ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / ОИТС, жинсий ва юқумли касалликларни даволаш ва олдини олиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.08.2020 й. 461-сон "Коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.08.2020 й.

N 461




КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИНИ

ЮҚТИРГАН БЕМОРЛАРГА ТИББИЙ ЁРДАМ

КЎРСАТИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, коронавирус бўйича эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиш эҳтимоли белгиларини ўз вақтида аниқлаш ва касалланиш хавфини камайтириш ҳамда беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган профилактик ва эпидемияга қарши кечиктириб бўлмайдиган зарур тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган 2 та ихтисослашган тиббиёт мажмуалари (кейинги ўринларда - ихтисослашган тиббиёт мажмуалари) барпо этилганлиги;

ихтисослашган тиббиёт мажмуаларининг қурилиши тугатилган биноларида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш мақсадида 2 та шифохона ташкил этилиб, уларни бошқариш вақтинчалик 1-сон Республика клиник шифохонаси ва 3-сон Тошкент шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ихтисослашган тиббиёт мажмуалари негизида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус "1-сон Зангиота" ва "2-сон Зангиота" шифохоналарини (кейинги ўринларда - махсус шифохоналар) ташкил этиш тўғрисида таклифига розилик берилсин.


3. Қуйидагилар:

Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус "1-сон Зангиота" ва "2-сон Зангиота" шифохоналари тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Белгилансинки, махсус шифохоналар:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси шаклидаги таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, мустақил балансга ҳамда шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;

директор ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

малакали тиббий хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида бошқа тиббиёт муассасаларидан тиббиёт ходимлари, ёрдамчи ва техник ходимларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ҳафта муддатда:

махсус шифохоналарнинг устави белгиланган тартибда тасдиқланишини;

1-сон Республика клиник шифохонаси ва 3-сон Тошкент шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда уларга хизмат кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартномаларнинг махсус шифохоналар билан қайта расмийлаштирилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясини юқтирган шахсларни даволаш мақсадида ташкил этиладиган вақтинчалик шифохоналарни (кейинги ўринларда - вақтинчалик шифохоналар) қуйидаги тартибда;

Ўзбекистон гимнастика федерациясининг "Универсал" спорт мажмуасида ташкил этилган 750 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохонани Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг марказий госпиталига;

"Ўзэкспомарказ" МКК АЖ 1 ва 2-сон павильонида ташкил этилган 814 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохонани Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг марказий ҳарбий клиник госпиталига;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг "Назарбек" соғломлаштириш масканида ташкил этилган 350 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохонани Миллий гвардия ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга;

Ёшлик спорт мажмуасида ташкил этилган 520 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохонани Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг марказий ҳарбий госпиталига;

"Ўзэкспомарказ" МКК АЖ 3 ва 4-сон павильонида ташкил этилган 1000 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона, Сергели туманидаги 2-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган 250 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона ва Олимпия захиралари спорт саройида 500 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохонани Тошкент шаҳар ҳокимлигига бириктириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Молия вазирлиги билан келишган ҳолда коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар билан мулоқотга киришадиган, беморлар жойлаштирилган объектларда (стационар даволаш муассасаларида) даволанаётган беморлар сонидан ва ходимларнинг ишлаш хусусиятидан келиб чиқиб тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг меъёрларини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда вақтинчалик шифохоналар фаолиятига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва бошқа ходимлар, шу жумладан ҳарбий хизматчиларни жойлаштириш чораларини кўрсинлар.

Вақтинчалик шифохоналар фаолиятига жалб қилинган ходимлар (ҳарбий хизматчилар) ва бошқа шахсларни жойлаштиришда биноларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар ушбу қарорнинг 7-банди "а" кичик бандининг учинчи хатбошида белгиланган тартибда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.


7. Белгилансинки:

а) вақтинчалик шифохоналарнинг:

кадрлар ва бухгалтерия хизматлари тегишлича вақтинчалик шифохоналар бириктирилган ташкилотлар томонидан;

биноларни сақлаш, жумладан, иссиқлик ва сув таъминоти, канализация, электр энергияси, табиий газ, ободонлаштириш, техник кўмаклашиш харажатлари тегишлича биноларни балансда сақловчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади;

б) вақтинчалик шифохоналарга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг госпиталлари ва бошқа бюджет ташкилотларидан бириктириладиган мутахассис ва ходимларнинг асосий иш жойи бўйича пул таъминоти (иш ҳақи) сақлаб қолинади;

в) махсус шифохоналар тўлиқ фойдаланишга топширилгунга қадар белгиланган бош пудратчи ташкилотлар томонидан муассасаларни сақлаш билан боғлиқ жорий харажатлар буюртмачилар томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоблар асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

11. Вақтинчалик шифохоналарни жорий сақлаш, шунингдек, беморларни ҳамда жалб қилинган мутахассис ва бошқа ходимларни озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари, ниқоб, дезинфекция воситалари ва бошқа зарур анжомлар билан таъминлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


12. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси билан келишилган ҳолда қўшимча вақтинчалик шифохоналар ташкил этилганда, мазкур қарор билан белгиланган тартибда чора-тадбирлар амалга оширилади ва ушбу қарор билан ўрнатилган нормативлар амал қилади.


