язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2020 й./ Ташқи иқтисодий фаолият/ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2020/31-5-сон, Молия вазирлигининг 32-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-34-сон "Эркин савдо тартибини назарда тутувчи битимлар имзоланган эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисидаги битим иштирокчилари бўлган давлатлар рўйхатини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 29.06.2020 й. Қарори (АВ томонидан 30.06.2020 й. 429-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.06.2020 й.

N 429-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ

САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.06.2020 й.

N 2020/31-5


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.06.2020 й.

N 32


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

29.06.2020 й.

N 01-02/8-34


ҚАРОРИ



Эркин савдо тартибини назарда тутувчи

битимлар имзоланган эркин савдо зонасини

ташкил этиш тўғрисидаги битим иштирокчилари

бўлган давлатлар рўйхатини ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон "Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтосидий алоқалар вазирлигининг 1998 йил 1 апрелдаги, Молия вазирлигининг 1998 йил 2 апрелдаги 23-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 1998 йил 3 апрелдаги 02/19-2-сон билан тасдиқланган Эркин савдо тартибини назарда тутувчи битимлар имзоланган эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисидаги битим иштирокчилари бўлган давлатлар рўйхати (рўйхат рақами 429, 1998 йил 8 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 1-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Марказий банки билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири

С. Умурзаков

Молия вазири

Т. Ишметов

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Азимов

       


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 июнь