язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2020 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Фуқаровий қурол ва хизмат қуроли ҳамда уларнинг ўқ-дорилари давлат кадастрини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.07.2020 й. 455-сон қарорига 2-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 28 июлдаги

455-сон қарорига

2-ИЛОВА



Фуқаровий қурол ва хизмат қуроли ҳамда уларнинг

ўқ-дорилари давлат кадастрини шакллантириш

ва юритиш тартибини белгилаш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом фуқаровий қурол ва хизмат қуроли ҳамда уларнинг ўқ-дорилари давлат кадастрини (кейинги ўринларда - Қурол кадастри) шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.


2. Қурол кадастрининг объекти - сертификатлашнинг ижобий натижаларига эга бўлган фуқаровий қурол ва хизмат қуроли (кейинги ўринларда - қурол) ҳамда уларнинг ўқ-дорилари ҳисобланади.

Қурол кадастрига тиғли совуқ қурол ва улоқтириш қуроли тўғрисидаги, ягона нусхалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиладиган қурол ҳақидаги маълумотлар киритилмайди.

Қурол ва унинг ўқ-дорилари тўғрисидаги маълумотлар Қурол кадастрига киритилганлиги учун талабгордан тўлов ундирилмайди.



2-БОБ. ҚУРОЛ КАДАСТРИНИ ЮРИТИШ

ВА НАШР ЭТИШ ТАРТИБИ


3. Қурол кадастри Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан электрон тарзда ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда ҳамда 2-иловага мувофиқ схема бўйича юритилади.


4. Қурол кадастри қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:

хизмат қуроли ва унинг ўқ-дорилари;

фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дорилари;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган қурол ва ўқ-дорилар;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган қурол ва ўқ-дорилар;

экспорт учун ишлаб чиқарилган қурол ва ўқ-дорилар;

технологик мақсадларда (синовлар, текширувлар ёки қурол ишлаб чиқариш жараёнида) ишлатиш учун ўқ-дорилар.


5. Қурол кадастрига қурол ва ўқ-дорилар тўғрисида қуйидаги маълумотлар киритилади:


а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган қурол ва ўқ-дорилар учун:

қурол (ўқ-дорилар) русумининг номи ва белгиланиши ҳамда уларга ишлатиладиган ўқ-дорилар (қурол) калибри;

қурол ва ўқ-дориларнинг асосий техник тавсифлари;

ишлаб чиқувчи (лойиҳалаштирувчи) ва ишлаб чиқарувчининг номи;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат белгиси;

намунанинг рангли сурати;

расмийлаштирилган мувофиқлик сертификати тўғрисидаги маълумот.


б) Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишлаб чиқарилган қурол ва ўқ-дорилар учун:

қурол (ўқ-дорилар) русумининг номи ва белгиланиши ҳамда уларга ишлатиладиган ўқ-дорилар (қурол) калибри;

қурол ва ўқ-дориларнинг асосий техник тавсифлари;

қурол ва ўқ-дориларни ишлаб чиқарувчи ташкилот ва мамлакат номи;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат белгиси;

намунанинг рангли сурати;

расмийлаштирилган мувофиқлик сертификати тўғрисида маълумот.

Қурол кадастрига киритиладиган қурол ва ўқ-дориларнинг асосий техник тавсифлари номенклатураси техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан белгиланади.


6. Қурол ва ўқ-дорилар тўғрисидаги маълумотлар ҳар чорак якунлари бўйича кейинги ойнинг биринчи ўн кунлигида Қурол кадастрига киритилади.

Қурол ва ўқ-дориларнинг мувофиқлигини баҳолаш учун техник талаблар, тамғалаш, қадоқлаш қоидалари ва синов усуллари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланади.


7. Аккредитация қилинган сертификатлаш органи томонидан сертификатланган қурол ва ўқ-дориларни сертификатлаш натижалари бўйича қурол русумига (ўқ-дори тури) тааллуқли ҳужжатлар юритилади ва доимий равишда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5 санасига қадар Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигига маълумот киритиб борилади.

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги чоракда бир марта Қурол кадастрига Ўзбекистон Республикасида янги қурол русумларини ишлаб чиқариш ёки олиб кириш бўйича тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб боради. Киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

Маълумотлар мазкур Низомнинг 4-бандига асосан Қурол кадастрига киритилади ва қурол русумига (ўқ-дори турига) рўйхатга олиш рақами берилади.


8. Қурол русуми (ўқ-дори тури)нинг Ўзбекистон Республикасида ҳудудида муомалага чиқарилиши тақиқланган тақдирда, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Қурол кадастрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Қурол қадастридан чиқарилган қурол русумларининг (ўқ-дори турлари) рўйхатга олиш рақамлари иккиламчи қўлланилмайди.


9. Қурол кадастри Давлат кадастрлари ягона тизими таркибига киради ва ҳар чоракда бир марта Давлат кадастрлари ягона тизимига кадастр маълумотлари тақдим этилади.



3-БОБ. ЯКУНОВЧИ ҚОИДАЛАР


10. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Қурол кадастрида келтирилган маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгар ҳисобланади.


11. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Фуқаровий қурол ва хизмат қуроллари ва ўқ-дорилар

ДАВЛАТ КАДАСТРИ

Рўй-

хатга олиш рақами

Русум номи

Русум белгиси

Калибр

Асосий техник тавсиф-

лари

Ишлаб чиқувчи (лойиҳалаш-

тирувчи), ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарилган мамлакат номлари

Ишлаб чиқа-

рилган давлат

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжат белгиси

Намуна-

нинг рангли сурати

Бошқа

маълу-

мотлар

Хизмат қуроли ва унинг ўқ-дорилари

1.









2.









3.









...









Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дорилари

1.









2.









3.









...









Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган

фуқаровий қурол ва ўқ-дорилар

1.









2.









3.









...









Рўй-

хатга олиш рақами

Русум номи

Русум белгиси

Калибр

Асосий техник тавсиф-

лари

Ишлаб чиқувчи (лойиҳалаш-

тирувчи), ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарилган мамлакат номлари

Ишлаб чиқа-

рилган давлат

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжат белгиси


Намуна-

нинг рангли сурати

Бошқа

маълу-

мотлар

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб

кирилган қурол ва ўқ-дорилар


1.









2.









3.









...


















Экспорт учун ишлаб чиқарилган қуроллар ва ўқ-дорилар

1.









2.









3.









...









Технологик мақсадларда (синовлар, текширувлар ёки қурол ишлаб

чиқариш жараёнида) ишлатиш учун ўқ-дорилар

1.









2.









3.









...












Низомга

2-ИЛОВА



Фуқаровий қурол ва хизмат қуроли ҳамда

уларнинг ўқ-дорилари давлат кадастрини

шакллантириш ва юритиш

СХЕМАСИ

    

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари




1-босқич


Сертификатлаш органи


Сертификатланган қурол ва ўқ-дориларни сертификатлаш натижалари бўйича қурол русумига (ўқ-дори тури) тааллуқли ҳужжатларни электрон шаклда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигига тақдим этади.


Ҳар ойда, кейинги ойнинг 5 санасига қадар








2-босқич


Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги


Сертификатлашнинг ижобий натижаларига эга бўлган фуқаровий қурол ва хизмат қуроли ҳамда уларнинг ўқ-дорилари тўғрисида маълумотларни Қурол кадастрига киритади.


Ҳар чоракда бир марта








3-босқич


Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги


Давлат кадастрлари ягона тизимига кадастр маълумотларини тақдим этади.


Ҳар чоракда бир марта




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 июль