ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.07.2020 й. ПҚ-4791-сон "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида электр энергияси таъминоти барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
29.07.2020 й.
N ПҚ-4791
ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ
ВИЛОЯТИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ
БАРҚАРОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида саноат ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтириш, аҳоли учун электр таъминоти барқарорлигини янада ошириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4563-сон қарорига мувофиқ:
1. Қуйидагилар:
а) 2020-2023 йилларда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида "Янги 500 кВ кучланишли "Ҳалқа" нимстанцияси ҳамда 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш" инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) молиялаштириш юзасидан Жаҳон банки билан дастлабки келишувга эришилганлиги;
б) лойиҳани амалга ошириш доирасида:
қуввати 1 400 МВА бўлган 500/220/10 кВ кучланишли, йиллик электр энергиясини тақсимловчи замонавий энергия тежамкор нимстанция қурилиши;
умумий узунлиги 410 км, жумладан 322 км узунликдаги 220 кВ ва 88 км узунликдаги 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари қурилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ билан биргаликда ишлаб чиқилган:
"Янги 500 кВ кучланишли "Ҳалқа" нимстанцияси ҳамда 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ;
"Янги 500 кВ кучланишли "Ҳалқа" нимстанцияси ҳамда 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш" инвестиция лойиҳаси доирасида асбоб-ускуна ва материаллар харид қилиш, шунингдек қурилиш-пудрат ишларини амалга ошириш учун халқаро тендер савдолари ўтказиладиган пакет ва лотлар жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Тошкент вилояти ҳокимлиги Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда лойиҳа доирасида электр энергетика объектларини қуриш учун "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Пахтазор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан белгиланган тартибда доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер майдони ажратилишини таъминласин.
4. Белгилансинки:
истисно тариқасида, мазкур қарорнинг 3-бандига мувофиқ ер майдонлари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ундирилмайди;
лойиҳа доирасида электр энергетика объектларини қуришда ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларининг кўрган зарарлари, бой берилган фойда харажатлари ҳамда уларни баҳолаш харажатлари "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ маблағлари ҳисобидан қопланади.
5. Энергетика вазирлиги "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ билан биргаликда тўрт ой муддатда лойиҳани молиялаштириш манбаларини аниқлаб, лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва улар бўйича белгиланган тартибда экспертиза хулосалари олинишини таъминласин.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Энергетика вазирлиги билан биргаликда лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишида лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигини таъминлаш нуқтаи назаридан унинг қийматини мақбуллаштириш чораларини кўрсин.
6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Энергетика вазирлиги ва "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ билан биргаликда:
икки ой муддатда лойиҳани амалга ошириш, жумладан унинг молиялаштириш манбаларини аниқлаш юзасидан халқаро молия институтлари билан музокараларни якунласин;
лойиҳани амалга ошириш доирасида белгиланган тартибда малакали хорижий консультантлар ва мустақил экспертларнинг танлов асосида жалб этилишини таъминласин.
7. Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.Ў. Умурзаковга - лойиҳани амалга ошириш учун халқаро молия институтлари маблағларининг жалб этилиши ва ўз вақтида ҳамда самарали ўзлаштирилишини, лойиҳа доирасида халқаро тендер савдолари сифатли ўтказилишини таъминлаш, шунингдек, ҳар ойда лойиҳанинг амалга оширилиши ҳолати юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисоботини эшитиш;
Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султановга - лойиҳа қийматининг мақбуллаштирилиши, унинг доирасида малакали хорижий консультантлар ва экспертларнинг жалб қилиниши, қурилиш-пудрат ишлари тизимли назорат қилинишини таъминлаш, шунингдек, лойиҳа доирасида бажарилган ишларни доимий таҳлил қилиш ва аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш;
Тошкент вилояти ҳокими Р.Қ. Холматовга - лойиҳани амалга ошириш учун зарур ер майдонларини ўз вақтида ажратиш, улар эгаларининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини тўлиқ таъминлаш;
"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ раиси Д.А. Исакуловга - лойиҳа ҳужжатлари пухта ишлаб чиқилиши, қурилиш ишлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2020 йил 29 июлдаги
ПҚ-4791-сон қарорига
1-ИЛОВА
"Янги 500 кВ кучланишли "Ҳалқа" нимстанцияси
ҳамда 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр
узатиш тармоқларини қуриш" инвестиция
лойиҳасини амалга ошириш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Т/р |
Чора-тадбирлар |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати |
Масъуллар
|
|
Ижро учун
|
Назорат учун |
||||
1. |
Жаҳон банки талабига асосан экологик баҳолаш ҳисоботини ишлаб чиқиш ва Жаҳон банки билан келишиш. |
Ҳисобот ишлаб чиқувчи консалтинг ташкилотини аниқлаш.
|
2020 йил сентябрь |
"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, (Д. Исақулов) Тошкент вилояти ҳокимлиги (Р. Холматов), Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Ғ. Мирзаев) |
Энергетика вазирлиги (А. Султанов) |
Тайинланган консалтинг ташкилоти томонидан ҳисоботнинг ишлаб чиқилишини таъминлаш. |
2020 йил сентябрь-ноябрь |
||||
2. |
Лойиҳани амалга ошириш учун танланган ер майдонининг ажратилишини таъминлаш. |
Дастлабки лойиҳа-қидирув ишларини амалга ошириш.
|
2020 йил сентябрь |
"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ (Д. Исақулов), Тошкент вилояти ҳокимлиги (Р. Холматов), Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Ғ. Мирзаев) |
Энергетика вазирлиги (А. Султанов) |
Лойиҳалаштирувчи ташкилот билан келишган холда Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари, шунингдек, тегишли туман ҳокимликлари томонидан ер майдони ажратилишини таъминлаш.
|
2020 йил сентябрь |
||||
"Ўздаверлойиҳа" илмий-лойиҳалаш институти Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳудудий бўлинмалари билан шартномани тузган ҳолда таянч устунлари учун вақтинчалик ва доимий ерларни аниқлаш.
|
2020 йил август-ноябрь |
||||
"Ўздаверлойиҳа" илмий-лойиҳалаш институти Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳисобланган компенсацияларни тўлаш.
|
2021 йил давомида |
||||
3. |
Лойиҳанинг геологик ва топографик смета ҳужжатлари ҳамда техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш. |
"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ томонидан жойларда лойиҳа-қидирув ишларини бажариш ва лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш.
|
2020 йил сентябрь |
"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ (Д. Исақулов) |
Энергетика вазирлиги (А. Султанов) |
4. |
Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишини ваколатли давлат органлари билан келишиш. |
Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигидан лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишини экспертизадан ўтказиш. |
2020 йил октябрь |
Молия вазирлиги (О. Насритдин-ходжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш. Вафаев), "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ (Д. Исақулов) |
Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков), Энергетика вазирлиги (А. Султанов)
|
5. |
Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланиши асосида ишлаб чиқилган тендер ҳужжатларини мустақил ваколатли ташкилотдан экспертизадан ўтказиш. |
1. Тендер ўтказишдан олдин тендер ҳужжатларини техник жиҳатдан Энергетика вазирлиги ҳузуридаги ҳайъатда кўриб чиқиш;
|
2020 йил октябрь |
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Б.Абдиназаров) "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ (Д. Исақулов) |
Энергетика вазирлиги (А. Султанов) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.Ортиқов) |
2. Тендер ҳужжатларига Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш марказидан хулоса олинишини таъминлаш ҳамда мустақил консалтинг компаниясидан экспертизадан ўтказиб хулоса олинишини таъминлаш.
|
2020 йил октябрь |
||||
6. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан лойиҳанинг техник иқтисодий асосланишини тасдиқлаш. |
1. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ваколатли давлат органларига келишиш учун тақдим қилиш. 2. Келишилган қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.
|
2020 йил ноябрь |
Энергетика вазирлиги (А. Султанов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ (Д. Исақулов) |
Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Саматов) |
7. |
Лойиҳани молиялаштириш мақсадида Жаҳон банки билан кредит шартномасини тузиш. |
1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамкорлигида Жаҳон банки билан музокаралар олиб бориш. 2. Лойиҳани молиялаштириш таклифи Жаҳон банкининг директорлар кенгаши томонидан кўриб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлаш. 3. Кредит ва лойиҳа шартномаларини тузиш. 4. Кредит ва лойиҳа шартномаларини ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.
|
2020 йил декабрь |
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш. Вафаев), "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ (Д. Исақулов) |
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Энергетика вазирлиги (А. Султанов) |
8. |
Лойиҳани тўлиқ ва мукаммал амалга оширишда Жаҳон банки томонидан молиялаштирилган инвестиция маблағларини ўзлаштириш бўйича тармоқ жадвалини тасдиқлаш. |
1. Ишлаб чиқилган тармоқ жадвалини Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишиш ва Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқлаш. 2. Жаҳон банки кредит шартномаси учун юридик хулоса олиш ва молиялаштиришни очиш.
|
2021 йил январь |
Энергетика вазирлиги (А. Султанов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш. Вафаев), "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ (Д. Исақулов) |
Энергетика вазирлиги (А.Султанов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков)
|
9. |
Лойиҳани бошқариш ва амалга оширилишини назорат қилиш мақсадида консалтинг ташкилотини жалб қилиш. |
1. Лойиҳани бошқариш ва унинг амалга оширилишини назорат қилишга консалтинг хизматларини жалб қилиш бўйича танловнинг техник вазифаларини ишлаб чиқиш.
2. Техник вазифаларни Жаҳон банки ва Харидлар бўйича комиссия билан келишиш. 3. Танлов юзасидан келиб тушган таклифларни Харидлар бўйича комиссия билан ўрганиб чиқиш ва ғолибни аниқлаш. 4. Танлов ғолиби бўлган консалтинг ташкилоти билан музокаралар олиб бориш ва Жаҳон банки ҳамда тегишли давлат органлари билан келишган ҳолда шартнома тузиш. 5. Тузилган шартномани ўрнатилган тартибда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Жаҳон банки рўйхатидан ўтказиш. 6. Шартномага асосан аванс тўловини тўлаш. 7. Тасдиқланган тармоқ жадвалига асосан консалтинг хизматларидан фойдаланиш ва шартномага асосан тўловларни амалга ошириш.
|
2021 йил сентябрь
Лойиҳани амалга ошириш даврида |
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.Вафаев), Молия вазирлиги (О.Насритдин-ходжаев), "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ (Д.Исақулов) |
Энергетика вазирлиги (А.Султанов) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков) Молия вазирлиги (Т.Ишметов) |
10. |
Лойиҳани тайёр ҳолда фойдаланишга топшириш мақсадида пудрат ташкилотини танлаш бўйича тендер ўтказиш. |
1. Консалтинг ташкилоти томонидан тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Тендер ҳужжатлари Жаҳон банки ва Харидлар бўйича комиссия томонидан тасдиқланишини таъминлаш. 3. Лойиҳани тайёр ҳолда фойдаланишга топшириш мақсадида пудрат ташкилотини танлаш бўйича тендер ўтказиш. 4. Тендер таклифларини очиш ва баҳолаш. 5. Жаҳон банки ва Харидлар бўйича комиссия билан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш. 6. Аниқланган ғолиб пудрат ташкилоти билан музокаралар олиб бориш ва шартномани тузиш. 7. Тузилган шартномани ўрнатилган тартибда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Жаҳон банки рўйхатидан ўтказиш. 8. Шартномага асосан аванс тўловини тўлаш.
|
2021 йил давомида ва 2022 йил март |
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш. Вафаев) Молия вазирлиги (О. Насритдин-ходжаев), "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ (Д. Исақулов) |
Энергетика вазирлиги (А. Султанов ) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков) Молия вазирлиги (Т. Ишметов) |
11. |
Пудрат ташкилоти томонидан тасдиқланган жадвалга асосан ўз вақтида қурилиш-монтаж ишларини бажариш. |
1. Пудрат ташкилоти томонидан қурилиш-монтаж ишлари бошланишини таъминлаш. 2. Шу билан бирга ускуналар ва материаллар етказиб бериш. 3. Лойиҳа объектларини фойдаланишга топшириш мақсадида якуний синов ишларини амалга ошириш.
|
2022 йил давомида ва 2023 йил июнь |
"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ (Д. Исақулов) |
Энергетика вазирлиги (А. Султанов) |
12. |
Ўрнатилган тартибда лойиҳани якунлаш. |
1. Лойиҳа объектларини фойдаланишга топшириш мақсадида бажарилган якуний синов ишларини қабул қилиш. 2. Ишчи комиссия томонидан лойиҳа якунланганлиги тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириш. 3. Давлат комиссияси томонидан лойиҳа якунланганлиги тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириш. 4. Лойиҳани фойдаланишга топшириш.
|
2023 йил III ва IV чораклар |
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш. Вафаев), Молия вазирлиги (О. Насритдин-ходжаев), "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ (Д. Исақулов), вазирлик ва идоралар |
Энергетика вазирлиги (А.Султанов) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков), Молия вазирлиги (Т.Ишметов) |
Президентининг
2020 йил 29 июлдаги
ПҚ-4791-сон қарорига
2-ИЛОВА
"Янги 500 кВ кучланишли "Ҳалқа" нимстанцияси
ҳамда 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш
тармоқларини қуриш" инвестиция лойиҳаси доирасида
асбоб-ускуна ва материаллар харид қилиш, шунингдек,
қурилиш-пудрат ишларини амалга ошириш учун халқаро
тендер савдолари ўтказиладиган пакет ва лотлар
ЖАДВАЛИ
Т/р |
Номланиши
|
Сони |
1-пакет. Автотрансформаторлар сотиб олиш
|
||
1. |
Қуввати 267 МВА бўлган автотрансформатор
|
7 та |
2-пакет. Электр ускуналарини сотиб олиш
|
||
2. |
220 кВ ли ажратгич
|
13 к-т. |
3. |
500 кВ ли ажратгич
|
7 к-т. |
4. |
220 кВ ли элегазли ўчиргич
|
13 к-т. |
5. |
500 кВ ли элегазли ўчиргич
|
7 к-т. |
3-пакет. Ўлчов трансформаторларни сотиб олиш
|
||
6. |
220 кВ ли ток трансформатори
|
13 к-т. |
7. |
500 кВ ли ток трансформатори
|
7 к-т. |
8. |
220 кВ ли кучланиш трансформатори
|
3 к-т. |
9. |
500 кВ ли кучланиш трансформатори
|
3 к-т. |
4-пакет. Реактор ва юқори кучланишдан ҳимоя ускуналарини сотиб олиш
|
||
10. |
500 кВли реактор
|
7 та. |
11. |
220 кВли юқори кучланишдан ҳимоя ускунаси
|
2 к-т. |
12. |
500 кВли юқори кучланишдан ҳимоя ускунаси
|
2 к-т. |
5-пакет. 10 кВли ёпиқ тақсимлаш қурилмаси ва аккумулятор батареялар сотиб олиш
|
||
1-лот
|
||
13. |
10 кВли юқори кучланишдан ҳимоя ускуналари тармоғи учун 10 кВли ёпиқ тақсимлаш қурилмаси
|
7 к-т. |
2-лот
|
||
14. |
Аккумулятор батареялар
|
2 к-т. |
6-пакет. Алоқа ва реле ҳимоя ускуналарини сотиб олиш
|
||
1-лот
|
||
15. |
Реле ҳимоя ускуналари
|
1 к-т. |
2-лот
|
||
16. |
Бошқарув панели, шкафлар, алоқа ускуналари ва бошқалар
|
1 к-т. |
7-пакет. Нимстанция учун бошқа материаллар сотиб олиш
|
||
1-лот
|
||
17. |
Сим ва кабель маҳсулотлари
|
1 к-т. |
2-лот
|
||
18. |
ЛСА, изоляторлар, металл қурилмалар ва бошқалар
|
1 к-т. |
3-лот
|
||
19. |
Нимстанция учун темир бетон маҳсулотлари ва фундаментлар
|
1 к-т. |
8-пакет. Электр узатиш тармоғи қурилиши учун ускуна ва материаллар сотиб олиниши
|
||
1-лот
|
||
20. |
500 кВли электр узатиш тармоғи учун сим ва кабель маҳсулотлари
|
88 км |
2-лот
|
||
21. |
220 кВли электр узатиш тармоғи учун сим ва кабель маҳсулотлари
|
322 км |
3-лот
|
||
22. |
500 кВли электр узатиш тармоғи учун таянч устунлар, металл конструкциялар ва бошқалар
|
88 км |
4-лот
|
||
23. |
220 кВли электр узатиш тармоғи учун таянч устунлар, металл конструкциялар ва бошқалар
|
322 км |
5-лот
|
||
24. |
500 кВли электр узатиш тармоғи учун темир бетон маҳсулотлари ва фундаментлар
|
88 км |
6-лот
|
||
25. |
220 кВли электр узатиш тармоғи учун темир бетон маҳсулотлари ва фундаментлар
|
322 км |
7-лот
|
||
26. |
500 кВли электр узатиш тармоқлари учун ЛСА, изоляторлар ва бошқалар
|
88 км |
8-лот
|
||
27. |
220 кВли электр узатиш тармоқлари учун ЛСА, изоляторлар ва бошқалар
|
322 км |
9-пакет. Пудратчи ташкилот аниқлаш
|
||
1-лот
|
||
28. |
220 кВли электр узатиш тармоғи қурилиш монтаж ишлари
|
88 км |
2-лот
|
||
29. |
500 кВли электр узатиш тармоғи қурилиш монтаж ишлари
|
322 км |
3-лот
|
||
30. |
Нимстанция қурилиш-монтаж ишлари
|
*) Пакетлар ва лотлар қиймати лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва улар бўйича белгиланган тартибда экспертиза хулосалари олиниши натижасида аниқланади.
**) Мазкур жадвалга лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиши натижаларига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 30 июль
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 3 август, 30-сон, 343-модда