Практическая Бухгалтерия

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Промышленность / Другие отрасли /

Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисида техник Регламент (ЎзР ВМ 23.07.2020 й. 451-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 23 июлдаги

451-сон қарорига

ИЛОВА



Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисида техник

РЕГЛАМЕНТ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-§. Мақсади ва қўллаш соҳаси


1. Ушбу техник регламент болалар ўйинчоқлари хавфсизлиги, болалар ва уларга қаровчи шахсларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб болалар ўйинчоқларини хавфсиз ишлаб чиқариш ҳамда сотиш талабларини белгилайди. Шунингдек, болалар ўйинчоқларидан фойдаланиш ва уларнинг хавфсизлиги хусусида истеъмолчиларни чалғитувчи ҳаракатларнинг олдини олади.

2. Техник регламентга 1-иловада келтирилган болалар ўйинчоғи деб қаралмайдиган маҳсулотларга, шунингдек, шахсий буюртмалар ва кўргазма нусхалари сифатида тайёрланган ўйинчоқларга мазкур Техник регламент талаблари татбиқ этилмайди.



2-§. Атамалар ва таърифлар


3. Мазкур Техник регламентда қуйидаги атама ва таърифлар қўлланилади:


алангаланиш - ёнғин ҳосил қилувчи манба таъсирида аланганинг ҳосил бўлиши;


бажарадиган вазифасига кўра қўлланилиши - ўйинчоқдан ишлаб чиқарувчининг ўйинчоқда ёки ишлатиш тартиби қайд қилинган ҳужжатларда бажарадиган вазифасига кўра фойдаланиш;


болалар - ўн саккиз ёшга тўлмаган (вояга етмаган) шахслар;


болалар ўйинчоғи - болалар ўйнаши учун мўлжалланган буюм ёки материал;


стол усти йиғма ўйинчоқ - тўлиқ полиграфик усулда тайёрланган, қўшимча ўйин элементлари қўлланилган ёки қўлланилмаган ўйинчоқ;


ишлаб чиқарувчи - Техник регламент асосида ўйинчоқларни ўз номидан хавфсизлик талабларига риоя қилинган ҳолда ишлаб чиқаришга масъул бўлган ва сотишни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахс сифатидаги тадбиркор;


кавшарлаш - материал қисмларини эритилган қўлом билан бир-бирига улаш;


кимёвий ўйинчоқ - болаларнинг кимёвий тажрибаларни бажаришлари учун мўлжалланган бир ёки бир неча кимёвий моддалардан ва (ёки) кимёвий реактивлардан иборат бўлган тажриба ускуналари билан таъминланган ёки тажриба ускуналарисиз кимёвий тўплам;


кимёвий моддаларни ўз ичига олган (кимёвий тажрибалар ўтказишга мўлжалланмаган) ўйин тўплами - гипсли қуймаларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган қолиплар; кичик ҳунармандчилик устахоналарини жиҳозлашда қўлланиладиган сопол материаллар ва қотирувчи эмаллар; пластифицитли поливинилхлорид асосидаги массани қолипловчи тўпламлар (печда тобланадиган), бадиий қуймаларни ҳосил қилишда қўлланиладиган тўпламлар; пломбалар учун қўлланиладиган тўпламлар; фотосуратларни чиқаришда қўлланиладиган тўпламлар; конструкторлик ишларига мўлжалланган елимловчи моддалар, бўёқлар, лаклар, аралаштиргичлар ва тозалагичлар (эритгичлар) тўпламлари;


конструкторлик тўплами - турли ўйинчоқларни йиғиш учун мўлжалланган, механик ва (ёки) электр (электрон) таркибий қисмлардан иборат бўлган тўплам;


модел-нусха ўйинчоқ - ўлчамлари реал техник қурилманинг масштаби бўйича кичрайтилган нусхасидан иборат бўлган ўйинчоқ;


оптик ўйинчоқ - ишлаш принципи геометрик оптика принципларидан фойдаланишга асосланган ўйинчоқ;


ўйинчоқлар материали - ўйинчоқ таркибига кирувчи барча материаллар;


ўйин тўплами - болаларнинг ижодкорлигини оширишга ва қўл меҳнати кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи турли предметлар, материаллар, моддалардан ташкил топган ўйинчоқ;


фойдаланувчи - ўйинчоқдан ўз мақсадига кўра фойдаланувчи бола ва болага қаровчи шахс;


функционал ўйинчоқ - катталар томонидан фойдаланиладиган буюм ёки қурилманинг ишлаши ва унинг бажарадиган вазифаларига тақлид қилиб ясалган ўйинчоқ;


хавф - боланинг ҳамда унга қаровчи шахснинг ҳаёти ва соғлиғига зарар келтирувчи сабаблар, бу зарарлар оқибатларининг эҳтимоллик даражаси;


электр ўйинчоқ - бирор-бир функцияси электр энергияси ҳисобига ишловчи ўйинчоқ;



2-БОБ. ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ


1-§. Ёнғин хавфсизлиги талаблари


4. Юмшоқ ўйинчоқлар, карнавал костюмлари ва карнавал ўйинчоқ маҳсулотлари (масалан, соқоллар, мўйловлар, париклар, ниқоблар, тожлар), шуниндек, болалар ичига жойлаша оладиган ўйинчоқлар ёнғиндан ҳимояланган бўлиши зарур.


5. Таркибида кимёвий моддалар мавжуд бўлган, лекин кимёвий тажрибаларга алоқаси бўлмаган ўйинлар тўплами, моддалар аралаштирилганда ёнмайдиган, шунингдек, зарарли тутун ва газларни ҳосил қилмайдиган бўлиши зарур.


6. Болалар ўйинчоғининг таркиби портлаш хусусиятга эга бўлган моддалар ва материаллардан иборат бўлмаслиги керак.


7. Болалар ўйинчоқларининг, шунингдек, кимёвий ўйинчоқларнинг таркибида:

қизиши, шунингдек, оксидланувчи моддаларнинг бирикиши натижасида реакцияга киришиб, портловчи аралашма ҳосил қилиш;

ҳаво билан аралашиши натижасида аланга ёки портлаш хусусиятига эга бўлган буғни ҳосил қилувчи хусусиятга эга бўлган модда ёки реактивлар бўлмаслиги керак.



2-§. Кимёвий хавфсизлик талаблари


8. Ўйинчоқлардан фойдаланиш вақтида унинг таркибидаги кимёвий моддалар фойдаланувчининг нафас йўлига, терисига, кўзлари ва ошқозони шиллиқ қаватига тушиши натижасида соғлиғига зарар келтирмаслиги зарур.


9. Болалар ўйинчоқларида зарарли кимёвий моддаларнинг тарқалиш даражаси ва ажралиб чиқиши Техник регламентга 2-иловада келтирилган гигиеник хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлиши керак.


10. Кимёвий тажрибалар тўплами учун фойдаланилмайдиган, таркибида кимёвий моддалар бўлган кимёвий ўйинчоқларда ва ўйин тўпламларида ҳар бир модда учун максимал рухсат этилган миқдордан ошмаган тақдирда, маълум миқдорда моддалар ёки реактивлар бўлишига рухсат этилади.



3-§. Токсикологик-гигиеник хавфсизлик кўрсаткичлари


11. Болалар ўйинчоқларининг гигиеник хавфсизлиги, токсикологик-гигиеник кўрсаткичлари Техник регламентга 2-иловада келтирилган гигиеник хавфсизлик талабларига мос бўлиши керак.



4-§. Электр хавфсизлик талаблари


12. Электр ўйинчоқларда, шунингдек, уларнинг таркибий қисмининг бирортасида ҳам номинал кучланиш 24 V дан ошмаслиги керак.


13. Болалар ўйинчоқларининг электр энергия билан туташтирувчи ёки туташиш хусусиятига эга бўлган қисмлари, шунингдек, кабеллар ва симлар электр токи уриши хавфини бартараф этиш мақсадида изоляцияланган ва механик ҳимояланган бўлиши керак.


14. Электр токи манбаи билан ишлайдиган болалар ўйинчоқларининг электр таъминот қисмлари электр токидан шикастланишдан ҳимояланиши, намликка чидамлилик, ўтказгичлар қобиғининг электр қаршилиги, ўтказгичлар қобиғининг электр мустаҳкамлиги, механик мустаҳкамлиги каби электр хавфсизлик кўрсаткичлари талабларига жавоб бериши зарур.


15. Радиобошқарувли, электр ва электр-техник ўйинчоқларнинг электр статик, электр магнит ва электр майдонларининг кучланганлик даражаси Техник регламентга 2-иловада келтирилган гигиеник хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлиши керак.


16. Учувчи ўйинчоқлар учун шнурлар металл бўлмаган материалдан тайёрланиши керак.



5-§. Радиацион хавфсизлик талаблари


17. Табиий материаллардан тайёрланган болалар ўйинчоқларининг радиоцион хавфсизлик (табиий радионуклидларнинг солиштирма актив самарадорлиги) кўрсаткичлари Техник регламентга 2-иловада келтирилган гигиеник талабларга мувофиқ бўлиши керак.



6-§. Микробиологик хавфсизлик кўрсаткичлари


18. Микробиологик кўрсаткичлар Техник регламентга 2-иловада келтирилган гигиеник талабларга мувофиқ бўлиши зарур.



7-§. Қадоқлашга оид хавфсизлик кўрсаткичлари


19. Болалар ўйинчоқлари алоҳида ёки бир нечтаси бирга қадоқланади. Қадоқлаш воситасини қўллаш доираси ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланади.


20. Озиқ-овқат маҳсулотларида ва (ёки) озиқ-овқат маҳсулотлари билан чакана савдога чиқарилган болалар ўйинчоқлари ўзларининг алоҳида қадоқларига эга бўлиши талаб этилади. Қадоқлар хавфсиз бўлиши ва ўлчамлари боланинг бўғилиб қолиши хавфини юзага келтирмаслиги керак.


21. Сотувдаги қадоқланган болалар ўйинчоғининг қадоқлари фойдаланишга мўлжалланган бўлса, у ҳолда қадоқлаш воситаси ўйинчоқнинг таркибий қисми деб қаралади.



8-§. Тамғалашга оид хавфсизлик кўрсаткичлари


22. Болалар ўйинчоқларининг тамғаланиши ишончли бўлиши, текшириладиган, аниқ, онсон ўқиладиган, кўздан кечириш ва идентификация қилиш имконини берадиган бўлиши керак.


23. Тамғалаш ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси) ва импорт қилувчи томонидан амалга оширилади. Тамғалаш ўрни ва усули ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси) томонидан белгиланади.


24. Тамға қуйидаги маълумотлардан ташкил топган бўлиши зарур:

болалар ўйинчоғининг номланиши;

болалар ўйинчоғини ишлаб чиқарган давлатнинг номи;

белгиланган тартибда берилган мувофиқлик сертификати билан тасдиқланган миллий мувофиқлик белгиси;

ишлаб чиқарувчининг ва импорт қилувчининг номланиши, улар жойлашган манзиллар ҳамда боғланиш учун бошқа ахборотлар;

ишлаб чиқарувчининг товар белгиси (мавжуд бўлса);

болалар ўйинчоқларининг қандай минимал ёшдаги болалар учун мўлжалланганлиги ёки болалар ёшини билдирувчи пиктограмма;

асосий конструкцион материаллар (3 ёшгача бўлган болалар учун) (зарурат туғилганда);

болалар ўйинчоғини сақлаш усуллари (агар керак бўлса);

ишлаб чиқарилган сана (ой, йил);

фойдаланиш ёки яроқлилик муддати (уларни тайёрланишида);

сақлаш шартлари (агар керак бўлса).


25. Болалар ўйинчоқларининг турига қараб тамғаларига қуйидагилар қўшилади: болалар ўйинчоқлари таркибий қисмларининг тўлиқлиги (тўпламлар учун), ўйинчоқдан фойдаланиш қоидалари, гигиеник қайта ишлаш усуллари, ўйинчоқдан фойдаланганда хавфсизлик чоралари, огоҳлантирувчи ёзувлар, уни йиғиш учун йўриқнома.


26. Огоҳлантирувчи ахборотлар Техник регламентга 3-иловада келтирилган болалар ўйинчоқ

...
Время: 0.0561
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск