язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Табиатдан фойдаланиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.07.2020 й. ПҚ-4794-сон "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.07.2020 й.

N ПҚ-4794



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АҲОЛИСИ ВА ҲУДУДИНИНГ СЕЙСМИК

ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ТИЗИМИНИ

ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда аҳоли ва ҳудудларни сейсмик хавфдан ҳимоя қилиш бўйича аниқ мақсадга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилди, сейсмология ва сейсмик чидамли қурилиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини жаҳон талаблари даражасида ўтказиш учун шарт-шароитлар яратилди, ер қобиғининг кучланган-деформацияланган ҳолатини кузатувчи, сейсмик хавфни баҳолашда ва зилзилалар даракчиларини қайд қилишда фойдаланиладиган станциялар тармоғининг моддий-техника базаси мустаҳкамланди.

Шу билан бирга, мамлакатимиз ҳудуди сейсмик фаол зоналарда жойлашганлиги сабабли сейсмик хавфнинг олдини олиш, аҳоли ва ҳудудларни сейсмик хавфдан ҳимоя қилиш, бу борада кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек соҳада аниқ мақсадга йўналтирилган дастурларни ва илмий тадқиқотларни доимий амалга ошириб бориш зарурати мавжуд.

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини жаҳон стандартлари асосида ривожлантириш мақсадида ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикасида сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагилар сейсмик хавфсизликни таъминлашнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

аҳолининг сейсмик хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;

сейсмик хавф даражасини камайтириш чораларини кўриш;

фойдаланишда бўлган ва фойдаланишга топшириладиган бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини назорат қилиш;

республика ҳудудида жойлашган сув омборлари ва гидротехника иншоотларининг сейсмик мустаҳкамлигини назорат қилиш;

сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;

сейсмик хавфсизлик ва мустаҳкамликни таъминлашнинг замонавий услуб ва техник воситаларини амалиётга жорий этиш;

сейсмик хавфсизлик ва мустаҳкамликни таъминлашнинг илмий асослари ва технологияларини такомиллаштириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги ПҚ-3190-сон қарори билан тасдиқланган Сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлиги бўйича идоралараро илмий-техник кенгашга (кейинги ўринларда - Кенгаш) Дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш вазифаси юклансин.


3. Қуйидагилар сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси - сейсмик хавфни турли миқёсда баҳолаш, ҳудудларни сейсмик районлаштириш, зилзилаларни муддатлар кесимида прогноз қилиш методологиясини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш, турли сейсмик хавфнинг инженер-геологик асосларини ва баҳолаш технологияларини яратиш учун масъул бўлган давлат илмий муассасаси;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги - республика ҳудудида қурилаётган объектлардаги лойиҳалар ва қурилиш сифатини сейсмик хавфсизлик бўйича меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш ва назорат қилиш, шаҳарлардаги мавжуд биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш, иншоотларнинг сейсмик хавфини камайтириш бўйича зарур тадбирлар ишлаб чиқиш учун масъул бўлган давлат бошқаруви органи;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги - республика ва трансчегаравий ҳудудларда, шунингдек табиий ва техноген хавфли ҳудудларда ҳамда муҳим объектларда сейсмик хавфсизлик бўйича мониторингни ташкил этиш, кучли ва талафотли зилзилалар содир бўлиши хавфи мавжуд бўлганида уларнинг оқибатларини бартараф этиш учун зарур чораларни кўришга масъул бўлган давлат бошқаруви органи этиб белгилансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасининг IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти таркибида қўшимча 3 та штат бирлигини ажратган ҳолда Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириш шўъбаси (кейинги ўринларда - Мувофиқлаштириш шўъбаси) ташкил этилсин.

Қуйидагилар Мувофиқлаштириш шўъбасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги масъул органлар ва ташкилотлар фаолиятини доимий мувофиқлаштириб бориш;

сейсмология соҳасида илм-фанни ривожлантириш, замонавий ахборот, шу жумладан инновацион технологияларни кенг жорий этиш;

сейсмик хавфни прогнозлаш жараёнини рақамлаштириш чораларини кўриш;

республикада сейсмик хавф даражасини камайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни доимий равишда мониторинг қилиб бориш;

аҳолининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш юзасидан давлат дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

фойдаланишда бўлган бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда чоралар кўриш;

республиканинг сейсмик фаол ҳудудида жойлашган иншоотларнинг мониторинги натижаларига асосланиб, мустаҳкамлигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида юридик шахс тузмаган ҳолда Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Қуйидагилар:

а) Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

жорий йилда республика бюджетидан амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурлари учун ажратилган грант маблағлари ҳисобидан 20 млрд сўмгача бўлган маблағлар, келгуси йилларда эса эҳтиёжга қараб, Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоб-китобларига асосан ажратиладиган маблағлар;

хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;

Жамғарманинг бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар;

б) сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида Жамғарма маблағлари сарфланадиган йўналишлар этиб белгилансин:

илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш учун грантлар ажратиш;

кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини амалга ошириш, шунингдек конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларни, шу жумладан хорижий мамлакатларда ташкил қилиш ва уларда иштирок этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;

илмий лабораторияларни зарур асбоб-ускуналар, ҳисоблаш техника воситалари ҳамда бутловчи материаллар билан таъминлаш ва уларни ўрнатиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;

республика аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳасига рақамлаштирилган технологияларни жорий этиш, сейсмик чидамли қурилиш бўйича миллий дастурларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш;

сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш учун масъул давлат органлари ва ташкилотларининг соҳага оид фаолият йўналиши бўйича моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

республиканинг сейсмик фаол ҳудудида жойлашган мавжуд бино ва иншоотларнинг электрон техник паспортларини шакллантириш жараёни билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш;

юксак илмий натижаларга эришган ва фан ривожига муносиб ҳисса қўшган олимларни, шу жумладан ёш илмий ходимларни қўллаб-қувватлаш.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Жамғарма маблағларини тасарруф этувчиси ҳисобланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг:

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетини (кейинги ўринларда - Турин политехника университети) "Муҳандислик сейсмологияси" таълим йўналиши ва мутахассислиги, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини "Сейсмология ва сейсмометрия" таълим йўналиши ва мутахассислиги бўйича кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш юзасидан базавий олий таълим муассасалари этиб белгилаш;

мазкур таълим муассасаларида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб тегишлилигига қараб "Муҳандислик сейсмологияси" ва "Сейсмология ва сейсмометрия" таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича бакалавриат ҳамда магистратура босқичларида ўқув жараёнларини йўлга қўйиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.


7. Турин политехника университети қошида Бино ва иншоотларни экспериментал тадқиқ қилиш илмий-техник лабораторияси (кейинги ўринларда - Лаборатория) ташкил этилсин ва Лаборатория томонидан ўтказиладиган тадқиқот синовларининг асосий йўналишлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки:

Лаборатория Турин политехника университетининг Технопарки биносида ташкил этилади;

Лабораторияни ташкил этиш ва айрим асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича ишлар Жамғарма маблағлари, халқаро молия институтлари ва ташкилотларининг техник кўмак маблағлари (грантлари) ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан молиялаштирилади;

Лаборатория штат бирликлари Турин политехника университетининг профессор-ўқитувчилари, докторантура изланувчилари ҳамда "Қурилиш материаллари ва конструкциялари" лабораторияси ходимларини мақбуллаштириш ҳисобидан жамланади;

бино ва иншоотларнинг сейсмик чидамли қурилиши бўйича тадқиқотлар олиб бориш, сейсмик хавфни баҳолаш ва камайтириш учун масъул давлат илмий-тадқиқот муассасалари Лабораториядан беғараз фойдаланадилар.


8. Белгилансинки:

а) қуйидагилар:

2021 йил 1 апрелдан бошлаб республиканинг сейсмик фаол ҳудудида жойлашган мавжуд бино ва иншоотлар, шунингдек кўп қаватли турар жойларнинг сейсмик заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган маълумотларни назарда тутувчи электрон техник паспортларни шакллантириш;

2021 йил 1 майдан бошлаб янги қурилиши режалаштирилаётган кўп қаватли бино ва иншоотларнинг конструктив тизими, қурилиш майдонининг сейсмик даражаси, юк кўтарувчи конструкциялар материалларининг мустаҳкамлик кўрсаткичларини назарда тутувчи электрон техник паспортларни шакллантириш амалиёти йўлга қўйилади;

б) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Фанлар академияси билан биргаликда мазкур амалиёт жорий этилиши учун масъул бўлган ташкилотлар ҳисобланади;

в) шакллантирилган электрон техник паспортлардан сейсмик хавф прогнози мавжуд бўлган ҳолларда бинолар ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ўрганиш, содир бўлиши кутилаётган зилзилага тайёргарлик кўриш ва унинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида фойдаланилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Қурилиш вазирлиги Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда:

а) 2020 йил 1 декабрга қадар бино ва иншоотларни электрон техник паспортлаштириш услубиётини ишлаб чиқсин;

б) 2021 йил 1 декабрга қадар:

минтақавий даражадаги сейсмик хавфни баҳолашнинг илмий-услубий асосларини, шунингдек Ўзбекистон ҳудудининг майда масштабли сейсмик риск харитасини ишлаб чиқсин;

кучли зилзилаларни ўз вақтида прогноз қилиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ҳамда тегишли профилактик чора-тадбирларни самарали амалга ошириш мақсадида майда масштабли сейсмик риск харита базасида дастурий таъминотни яратсин ва аҳоли хабардорлигини доимий таъминлаб борсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:

а) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 январга қадар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг сейсмик ва комплекс прогностик станциялари билан прогноз маълумотлар алмашинуви жараёнига автоматлаштирилган тизимни жорий этсин;

б) Фанлар академияси ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 2020 йил якунига қадар Марказий Осиё ҳудудида сейсмик хавф-хатарни прогноз қилиш масаласи юзасидан қўшни давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

в) Фанлар академияси ва Қурилиш вазирлиги билан биргаликда:

2021 йил 1 апрелга қадар фуқаролар учун зилзила вақтида тегишли ҳаракат ва тадбирларни амалга ошириш бўйича услубий қўлланмани;

маҳаллий хомашёдан хусусий уйларни (индивидуал биноларни) қуришда элементар сейсмик мустаҳкамлик чораларини кўриш бўйича услубий қўлланмани ишлаб чиқсин ва аҳоли ўртасида кенг тарғибот тадбирларини амалга оширсин;

г) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 апрелга қадар:

аҳолига содир бўлган зилзила бўйича тўлиқ маълумотлар етказилишини таъминловчи мобиль иловани яратсин;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг расмий веб-сайти, маълумотлар базаси ва мобиль илова ўртасида тезкор маълумотлар алмашинуви интеграциясини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва Қурилиш вазирлиги билан биргаликда:

2020 йил 1 ноябрга қадар барча сув омборлари ва гидротехника иншоотларининг сейсмик мустаҳкамлик ҳолатини баҳолаш бўйича экспресс услубиётни ишлаб чиқсин;

2021 йил 1 июнга қадар сув омборлари ва гидротехника иншоотларининг сейсмик заифлигини баҳолаш паспортларини шакллантирсин ва уларнинг аниқланган сейсмик заифлигини бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ҳамда муҳокама қилиш ва тасдиқлаш учун Кенгашга киритсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:

а) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Қурилиш вазирлиги билан биргаликда:

2020 йил 1 декабрга қадар соҳадаги малакали мутахассис ва олимларни жалб қилган ҳолда "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини;

2021 йил 1 мартга қадар 2030 йилгача бўлган муддатда Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

б) Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда "Эл-юрт умиди" жамғармаси билан биргаликда икки ой муддатда сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасига халқаро ташкилотлар грантларини жалб қилиш, шунингдек соҳа мутахассислари учун хорижий мамлакатларда ўқиш, стажировка ўташ ва малака оширишни ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

а) бир ой муддатда:

Жамғарма фаолиятини ташкил этиш;

республиканинг сейсмик фаол ҳудудида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларини доимий амалга ошириш тизимини яратишни ҳамда бунга масъул ташкилотларни зарур асбоб-ускуналар билан таъминлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарорларини қабул қилсин;

б) икки ой муддатда:

Лаборатория фаолиятини тўлиқ ташкил этиш учун зарур бўлган айрим асбоб-ускуналар билан;

Фанлар академияси М.Т. Уразбаев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтини бино билан таъминлаш чораларини кўрсин;

в) уч ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги "Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритсин.


14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур қарор ва Дастурда белгиланган вазифаларни ҳудудлар кесимида сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида масъул ижрочиларга яқиндан кўмаклашсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фанлар академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 30 июлдаги

ПҚ-4794-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида сейсмик хавфсизликни

таъминлаш тизимини такомиллаштириш

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбир номи


Амалга ошириш механизми


Бажариш

муддатлари


Молиялаштириш

манбалари


Масъул

ижрочилар


I. АҲОЛИНИНГ СЕЙСМИК ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ

ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

"Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва унда қуйидагиларни назарда тутиш:

сейсмик хавфни прогноз қилиш ва хатарни баҳолашнинг ҳуқуқий асослари;

сейсмик хавфсизликни таъминлашнинг объектлари ва уларнинг классификацияси;

зилзила содир бўлиши натижасида юзага келган салбий оқибатларни бартараф этишнинг тартиби;

давлат органларининг сейсмик хавфсизликни таъминлашдаги ваколатлари;

фуқароларнинг сейсмик хавфсизликни таъминлашдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

сейсмик хавфсизликни таъминлашда халқаро ҳамкорлик масалалари.


1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, бу борада хорижий тажрибани ўрганиш, халқаро экспертлар ҳамда мутахассислар ўртасида кенг муҳокама қилиш.


2020 йил

1 ноябрга

қадар


-

Фанлар академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

(келишув асосида)

2. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2020 йил

1 декабрь


2.

Янги таҳрирдаги "Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Соҳадаги етук мутахассис ва олимларни кенг жалб қилган ҳолда қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2020 йил

1 сентябрь


-

Сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, "Давгеодезкадастр" қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Адлия вазирлиги


3.

Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини аниқлаш тўғрисидаги меъёрий қоидаларнинг (ШНК) янги таҳририни ишлаб чиқиш.


1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, меъёрий қоидаларнинг янги таҳририни ишлаб чиқиш ва уларни халқаро экспертлар ҳамда мутахассислар ўртасида кенг муҳокамадан ўтказиш.


2020 йил

1 ноябрга

қадар


-

Қурилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси


2. Меъёрий қоидаларнинг янги таҳририни тасдиқлаш.


2021 йил

1 ноябрь


4.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарорини ишлаб чиқиш.


1. Жамғармани ташкил этиш юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш, уни манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш.


2. Ҳукумат қарорини қабул қилиш.


2020 йил

1 сентябрга

қадар


-

Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги, Фанлар академияси, Сув хўжалиги вазирлиги, Уй-жой комунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси


5.

Сейсмология соҳасида амалга ошириладиган тадқиқотларни манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан молиялаштиришнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш.


1. Сув хўжалиги вазирлиги, Уй-жой комунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси томонидан сейсмология соҳасида ўз йўналишларига тегишли бўлган илмий тадқиқотларни молиялаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.


2. Таклифларни умумлаштириб, ўрганган ҳолда соҳада илмий тадқиқотларни молиялаштиришнинг аниқ механизмини жорий қилиш юзасидан Вазилар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


2020 йил

20 августга

қадар


-

Молия вазирлиги, Фанлар академияси, Сув хўжалиги вазирлиги, Уй-жой комунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси


II. СЕЙСМИК ХАВФ ДАРАЖАСИНИ КАМАЙТИРИШ ЧОРАЛАРИНИ КЎРИШ

6..

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази ҳузурида кучли зилзила содир бўлганда зилзила эпицентрида зарарланган ўта муҳим бино ва иншоотларнинг фойдаланишга яроқлилигини баҳолаш учун эпицентрал гуруҳ ташкил этиш.


1. Идоралараро ишчи гуруҳини шакллантириш, соҳага доир халқаро тажрибани ўрганиш.


2021 йил

1 февралга

қадар


Масъул ижрочи ташкилотларга ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси, Қурилиш вазирлиги


2. Эпицентрал гуруҳ ташкил этиш ва Сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлиги бўйича идоралараро илмий-техник кенгашда тасдиқлаш.


2021 йил

1 апрель

7.

Қурилиш майдонларининг сейсмик даражасини (макросейсмик баллда ва муҳандис кўрсаткичларда) аниқлаш учун грунт шароитларининг сейсмик моделларини ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга жорий этиш механизмини яратиш.


1 Халқаро тажрибани ўрганиш ва уни амалиётга татбиқ этиш механизмларини аниқлаш.


2020 йил

30 ноябрга

қадар


Сейсмология институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида


Фанлар академияси Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институти

2. Амалий илмий-тадқиқот лойиҳаси дастури ва режасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқлаш ва амалга ошириш.


2021-2023

йиллар

8.

Кучли зилзилалар (ўрта ва қисқа муддатли, макон ва замон бўйича) тўғрисида дарак берувчи мажмуалар тайёрланишининг янги моделини яратиш ва зилзила намоён бўлиши қонуниятларини аниқлаш.


1. Зилзиланинг намоён бўлиш қонуниятларини халқаро тадқиқотларга асосан таҳлил қилиш.


2020 йил

30 ноябрь


Сейсмология институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида


Фанлар академияси Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институти


2. Фундаментал илмий-тадқиқот дастурини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш.


2021 йил

1 январь

9.

Ер қобиғидаги локал сейсмик фаол тектоник ёриқларнинг техноген кучланганлик ва деформацияланиш ҳолатини баҳолайдиган миқдорий моделларни ишлаб чиқиш.


1. Ер кобиғининг техноген омиллар таъсирида кучланиш ва деформацияланиш қонуниятларини таҳлил қилиш.


2020 йил

30 ноябрь


Сейсмология институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида


Фанлар академияси Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институти


2. Фундаментал илмий-тадқиқот дастурини ишлаб чиқиб, амалга ошириш.


2021 йил

1 январь

10.

Сейсмоген зоналарнинг сейсмологик ва сейсмотектоник потенциалини баҳолаш методикасини такомиллаштириш асосида Марказий Ўзбекистон ҳудудининг мукаммал сейсмик районлаштириш (МСР) харитасини ишлаб чиқиш.


1. Марказий Ўзбекистон ҳудуди учун сейсмологик ва сейсмотектоник маълумотлар базасини йиғиш ва уларни таҳлил қилиш.


2021 йил

10 январь


Инновацион ривожланиш вазирлигининг танловлари натижалари бўйича ажратиладиган грантлар


Фанлар академияси Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институти


2. Амалий илмий-тадқиқот лойиҳасини танловга тақдим этиш.


2021 йил

1 февраль

III. ФОЙДАЛАНИШДА БЎЛГАН ВА ФОЙДАЛАНИШГА

ТОПШИРИЛАДИГАН БИНО ВА ИНШООТЛАРНИНГ

СЕЙСМИК МУСТАҲКАМЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

11.

Республиканинг сейсмик фаол ҳудудида жойлашган мавжуд бино ва иншоотлар, шунингдек кўп қаватли турар жойларнинг сейсмик заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган маълумотларни назарда тутувчи электрон техник паспортларни шакллантириш амалиётини йўлга қўйиш.


1. Республика миқёсида мутахассислар иштирокида ишчи гуруҳни шакллантириш.


2020 йил

1 сентябрь


Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси


Қурилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси, "Давгеодезкадастр" қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Бино ва иншоотларни электрон техник паспортлаштириш услубиётини ишлаб чиқиш.


2020 йил

1 декабрь

3. Мазкур амалиётни йўлга қўйиш.


2021 йил

1 апрель

4. Йиғилган маълумотларни қайта ишлаш ва эксплуатация қилинаётган биноларнинг техник паспортлари бўйича электрон базани шакллантириш.


2022 йил

1 апрель

12.

Янги қурилиши режалаштирилаётган кўп қаватли бино ва иншоотларнинг конструктив тизими, қурилиш майдонининг сейсмик даражасини, юк кўтарувчи конструкциялар материалларининг мустаҳкамлик кўрсаткичларини назарда тутувчи электрон техник паспортларни шакллантириш амалиёти йўлга қўйиш.


1. Қурилиши режалаштирилаётган кўп қаватли бино ва иншоотларнинг техник паспортлари бўйича электрон базани шакллантириш.


2021 йил

1 апрель


Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси


Қурилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси, "Давгеодезкадастр" қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Бино ва иншоотларни электрон техник паспортлаштириш услубиёти асосида мазкур амалиётни йўлга қўйиш.


2021 йил

1 май

IV. РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИДА ЖОЙЛАШГАН СУВ ОМБОРЛАРИ

ВА ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИНИНГ СЕЙСМИК

МУСТАҲКАМЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

13.

Республиканинг сейсмик фаол ҳудудида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмолгик кузатувларини доимий амалга ошириш тизимини яратиш.


1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, сув омборларида инструментал сейсмолгик кузатувларини доимий амалга ошириш тартиби низомини ишлаб чиқиш.


2. Инструментал сейсмолгик кузатувларини доимий амалга ошириш учун зурур бўлган асбоб-ускуналар харидини ташкиллаштириш.


2020 йил

1 сентябрга

қадар


-

Вазирлар Маҳкамаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси, Сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги


14.

Сув ва гидроэнергетика иншоотларининг сейсмик ҳолатини баҳолаш бўйича экспресс услубиётни ишлаб чиқиш.


Ишчи гуруҳни шакллантириш, экспресс услубни халқаро экспертлар ҳамда мутахассислар ўртасида кенг муҳокамадан ўтказган ҳолда ишлаб чиқиш.


2020 йил

1 декабрга

қадар


-

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


15.

Сув ва гидроэнергетика иншоотларининг сейсмик заифлиги бўйича паспортини шакллантириш ва келгусида уларнинг аниқланган сейсмик заифлигини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва уни мутахассислар ўртасида кенг муҳокамадан ўтказиш.


2021 йил

1 майга

қадар


-

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

2. Чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш учун Сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлиги бўйича идоралараро илмий-техник кенгашга киритиш.


2021 йил

1 июнь

16.

Республика ҳудудида жойлашган грунтли тўғонларнинг инструментал тадқиқотлар натижаларини, фильтрацияланиш ва ночизиқ деформацияланиш қонуниятларини ҳисобга олган холда сейсмик турғунлигини таъминлашнинг илмий-амалий асосларини ишлаб чиқиш.


1. Амалий ва инновацион тадқиқотлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш.


2. Қўлланма ва тавсияномаларни Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига топшириш.


2020-2022

йиллар


Инновацион ривожланиш вазирлигининг танловлари натижалари бўйича ажратиладиган грантлар


Фанлар академияси, Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


V. СЕЙСМИК ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИГА ЗАМОНАВИЙ

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ

17.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг сейсмик кузатувлар тармоғини такомиллаштириш.


1. Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг станциялари самарадорлигини баҳолаш.


2020 йил

1 декабрь


-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси


2. Сейсмик ва комплекс прогностик станциялари тармоғини такомиллаштириш режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2021 йил

1 январь

18.

Республика бўйича кучли зилзилаларни қайд этиш тармоғини яратиш.


1. Республика бўйлаб акселерометрларни ўрнатиш жойларини танлаш.


2020 йил

1 декабрь


-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси


2. Акселерометрлар тармоғини яратиш.


2021 йил

1 январь

19.

Сейсмик ва комплекс прогностик станцияларни Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази билан статик IP-адреслар ажратиш орқали Интернет жаҳон ахборот тармоғи билан таъминлаш.


1. Сейсмик ва комплекс прогностик станцияларининг жойлашув манзилларини шакллантириш.


2020 йил

1 август


Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари доирасида


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


2. Техник-лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2020 йил

декабрь

3. Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.


2021 йил

1 январдан

бошлаб


20.

Давлат органлари ва аҳолига содир бўлган зилзила бўйича тўлиқ маълумот етказиш тизимини такомиллаштириш.

1. Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг расмий веб-сайтини такомиллаштириш.


2. Маълумотларни давлат бошқарув органлари ва аҳолига етказишни таъминловчи мобил иловани яратиш.


3. Марказ расмий веб-сайти, маълумотлар базаси ва мобил илова ўртасида маълумотлар алмашинуви интеграциясини таъминлаш.


2021 йил

1 апрелга

қадар


Масъул ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

21.

Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг гидрогеосейсмологик кузатувлар сифати ва самарадорлигини ошириш.


1. Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази ҳамда Давлат геология қўмитасига қарашли сейсмопрогностик бурғулаш қудуқларини хатловдан ўтказиш ва уларнинг самарали ишлашини таъминлаш бўйича тегишли нуқсон далолатномаларини тузиш.


2022 йил

1 декабрь


Масъул ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институти, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси


2. Хатлов натижаси бўйича сейсмопрогностик бурғулаш қудуқларини тозалаш ва янгиларини бурғулаш учун техник топшириқлар, лойиҳа-сметалари ва иш режасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

1 январга

қадар


3. Сейсмопрогностик қудуқларни тозалаш ва бурғулаш бўйича Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси билан шартнома келишувини расмийлаштириш.


4. Сейсмопрогностик қудуқларни тозалаш ва бурғулаш ишларини амалга ошириш.


5. Сейсмопрогностик қудуқларни реал вақт режимида ахборот олиш имконини берадиган замонавий автоматик ўлчов ускуналари билан жиҳозлаш.


Иш режасига

мувофиқ

VI. СЕЙСМИК ХАВФСИЗЛИК ВА МУСТАҲКАМЛИКНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ

ЗАМОНАВИЙ УСЛУБ ВА ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИНИ АМАЛИЁТГА ЖОРИЙ ЭТИШ

22.

"Сейсмик районларда қурилиш" ҚМҚ-2.01.03.96 нинг сейсмологик қисмига сейсмик хавфни баҳолаш ва районлаштириш соҳасидаги замонавий ютуқларни ҳисобга олиб, ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш.


1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, ҚМҚ-2.01.03.96 сейсмологик қисмига киритилаётган ўзгартиришларни тегишли идоралар билан келишиш.


2020 йил

1 ноябрь


Масъул ижрочи ташкилотларга ажратилган бюджет маблағлари доирасида


Фанлар академияси Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институти, Қурилиш вазирлиги


2. Ўзгартиришлар киритилган янги ҚМҚ-2.01.03.96 Қурилиш вазирлигининг илмий-техник кенгашида муҳокама қилиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2020 йил

1 декабрь

23.

ҚМҚ-2.01.03.96 "Сейсмик районларда қурилиш" меъёрий ҳужжати сейсмологик қисмининг 1.1 жадвалини ўзгартириш учун грунтларнинг сейсмик хусусиятлари бўйича категорияларини аниқлаштириш.


1. Тадқиқотлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2021-2022

йиллар


Масъул ижрочи ташкилотларга ажратилган бюджет маблағлари доирасида


Фанлар академияси Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институти, Қурилиш вазирлиги


2. ҚМҚ-2.01.03.96 сейсмологик қисмининг 1.1 жадвалига ўзгартиришларни Қурилиш вазирлигининг илмий-техник кенгашида муҳокама қилиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2022 йил

1 декабрь


24.

Фуқаролар учун Зилзила вақтида тегишли ҳаракат ва тадбирларни амалга ошириш бўйича услубий қўлланмани ишлаб чиқиш ва кенг жамоатчиликка етказиш.


1. Услубий қўлланмани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2021 йил

1 апрель


Масъул ижрочи ташкилотларга ажратилган бюджет маблағлари доирасида


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси, Қурилиш вазирлиги


2. Тайёрланган услубий қўлланма бўйича ҳудудларда илмий-амалий сeминар-трeнинглар ўтказиш ва аҳолига етказиш.


Доимий

равишда

25.

Маҳаллий хомашёдан хусусий уйларни (индивидуал биноларни) қуришда элементар сейсмик мустаҳкамлик чораларини кўриш бўйича услубий қўлланмани ишлаб чиқиш ва аҳоли орасида кенг тарғибот тадбирларини амалга ошириш.


1. Услубий қўлланмани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2021 йил

1 апрель


Масъул ижрочи ташкилотларга ажратилган бюджет маблағлари доирасида


Фанлар академияси, Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Тайёрланган услубий қўлланма бўйича аҳоли орасида кенг тарғибот тадбирларини режа-график асосида амалга ошириш.


Доимий равишда режа-график асосида


26.

Бино ва иншоотларга сейсмик кучлар таъсирини камайтиришнинг назарий ва амалий усулларини илғор халқаро тажрибалар асосида ишлаб чиқиш.


1. Амалий тадқиқотлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш.


2. Ишлаб чиқилган усулларни Қурилиш вазирлиги ташкилотларида жорий этиш.


2021-2023

йиллар


Инновацион ривожланиш вазирлигининг танловлари натижалари бўйича ажратиладиган грантлар


Фанлар академияси, Қурилиш вазирлиги


27.

Амалдаги қурилиш меъёрий талаблари асосида бино ва иншоотлар мустаҳкамлигини таъминлаш бўйича илмий-амалий тавсияномалар ишлаб чиқиш.


Илмий асосланган амалий тавсияномаларни ишлаб чиқиш, муҳокама қилиш ва уларни Қурилиш вазирлигига топшириш.


2020-2022

йиллар


Инновацион ривожланиш вазирлигининг танловлари натижалари бўйича ажратиладиган грантлар


Фанлар академияси М.Т. Уразбаев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, Қурилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


28.

ҚМҚ 2.01.03-96 "Зилзилавий ҳудудларда қурилиш" меъёрий ҳужжатининг "Ер ости иншоотлари ва муҳандислик тармоқлари" бўлими асосида комплекс миллий инновацион дастурий мажмуани ишлаб чиқиш.


1. Дастурий мажмуа лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни синовдан ўтказиш.


2020 йил

1 декабрга

қадар


Инновацион ривожланиш вазирлигининг танловлари натижалари бўйича ажратиладиган грантлар


Фанлар академияси М.Т. Уразбаев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, Қурилиш вазирлиги


2. Дастурий мажмуани барча лойиҳа ташкилотларига тегишли тартибда етказиш учун Қурилиш вазирлигига тақдим этиш.


2020-2022

йиллар

VII. СЕЙСМИК ХАВФСИЗЛИК ВА МУСТАҲКАМЛИКНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ

ИЛМИЙ АСОСЛАРИ ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

29.

2030 йилгача бўлган муддатда Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


1. Соҳа олимлари ва мутахассисларини жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳини шакллантириш.


2020 йил

1 сентябрь


-

Фанлар академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги


2. Концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2021 йил

1 март

30.

Минтақавий даражадаги сейсмик хавфни баҳолашнинг илмий-услубий асосларини ҳамда Ўзбекистон ҳудудининг майда масштабли сейсмик риск харитасини ишлаб чиқиш ва унинг базасида дастурий таъминотни яратиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, Сейсмик рискни баҳолашнинг илмий-услубий асосларини ишлаб чиқиш.


2. Ўзбекистон ҳудудининг майда масштабли сейсмик риск харитасини ишлаб чиқиш.


3. Майда масштабли сейсмик риск харитаси базасида дастурий таъминотни яратиш.


2021 йил

1 декабрга

қадар


Масъул ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Фанлар академияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

31.

Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази ходимларининг соҳа йўналиши бўйича хорижий мамлакатларда малакасини ошириш.


1. Соҳа йўналиши бўйича халқаро илмий-амалий конференцияларда иштирок этиш, малака ошириш курсларини ташкил қилувчи халқаро мактаблар ва шу каби бошқа ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш.


2020-2021

йиллар


Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, "Эл-юрт умиди" жамғармаси маблағлари


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Эл-юрт умиди" жамғармаси, Фанлар академияси


2. Тузилган келишув ва шартнома асосида Марказ томонидан ходимларни малакасини ошириш бўйича йиллик дастурни ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга оширилишини таъминлаш.


Доимий

равишда

32.

Ўзбекистонда узоқ, ўрта ва қисқа муддатли зилзила прогнозлари асосида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг илмий асосланган ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.


1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, вазирлик ва идораларга қарашли илмий-тадқиқот муассасалари ва илмий марказлар мутахассислари томонидан олиб бориладиган амалий тадқиқотлар календарь иш режасини тузиш.


2020 йил

30 сентябрга

қадар


Масъул ижрочи ташкилотларга ажратилган бюджет маблағлари доирасида


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги


2. Вазирлик ва идораларнинг масъул ижрочилари иштирокида зилзила прогнозларига мувофиқ ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишиш ҳамда тасдиқлаш.


2020 йил

30 декабрь

3. Илмий асосланган ҳаракатлар режасини апробациядан ўтказишга қаратилган ўқув машғулотларини ҳудудлар кесимида ташкил этиш.


2021 йил

10 декабрь

            





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 30 июлдаги

ПҚ-4794-сон қарорига

2-ИЛОВА



Бино ва иншоотларни экспериментал тадқиқ

қилиш илмий-техник лабораторияси томонидан

ўтказиладиган тадқиқот синовларининг

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


1. Темирбетон ва пўлат конструкцияларининг статик ва динамик кучлар таъсирида деформация-кучланганлик ҳолатини тадқиқ қилиш.


2. Ғиштли биноларнинг конструкцияларини статик ва динамик кучлар таъсирига синаш.


3. Кўп қаватли биноларнинг кичрайтирилган моделларининг чегаравий ҳолатлар бўйича сейсмик кучлар таъсирида деформация-кучланганлик ҳолатларини ўрганиш.


4. Бино ва иншоотларнинг кичрайтирилган моделларида сейсмик ҳимоя қурилмаларини қўллаган ҳолда сейсмик мусатҳкамлигини тадқиқ қилиш.


5. Янги композит қурилиш материалларини турли хил ташқи таъсирларда синаш ва уларнинг механик кўрсаткичларини аниқлаш.


6. Сейсмик ҳудудларда зилзилабардош кўп қаватли бино ва иншоотларни барпо этиш учун зарур бўлган сейсмик ҳимоя қурилмаларининг янги кўринишларини яратиш ва синовдан ўтказиш.


7. Кўп қаватли бино ва иншоотлар конструкцияларининг сейсмик жиҳатдан заиф тугунларини динамик кучлар таъсирларида синовдан ўтказиш.


8. Йўл ўтказгичларнинг, тоннелларнинг ва кўприкларнинг янги типдаги конструкцияларининг статик ва динамик кучлар таъсирида деформация-кучланганлик ҳолатларини тадқиқ қилиш ва мақбул конструктив ечимларини ишлаб чиқиш.


9. Ер ости муҳандислик коммуникациялари ва энергетика иншоотларини статик ва динамик кучлар таъсирида синовдан ўтказиш.


10. Тўғон ва сув омбори иншоотлари конструкцияларини лойиҳалаш учун зарур бўлган материалларнинг механик кўрсаткичларини аниқлаш.


11. Бино ва иншоотларнинг пойдеворларини турли грунт шароитида статик ва динамик кучлар таъсирига синаш ва янги мақбул ечимларини ишлаб чиқиш.


12. Кўчкиларни моделлаштириш ва синовдан ўтказиш ҳамда ҳимоялашнинг мақбул ечимларини ишлаб чиқиш.


13. Қурилиш конструкцияларида сейсмик мустаҳкамликни таъминлашнинг пассив ва актив усулларини тадқиқ қилиш.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 30 июлдаги

ПҚ-4794-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги "Сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлиги соҳасида илмий тадқиқотлар олиб боришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3190-сон қарорида:


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси (О. Исмоилов) Сейсмология институти, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ҳамда Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази буюртманомалари бўйича республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ушбу қарорнинг 3, 4, ва 5-иловаларида кўрсатилган илмий асбоб-ускуналар ҳамда ҳисоблаш техника воситалари белгиланган тартибда харид қилинишини амалга оширсин";


10-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев) Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов) билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, Сейсмология институти, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ҳамда Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси томонидан ушбу қарорнинг 3, 4, 5-иловаларида кўрсатилган рўйхатларга мувофиқ олиб кириладиган илмий асбоб-ускуналардан ва ҳисоблаш техникаси воситаларидан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин";


2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ҳамда

Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик

хавфсизлиги бўйича идоралараро илмий-техник кенгаш

ТАРКИБИ

      

Т.А. Худайбергенов

-

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи, Кенгаш раиси


О.М. Умаров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси, Кенгаш раисининг ўринбосари


А.Х. Қўлдошев

-

Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари


Т.Х. Аббосхонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администарцияси масъул ходими


С.З. Мирзаев

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти


Б.И. Зокиров

-

Қурилиш вазири


И.Ю. Абдураҳмонов

-

Инновацион ривожланиш вазири


М.Х. Салиев

-

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири


Ш.Р. Хамроев

-

Сув хўжалиги вазири


Б.Ф. Исламов

-

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси


Х.С. Турахужаев

-

Ер ресурслари, геодезия, картография давлат кадастри давлат қўмитаси раиси


Қ. Қўчқоров

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази директори


Х.К. Сагдиев

-

Фанлар академиясининг М.Т. Ўразбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти директори


В.А. Рафиков

-

Фанлар академиясининг Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институти директори


Ш.А. Ҳакимов

-

"ТошуйжойЛИТИ" АЖ зилзилабардош қурилиш бўлими мудири


Лавозими бўйича

-

Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасининг Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири, Кенгаш котиби


                 

Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади";


3, 4 ва 5-иловаларнинг рус тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"ПРИЛОЖЕНИЕ N 3

к постановлению Президента РУз

от 09.08.2017 года N ПП-3190



ПЕРЕЧЕНЬ

научно-технического оборудования, закупаемого

для укрепления материально-технической базы

Института сейсмологии имени Г.О. Мавлонова

Академии наук Республики Узбекистан

N

п/п


Наименование


Ед.

изм.


Кол-во


Код ТН ВЭД


1.

Промышленный компьютер ARK-1120LX


шт.

15

8471 49000 0

2.

Цифровой трехкомпонентный сейсмометр CMG-6TD с GSM модемом "Guralp Systems Ltd".


шт.

15

9015 80 110 0

3.

Сейсморазведочная станция 24-канальная


шт.

2

9015 80 930 0

4.

Система бесперебойного электропитания UPS-500L ИБП с правильной синусоидой


шт.

10

8504 40 300 9

5.

Протонный магнитометр с кабелем


к-т.

8

9015 80 110 0

6.

Электроразведочная станция С313 CEV


шт.

1

9015 80 110 0

7.

Геофизический комплекс пеленга очага землетрясения "Очаг-1"


шт.

6

9015 80 110 0

8.

Хроматограф газовый "Кристаллюкс-4000М"


шт.

2

9027 20 000 0

9.

Наклономер двухкомпонентный


шт.

1

9015 80 110 0

10.

Автомашина УАЗ-315148


шт.

2

8703 22 10

11.

Прибор для вертикального зондирования ионосферы (DIGSONDE)


шт.

1

9015 80 110 0

12.

Георадар


шт.

1

9015 80 110 0

13.

Ручной пенетрометр РП-1


шт.

1

9015 80 110 0

14.

Ручной буровой комплект геолога


шт.

1

9015 80 110 0

15.

Аккумулятор гелевый A200Ah LUXEON LX12-200G


шт.

10

8507 20 200 0

16.

Программный комплекс BERNESE для обработки данных GPS-измерений, Университет Бьерн


пакет

1

-

17.

Пакет программ компании SeismoSoft (SeismoSignal, SeismoSpec, SeismoArtif, SeismoStruc), Италия


пакет

1

-

               

Примечание. Окончательные коды товаров по ТН ВЭД подлежат уточнению при таможенном оформлении.






ПРИЛОЖЕНИЕ N 4

к постановлению Президента РУз

от 09.08.2017 года N ПП-3190



ПЕРЕЧЕНЬ

научно-технического оборудования,

закупаемого для укрепления материально-технической базы

Института механики и сейсмостойкости сооружений имени

М.Т.Уразбаева Академии наук Республики Узбекистан

N

Наименование


Ед.

изм.


Кол-во


Код ТН ВЭД


1.

Высокопроизводительный 1000 kN гидравлический домкрат


к-т

2

8425 42 000 0

2.

Высокопроизводительный 500 kN гидравлический домкрат


к-т

2

8425 42 000 0

3.

Гидравлический насос с охладительной системой


к-т

1

8413 50 200 0

4.

Динамический гидравлический распределитель с аккумулятором


к-т

1

8413 50 200 0

5.

Статический гидравлический распределитель с двумя станциями


к-т

2

8413 50 200 0

6.

4-канальный контроллер


к-т

1

8537 10 990 0

7.

Пакет прикладных программ для проведения гибридных симуляций


шт

1

8523 51 930 0

8.

80-канальная система сбора данных (включающая 16 каналов для высокочувствительных акселерометров)


к-т

1

8471 50 000 0

9.

Датчики нагрузки с кабелями


шт

4

9024 80 190 0

10.

Акселерометры (5 g - 50 g)


шт

21

9031 80 380 0

11.

Датчики положения (от 50 мм до 500 мм)


шт

21

9031 80 380 0

12.

Тензодатчики деформации (трехосные и одноосные)


шт

188

9024 80 190 0

13

Высокочувствительные акселерометры (милли-g) с кабелями для полевых работ


шт

16

9031 80 380 0

14.

АД-60К-универсальный акустический дефектоскоп


шт

1

9031 80 380 0

15.

ZET048-E  Сейсмостанция


шт

1

9015 80 110 0

16.

Молоток Шмидта тип РС(L) или РМ система молотков Шмидта


шт

2

9024 80 190 0

17.

Молоток Шмидта тип Sт(N)


шт

2

9024 80 190 0

18.

Автомобиль "Внедорожник" 4х4.


шт

1

8703 21 109 0

              

Примечание. Окончательные коды товаров по ТН ВЭД подлежат уточнению при таможенном оформлении.






ПРИЛОЖЕНИЕ N 5

к постановлению Президента РУз

от 09.08.2017 года N ПП-3190



ПЕРЕЧЕНЬ

современного научного оборудования и средств вычислительной

техники, закупаемых для дальнейшей модернизации и дооснащения

сейсмологических и прогностических станций Республиканского

центра сейсмопрогностического мониторинга Министерства

по чрезвычайным ситуациям Республики Узбекистан

N

п/п


Наименование


Ед.

изм.


Кол-во


Код ТН ВЭД


1.

Промышленный компьютер ARK-1120LX


шт.

25

8471 49000 0

2.

Регистратор сейсмических сигналов "Байкал-8" в комплекте с GPS-антенной


к-т.

25

9015 80 1 10 0

3.

Сейсмометр трехкомпонентный СМЕ-3311


шт.

20

9015 80 110 0

4.

Сейсмометр скважинный трехкомпонентный СМЕ-4311-ВН150


шт.

3

9015 80 110 0

5.

Система бесперебойного электропитания UPS-500L ИБП с правильной синусоидой


шт.

50

8504 40 300 9

6.

Хроматограф газовый "Кристаллюкс- 4 000М"


шт.

8

9027 20 000 0

7.

Стационарный протонный магнитометр


шт.

15

9015 80 110 0

8.

Автомашина УАЗ-315148


шт.

1

8703 22 10

9.

Аккумулятор гелиевый A200AhLUXEON LX12-200G


шт.

30

8507 20 200 0

10.

Кабель сейсмический марки КГСПТ


м

1000

9015 90 000 0

             

Примечание. Окончательные коды товаров по ТН ВЭД подлежат уточнению при таможенном оформлении".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4710-сон қарорига иловада:

"IТ-технологиялар, телекоммуникациялар, ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти 9" блокидаги "9" рақами "12" рақами билан алмаштирилсин;

изоҳнинг биринчи хатбошисидаги "241" рақами "244" рақами билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 июль


"Халқ сўзи", 2020 йил 31 июль