язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Ижтимоий таъминот/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.08.2020 й. ПҚ-4797-сон "Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.08.2020 й.

N ПҚ-4797



АҲОЛИГА ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ

ХИЗМАТЛАРИ ВА ЁРДАМ ТАҚДИМ

ЭТИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ

АВТОМАТЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг манзиллилигини янада ошириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиб-таомиллари босқичма-босқич рақамлаштирилмоқда.

Хусусан, жаҳонда бўлиб ўтаётган коронавирус пандемияси аҳолининг эҳтиёжманд қисмини қисқа муддатларда аниқлаш ва уларни давлат томонидан манзилли қўллаб-қувватлашнинг шаффоф ва самарали инструментлари бўлишини тақозо этмоқда.

Шу билан бирга, ушбу соҳада зарур идоравий ахборот тизимлари, электрон ресурс ва маълумотлар базалари мавжуд эмаслиги қоғозда иш юритишдан воз кечиш, давлат ижтимоий хизмати ёки ёрдамини тақдим этиш вақтини қисқартириш имкониятини бермаяпти.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан заиф қатламларига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этишнинг ягона тизимини яратиш мақсадида:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

2019 йилнинг 1 октябридан Сирдарё вилоятида тажриба лойиҳаси доирасида бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам (кейинги ўринларда - ижтимоий нафақалар) тайинлашни кўриб чиқиш ва белгилаш тартиб-таомиллари "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали амалга оширилмоқда;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонасининг гранти асосида бериладиган молиявий, техник ва эксперт кўмаги асосида амалга оширилмоқда;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимини республика бўйлаб жорий этиш учун компьютер ускуналари ва периферия қурилмаларини сотиб олиш Жаҳон банки имтиёзли кредити ҳисобига амалга оширилади;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими эгаси ва фойдаланувчиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобланади.


2. Белгилансинки:

2020 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва уларни тайинлаш тартиб-таомиллари 1-иловага мувофиқ босқичма-босқич "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими воситасида амалга оширилади;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими "Электрон ҳукумат" тизимининг таркибий қисмидир;

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда - шахсий идентификация рақами) "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида жисмоний шахснинг идентификатори ҳисобланади;

давлат ижтимоий хизматлари ёки ёрдамини тақдим этиш доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг идоралараро электрон ҳамкорлиги "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграцион платформаси орқали амалга оширилади.


3. "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимини жорий этишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгилансин:

идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаш воситасида ўзаро ҳужжат алмашиш жараёнини автоматлаштириш орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этиш учун зарур бўлган маълумотнома ва тасдиқловчи ҳужжатлар сонини тубдан қисқартириш;

белгиланган мезонларга мувофиқ кам таъминланган оилаларнинг эҳтиёжмандлик даражасини объектив баҳолаш, давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этиш жараёнларини автоматлаштириш орқали қарорларни қабул қилишда субъектив ёндашувни бартараф этиш;

аҳолининг эҳтиёжманд тоифаси таркиби ўзгариши динамикаси мониторинги ва таҳлилини юритиш, уларни баҳолаш мезонларини республика ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш;

давлат ижтимоий хизматлари ва ижтимоий ёрдам олувчиларнинг доимий янгиланиб турадиган ягона маълумот базасини шакллантириш;

манфаатдор вазирлик, идоралар ва ташкилотларнинг ўзларига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришда хизматларни бепул ёки имтиёзли асосда тақдим этиши учун маълумот билан таъминлаш.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этишда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 2-иловада назарда тутилган ҳужжатлар ва маълумотлар фуқаролардан талаб этилишига йўл қўйилмайди;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали белгиланган тартибда кам таъминланган деб эътироф этилган шахслар ёки оилалар қўшимча ҳужжатлар ва маълумотномаларни тақдим этмасдан 3-иловага мувофиқ хизматлар ва имтиёзларни ҳам олишга ҳақлидир;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилганлик тўғрисида маълумотнома ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади ва ўн икки ой давомида амал қилади.


5. "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими ва манфаатдор вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари ўртасида ўзаро электрон ҳамкорликни янада яхшилаш ва кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Дастур ижроси устидан доимий мониторинг ўрнатсин ва чора-тадбирларни бажариш муддатларининг бузилишига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарлик чораларини кўриш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг вазирлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, унинг ҳудудий бўлинмалари ва туман (шаҳар) бўлимларига "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими жорий этилишини ва фаолият кўрсатишини таъминлаш учун 5-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақланадиган штат бирликларини ажратиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилансинки, мазкур қарорнинг 5-иловасида кўрсатилган штат бирликларининг:

200 таси меҳнат органларининг инспекторлар ва мутахассислари штат бирликлари;

125 таси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тизими штат бирликлари;

100 таси давлат солиқ хизмати органлари штат бирликлари мақбуллаштирилиши ҳисобидан ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратида тасдиқланган штат бирликлари доирасида фуқароларнинг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали ижтимоий нафақаларни тайинлашга оид мурожаатлари ва шикоятларини қабул қилиш бўйича шўъбаси ташкил этилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 2021 йилнинг 1 январига қадар "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (кейинги ўринларда - ФҲДЁ органлари) архивларида қоғоз ташувчиларда сақланаётган ҳужжатларнинг электрон базалари шакллантирилишини таъминласин.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги 2020 йил 1 сентябрга қадар ФҲДЁ органлари архивларида қоғоз ташувчиларда сақланадиган ҳужжатларнинг электрон маълумотлар базаларини шакллантириш учун зарур бўладиган қўшимча ходимларни вақтинча ишга жалб этиш ва уларни жойлаштириш чораларини кўрсин, уларга зарур бўлган компьютер ва бошқа оргтехника воситалари, офис жиҳозлари, канцелярия товарлари, телефон ва интернет алоқаси билан таъминласин, шунингдек, архив ҳужжатлари билан ишлаш тартибига қатъий риоя қилинишини назорат қилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ ФҲДЁ бўлимлари архивларида қоғоз ташувчиларда сақланадиган ҳужжатларнинг электрон маълумотлар базаларини шакллантириш, шунингдек, шартнома асосида ходимларни вақтинчалик жалб этиш ҳамда зарур компьютер ва бошқа оргтехника воситаларини харид қилиш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан 30 млрд сўм маблағ ажратилишини таъминласин.

Белгилансинки:

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги томонидан мазкур қарор доирасида компьютер ва бошқа оргтехника воситалари, истисно тариқасида, энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали харид қилиниши мумкин;

ҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимида ФҲДЁ органларининг архивларида қоғоз ташувчиларда сақланадиган ҳужжатларнинг электрон маълумотлар базаларини шакллантириш бўйича тадбирлар тўлиқ якунлангандан кейин, ушбу қарор доирасида харид қилинган компьютер ва бошқа оргтехника воситалари, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг тақсимотига мувофиқ тегишли туманлар (шаҳарлар) умумтаълим муассасаларига белгиланган тартибда беғараз ўтказиб берилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашган платформаси орқали "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими билан идоравий ахборот тизимлари ва ресурслари ўртасида сифатли ва тўлақонли ахборот алмашинувини таъминласин, бунда Молия вазирлигига ҳар томонлама, шу жумладан зарур техник кўмак берсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда 2020 йил якунига қадар Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган "Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини кучайтириш" лойиҳаси доирасида "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими тўлақонли ва сифатли ишлаши учун зарур бўлган серверлар, компьютер ва бошқа техника воситалар, асбоб-ускуналарни сотиб олишни;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда босқичма-босқич "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими функционал имкониятларини кенгайтиришни;

ҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимида ариза берувчининг оила аъзолари таркибини аниқлаш функцияси жорий этилганидан сўнг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими томонидан ижтимоий нафақаларни тайинлаш учун аризалар электрон тарзда онлайн режимида қабул қилинишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тижорат банклари билан биргаликда 2020 йил 1 октябрга қадар маълумотлар тақдим этиш махфийлиги ва ёпиқлигини таъминлаш асосида "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номига олинган пул ўтказмалари ва очилган депозит ҳисобварақларидаги қолдиқлари тўғрисидаги маълумотларни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинганда ариза берувчилар ва уларнинг муомалага лаёқатли оила аъзолари розилиги билан тақдим этиш имкониятини яратиш тавсия этилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ўзларининг ҳамда таркибидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари, уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари) томонидан ижтимоий нафақалар ва кам таъминланган оилалар учун назарда тутилган бошқа давлат ижтимоий хизматларини олиш учун "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали аризалар тақдим этишини чеклаш ва уларнинг кўриб чиқилишига йўл қўймаслик чораларини кўрсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги 2021 йил 1 январга қадар "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимидаги фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига фуқароларга тегишли бўлган шахсий идентификация рақамини бириктириш орқали ариза берувчининг оила аъзолари таркибини аниқлаш функцияси жорий этилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда, ижтимоий нафақаларни тайинлашда устуворлик даромади нисбатан пастроқ бўлган оилаларга берилиши назарда тутилсин;

икки ой муддатда халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этишнинг ягона тизимини жорий этиш, ижтимоий нафақаларни, хизматларни ва ёрдамни тайинлашда асос қилиб олинадиган муҳтожликни аниқлаш мезонларини такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилингунга қадар Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби бошқа ҳудудларга ҳам татбиқ этилсин.


15. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ушбу қарор мақсади ва вазифалари оммавий ахборот воситаларида ва Интернет тармоғида кенг ёритилишини таъминласин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 4 августдаги

ПҚ-4797-сон қарорига

1-ИЛОВА



Республиканинг барча ҳудудларида ижтимоий

нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни

кўриб чиқиш ва уларни тайинлаш жараёнига

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот

тизимини босқичма-босқич жорий этиш

ЖАДВАЛИ*

  

Т/р

Ҳудудлар номи


"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"

ахборот тизимини жорий этиш

муддатлари


1.

Наманган вилояти


2020 йил сентябрь ойидан

2.

Андижон вилояти


3.

Фарғона вилояти


4.

Хоразм вилояти


2020 йил октябрь ойидан

5.

Қашқадарё вилояти


6.

Сурхондарё вилояти


7.

Бухоро вилояти


2020 йил ноябрь ойидан

8.

Навоий вилояти


9.

Жиззах вилояти


10.

Самарқанд вилояти


11.

Қорақалпоғистон Республикаси


2020 йил декабрь ойидан

12.

Тошкент вилояти


13.

Тошкент шаҳри


                

*) "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимини жорий этиш бўйича ташкилий ишлар жадаллаштирилганда, ушбу ахборот тизими мазкур жадвалда кўрсатилган муддатлардан олдин жорий этилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 4 августдаги

ПҚ-4797-сон қарорига

2-ИЛОВА



2021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари

ва ташкилотлари томонидан давлат ижтимоий хизматлари

ва ёрдамини тақдим этишда фуқаролардан талаб этилишига

йўл қўйилмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар

РЎЙХАТИ


1. Доимий яшаш учун рўйхатдан ўтганлик тўғрисида маълумотнома.


2. Оила таркиби тўғрисидаги маълумотнома, болалар сони ва уларнинг ёши тўғрисидаги маълумотнома, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳнома, турмуш қурганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ажрашганлик тўғрисидаги гувоҳнома.


3. Автотранспорт воситаси мавжудлиги ва унинг техник ҳолати тўғрисидаги маълумотнома.


4. Оиланинг (оила аъзоларнинг) расмий даромадлари тўғрисидаги маълумотномалар.


5. Кўчмас мулкнинг мавжудлиги, кўчмас мулк ҳажми, фойдаланувда бўлган ернинг бонитети тўғрисидаги маълумотномалар.


6. Иш қидирувчи, ишсиз, жамоат ишлари билан бандлик мақоми берилганлиги тўғрисидаги маълумотномалар.


7. Пенсия ва нафақа кўринишидаги даромадлари, 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар эканлиги тўғрисидаги маълумотнома.


8. Меҳнат фаолияти билан вақтинча шуғулланиш имкониятини бермайдиган касалликнинг мавжудлиги, ногиронлик гуруҳининг мавжудлиги, доимий парваришга муҳтож оила аъзосининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномалар.


9. Банк пластик картасининг мавжудлиги, тўловлар ва ведомостларни юбориш, тўланган маблағлар тўғрисидаги ҳисоботлар, оила аъзоларига келиб тушган пул ўтказмалари, банк пластик картаси қолдиқлари тўғрисидаги маълумотномалар.


10. Оила аъзоларининг қимматли қоғозлар билан амалга оширган операциялари, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотномалар.


11. Талабалар сафида мавжудлиги, стипендия миқдори, ўқиш шакли (кундузги, сиртқи), ўқиш тури (давлат гранти, тўлов контракт) тўғрисидаги маълумотномалар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 4 августдаги

ПҚ-4797-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"

ахборот тизимида кам таъминланган оила

сифатида рўйхатга олинган оилаларга бепул

ёки имтиёзли шартларда кўрсатиладиган

ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар

РЎЙХАТИ


1. Давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар тўловидан озод этиш.


2. Мактабгача таълим муассасаларида ўрнатилган миқдорларда ота-оналар тўловини тўлаш.


3. Умумий ўрта таълим мактабларида дарсликлар ижара тўловларидан озод этиш.


4. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки кийим-бош бериш.


5. Айрим фанларни ўқитишга ихтисослаштирилган умумий ўрта мактаблар ўқувчиларини овқатланиш харажатларидан озод этиш.


6. Санъат мактаблари, мусиқа мактаблари, "Баркамол авлод" марказлари ва бошқа мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқиш харажатларидан озод этиш.


7. Кам таъминланган оилаларнинг ногирон аъзоларини протез - ортопедия буюмлари билан таъминлаш.


8. Ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида бепул махсус (амбулатор ёки кундузги) тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўлланма (ордер) олиш.


Изоҳ: "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали мазкур иловада кўрсатилмаган бошқа ижтимоий хизматлар ва имтиёзлар ҳам жорий этилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 4 августдаги

ПҚ-4797-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими

ва манфаатдор вазирлик ва идоралар ахборот

тизимлари ўртасида ўзаро электрон ҳамкорликни

янада яхшилаш ва кенгайтириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Бажариш

муддати


Масъул ижрочилар


1.

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамлари ва эълон қилинган даромадлари, жисмоний шахсларнинг паспорт маълумотлари бўйича, биринчи навбатда фуқаролиги бўлмаган шахслар ва яшаш гувоҳномаси бўлган чет эл фуқаролари бўйича маълумотларнинг автоматик тарзда тўлақонли ва узлуксиз тақдим қилинишини таъминлаш.


2020 йил

5 августгача


Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Давлат персоналлаштириш маркази (Н.Тўрахўжаев)


2.

ФҲДЁ архивларида қоғоз ташувчиларда сақланадиган барча ҳужжатларни (никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш, туғилиш ва ўлим тўғрисидаги ёзувларни) рақамлаштиришни тугатиш ва"ФҲДЁ электрон архиви" ахборот тизимига киритиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


2021 йил

1 январгача

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Давлат хизматлари агентлиги (Н.Мухаммадиев)


3.

ҲДЁ электрон архиви" ахборот тизими томонидан фуқаронинг оила аъзоларининг таркиби, жумладан қариндошлик даражаси ва оилавий ҳолати тўғрисида маълумотни тақдим этиш ва тасдиқлаш ҳамда ушбу маълумотни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" АТга аризачининг давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини олиш учун шахсий идентификация рақами ёрдамида тақдим этиш орқали функционал имкониятларини кенгайтириш.


2021 йил

1 январгача

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Давлат хизматлари агентлиги (Н.Мухаммадиев), Давлат персоналлаштириш маркази (Н.Тўрахўжаев)


4.

16 ёшга етмаган ва биометрик паспорти бўлмаган шахсларга шахсий идентификация рақами беришни таъминлаш.


2020 йил

1 ноябргача


Давлат персоналлаштириш маркази (Н.Тўрахўжаев), Давлат хизматлари агентлиги (Н.Мухаммадиев)


5.

2021 йил 1 январгача бўлган муддатда "labor-migration" дастурий мажмуасини "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими билан интеграция қилиш.


2021 йил

1 январгача

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)


6.

Ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали ФҲДЁ органлари ва судлар ўртасида маълумотлар алмашишнинг электрон шаклини жорий этиш.


2021 йил

1 январгача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти (Б.Тешабоев)


7.

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими томонидан ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни электрон кўринишда онлайн режимида қабул қилишни таъминлаш.


2021 йил

1 мартгача

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (А.Хайдаров)


8.

Кўчмас мулк объектлари бўйича, шу жумладан томорқа ер участкаси ва/ёки деҳқон хўжалигининг майдони, мулкнинг турар майдони тўғрисидаги, идоравий электрон маълумотлар базасини "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими билан электрон тарзда ўзаро маълумот алмашишни таъминлаш.


2020 йил

1 октябргача

Давергеодезкадастр қўмитаси (Х. Тўрахўжаев), Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (А.Хайдаров)


9.

Республиканинг барча туманлари (жойлари) балл-бонитети (ҳосилдорлик, сув билан таъминланганлик даражаси ва ҳ.к.) бўйича мунтазам равишда янгиланадиган идоравий электрон маълумотлар базасини ташкил қилиш.


2020 йил

1 октябргача

Давергеодезкадастр қўмитаси (Х. Тўрахўжаев)


10.

Ундирилган ёки тўланган алиментлар бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда уни алимент тўловчи ва олувчининг шахсий идентификация рақами орқали "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими билан интеграциялаш.


Алоҳида

тузилган

режа асосида

2021 йил

1 январгача


Мажбурий ижро бюроси (Б.Кудратходжаев), "Ўзбекистон почтаси" АЖ (А.Файзуллаев)


11.

Қимматли қоғозлар бозорида амалга оширилган операциялар тўғрисида "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими билан электрон тарзда ўзаро маълумот алмашишни таъминлаш.


2020 йил

1 сентябргача


Капитал бозори агентлиги (А.Назиров)


12.

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими ва Мактабгача таълим вазирлигининг ахборот тизими ўртасида уларга юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган маълумотни тақдим этиш бўйича электрон тарзда идоралараро ўзаро алмашишни жорий қилиш, жумладан:

кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари тўғрисида;

кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари қаторидан давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг овқатланиш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловидан озод қилиш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик доирасида фаолиятни амалга оширувчи хусусий мактабгача таълим ташкилотларида имтиёзли ота-оналар тўлови тўғрисида.


2021 йил

1 сентябргача

Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин), Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (А.Хайдаров)


13.

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими ва Халқ таълими вазирлигининг ахборот тизими ўртасида уларга юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган маълумотни тақдим этиш бўйича электрон тарзда идоралараро ўзаро алмашишни жорий қилиш, жумладан:

кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари тўғрисида;

кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари қаторидан айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг овқатланиш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловидан озод қилиш тўғрисида;

умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг айрим тоифаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан дарсликлар ва қишки кийим-бош тўплами билан бепул таъминлаш тўғрисида;

болалар мусиқа ва санъат мактаблари, "Баркамол авлод" болалар марказлари, шунингдек, бошқа мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқиганлик учун ота-оналар тўловидан озод қилинган болалар тўғрисида;

оилага тарбияга олинган ҳар бир фарзанд учун тайинланган ва тўланган нафақалар тўғрисида;

етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларга тайинланган ва тўланган бир марталик пулли нафақалар ҳамда уй-жой берилиши тўғрисида.


2021 йил

1 сентябргача

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (А.Хайдаров)


14.

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ахборот тизими ўртасида талабалар сафида мавжудлиги, стипендия миқдори, ўқиш шакли (кундузги, сиртқи), ўқиш тури (давлат гранти, тўлов контракт) тўғрисидаги маълумотномаларни электрон тарзда идоралараро ўзаро алмашишни жорий қилиш.


2020 йил

1 сентябргача

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (А.Хайдаров)


15.

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот тизими ўртасида уларга юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган маълумотлар бўйича идоралараро электрон ўзаро ахборот алмашинувини жорий қилиш, жумладан:

кам таъминланган оилалар тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига имтиёзли шахслар контингентига берилган ордерлар ва кўрсатилган тиббий хизматлар тўғрисида;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни бепул асосда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан таъминлаш тўғрисида.


Алоҳида

тузилган

режа асосида

2022 йил

31 декабргача


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов), Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (А.Хайдаров)


16.

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими ва Молия вазирлигининг ахборот тизими ўртасида уларга юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган маълумотни тақдим этиш бўйича идоралараро электрон ахборот алмашинувини жорий қилиш, жумладан:

кам таъминланган оилалар тўғрисида;

яшаш шароитини яхшилашга муҳтож бўлган ижтимоий жиҳатдан заиф ва кам таъминланган аҳоли қатламларидан фуқароларни ҳисобга олиш ва уларга уй-жой ажратиш тўғрисида;

амалга оширилган ҳар ойги уй-жой коммунал хизматлар учун пуллик компенсация тўловлари тўғрисида;

ногиронлиги (ногиронлик даражалари кесимида) бўлган фуқаролар тўғрисида.


2021 йил

1 июлгача

Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (А.Хайдаров)


17.

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими ва Транспорт вазирлигининг ахборот тизими ўртасида уларга юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган, жумладан аҳолининг айрим имтиёзли тоифаларига фуқаро транспорт хизматларини бепул ёки имтиёзли асосда тақдим этиш тўғрисидаги маълумотнинг идоралараро электрон ахборот алмашинувини жорий қилиш.


2021 йил

1 октябргача

Транспорт вазирлиги (Э.Ганиев), Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (А.Хайдаров)


          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 4 августдаги

ПҚ-4797-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими

фаолиятини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармасига, унинг ҳудудий бўлинмалари ва туман (шаҳар)

бўлимларига босқичма-босқич ажратиладиган қўшимча штат

бирликлари сони*

Т/р

Номи


Ажратиладиган штат

бирликлари жами


шу жумладан қуйидагилар учун:


ижро этувчи

аппарат ва ҳудудий

бошқармалар


туман (шаҳар)

бўлимлар


1.

Ижро этувчи аппарат


5

5

-

2.

Тошкент шаҳар


23

1

22

3.

Сирдарё вилояти


23

1

22

4.

Бухоро вилояти


27

1

26

5.

Навоий вилояти


23

1

22

6.

Жиззах вилояти


27

1

26

7.

Қорақалпоғистон Республикаси


35

1

34

8.

Хоразм вилояти


25

1

24

9.

Наманган вилояти


25

1

24

10.

Андижон вилояти


33

1

32

11.

Фарғона вилояти


39

1

38

12.

Сурхондарё вилояти


31

1

30

13.

Самарқанд вилояти


33

1

32

14.

Қашқадарё вилояти


31

1

30

15.

Тошкент вилояти


45

1

44

Жами:


425

19

406

          

*) Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари ҳамда шаҳар ва туманлар бўлимларига қўшимча штат бирликлари "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими жорий этилган кундан бошлаб ажратилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 5 август


"Халқ сўзи", 2020 йил 5 август