13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда уч кун муддатда:

вақтинчалик шифохоналарни коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга самарали тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимлар билан (зарур ҳолларда, вақтинчалик меҳнат шартномаси асосида), тиббий асбоб-ускуналар, дори воситалари, тиббиёт буюмлари, сарфлаш воситалари, шахсий ҳимоя, дезинфекция воситалари, ПЗР тестлар, реагентлар ва бошқалар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг тиббиёт муассасаларидаги ҳамда марказлашган харидлар бўйича олинган товарларни қайта тақсимлаш орқали вақтинчалик шифохоналарнинг тезкор тайёргарлигини таъминласин, уларнинг бутлигини ва мақсадли фойдаланилишини ҳамда вақтинчалик шифохоналар фаолияти тўхтатилгандан кейин барча технологик жиҳозлар қайтарилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг пандемия шароитида махсус шифохоналар ҳамда вақтинчалик шифохоналар фаолиятини тезкор ташкил этиш мақсадида:

зарур бўлган дори воситалари, дезинфекция буюмлари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ва сарфлаш материаллар, хўжалик ва бошқа товарларни (хизматларни) етказиб бериш бўйича, истисно тариқасида, тендер (танлов) ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартнома тузиш;

беморлар ва ходимларни овқатлантириш, кир ювиш, ташиш, чиқиндиларни чиқариш ҳамда утилизация қилиш ва зарур ҳолларда лаборатория ва диагностика хизматларини ташкил этишда аутсорсинг хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан, истисно тариқасида, тендер (танлов) ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартнома тузиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки хафта муддатда:

коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мослаштирилган барча турдаги амбулатор ва стационар даволаш муассасалари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;

коронавирус билан касалланган беморларни даволаш муассасаларида ишлаётган тиббиёт ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган махсус қўшимча тўловларни такомиллаштириш ҳамда анестезиолог-реаниматолог врачларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


16. Амбулатор поликлиника муассасалари қошида ташкил этилган мобил бригадалар ходимларига мехнат қонунчилиги билан ўрнатилган тунги вақтда ва байрам кунлари ишлаганлиги учун назарда тутилган миқдорларда ҳақ тўланиши белгилансин.


17. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мослаштирилган махсус шифохоналар, шу жумладан ихтисослашган тиббиёт мажмуаси ҳамда вақтинчалик шифохоналардан соғайиб чиққан беморларни ҳамда тиббиёт ходимларини ташиш учун тегишли вазирлик ва идораларнинг буюртмаси асосида керакли миқдорда автобуслар ажратилишини таъминласин.


18. Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда вазирлик ва идораларга коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар доирасида мурувват ёрдами тариқасида юборилган ва юк ҳужжатлари жўнатувчи томонидан лозим даражада расмийлаштирилмаган товар-моддий бойликлар истисно тариқасида, божхонадан чиқарилиши ва тақсимланиши бўйича зарур амалий ёрдам кўрсатсинлар.


19. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қуйидаги мақсадлар учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан:

махсус шифохоналарни сақлаш ва бошқа харажатлар учун асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган ҳисоб-китобларга асосан вақтинчалик шифохоналар харажатларини амалга ошириш учун маблағ ажратилишини таъминласин.


20. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияси - коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мослаштирилган махсус шифохоналарни периметри бўйлаб кеча-кундуз қўриқлашга;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси - коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мослаштирилган махсус шифохоналарда ички тартиб-қоидаларига риоя этилишини таъминлашга ва жамоат тартибини сақлашга масъул ҳисобланади.


21. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Қурбанов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўмондони Р.М. Джураев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси А.А. Азизов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 4 августдаги

461-сон қарорига

1-ИЛОВА



Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни

даволашга мўлжалланган махсус "1-сон Зангиота"

ва "2-сон Зангиота" шифохоналарининг

ТУЗИЛМАСИ










Директор




















































































Тиббий масалалар бўйича ўринбосар


Ташкилий ва хўжалик масалалари бўйича ўринбосар


Кадрлар бўлими

3


















































Молия-иқтисодиёт бошқармаси

5


Тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимлари*


Ёрдамчи ва техник ходимлар*
































Харидлар ва таъминот бошқармаси

4


































































Юрисконсульт

1





















Изоҳ. Ходимларнинг умумий чекланган сони 16 нафар.


*) Амалдаги нормативлар асосида штатлар ажратилади.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 4 август
















































Время: 0.0079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск