан биринчи кичик банднинг учинчи хатбошисида ва 2-кичик бандининг саккизинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар мустасно.


45. Шахс ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда, хусусан ҳуқуқий ворислик, мерос, ҳадя тартибида, суднинг қарорига асосан мулк ҳуқуқини олиш ёки банк устав капиталининг камайтирилиши натижасида мазкур Низомнинг 39-бандида кўрсатилган ҳажмдаги банк акцияларига эгалик қилишга Марказий банкнинг рухсатномасини олиши учун мазкур Низомнинг 43-бандида кўрсатилган ҳужжатларни банк акцияларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда олган кунидан эътиборан 60 кун ичида тақдим этади.

46. Ҳал қилувчи эгаликка бевосита ёки билвосита эгалик қилувчи, шу жумладан охирги бенефициар мулкдор қуйидаги ҳолларда Марказий банкни ва банкни 10 кунлик муддатда ушбу Низомнинг 9-иловасига мувофиқ ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда хабардор қилиши шарт:

банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатнома олинган битим амалга оширилганда;

дастлабки рухсатнома олинган, ушбу Низомнинг 39-бандида белгиланган акциялар улуши кўпайганда;

банк устав капиталидаги ҳал қилувчи эгаликни бошқа шахсга бериш ёки камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш натижасида ҳал қилувчи эгалик тегишлича эллик фоиздан, йигирма фоиздан ёки беш фоиздан кам бўлиб қолганда;

ушбу Низомнинг 39-бандида белгиланган ҳажмдаги банк акциялари шахс томонидан ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда олинганда.


47. Потенциал олувчини баҳолашни якунлаш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилиш ва тақдим этиш, банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани олиш ёки шахс томонидан ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда банк акцияларини олишга Марказий банкнинг рухсатномасини олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни Марказий банк томонидан кўриб чиқиш, ҳал қилувчи эгалик сотиб олинганлиги, ўзгартирилганлиги ёки бошқаларга берилганлиги тўғрисида хабарнома бериш, шунингдек Марказий банкни хабардор килиш Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонуни билан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.


48. Банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатнома қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

ариза берувчининг рухсат этиш хусусиятига эга хужжатни бекор қилиш тўғрисидаги мурожаатига кўра;

банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатнома қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.



2-БОБ. ПОТЕНЦИАЛ ОЛУВЧИНИ БАҲОЛАШ


49. Потенциал олувчининг сифатини баҳолаш банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларнинг тузулиши ва мураккаблигига, шунингдек баҳолаш жараёнига тадбиқ этиладиган мутаносиблик тамойилига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.


50. Марказий банк потенциал олувчининг сифатини қуйидаги мезонларни биргаликда кўриб чиқиш йўли билан:

потенциал олувчининг ишчанлик обрўсини;

мўлжалланган олиш амалга оширилганидан кейин тайинланиши назарда тутилаётган банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзоларининг, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимларининг ишчанлик обрўси, билими, малакаси ва тажрибасини;

потенциал олувчининг молиявий салоҳиятини, хусусан акцияларини олиш мўлжалланилаётган банк фаолиятининг кўлами ва ихтисослашуви жиҳатидан салоҳиятини;

мўлжалланган сотиб олиш амалга оширилганидан кейин банкнинг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган пруденциал талабларни бажара олиш имкониятини;

мўлжалланган сотиб олиш борасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштиришга доир амалга оширилган ёки амалга оширилаётган уринишлар мавжудлиги ҳақидаги шубҳалар, шунингдек мўлжалланган олиш амалга оширилганидан кейин шундай таваккалчиликнинг ортиши тўғрисидаги тахмин мавжуд эмаслигини;

потенциал олувчи фаолиятининг банк фаолияти билан уйғунлашуви эҳтимолини ва бунинг банк фаолиятининг ривожланишига таъсирини;

потенциал олувчи корпоратив бошқаруви ташкилий тузилмасининг ва унга алоқадор бўлган шахсларнинг банкни тартибга солишга ҳамда унинг устидан назорат қилишга доир таъсирини баҳолайди.


51. Марказий банк потенциал олувчини баҳолашни амалга оширишда бошқа ваколатли органлар ёки чет давлатларнинг тегишли органлари билан маслаҳатлашишга ҳақли.


52. Потенциал олувчининг ишчанлик обрўси мезонига мувофиқлигини баҳолашда қуйидагилар ҳисобга олинади:


1) потенциал олувчининг ахлоқий фазилатлари ва виждонлилиги (мутаносиблик тамойилини қўлламаган ҳолда):

потенциал олувчига нисбатан иқтисодиёт соҳасидаги, бошқарув тартибига қарши жиноятлар ёки жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганликнинг мавжуд эмаслиги;

потенциал олувчи юридик шахсни тўловга қобилиятсизлик ҳолатига ёки танг молиявий аҳволга олиб келган ҳаракатлар учун жавобгар бўлганлиги тўғрисидаги далилларнинг йўқлиги;

потенциал олувчини молия соҳасида профессионал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги суд қарорининг мавжуд эмаслиги;

ваколатли назорат органи томонидан потенциал олувчига нисбатан юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) эгалик қилишни чеклайдиган санкцияларнинг ўтмишда қўлланилганлиги;

Марказий банкка хаққоний бўлган маълумотларни тақдим этганлиги;

потенциал олувчи баҳолашдан ўтмасликка уринганлиги тўғрисидаги далилларнинг мавжуд эмаслиги;


2) касбий лаёқати (мутаносиблик тамойилини қўллаган ҳолда):

потенциал олувчи томонидан юридик шахсларнинг улушларини (акцияларини) эҳтиёткорлик билан бошқариш амалга оширилганлиги;

молия бозорида фаолият юритувчи юридик шахсларнинг назоратни амалга оширувчи иштирокчиси (акциядори) ва (ёки) раҳбари сифатида тўпланган эҳтиёткорлик билан бошқариш тажрибаси.


53. Агар потенциал олувчи юридик шахс бўлса, ишчанлик обрўси мезонига мувофиқлигини баҳолаш юридик шахснинг ўзини, шунингдек унинг иштирокчилари (акциядорлари) ва бошқарув органлари аъзоларини қамраб олади.


54. Марказий банк потенциал олувчининг ахлоқий фазилатлари ва виждонлилигини баҳолашда унга алоқадор шахсларнинг, хусусан потенциал олувчи билан амалий иш ёки қариндошлик муносабатларига эга бўлган ёки бундай муносабатларга эга бўлганлиги тахмин қилинган шахсларнинг ахлоқий фазилатлари ва виждонлилиги тўғрисидаги маълумотларни кўриб чиқиши мумкин.


55. Марказий банк банк устидан назоратни амалга оширадиган потенциал олувчи томонидан ушбу Низомнинг III бўлимига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар асосида мўлжалланган олишдан кейин тайинланиши кўзда тутилган банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек мухим аҳамиятга эга ходимларининг ишчанлик обрўси, билим, кўникма ва тажрибаларини дастлабки баҳолашдан ўтказади.


56. Потенциал олувчи томонидан мазкур Низомнинг III бўлими талабларига мувофиқ келмайдиган банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек мухим аҳамиятга эга ходимларининг тайинлаш учун тақдим этилиши банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани беришни рад этиш учун асос бўлиши мумкин.


57. Мўлжалланган олиш амалга оширилганидан сўнг тайинланадиган банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзоларини, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимларини келишиб олиш тўғрисидаги якуний

...
Время: 0.0467
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск