язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Статистика/ 2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг Миллий стратегияси (ЎзР Президентининг 03.08.2020 й. ПҚ-4796-сон қарорига 1-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 3 августдаги

ПҚ-4796-сон қарорига

1-ИЛОВА



2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси

статистикасини ривожлантиришнинг

МИЛЛИЙ СТРАТЕГИЯСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Ўзбекистон Республикаси миллий статистика тизимининг истиқболдаги барқарор ривожланиши, соҳада давлат сиёсатини янгича ёндашув асосида амалга оширишни талаб қилади. 2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг миллий стратегияси (кейинги ўринларда - Стратегия) бу вазифаларни амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Стратегиянинг асосий мақсади - мамлакатнинг бутун миллий статистика тизимини комплекс ривожлантириш ҳисобланади, бу эса фойдаланувчилар эҳтиёжларига жавоб берадиган статистиканинг долзарблигини оширишга, статистика тизимини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштиришга ёрдам беради ҳамда қуйидаги стратегик мақсадларни қамраб олади:

ҳуқуқий ва ташкилий инфратузилмани яхшилаш;

статистик инфратузилмани такомиллаштириш;

статистика маълумотларидан фойдаланувчилар ва етказиб берувчилар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш;

статистика маълумотларини қайта ишлаш бўйича ахборот-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш;

алоҳида статистик йўналишлар ва методологияларни такомиллаштириш.

2020-2025 йилларда стратегияни амалга ошириш қуйидаги кенг кўламли стратегик натижаларга эришиш имконини беради:

статистика маълумотларидан фойдаланувчиларнинг қониқиш даражасининг юқорилиги;

статистика маълумотларини етказиб берувчиларнинг сифатли мотивацияси;

ҳукумат ва ҳамкорлар томонидан миллий статистикани ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши;

ходимлар мотивацияси ва юқори малакаси;

мамлакатнинг миллий статистика тизимини самарали мувофиқлаштириш.

Миллий статистика тизимини ривожлантириш Стратегиянинг 1-иловасида белгилаб берилган асосий мақсадли кўрсаткичларга эришиш ва 2-иловасида келтирилган тадбирларни ўз муддатларида амалга оширишга асосланади.



2-БОБ. СТРАТЕГИЯНИНГ УСТУВОР

ЙЎНАЛИШЛАРИ


I. ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ ИНФРАТУЗИЛМАНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ


Мамлакатнинг бутун миллий статистика тизимини ташкил этувчи Давлат статистика қўмитаси ва бошқа барча расмий статистика ишлаб чиқарувчилари учун ўз вазифаларини сифатли бажаришда аниқ ҳуқуқий асослар ва самарали ташкилий тузилма муҳим аҳамият касб этиши боис, статистика соҳасидаги қонунчилик қайта кўриб чиқилади ва миллий статистика тизимининг ташкилий инфратузилмаси модернизация қилинади.

Сифатни бошқариш дастури жорий этилади, миллий статистика тизимини мувофиқлаштириб бориш кучайтирилади ва статистика маълумотлари янада самаралироқ тақсимланади ва тарқатилади.



1. Статистика қонунчилигини такомиллаштириш


Давлат статистика қўмитаси ва бошқа барча расмий статистика ишлаб чиқарувчилари томонидан ўз вазифаларини бажариш учун қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин бўлган расмий статистиканинг аниқ ҳуқуқий ва ташкилий тузилмаси зарур бўлади: биринчидан, миллий статистика тизимини ташкил этиш, статистика органларининг ҳуқуқий мақоми, шунингдек, мамлакат миллий статистика тизими доирасида бошқа давлат идоралари ва ташкилотларининг ҳуқуқий мақоми, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари; иккинчидан, миллий статистика тизими ташкилотлари учун статистика маълумотларини йиғиш бўйича аниқ ваколатлар.

Амалдаги қонунчиликдаги бўшлиқларни тўлдириш учун умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқ "Расмий статистика тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Хусусан, янги қонун қуйидагиларга йўналтирилади:

соҳага доир қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш йўли билан ягона қонунга бирлаштириш орқали расмий статистика шаффофлигини ошириш;

ваколатли ва мустақил орган сифатида Давлат статистика қўмитаси мақомини мустаҳкамлаш ва уларнинг раҳбарлари ваколатларини кенгайтириш;

статистик фаолият соҳасида идоралараро ҳамкорликни такомиллаштириш мақсадида зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

самарали ҳамкорлик ва ахборот алмашинувини таъминлаш мақсадида статистика ташкилотлари ўртасидаги мавжуд келишувларни такомиллаштирилаётган қонунчилик асосида қайта қўриб чиқиш;

мамлакатнинг бутун миллий статистика тизимини ташкил этувчи, маълумотларни ишлаб чиқарувчи давлат идораларида статистика бўйича алоҳида бўлинмаларни ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг маълумотлари ва бошқа ҳужжатларини статистик мақсадларда фойдаланиш учун олиш ва уларга киришни яхшилаш бўйича маълумот алмашинуви қоидаларини такомиллаштириш;

статистика идоралари ва бошқа статистика ташкилотлари фаолиятидаги сўнгги ўзгаришларни ҳисобга олиш;

статистика маълумотларининг долзарблигини оширишда муҳим аҳамият касб этувчи, фойдаланувчилар ва маълумотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги мунтазам ўзаро ҳамкорлик механизмларини яратиш;

расмий статистика ишлаб чиқарувчилари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг маълумотлар базаларини шакллантириш, юритиш ва фойдаланиш методологиясини ишлаб чиқиш;

рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш ҳамда фуқаролар ва субъектларнинг уларда иштирок этиши ва сўровномаларга жавоб бериш масъулияти бўйича тартибларни киритиш;

статистика маълумотларини тарқатиш сифатини назорат қилиш тартибини белгилаш.



2. Статистика маълумотларини ишлаб чиқарувчилар

фаолиятини мувофиқлаштириб боришни яхшилаш


Статистика кенгаши идоралараро қўмита сифатида барча идораларни келишувларга риоя этишга ундаш учун лозим даражада ваколатли ҳамда стратегик қарорлар қабул қилишга етарли салоҳиятга эга бўлиши даркор.

Шу билан бирга, аввалги Статистика кенгаши лозим даражада фаолият юритмаган ва сўнгги йилларда маълумот ишлаб чиқарувчилар ўртасида статистика тизимини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш долзарб масалага айланган.

Маълумотларни шакллантириш билан шуғулланувчи идоралар фаолиятини мувофиқлаштириб боришни яхшилаш, қуйидаги тадбирларни ўз ичига қамраб олади:

Статистика кенгаши ваколати ва мажбуриятларини мустаҳкамлаш;

статистика маълумотлари, усуллар ва таснифлагичларни миллий манфаатларга уйғунлаштириш учун тегишли соҳаларда ваколатга эга бўлган техник ишчи гуруҳларни ташкил этиш;

маълумотларни шакллантириш билан шуғулланувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, уларнинг статистикасини уйғунлаштириш мақсадида, мавжуд келишувлар, меморандум ва ўзаро алоқаларни қайта кўриб чиқиш.



3. Миллий статистика тизимининг ташкилий

тузилмасини такомиллаштириш


Пухта ишлаб чиқилган, самарали фаолият кўрсатадиган ва етарли миқдорда ресурслар билан таъминланган статистика органининг мавжудлиги, мамлакатдаги мустаҳкам статистика тизимининг асоси ҳисобланади.

Шу билан бирга, Давлат статистика қўмитасининг мувофиқлаштирувчи ролини ошириш, унинг статистик фаолиятини такомиллаштириш ва унда маълумотлар ва метамаълумотларни интеграциялаш имконини берувчи Статистика маълумотларини ишлаб чиқиш бўйича намунавий модель тизимини жорий этиш борасида таклиф этилаётган чора-тадбирлар янада самарали ва ваколатли тузилмани талаб этиши мумкин.

Бундан ташқари, юқори сифатли ва ишончли маълумотларни ўз вақтида ишлаб чиқиш учун, алоҳида статистика бўлинмалари ва лозим даражада инсон ресурсларига эга бўлмаган маълумотларни шакллантириш билан шуғулланувчи аксарият ташкилотлар ташкилий тузилмасини кўриб чиқишига эҳтиёж кузатилади.

Миллий статистика тизимининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш учун қуйидаги тадбирлар назарда тутилади:

Давлат статистика қўмитасининг ташкилий тузилмасини тегишли ваколатлари билан қайта тузиш;

Давлат статистика қўмитасининг ташкилий тузилмасини, шу жумладан мажбурият ва лавозим йўриқномаларини мақбуллаштириш;

талаб этиладиган ходимлар сонини ва малакасини аниқлаш, мавжуд ходимларнинг талабларга мувофиқлигини баҳолаш ва тизимдаги мавжуд бўшлиқларни таҳлил қилиш.



4. Миллий статистика тизими учун сифатни

таъминлашнинг миллий таянч тамойилларини

ишлаб чиқиш


Сифатни бошқариш, мониторинг қилиш ва баҳолаш тизими миллий статистика тизимларининг ажралмас қисмидир, бу статистик материаллар ва жараёнлар сифатининг муҳим жиҳатларини миллий ва халқаро сифатни баҳолаш тизимларига мос келишини таъминлайди.

Бироқ, ҳозирги вақтда мамлакатда сифатни бошқаришнинг ягона комплекс сиёсати мавжуд эмас, хусусан, маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш бўйича сиёсат амалга оширилади, лекин режалаштириш ва тарқатиш бўйича сиёсат ишлаб чиқилмаган.

Сифатни бошқариш тизимининг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

ISO 9001-2008 сифатни бошқариш воситалари ва БМТнинг сифатни таъминлашнинг миллий базавий тамойиллари бўйича қўлланмасига мувофиқ, сифатни таъминлашнинг базавий тамойилларини жорий қилиш;

сифатни бошқариш масалаларида Давлат статистика қўмитаси ходимлари хабардорлигини ошириш ҳамда сифат тамойиллари ва жараёнлари бўйича ўқитиш;

сифатни бошқариш воситаларини ишлаб чиқиш ва сифат сиёсатини амалга ошириш;

статистик маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичлари, долзарблиги, ишончлилиги, ўз вақтида бажарилиши, қулайлиги, тушунарлилиги ва келишилганлиги каби тушунчаларни ўз ичига олган сифат моделини такомиллаштириш;

фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қаноатлантириш ва мавжуд жараёнларни янгилаш мақсадида сифат соҳасидаги сиёсатни такомиллаштириш;

сифат ва самарадорлик кўрсаткичлари ҳамда уларни ўлчаш тизимларини, сифатни назорат қилиш тизимлари, шунингдек, сифатни текшириш дастурларини ишлаб чиқиш;

сифат сиёсати ва уни баҳолаш дастурини амалга ошириш.



5. Статистика тизимининг кадрлар салоҳиятини

яхшилаш


Инсон ресурсларини бошқариш тизими ишончли, сифатли ва ўз вақтида маълумотларни тақдим этиш мақсадларига эришишга ҳисса қўшадиган малакали кадрларни танлаб олиш ва тайёрлаш жараёнларини такомиллаштиришга ёрдам беради.

Давлат статистика идораларининг ва бошқа маълумот ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг кадрлар салоҳияти, истиқболдаги статистика эҳтиёжларини қаноатлантиришга етарли эмас. Ўзининг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш мақсадида, миллий статистика тизими лозим даражада тайёргарлик кўрган малакали кадрларга муҳтож.

Шу боис, рағбатлантириш механизмларидан фойдаланган ҳолда малакали кадрларни жалб қилиш ва сақлаб қолишга йўналтирилган инсон ресурсларини бошқариш тизимини ишлаб чиқиш зарур.

Бундан ташқари, Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти (кейинги матнларда - Институт) статистика соҳасида малака ошириш йўналишида фаолият олиб боради.

Бу йўналишда қуйидаги чоралар кўрилади:

мамлакатнинг миллий статистика тизимида инсон ресурслари ва малакали кадрлар тайёрлаш соҳасида кенг қамровли сиёсатни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

рағбатлантиришни яхшилаш йўналишида лавозим мажбуриятларини тегишли функциялар ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф сеткалари бўйича қайта қўриб чиқиш;

кадрлар ротациясини амалга оширишнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, кадрларни танлаш ва саралаш тартиби ва сиёсатини қайта кўриб чиқиш;

ходимларнинг шахсий ютуқлари асосида лавозимда илгари суриш ва рағбатлантиришнинг самарали тизимини яратиш;

Институтнинг моддий-техник, ахборот-коммуникация ва статистик инфратузилмасини такомиллаштириш;

Институтда статистика соҳасида кадрларни касбий тайёрлаш ва ривожлантириш борасида очиқ ва онлайн тарздаги масофавий ўқув курсларини жорий қилиш, инсон ва молия ресурсларини бошқариш масалаларида семинарлар ўтказиш;

Институтнинг илмий-тадқиқот фаолиятини олиб боришда кўмаклашиш;

иқтисодий таҳлил бўйича мутахассисларни тайёрлаш учун магистрлик ва докторлик дастурларини ташкил этиш;

касбий фаолиятни мониторинг қилиш.



II. СТАТИСТИК ИНФРАТУЗИЛМАНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ


Юқори сифатли ва долзарб маълумотларни шакллантириш учун статистик инфратузилмани такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга.

Мақсад - регистрлар, усуллар, таснифлагичлар, тизим ва ахборот архитектураси, метамаълумотлар омбори каби статистик инфратузилманинг асосий элементларини мустаҳкамлашдан иборат.



1. Таснифлагичлар ва бошқа инструментарийларни

такомиллаштириш


Халқаро даражада қабул қилинган ва тавсия этилган стандартлар асосида ишлаб чиқилган миллий таснифлагичлар, методология ва стандартларнинг мавжудлиги маълумотлар интеграциясини, уларни алмашинувини ва тегишли статистик кўрсаткичларни тайёрланишини таъминлашнинг калити ҳисобланади.

Статистика кенгашига миллий статистика тизими доирасида ягона бўлган концепциялар, таъриф ва таснифлагичларни изчил қўллаб бориш вазифалари юклатилади.

Мазкур йўналишда тадбирларни амалга ошириш учун қуйидаги вазифалар белгиланган:

Статистика кенгашининг халқаро стандартларга мувофиқ статистика тизими муассасалари томонидан фойдаланиладиган усуллар, таснифлагичлар ва методологияларни мувофиқлаштириш ва бирхиллаштиришдаги ролини мустаҳкамлаш;

статистика органлари томонидан қўлланиладиган усулларни қайта кўриб чиқишга масъул бўлган Давлат статистика қўмитаси бўлимининг фаолиятини, Статистика кенгаши ҳамда Давлат статистика қўмитаси ва бошқа статистика маълумотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ўртасида тузилган ўзаро англашув меморандумлари қарорлари устидан мониторинг олиб боришни такомиллаштириш;

халқаро стандартларга мувофиқ, таснифлагичларни қайта кўриб чиқиш, Давлат статистика қўмитаси ва бошқа ташкилотлар фаолиятида қўллаш;

илғор халқаро тажрибага мувофиқ, шу жумладан махфийликни ҳимоя қилишни инобатга олиб, этика Кодекси ва статистика соҳасида илғор амалиётлар Кодексини такомиллаштирилган лойиҳаларини, уларни асосий маълумот ишлаб чиқарувчилар билан муҳокама қилиш орқали ишлаб чиқиш;

маълумотлар соҳасида кўп тилли глоссарий ва луғатларни яратиш ҳамда уларни кенг жамоатчиликка етказилишини таъминлаш;

маълумотларни шакллантириш билан шуғулланувчи ташкилотлар мутахассисларини мунтазам ўқитиб бориш.



2. Статистик регистрларни яратиш


Халқаро стандартларга мувофиқ бизнес регистрларни яратиш Давлат статистика қўмитасини корхоналарнинг турли хусусиятлари бўйича маълумотларини тўплаш, шунингдек, турли хил иқтисодий статистика маълумотларидаги ўзгаришларни кузатиш учун корхоналар кузатувлари танланмаси тизимини яратиш бўйича мукаммал восита билан таъминлаш имконини беради.

Стратегия доирасида корхоналарнинг мавжуд маълумот базаларини профиллаштириш мақсадида маълумотлар билан тўлдириш ёрдамида кенгайтириш ҳисобига такомиллаштирилган статистик регистрлар яратилади.

Бу мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган:

статистик регистрларни жорий қилишнинг илғор халқаро тажрибаларини ўрганиш, мавжуд давлат регистрларини қайта кўриб чиқиш ва статистик мақсадлар учун бизнес регистрни ишлаб чиқиш;

ҳар бир статистик регистр учун техник хизмат кўрсатиш ва янгилаш тартибларини ишлаб чиқиш ва тизим спецификацияларини тайёрлаш;

статистик регистр тизими ва жараёнларини синовдан ўтказиш;

танланмани амалга оширишнинг асоси сифатида статистик регистрлардан фойдаланиш учун кузатувлар дастурларини ўзгартириш.



3. Сўровномаларни ишлаб чиқиш жараёнлари

ва усулларини такомиллаштириш


Сўровноманинг мазмуни сўров давомида олинган жавоблар фоизига, олинган жавобларнинг сифатига ва шунга мос равишда сўров натижаларидан олинган хулосаларга сезиларли таъсир кўрсатади.

Саволномаларни ишлаб чиқиш бўйича жорий усуллар талабга жавоб бермайди. Умумий муаммоларга жавобларнинг паст даражаси, респондентларга юқори ҳисобот юки ва маълумот йиғишга харажатлар киради.

Бундан ташқари, танланманинг формати, тузилмаси ва усуллари олинадиган маълумотларнинг ишончлилигини ва бутун аҳолининг репрезентативлигини таъминлашда муҳимдир. Танланманинг ягона яхлит стандарти ва миллий статистика тизимида уни шакллантириш масалаларида, лозим даражада тайёргарликнинг мавжуд эмаслиги танлов сифатини баҳолаш ва такомиллаштириш жараёнларини қийинлаштирмоқда.

Бу мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган:

қоғоз ва электрон кўринишидаги саволномалар, юзма-юз интервьюлар ва автоматлаштирилган телефон орқали интервьюларни ўз ичига олган турли шакллар учун саволномалар ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма ҳамда уларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш;

барча мавжуд саволномаларни кўриб чиқиш ва уларнинг базасини яратиш бўйича дастур ишлаб чиқиш;

саволномаларни фойдаланишга қадар стандартларга мос келиши бўйича қайта кўриб чиқиш тартибларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;

статистик кузатувлар учун саволномаларни ишлаб чиқиш усулларидан фойдаланиш масалаларида ўқитишларни ташкил этиш;

танланмани ўтказиш имкониятларини ўрганиш;

Давлат статистика қўмитаси ва бошқа ташкилотларни танланма усуллари бўйича ўқитиш;

танланма кузатувларни умумийликни йўқотмаган ҳолда ўтказишни таъминловчи вариантларни аниқлаш учун амалдаги кузатувлар тўпламини ўрганиш;

статистик регистрларда режалаштирилган янгиланишлар ва ишланмаларни ҳисобга олган ҳолда корхоналар ва уй хўжаликлари кузатувлари танланмаларини такомиллаштириш.



4. Вақт қаторларини таҳлил қилиш, мавсумий тузатиш

усуллари ва маълумотларни қайта кўриб чиқиш

сиёсатини жорий қилиш


Вақт қаторлари шаклида статистика маълумотларини тақдим этиш халқаро миқёсда тан олинган анъана бўлиб, даврий, мавсумий ва тартибсиз ҳодисалар туфайли маълумотларни ҳақиқий ўзгаришларини прогноз қилиш, шунингдек, таҳлилнинг бошқа турлари нуқтаи назаридан фойдали маълумотларни беради.

Маълумотларни вақт қаторлари бўйича шакллантириш учун муайян шартлар мавжуд: вақт давомида услубий мувофиқлик, юқори частотали маълумотлар бўйича мавсумий тузатишлар, дефляциянинг лозим бўлган усулларидан фойдаланиш.

Маълумот ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг вақт қаторларини тайёрлаш бўйича салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар белгиланмоқда:

максимал узоқ вақт кесимида дискрет кўрсаткичларнинг вақт қаторларини яратиш;

дискрет маълумотларни йиғиш учун саволномаларни ўзгартириш;

барча асосий кўрсаткичлар бўйича йиллик дискрет маълумотларга мавсумий тузатишлар киритиш усулини жорий қилиш;

мавжуд индекслар ва дефляция усулларини такомиллаштириш;

вақт қаторларидан фойдаланиш бўйича кенг тушунтиришлар олиб бориш дастурларини ишлаб чиқиш.



5. Тадқиқот, таҳлил ва мониторинг қилиш бўйича

ишларни такомиллаштириш


Статистика тизимидаги асосий маълумот ишлаб чиқарувчиларнинг тадқиқот ва таҳлилий ишлари фойдаланувчилар учун уларнинг статистикасини мазмуни, аҳамиятлилиги ва долзарблигини ошириш нуқтаи назаридан муҳимдир.

Стратегияни амалга ошириш доирасида миллий статистика тизими ташкилотларининг илмий тадқиқотлар ва таҳлил соҳасидаги салоҳиятини ошириш, шунингдек, моделлаштириш, прогнозлаштириш ва мониторинг қилиш усулларини такомиллаштириш кўзда тутилган.

Бу мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган:

таҳлилий материаллар ва ҳисоботларни тайёрлашнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш;

асосий маълумот ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг таҳлил қилиш салоҳиятини ривожлантириш;

замонавий таҳлил воситаларини яратиш ва таҳлил бўйича ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш;

прогнозлаштириш ва моделлаштириш масалаларида мамлакат миллий статистика тизимининг барча статистика маълумотлари ишлаб чиқарувчиларининг салоҳиятини ошириш.



III. СТАТИСТИКА МАЪЛУМОТЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР ВА ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИЛАР

ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТЛАРНИ ЯХШИЛАШ


Маълумотлардан фойдаланувчилар статистика тизимининг ажралмас қисмини ташкил этади ва сифатли маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва тарқатишни такомиллаштириш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шунинг учун статистик материалларни тайёрлашда фойдаланувчиларнинг фикрларини ҳисобга олиш муҳимдир.

Маълумотлардан фойдаланувчилар ва етказиб берувчилар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш Стратегияни асосий мақсадларидан биридир ва бу мамлакатнинг миллий статистика тизими фаолияти самарадорлигини оширишга ёрдам беради.



1. Фойдаланувчилар билан ўзаро алоқаларни такомиллаштириш


Фойдаланувчилар билан ўзаро алоқаларни яхшилаш учун уларни функциялари ва статистика маълумотларига бўлган талабларидан келиб чиқиб тоифаларга, хусусан давлат идоралари, иқтисодиёт тармоқлари, илмий доиралар, оммавий ахборот воситалари, халқаро ташкилотлар ва умуман жамоаларга тақсимлаш ва таҳлил қилиш зарур бўлади.

Бу мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган:

жамоатчиликни мавжуд статистика маълумотлари тўғрисида хабардор қилиш бўйича фойдаланувчилар билан ўзаро муносабатларни такомиллаштириш;

Давлат статистика қўмитасида аҳолининг статистик саводхонлигини оширишга қаратилган видеоматериалларни тайёрлаш учун медиа-марказ ташкил этиш;

фойдаланувчиларнинг умумий эҳтиёжлари таҳлилини ўтказиш ва тегишли мавзулар бўйича қайта алоқани таъминлаш;

турли гуруҳ фойдаланувчиларига маълумотларни тақдим этиш стандартларини ишлаб чиқиш;

фойдаланувчилар фикрларининг ўзгариши ҳақида тушунчага эга бўлиш учун фойдаланувчиларнинг қониқиш даражасини ўрганиш бўйича кузатувларни такомиллаштириш;

асосий статистика маълумотларини олишни таъминлаш учун статистика идоралари ва бошқа маълумот ишлаб чиқарувчиларни расмий сайтларининг янгиланган шаклларини ишлаб чиқиш;

обуналарнинг электрон шаклини ишлаб чиқиш;

фойдаланувчиларни статистика маълумотларини ишлатиш ва таҳлил қилишга ўргатиш.



2. Статистика маълумотларини тарқатиш

соҳасида сиёсатни такомиллаштириш


Айни пайтда фойдаланувчилар етарли ва керакли миқдордаги маълумотларга эга эмаслар ва маълумотларни тарқатиш соҳасидаги мавжуд сиёсат лозим даражада самарали эмас.

Маълумотларни тарқатишда изчил ва комплекс ёндашувларни яратиш учун қуйидаги чора-тадбирлар кўзда тутилган:

Маълумотларни тарқатиш дастури, шу жумладан дастлабки маълумотларни эълон қилиш тақвимини тайёрлаш ва амалга ошириш;

маълумотларни тарқатиш функцияларини такомиллаштириш;

маълумот ишлаб чиқарувчи барча ташкилотларга, уларнинг маълумотлари интеграциясини таъминлаш, шунингдек, очиқ маълумотлар портали орқали тарқатиш учун статистика маълумотларини тарқатиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

маълумотларни тарқатишнинг халқаро стандартларини жорий этиш;

вақт қаторлари бўйича нашрларни кўпайтириш;

маълумотни олишни мониторинг қилиш ва доимий равишда такомиллаштириб бориш;

Давлат статистика қўмитаси электрон ахборот ресурсларини доимий равишда янгилаб бориш.



3. Статистика маълумотларини етказиб берувчилар

бўйича сиёсатни такомиллаштириш


Маълумотларни йиғишнинг мавжуд тизими маълумот етказиб берувчиларга юқори ҳисобот юкламасини қўяди, хусусан сўровномаларнинг мураккаблиги ва катта ҳажмдалиги олинган жавобларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли, самарали танлаб олиш, саволномаларнинг тушунарли бўлишини таъминлаш, сўровни ўтказиш ёки тўлдирилган сўровномани олиш муддатлари борасида кўпроқ мослашувчанлик, шунингдек, респондентларга ахборот тақдим этиш шаклини танлаш ҳуқуқини бериш ҳисобига ҳисобот юкини минимум даражага келтириш бўйича сиёсатни жорий этиш керак.

Бу мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган:

респондентлар бўйича сиёсатни аниқлаш ва амалга ошириш;

кузатувлар ўтказиш вақтида респондентларга ҳисобот юкламасини ўлчаш тизимини жорий қилиш;

респондентларга ҳисобот юкламасини қисқартириш бўйича мақсадли кўрсаткичларни белгилаш ва назорат қилиш;

респондентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаш ва тегишли ахборотларни тарқатиш;

илғор халқаро тажрибага мувофиқ, колл-центрлардан фойдаланган ҳолда сўров ўтказиш услубиятини ишлаб чиқиш ва тажриба лойиҳасини амалга ошириш.



IV. СТАТИСТИКА МАЪЛУМОТЛАРИНИ ҚАЙТА

ИШЛАШ БЎЙИЧА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯХШИЛАШ


Ахборот-коммуникация технологиялари самарали фаолият юритувчи статистика тизимини яратишнинг энг муҳим талабларидан биридир. Ахборот-коммуникация технологияларининг жадал ривожланишини ҳисобга олиб, статистика идоралари маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва тарқатиш жараёнларида ушбу технологиялар имкониятларидан фойдаланиш учун замон билан ҳамнафас бўлишлари даркор.

Мақсад - маълумотларни йиғишнинг (кузатув/бошқарув) тўлиқ циклини қамраб олувчи маълумотларни қайта ишлаш бўйича комплекс тизимни яратиш. Бу жараён саволномалар ишлаб чиқиш, кузатув инструментарийларини яратиш, кузатувни ўтказиш, рақамли қурилмалар ёрдамида маълумот йиғиш, таҳрир қилиш, кўчириш, умумлаштириш ва тарқатиш учун интеграциялашган дастурий таъминотни ишлаб чиқишни назарда тутади, шу ўринда буларнинг барчаси метамаълумотларнинг умумий базасидан олинади.

Давлат статистика қўмитасининг ахборот тизимлари бошқа статистика маълумотларини ишлаб чиқарувчиларнинг ахборот базалари билан интеграциялашуви зарур. Тизимда автоматлаштирилган шахсий интервью (АШИ), телефон орқали автоматлаштирилган сўров (ТАС), автоматлаштирилган веб-сўров (АВС) ва бошқа маълумотларни йиғиш усулларини жорий этиш лозим.



1. Статистика маълумотларини шакллантириш, сақлаш ва

қайта ишлаш бўйича интеграциялашган тизимни яратиш


Стратегиянинг асосий мақсадларидан бири мавжуд бўлган турли хил дастурлар ва маълумотлар базалари ўрнига комплекс ахборот тизимини яратишдир.

Умуман олганда, маълумотларни қайта ишлаш бўйича самарали фаолият юритадиган комплекс тизимни яратиш мақсадида миллий статистика тизими учун АКТ соҳасида қуйидагиларни қамраб олувчи батафсил режа ишлаб чиқилиши назарда тутилади:

воситаларни модернизация қилиш ва янги дастурий таъминотларни ўрнатиш йўли билан онлайн тарзда қайта ишлаш ва таҳлил қилиш функцияларини жорий қилиш орқали ахборот базалари ва метамаълумотлар, шунингдек, уларнинг классификацияларини такомиллаштириш;

маълумотларни йиғиш ва киритиш учун мобил иловаларни ишлаб чиқиш;

маълумотлар келишилганлигини ва мутаносиб янгилаб борилишини таъминлаш мақсадида статистик регистрларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

автоматлаштирилган шахсий интервью (АШИ) воситаларини жорий қилиш;

автоматлаштирилган шахсий интервью (АШИ) ва телефон орқали автоматлаштирилган сўров (ТАС) воситаларидан фойдаланиш бўйича ходимларни тайёрлаш;

респондентлар ва фойдаланувчилар учун янги веб-сервисларни ишлаб чиқиш йўли билан Давлат статистика қўмитаси веб-порталининг маълумотларни йиғиш ва тарқатиш қисмини такомиллаштириш;

маълумотларни ҳимоя қилиш ва қўриқлаш тизимини ишлаб чиқиш;

ахборот базалари хавфсизлигини кафолатловчи қўшимча захира тизимини яратиш ва ўрнатиш;

видеоконференциялар ва ўқишларни ташкил этиш учун марказий аппаратни Институт ва ҳудудий бўлинмалар билан боғловчи VoIP тизимини яратиш.



2. Давлат статистика қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари

ва Институтнинг моддий-техника таъминотини яхшилаш ва

ахборот-коммуникация технологияларини модернизация қилиш


Давлат статистика қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва Институтнинг моддий-техника таъминотини деярли тўлиқ, жумладан 60 фоиздан ортиқ ахборот-коммуникация инфратузилмасини янгилаш зарурати мавжуд. Маълумот базаларини бошқариш ва маълумотларни қайта ишлашда фойдаланилаётган дастурий таъминотлар эскирган ва мураккаб вазифаларни бажара олмайди.

Ушбу масалаларни ҳал этиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган:

Давлат статистика қўмитаси ва бошқа расмий статистика ишлаб чиқарувчилар тизимида фойдаланишда бўлган ахборот-коммуникация инфратузилмаларини янгилаш сиёсати ва дастурини ишлаб чиқиш;

воситалар ва дастурий таъминотларни харид қилиш, ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатиш;

статистика маълумотларини тўплаш, қайта ишлаш ва сақлаш учун зарур қувватларни яратиш мақсадида статистика маълумотларини сақлаш ва қайта ишлаш бўйича марказни (Дата-центр) ишга тушириш;

зарур молиявий ресурсларни жалб этган ҳолда моддий-техника базасини янгилаш режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.



V. АЛОҲИДА СТАТИСТИК ЙЎНАЛИШЛАР

ВА МЕТОДОЛОГИЯЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ


Мамлакатнинг асосий статистика маълумотлари ўз ичига 1,4 мингдан зиёд номланиш ёки қарийб 1400-1500 минг статистика ишларини қамраб олувчи ҳар йили ҳукумат томонидан тасдиқланадиган давлат статистика ишлари дастури орқали шаклланади.

Дастур шакллантирилиши лозим бўлган статистик кўрсаткичларни аниқлаб беради, Давлат статистика қўмитаси эса уларни шакллантириш механизмларига жавобгардир.

Давлат статистика қўмитаси томонидан статистика ишларини мувофиқлаштириш механизмларини белгилаб берувчи норматив-ҳуқуқий база ва ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги сабабли, бу функция самарали қўлланилмайди. Хусусан, амалдаги тизим илғор халқаро стандартлар асосида статистика маълумотларини шакллантириш усуллари ва уларнинг методологик асосларини тўлиқ келишилганлигини лозим даражада таъминлаш имконини бермайди.

Стратегиянинг асосий мақсадларидан бири бу барча алоҳида статистик йўналишларни такомиллаштириш ҳамда халқаро стандартлар ва илғор тажрибаларни интеграция қилиш йўли билан маъмурий маълумотларни йиғиш бўйича зарур тавсия ва тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.

Хусусан, мамлакатдаги барча статистика маълумотларини ишлаб чиқарувчиларнинг таркиби, қамрови, келишилганлиги, аниқлиги, долзарблиги, қулайлиги ва тушунарлилиги нуқтаи назаридан ҳар бир статистика йўналиши бўйича сезиларли такомиллаштиришлар кузатилади.



1. Рўйхатга олишлар соҳасида статистика тизими

салоҳиятини мустаҳкамлаш


Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилмаган. Аҳоли сони, жинси ва ёш таркиби, республика ҳудудида жойлашиш ва бошқа ижтимоий-демографик хусусиятларига кескин таъсир кўрсатган ўзгаришлар аҳоли сонининг жорий ҳисобидан фойдаланишни сезиларли даражада чеклайди.

Аҳолини рўйхатга олиш расмий статистика тизимида катта роль ўйнайди ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича узоқ муддатли прогнозларни ва мақсадли давлат дастурларини, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқишда, миллий барқарор ривожланиш мақсадлари учун кўрсаткичларни шакллантиришда, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш ва илмий тадқиқотлар ўтказишда энг муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирлари ҳам ўтказилмаган, мавжуд статистика маълумотлари эса статистик кузатувлар ва маъмурий маълумотлар орқали шакллантирилади.

Ушбу тадбирларнинг зарурати ва аҳамиятини эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-5655-сон Фармони асосида аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини 2022 йилда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-5853-сон Фармони билан эса қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни 2023 йилда ўтказиш режалаштирилган.

Рўйхатга олиш тадбирларини самарали ташкил этиш ва ўтказиш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилган:

аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича ташкилий, молиявий, моддий-техник, ҳуқуқий ва услубий асосларни ишлаб чиқиш;

Давлат статистика қўмитаси тизимида рўйхатга олиш тадбирларини ташкил этиш бўйича алоҳида бўлинмалар ташкил этиш;

аҳолини рўйхатга олиш бўйича ҳаракатлар режаларини (шу жумладан восита ва дастурий таъминотларга бўлган талабларни ўз ичига олган ҳолда) тайёрлаш;

рўйхатга олишлар бўйича саволномаларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш;

рўйхатга олишларни ўтказиш учун зарур инфратузилмани яратиш ва тадбирлар натижалари бўйича қамрови, сифати ва ўз вақтида ўтказилишини таъминлаш учун янги технологияларни жорий этиш;

рўйхатга олиш тадбирлари тарғиботи бўйича кампанияларни тайёрлаш ва уюштириш;

рўйхатга олиш тадбирларида иштирок этувчи шахслар салоҳияти ва малакасини ошириш мақсадида кадрлар тайёрлаш соҳасида режа ишлаб чиқиш;

рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш соҳасида раҳбарлар ва интервьюрерларнинг билим ва кўникмаларини ошириш бўйича зарур тайёргарликни амалга ошириш.



2. Миллий ҳисобларни такомиллаштириш


Миллий ҳисоблар тизими (бундан буён матнларда - МҲТ) дунёнинг деярли барча мамлакатларида бозор иқтисодиёти ривожланишини макро даражада тасвирлаш ва таҳлил қилиш учун фойдаланиладиган ўзаро боғлиқ статистик кўрсаткичлар тизимидир. Унинг ёрдамида товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш, фойдаланиш ва тақсимлашни акс эттирувчи ўзаро боғлиқ ҳисоблар асосида мамлакат ва ҳудудларнинг иқтисодий фаолиятини ўрганиш ва таҳлил қилиш ишлари амалга оширилади.

Ўзбекистонда МҲТ 1993 йилда қабул қилинган Миллий ҳисоблар тизими тавсиялари асосида амалга оширилади. МҲТ бўйича қўлланма Бирлашган миллатлар ташкилоти, Европа комиссияси, ИҲТТ, ХВЖ ва Жаҳон банки каби етакчи халқаро ташкилотлар ҳомийлигида ишлаб чиқилган бўлиб, у фойдаланувчиларнинг ўзгариб бораётган талаблари, глобал иқтисодиётнинг янги тенденциялари, масалан иқтисодиётнинг глобаллашуви, молиявий воситалар билан операциялар ролининг ошиб бориши ва бошқалар ҳисобига мунтазам равишда янгиланиб туради.

2013 йилдан бошлаб Ўзбекистонда МҲТ-2008 ни амалиётга жорий қилиш чоралари кўрилмоқда. Стратегия доирасида 2020 йилдан бошлаб, МҲТ-2008 ни босқичма-босқич амалиётга жорий қилиш режалаштирилган.

Шу ўринда, МҲТ-2008 ни амалиётга тўлиқ жорий қилиш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш орқали халқаро стандартларга мувофиқ методологик ишланмаларни ўрганиш ва татбиқ этиш талаб этилади:

миллий ҳисоблар статистикаси соҳасида кадрлар салоҳияти ва малакасини ошириш, касбий кўникмаларини ривожлантириш;

ялпи ички маҳсулотнинг ҳажми, таркиби ва динамикасини белгиловчи услубий ишланмаларни жорий қилиш;

статистик мақсадлар учун маъмурий маълумотлар манбаларини такомиллаштириш;

МҲТ, шу жумладан МҲТ-2008 бўйича халқаро стандартлар ва классификацияларни жорий этиб бориш;

кузатилмайдиган иқтисодиёт бўйича аниқроқ баҳолашларни олиш учун "ресурслар ва фойдаланиш" жадваллар тизимидан фойдаланиш;

корхоналар харажатлари таркибини кузатиш натижалари асосида харажатлар-ишлаб чиқариш коэффициентларини янгилаш йўли билан "Ресурслар ва фойдаланиш" жадвалларини тузиш тажрибасини такомиллаштириш;

МҲТ учун махсус ишлаб чиқилган дастурий таъминотларни жорий қилиш орқали ахборот-коммуникация инфратузилмасини такомиллаштириш;

чораклик ҳисоб-китоблар сифатини ошириш мақсадида мавсумий тузатишларни киритиш ва ўтган йилнинг тегишли даври нархлари бўйича ЯИМни ҳисоблаш усулидан базис йили бўйича ўртача йиллик нархлар асосида ЯИМни ҳисоблаш усулига ўтиш;

ЯИМнинг таркибий қисмларини ва иқтисодий статистиканинг бошқа кўрсаткичларини доимий нархларда ҳисоблашни такомиллаштириш, шу жумладан доимий нархларда қаторларни тузишда икки томонлама дефляциялаш ёндашувини жорий этиш;

миллий ҳисоблар, давлат молияси статистикаси ва тўлов баланси ўртасидаги мувофиқликка эришиш;

чораклик миллий ҳисобларни такомиллаштириш, чораклик иқтисодий статистикани тузишда дискрет ёндашувни татбиқ этиш;

ЯИМнинг таркибий қисмларини баҳолашни такомиллаштириш орқали унинг тўлиқроқ қамровини таъминлаш;

Халқаро таққослашлар дастурининг доимий глобал раундларида иштирок этишга тайёргарлик кўриб бориш ва харажатлар усулидаги ЯИМ ҳисоб-китобларини такомиллаштириш;

Тармоқ статистикасининг барча даражаларида чораклик (ойлик) статистик ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини, шунга мос равишда халқаро тажриба ва халқаро статистика ташкилотларининг (ХВЖ, ОТБ, МДҲ Давлатлараро Статистика қўмитаси) тавсияларига мувофиқ, ЯИМ ва бошқа макро кўрсаткичларни шакллантириш муддатларини тубдан қайта кўриб чиқиш.



3. Нархлар статистикасини такомиллаштириш


Ҳозирги вақтда мамлакатда нархлар статистикаси ХВЖ, ИҲТТ, Евростат, БМТ ЕИК, Жаҳон банки ва ХМТ каби халқаро ташкилотларнинг стандартларига мувофиқ шакллантирилмоқда.

Истеъмол нархлари индекслари ва уй хўжаликлари бюджети кузатувлари, Мақсадлар бўйича шахсий истеъмол классификацияси (МШИК-1999)га мувофиқ, тузилган. Нархлар статистикасини шакллантиришда рўйхатни тузиш ишлари уй хўжаликлари бюджети ва тадбиркорлик статистикаси кузатувлари натижалари асосида амалга оширилади.

Шу билан бирга, нархлар статистикасини тузиш жараёнида, хусусан, маълумот манбаларини танлашда камчиликлар мавжуд бўлиб, натижада Давлат статистика қўмитаси маҳсулот ва хизматлар сифати, янги маҳсулотлар ва мавсумий ўзгаришлар жиҳатларини ҳисобга олишда ҳамда кичик корхоналарни қамраб олишда қийинчиликларга дуч келади.

Нархлар статистикасини шакллантириш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши уларни бошқа мамлакатларнинг ўхшаш маълумотлари билан уйғунлаштириш ва таққослашни таъминлаш, халқаро ташкилотларнинг амалдаги тавсияларига мувофиқ тузилган кўрсаткичларни янги даражага кўтариш имконини беради.

Нархлар статистикасини такомиллаштириш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилган:

истеъмол нархлари индексларини ҳисоблашда халқаро стандартларни, шу жумладан истеъмол саватида товарлар (хизматлар)нинг салмоқ вазнларни белгилаш методологиясини танқидий қайта кўриб чиққан ҳолда жорий этиб бориш;

қишлоқ хўжалигида нарх индексларини ҳисоблаш методологиясини ишлаб чиқиш;

ишлаб чиқарувчилар нархлари индексларини ҳисоблашда танланадиган маҳсулотлар ва корхоналар рўйхатини кенгайтириш, шунингдек, ойлик маълумотларни тақдим этиш талаб қилинмайдиган кичик корхоналарни ҳам қамраб олиш;

регистрлар асосида истеъмол нархлари индекслари маълумот манбаларини танлашни амалга ошириш;

экспорт ва импорт қилинадиган товарлар (хизматлар) нархлари индексларини ва уй-жой бозорида нарх индексларини халқаро стандартларга мувофиқ ҳисоблаш методологиясини такомиллаштириш;

товарлар (хизматлар) сифатини, янги маҳсулотларни, мавсумий жиҳатларни ҳамда узоқ ишлаб чиқариш циклига эга ва якка тартибдаги буюртма асосида тайёрланадиган товарлар ва хизматлар нархларини акс эттирувчи вақтинча мавжуд бўлмаган товарларни ҳисобга олган ҳолда нархлар статистикаси услубиятини такомиллаштириб бориш;

саноат корхоналари томонидан харид қилинган материаллар нарх индексларини ҳисоблаш услубиётини такомиллаштириш;

миллий ҳисоблар билан боғлиқ равишда "Мақсадлар бўйича шахсий истеъмол таснифлагичи-2018"ни жорий этишга тайёргарлик учун зарур чораларни кўриш;

нарх статистикасида мавсумий тузатиш усулларини жорий этиш;

Давлат статистика қўмитасининг расмий веб-сайтида ўртача нархларни ва асосий истеъмол товарлари таркибидаги уларнинг ўзгаришини республика ва ҳудудлар кесимида мунтазам равишда эълон қилиш амалиётини жорий этиш;

нархлар статистикасини шакллантиришнинг самарали механизмларини, масалан, онлайн касса тизимларига интеграциялаш ва бошқаларни жорий этиш.



4. Уй хўжаликлари кузатувларини такомиллаштириш


Уй хўжаликлари танлама кузатувлари Ўзбекистонда расмий статистиканинг муҳим манбаларидан биридир. Кузатувлар давомида олинган маълумотлар давлат идоралари ва жамоатчиликка фаровонлик, иқтисодий фаолият натижалари ва бошқа муҳим тенденцияларни кузатишга имкон беради.

Давлат статистика қўмитаси 2000 йилдан бошлаб мунтазам равишда аҳолининг фаровонлиги даражасини кузатиб боради ва уй хўжаликлари танлама кузатувлари (УХТК) доирасида аҳоли турмуш даражасини ифода этувчи маълумотларни йиғади. Кузатув танланмаси маълумот ваколатлилиги (репрезентативлиги)ни республика ва ҳудудлар кесимида таъминлашга қаратилган.

Ўтган вақт ичида танланма кузатув такомиллаштириб борилган. Ҳозирги вақтда танланма ҳажми йилига икки марта 208 тадан кластерлар танлаб олинадиган 10000 уй хўжаликлари миқдорида белгиланган. Кузатувлар танлаб олинган уй хўжаликларининг унда ихтиёрийлик тамойили асосида иштирок этиши орқали ташкил этилади. Танловга тушган уй хўжаликларида кузатув бир ой давомида ўтказилади ва шундан сўнг бошқа уй хўжалигига алмаштирилади.

Йўлга қўйилган амалиёт мақсадга эришиш учун хизмат қилади, аммо харажатларни камайтириш, қамровни кенгайтириш ва маълумотларнинг аниқлигини ошириш, шунингдек, маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш учун зарур бўлган вақт сарфини камайтириш учун такомиллаштирилиши лозим.

Уй хўжаликлари танлама кузатувида иштирок этганлиги учун респондентларга статистика органлари томонидан бир марталик рағбатлантириш кўзда тутилган.

Шу муносабат билан, уй хўжаликлари танлама кузатувини такомиллаштириш учун қуйидаги вазифалар кўзда тутилган:

уй хўжаликлари танлама кузатувларини ўтказиш методологиясини такомиллаштириш;

уй хўжаликлари танлама кузатув танловини такомиллаштириш;

уй хўжаликлари танлама кузатувларини ўтказиш учун замонавий электрон қурилмалар (планшетлар)дан фойдаланиш ва автоматлаштирилган шахсий сўров технологияларини жорий этиш;

маълумотларни йиғиш, ишлов бериш ва таҳлил қилиш учун замонавий дастурий таъминотни жорий қилиш, шунингдек, уй хўжаликлари кузатувини ўтказувчи ходимларни талаб даражасида тайёрлашни таъминлаш.



5. Ташқи савдо статистикасини такомиллаштириш


Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар хорижий давлатлар билан савдо алоқаларининг ўсишига хизмат қилмоқда. Хорижда ҳам, ички бозорда ҳам бозор шароитлари ўзгариб бормоқда, бу эса ўз навбатида, ташқи савдо операциялари тўғрисида тўлиқ маълумот олиш учун республиканинг ташқи савдо фаолиятини доимий равишда ўрганишни талаб қилади. Амалдаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо фаолияти тўғрисидаги якуний маълумотларини шакллантириш тартибини белгилайди.

Шу билан бирга, вазирликлар ва идоралар ўртасида экспорт-импорт операциялари бўйича таҳлилий маълумотларни маҳсулот гуруҳлари ёки турлари бўйича алоҳида-алоҳида тайёрлашда турли хил ёндашувлар мавжуд. Давлат статистика қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси томонидан фойдаланадиган классификаторлар ва стандартларни уйғунлаштиришда бўшлиқлар сақланиб қолмоқда.

Ташқи савдо соҳасидаги статистикани янада такомиллаштириш учун қуйидаги вазифалар кўзда тутилган:

Давлат статистика қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси томонидан фойдаланадиган ташқи савдо соҳасидаги классификациялар ва стандартларни уйғунлаштириш;

ташқи савдо соҳасида мавжуд ҳисобот шакллари сифатини янада яхшилаш;

ташқи савдо статистикаси қамровини яхшилаш;

ташқи савдо соҳасидаги маълумотларни ўз вақтида қайта ишлаш ва таҳлил қилишни таъминлаш амалиётини такомиллаштириш;

ташқи савдо соҳасида статистика маълумотларининг ягона маълумотлар базасини ва маълумотлар яхлитлигини таъминлаш.



6. Энергетика соҳасида статистикани такомиллаштириш


Айни вақтда мамлакатдаги энергетика соҳасининг умумий манзарасини акс эттирувчи тўлиқ маълумотлар мажмуи мавжуд эмас. Мавжуд маълумотлар Энергетика вазирлиги ҳамда бошқа идора ва ташкилотларнинг маъмурий маълумотларига асосланади.

Энергетика тармоғи фаолияти кўрсаткичларини ҳисоблаш ва жисмоний шахсларнинг энергия ресурсларидан фойдаланишини аниқлаш учун Уй хўжаликлари кузатувлари саволномасига қўшимча кўрсаткичларни киритиш режалаштирилмоқда.

Энергетика соҳасидаги статистикани халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштирилиши хўжалик юритувчи субъектлар ва уй хўжаликлари томонидан ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва тежамкор фойдаланиш ҳолатини аниқлаш учун зарур бўлган юқори сифатли ёқилғи-энергетика балансини шакллантиришга ёрдам беради.

Ушбу йўналишдаги мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар кўзда тутилган:

фойдаланувчи эҳтиёжлари асосида мавжуд бўлмаган маълумотларни аниқлаш ва БМТ стандартлари асосида энергия статистикасини такомиллаштириш;

энергия самарадорлиги ва энергия сарфи бўйича саволларни қўшиш йўли билан уй хўжаликлари кузатувларини қайта кўриб чиқиш;

юқори сифатли энергия балансини шакллантириш учун кўрсаткичларнинг тўлиқ қамровини таъминлаш мақсадида халқаро стандартларга мувофиқ, энергетика соҳасида статистик ҳисобот шаклларини қайта кўриб чиқиш;

энергетика ҳолати ҳақида тўлиқ ва изчил маълумотлар тақдим этиш орқали энергетика статистикасининг долзарблигини ошириш.



7. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий

ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида

статистикани такомиллаштириш


Атроф-муҳитни мониторинги иқтисодиётнинг барча соҳаларига таъсир қилувчи кўп қиррали масаладир. Атроф-муҳит статистикасини тўплаш атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, саноат хавфсизлиги, ер қаъридан фойдаланиш, ўрмон хўжалиги ва бошқа масалалар бўйича масъул бир қатор давлат органлари томонидан амалга оширилади.

Барқарор иқтисодий ривожланиш соҳасида сиёсий қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган статистик ҳисоботлар тизимининг асосларини яратиш, атроф-муҳит соҳасида масъул бўлган вазирлик ва идораларнинг статистик салоҳиятини ошириш - халқаро ташкилотларнинг тавсиялари асосида экология бўйича маълумот тўплаш механизми ҳамда кўрсаткичлар бўйича вақт қаторларини тайёрлашни яхшилаш имконини беради.

Барқарор ривожланиш концепцияси доирасида комплекс сиёсатни ишлаб чиқиш талабларига тўғридан-тўғри жавоб берадиган, тизимли, таққослаш имконини берувчи, кенг қамровли статистика маълумотлари ва кўрсаткичларни тайёрлашга эҳтиёж мавжуд.

Ушбу йўналишдаги мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган:

фойдаланувчи эҳтиёжлари асосида етишмаётган маълумотларни аниқлаш ва БМТ стандартлари асосида атроф-муҳит соҳасида статистикани такомиллаштириш;

атроф-муҳит ҳолати ва ўзгариши, табиий ресурслардан фойдаланиш, хусусан сув, ер, минерал, биологик ресурслар захиралари ва уларнинг ўзгариши ҳамда чиқиндиларни қайта ишлаш, экологик активлар захираларини ва прогнозларини баҳолаш бўйича маълумотларни ягона тизим доирасида йиғиш ва умумлаштириш имконини берувчи экологик маълумот ҳисоби бўйича халқаро стандартни жорий этиш;

атроф-муҳит соҳасида статистик кўрсаткичларни ишлаб чиқиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш;

Географик ахборот тизимидан атроф-муҳит ҳолати тўғрисидаги статистика маълумотларини ишлаб чиқиш ва тарқатиш учун асос сифатида фойдаланиш;

экологик ва иқтисодий статистиканинг қўшимча тизимини яратишга имкон берувчи атроф-муҳит бўйича бирламчи маълумотларни тўплаш тизимини ишлаб чиқиш.



8. Корхоналар статистикасини такомиллаштириш


Давлат статистика қўмитаси томонидан иқтисодий фаолият ва тадбиркорлик статистикаси бўйича маълумотлар юридик шахсларнинг статистик ҳисоботлари ва тадбиркорлик фаолияти кузатувлари асосида шакллантирилади.

Кичик корхона ва микрофирмаларнинг кузатувлари кичик бизнес статистикасини ишлаб чиқишда қўлланилади. Бундан ташқари, Давлат статистика қўмитаси ҳар чоракда савдо, хизмат кўрсатиш, саноат ва транспорт соҳаларида якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида кузатув ўтказади.

Шу билан бирга, мавсумий тузатишлар бўйича жорий методологияни сўнгги халқаро тавсияларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш лозим.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига реал баҳо беришга имкон берадиган ишончли, илмий асосланган статистика маълумотларини олиш ҳамда ҳудудлар кесимида, шунингдек, корхоналарнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича тўлақонли ажратган ҳолда кўришни таъминлаш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилган:

илғор халқаро тажрибага мувофиқ тадбиркорлик статистикасининг барча йўналишларини қайта кўриб чиқиш;

кенг қамровли статистик бизнес-регистрни ишлаб чиқиш ва мамлакатнинг барча субъектлари учун ягона миллий идентификациядан фойдаланишни тарғиб қилиш;

корхоналар статистикаси бўйича ишончли ва тўлақонли маълумотларни шакллантириш мақсадида кузатувларни ўтказиш методологиясини такомиллаштириш;

мавсумий ўзгаришларни инобатга олган ҳолда мослаштирилган, юқори частотали вақт қаторлари бўйича маълумотларни ишлаб чиқаришни такомиллаштириш.



9. Давлат молияси статистикасини

такомиллаштириш


Давлат молия статистикаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тузилади. ХВЖ томонидан 2014 йилда ишлаб чиқилган Давлат молия статистикаси бўйича қўлланма (бундан кейин - ДМСҚ-2014) давлат молия статистикаси соҳасидаги асосий халқаро стандарт ҳисобланади.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ДМСҚ-2014 га мувофиқ давлат бюджети тизимининг бир қисми сифатида таснифланиши керак бўлган барча бюджетдан ташқари маблағлар, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари ҳисоблари ва бошқа институционал бўлинмаларнинг операцияларини ўз ичига олган ҳолда бутун давлат бошқаруви тизимида давлат молияси статистикаси қамровини кенгайтириш устида иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ва Марказий банк МҲТ-2008, Давлат молияси статистикаси, Пул-кредит ва молиявий тизимлар ва тўлов баланси ва халқаро инвестицион позиция қўлланмаларини уйғунлаштиришда яқиндан ҳамкорликда ишлаши керак, бу статистика маълумотларининг сифати ва ишончлилигини, стандартларнинг уйғунлашишини ва эксперт билимлари алмашинувини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги фискал статистика бўйича молиявий ҳисоботларнинг яхлитлигини ошириш чораларини кўрмоқда. Давлат бюджети таснифи ДМСҚ-2014 методологиясига мувофиқ қайта кўриб чиқилмоқда.

Давлат молия статистикасини такомиллаштириш учун қуйидаги вазифалар кўзда тутилган:

фискал ҳисоботларнинг институционал қамровини кенгайтириш, ДМСҚ-2014 стандартларига мувофиқ давлат бошқаруви тизимининг бир қисми сифатида таснифлаш керак бўлган давлат бюджети статистикасини, шу жумладан бюджетдан ташқари маблағлар, бюджет ташкилотлари ва бошқа институционал бўлинмаларнинг бюджетдан ташқари ҳисоблари бўйича статистика маълумотларини тўплаш ва тарқатиш;

давлат операцияларини тўғри таснифлаш ва баланс маълумотларини тақдим этишни ҳисобга олган ҳолда ДМСҚ-2014 стандартларини жорий этиб бориш;

молиявий статистиканинг тўлиқлиги ва ишончлилигини таъминлаш учун давлат корхоналари тўғрисидаги маълумотлар базасини янгилаб бориш ва уларни доимий равишда тармоқлар бўйича тақсимлаш;

жамланма фискал маълумотларнинг бюджет ижроси ва давлат молия статистикаси ҳисоботлари ўртасидаги мувофиқлигига эришиш, молиявий ҳисоботларда асосий агрегатларни солиштириб бориш ҳамда аҳоли саводхонлигини ошириш ҳисобига фискал ҳисоботларда статистика маълумотлари яхлитлигини таъминлаш.



10. Ташқи сектор бўйича статистикани

такомиллаштириш


Ташқи сектор статистикаси тўлов баланси, халқаро инвестиция позицияси, ялпи ташқи қарз, халқаро резерв активлари, товарлар халқаро савдоси ва айрибошлаш курсларидан ташкил топади.

Ташқи сектор статистикасини шакллантиришда пойдевор бўлиб қуйидагилар хизмат қилади:

а) тўлов баланси ва халқаро инвестиция позицияси бўйича - ХВФнинг "Тўлов баланси ва халқаро инвестиция позицияси бўйича қўлланма"си;

б) ялпи ташқи қарз бўйича - ХВФнинг "Ташқи қарз статистикаси: ишлаб чиқувчилар ва фойдаланувчилар учун қўлланма"си;

в) халқаро резервлар бўйича - ХВФнинг "Халқаро резервлар ва чет эл валютасидаги ликвидлилик. Маълумотларни тақдим этиш шакллари: асосий мезонлар";

г) товарлар халқаро савдоси бўйича - БМТнинг "Товарлар халқаро савдоси статистикаси: ишлаб чиқарувчилар учун биринчи қайта кўриб чиқилган қўлланма".

Ташқи сектор статистикасини шакллантириш ва эълон қилиш қуйидагича амалга оширилади:

а) тўлов баланси, халқаро инвестиция позицияси, ялпи ташқи қарз, халқаро резервлар ва айрибошлаш курслари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан;

б) товарлар халқаро савдоси бўйича - Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Ташқи сектор статистикасини такомиллаштириш қуйидаги вазифаларни бажаришни назарда тутади:

ташқи сектор статистикасини ХВФ тавсиялари асосида шакллантириш ва маълумотларни қайта ишлаш жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш;

ташқи сектор статистикаси фойдаланувчиларининг саводхонлиги ва кенг жамоатчиликнинг хабардорлик даражасини ошириш;

ХВФнинг Маълумотларни тарқатишнинг махсус стандарти (SDDS) талабларини жорий қилиш;

ташқи қарз бўйича индикаторларни такомиллаштириш;

ташқи сектор статистикаси бўйича маълумотлар қамровини, даврийлигини ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш.



11. Пул-кредит ва молия сектори статистикасини

такомиллаштириш


Сўнгги йилларда пул-кредит статистикаси бўйича маълум ютуқларга эришилган бўлса-да, Стратегия Марказий банк ва Давлат статистика қўмитасининг сўнгги халқаро стандартлар, таснифлар ва методологияларга мувофиқ пул-кредит ва молия статистикаси сифатини ошириш бўйича олиб борилаётган ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Ушбу йўналишда қуйидаги вазифалар кўзда тутилган:

макроиқтисодий ва молиявий статистикани шакллантириш ва юритиш сиёсатини қайта кўриб чиқиш;

Марказий банк томонидан "Молия сектори шарҳи" ва "Бошқа молиявий ташкилотлар шарҳи"ни тайёрланиши ва эълон қилиб борилишини йўлга қўйиш орқали Ўзбекистон Республикаси молия статистикасининг қамровини тўлиқлигини таъминлаш;

молиявий барқарорлик кўрсаткичларини такомиллаштириш.



12. Демографик статистикани такомиллаштириш


Демографик статистика 1989 йилда сўнгги ўтказилган демографик сўров (рўйхатга олиш) натижаларига асосан туғилиш, ўлим ва миграция тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилган ҳолда тузилади.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини (туғилиш, ўлим, никоҳ ва ажралиш ва ҳоказо) рўйхатга олиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилади. Мамлакат ичкарисида ҳам, чет элда ҳам келиш ва кетишни расмийлаштириш, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларининг келиш ва чиқиш варақалари статистик купонлари асосида амалга оширилади.

Демографик статистикани такомиллаштириш учун қуйидаги вазифалар белгиланган:

туғилиш, ўлим ва миграция тўғрисидаги маъмурий ва сўров асосида шаклланган маълумотларни тизимлаштириш;

демографик статистика бўйича стандарт классификацияларни қабул қилиш;

стандарт даврий ҳисоботларни ва нашр учун йиғма статистика маълумотларини ишлаб чиқиш.



13. Таълим статистикасини такомиллаштириш


Давлат таълим муассасаларидаги таълим статистикаси Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан таълим муассасалари даражасида тўпланган маъмурий маълумотларга асосланади, нодавлат таълим муассасалари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш эса Давлат статистика қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Жаҳон банки билан ҳамкорликда таълимни бошқаришнинг ахборот тизимларини (ТБАТ) ишлаб чиқмоқдалар, бу эса маълумотларни электрон шаклда тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш имконини беради.

Мактабгача таълим вазирлиги ЮНИСEФ кўмагида ТБАТни жорий қилишни бошлади ва уни бошқа соҳаларда, айниқса стратегик режалаштириш, бошқариш ва таълим сифатини ўлчаш соҳаларида қўллашни янада кенгайтириш чораларини кўрмоқда. Бироқ, вазирлик маълумотларни бошқариш соҳасида тажрибанинг йўқлиги сабабли ТБАТдан фойдаланишни кенгайтиришда муаммоларга дуч келмоқда.

Ушбу соҳада мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилган:

Давлат статистика қўмитаси ва тегишли вазирликлар фаолиятида статистик жараёнларнинг такрорланишини олдини олиш учун маълумотларни шакллантириш тизимини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш;

халқаро стандартларга мувофиқ таълим соҳасида стратегик режалаштириш ҳужжатлари ижросини мониторинг қилиш учун зарур бўлган статистика маълумотлари доирасини кенгайтириш ҳамда классификацияси ва методологиясини такомиллаштириш;

таълим соҳасидаги барча вазирликларда статистик инфратузилмани ривожлантириш ҳамда долзарб ва сифатли маълумотларни ўз вақтида шакллантириш бўйича уларнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш;

ТБАТнинг ягона тузилмасини шакллантиришда кўмаклашиш.



14. Соғлиқни сақлаш статистикасини такомиллаштириш


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазирлик тизими доирасида аҳоли саломатлиги статистикаси, тиббиёт муассасалари статистикаси ва кадрлар статистикаси бўйича статистика маълумотларини тўплайди. Соғлиқни сақлаш харажатлари бўйича статистика маълумотларини ва бошқа турли хил кўрсаткичларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар, шунингдек, хусусий тиббиёт муассасаларидан олиниши мумкин. ЖССТнинг техник кўмаги билан соғлиқни сақлаш ҳисоблари тизимини (ССҲ) босқичма-босқич жорий этиш бошланди.

Шунингдек, Давлат статистика қўмитаси давлат (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига кирмайдиган) ва хусусий тиббиёт муассаса ва ташкилотларидан маълумотларни электрон кўринишда тўплайди.

Мазкур йўналишдаги мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган:

халқаро стандартларга мувофиқ аҳоли саломатлиги ва фаровонлиги тўғрисидаги статистик ҳисоботларга киритилиши керак бўлган асосий кўрсаткичларнинг рўйхатини шакллантириш ҳамда статистикани миллий ва халқаро ташкилотларнинг ҳисоботларида аниқ акс эттириш учун зарур ўзгартиришларни киритиш;

соғлиқни сақлаш статистикаси ва маълумотларини тарқатиш амалиётини халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш;

Давлат статистика қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга ошириладиган ишларни такрорланишига йўл қўймаслик мақсадида маълумотлар шакллантириш тизимини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш;

халқаро стандартларга мувофиқ соғлиқни сақлаш бўйича миллий стратегияларни амалга ошириш жараёнларини мониторинг қилиш учун зарур бўладиган соғлиқни сақлаш статистикасини кенгайтириш (шу жумладан фуқароликни рўйхатга олиш ҳужжатлари ва соғлиқни сақлашнинг бошқа манбаларидан олиниши мумкин бўлган маълумотлар) ва методологияларни такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг статистик инфратузилмасини ривожлантириш ва маълумотлар ишлаб чиқариш ва таҳлил қилиш соҳасидаги салоҳиятини мустаҳкамлаш;

соғлиқни сақлаш статистикаси соҳасида фаолият самарадорлиги ва сифатини ошириш учун маълумотларни йиғишнинг автоматлаштирилган тизимини ва идоралараро маълумотлар алмашиш тизимини ишлаб чиқиш.



15. Ижтимоий соҳа статистикасини

такомиллаштириш


Ижтимоий соҳа статистикаси тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан тузилади, Давлат статистика қўмитаси эса тегишли статистика маълумотларини йиғиш, умумлаштириш ва тарқатиш учун жавобгар ҳисобланади.

Шу билан бирга, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасидаги стратегик режалаштириш ҳужжатлари учун (масалан, БРМ) кўрсаткичлар Давлат статистика қўмитаси томонидан уй хўжаликлари кузатувларини ўтказиш йўли билан шакллантирилади.

Шу билан бирга, илғор халқаро амалиётга мувофиқ ижтимоий соҳа ва қашшоқлик статистикасини такомиллаштириш зарурати мавжуд. Мазкур йўналишда мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган:

турмуш даражаси, таълим, атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий масалалар бўйича қўшимча маълумотларни тўплаш учун уй хўжаликлари кузатувлари дастурини такомиллаштириш;

ошкора ва ишончли маълумотларни олиш мақсадида танланма ва унинг методологиясини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш;

кузатувларни ўтказиш жараёнларида ахборот-коммуникация технологияларининг интеграциялашувини амалга ошириш ҳамда маълумотларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва тақдим этиш жараёнларига замонавий дастурларни (STATA, SPSS) киритиш;

истеъмол харажатларини шакллантириш учун янги "Мақсадлар бўйича шахсий истеъмол классификацияси-2018"ни жорий этиш.



16. Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)

бўйича статистикани такомиллаштириш


Ўзбекистон 2015 йилнинг сентябрь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг Барқарор ривожланиш саммитида қабул қилинган 70-сон резолюциясини қабул қилган.

БМТнинг Глобал кун тартибининг 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш мақсадларини Ўзбекистон Республикасида изчил амалга ошириш бўйича ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида тегишли қарор қабул қилинди ва 16 та миллий мақсад ва БРМнинг 125 та миллий вазифалар рўйхати тасдиқланди.

Шу билан бирга, мавжуд бўлмаган БРМ бўйича статистика маълумотларини шакллантириш ва тарқатишда сезиларли бўшлиқлар мавжуд, бу зарур методологияни ўрганиш ва ишлаб чиқишни ҳамда маълумотларни тўплашнинг тегишли механизмларини яратишни талаб қилади.

Мазкур йўналишдаги мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган:

БРМ кўрсаткичларини тайёрлаш учун зарур бўлган маълумотларни шакллантириш жараёнларига халқаро стандартлар ва методологияларни жорий этиш;

БРМ мониторинги бўйича илғор бўлган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш;

БРМ кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва мониторинг қилиш учун масъул бўлган вазирлик ва идораларнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш;

БРМ миллий кўрсаткичлари учун методологияларни ишлаб чиқишни аниқ муддатлари кўрсатилган ҳаракатлар режаси ва мониторинг қилиш тузилмасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.



17. Илм-фан ва инновациялар соҳасида

статистикани такомиллаштириш


Илм-фан, тадқиқот ва ишланмалар бўйича тегишли статистикани тайёрлаш мамлакатнинг инновацион ривожланишини кузатиш ва инновацияларни рағбатлантириш учун муҳимдир. Илм-фан ва инновациялар статистикасида бир қатор муаммоли жиҳатлар мавжуд. Хусусан, халқаро амалиётга мувофиқ классификациялар, методология ва инструментарийларни, масалан, "Осло Йўриқномаси 2018" ва "Фраскати Йўриқномаси 2015"ни амалиётга жорий этишда маълумотларнинг етишмаслиги ва услубий ёрдамга эҳтиёж сезилади.

Бундан ташқари илм-фан ва инновациялар соҳасидаги статистика маълумотларини йиғиш, тақдим этиш ва улардан фойдаланиш бўйича Европа мамлакатларининг тажрибасини ўрганиш зарурати мавжуд.

Ушбу муаммоларни ҳал этиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган:

Давлат статистика қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги масъул ходимларининг малакасини ошириш;

Илм-фан ва инновациялар соҳасидаги статистик методологияларни ишлаб чиқиш ҳамда илм-фан ва инновациялар соҳасидаги статистикани тайёрлаш жараёнларига "Осло Йўриқномаси 2018" ва "Фраскати Йўриқномаси 2015" каби халқаро тан олинган стандартларни жорий этиш.



18. Гендер статистикасини такомиллаштириш


Давлат статистика қўмитаси гендер бўйича статистикани ишлаб чиқади ва мумкин бўлган даражада максимал ёйилган ҳолда тарқатади.

Шу билан бирга, гендер статистикасининг жорий ҳисоби барча гендер жиҳатларини, шу қаторда халқаро мажбуриятларнинг бажарилиши мониторингини тўлиқ ҳисобга олиш имконини бермайди.

Ўзбекистонда гендер жиҳатларини акс эттирувчи халқаро стандартларга жавоб берадиган гендер статистикасининг сифат ва миқдорий кўрсаткичларини йиллар бўйича динамик қаторларда ишлаб чиқиш зарур.

Ушбу йўналишдаги мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган:

гендер ва болалар статистикаси бўйича идоралараро ишчи гуруҳни ташкил этиш;

БМТ Статистика бўлими томонидан ишлаб чиқилган "Гендер статистикасининг минимал базавий тўплами"ни амалиётга тўлиқ жорий этиш бўйича қўшимча кузатувларни ўтказиш ва маълумотларни қайта ишлаш;

халқаро мажбуриятлар, гендер тенгликни таъминлаш ҳамда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича миллий стратегия ва дастурларнинг бажарилишини мониторинг қилиш бўйича миллий индикаторлар тизимини яратиш.



19. Меҳнат статистикасини такомиллаштириш


Амалиётда меҳнат статистикаси Давлат статистика қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан юритилади.

Банд аҳоли сони тўғрисидаги маълумотларни Давлат статистика қўмитаси корхона ва ташкилотларнинг статистик ҳисоботлари, ишчи кучи кузатувлари натижалари, солиқ органларининг маълумотлари, шунингдек, таълим муассасалари ўртасида кундузги шаклда ўқувчилар сони бўйича ўтказилган давлат статистика кузатувлари маълумотлари асосида шакллантиради.

Ишчи кучи кузатувлари (ИКК) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан амалга оширилади. Вазирлик Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) стандартларига қисман амал қилади, аммо сезиларли истиснолар мавжуд, хусусан ишсизларнинг ва вақтинчалик банд бўлган шахслар сонининг тўлиқ ҳисоби йўқлиги, ишланган соат сони тўғрисида маълумот тўплаш амалиётининг йўқлиги ва бошқалар. Шунингдек, кузатув давомида олинган жавоблар қамровини ҳужжатлаштиришда аниқлик йўқ.

Бандлик ва ишсизликни аниқлашнинг амалдаги услубияти Меҳнат статистикаси халқаро Конференцияси (МСХК) резолюцияларига тўлиқ мос келмайди. Машғулотларнинг халқаро стандарт классификацияси (МХСК-2008) ва Таълим бўйича халқаро стандарт классификациясининг (ТХСК-2011) энг сўнгги версиялари қўлланилмайди.

Меҳнат соҳасида статистикани такомиллаштириш учун қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:

бандлик ва меҳнат бозорининг бошқа асосий кўрсаткичларини аниқлашда ХМТ стандартларига мувофиқлигини таъминлаш, ХМТ кўрсаткичларини мослаштириш ва жорий қилиш;

энг сўнгги "Машғулотларнинг халқаро стандарт классификацияси - 2008" ва "Таълим бўйича халқаро стандарт классификацияси - 2011"ни амалиётга татбиқ қилиш;

Халқаро меҳнат ташкилотининг тавсияларига мувофиқ, "Ишчи кучи кузатувлари"нинг услубиётини, танланма ва саволномаларни ҳам ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш;

"Ишчи кучи кузатувлари" доирасида маълумотларни электрон йиғишни ривожлантириш;

"Ишчи кучи кузатувлари" доирасида ишлаган соатлар сони бўйича маълумотларни тўплаш ва нашр этиш;

бўш иш ўринлари кузатувини халқаро стандартларга мувофиқ тўлақонли ўтказилишини таъминлаш;

"Ишчи кучига харажатлар кузатуви"ни ўтказишда халқаро стандартларнинг қўлланилишини таъминлаш;

Даромадлар статистикаси асосида меҳнатга ҳақ тўлашда гендер тафовути бўйича статистика маълумотларини шакллантириш.



20. Туризм статистикасини такомиллаштириш


Давлат статистика қўмитаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг туризм статистикаси бўйича халқаро тавсияларига (ТСХТ-2008) мувофиқ ишлаб чиқиладиган туризм соҳасидаги статистика маълумотларини йиғиш ишларида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйганлар.

Бироқ, ушбу статистикани баъзи йўналишларда, масалан, ички туризм статистикаси, сайёҳлик статистикасини халқаро таққослаш ва чет эллик сайёҳлар учун маҳаллий йўналишлар ҳақида батафсил маълумотни шакллантириш учун такомиллаштириш зарур.

Ушбу камчиликларни бартараф этиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган:

туризм статистикасининг халқаро келишилган тизимини яратиш;

туризм статистикасининг халқаро стандартларга мувофиқ (Туризм статистикаси бўйича халқаро тавсиялар-2008) классификациялар, усуллар ва методологияларни такомиллаштириш;

маълумот ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг статистик салоҳиятини мустаҳкамлаш.



21. Транспорт статистикасини такомиллаштириш


Зудлик билан ҳал қилишни талаб қиладиган энг муҳим муаммолардан бири бу транспорт соҳасида кенг қамровли, ишончли ва аниқ маълумотларнинг етишмаслигидир. Айни пайтда вазирлик ва идораларнинг алоҳида бўлинмалари ўртасида транспорт инфратузилмасининг асосий кўрсаткичларини статистик ҳисобга олишнинг ягона методологик ёндашувини белгилашда муаммо мавжуд. Муаммо маълумотларни аниқлаш ва тўплашдаги турлича ёндашувларда, шу жумладан кузатилаётган субъектлар рўйхати, транспорт инфратузилмасининг асосий кўрсаткичларида ўз аксини топади.

Ушбу камчиликларни бартараф этиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган:

халқаро стандартлар ва илғор амалиётларга мувофиқ транспорт статистикаси соҳасидаги классификация ва методологияларни такомиллаштириш;

планшет қурилмаларидан фойдаланган ҳолда АШС (автоматлаштирилган шахсий сўров) технологиясига асосланган замонавий маълумотларни йиғиш технологияларини жорий этиш;

автоматлаштирилган маълумотларни йиғиш тизимларини жорий этиш;

транспорт турлари кесимида транспорт хизматлари нархлари ва тариф индексларини ҳисоблаш методологиясини такомиллаштириш;

транспорт ва логистика инфратузилмаси, жумладан трансчегаравий логистика маълумотларини тайёрлаш бўйича Давлат статистика қўмитаси салоҳиятини мустаҳкамлаш.



22. Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ)

соҳасидаги статистикани такомиллаштириш


Ахборот-коммуникация технологиялари индустрияси иқтисодиётда катализатор ролини ўйнайди, чунки у анъанавий ва рақамли технологиялар орқали ўсиш ва ривожланиш омили сифатида тавсифланади, давлат органларининг ўзаро ва жамият билан, шу жумладан таълим ва касбий тайёргарлик, шунингдек, фуқаролар ўртасидаги мулоқот йўналишларини очади. Бунинг натижасида иқтисодиёт учун АКТ маълумотларига эҳтиёж, сўнгги технологик ютуқларга мос бўлиш ва янгиланишни таъминлаш нуқтаи назаридан энг устувор вазифалардан бири ҳисобланади.

Шу билан бирга, бугунги кундаги электрон тижоратни ҳисобга олиш соҳасидаги мавжуд норматив-ҳуқуқий база ўз субъектларида, шунингдек, расмий статистика органларида кўплаб саволлар ва тушунмовчиликларни келтириб чиқармоқда.

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида статистикани такомиллаштириш учун қуйидаги вазифалар белгиланди:

электрон тижоратни шакллантириш ва ҳисобга олиш маълумотларини тайёрлаш соҳасида илғор тавсия ва методологияларни амалиётга жорий этиш;

АКТ инфратузилмаси, АКТдан фойдаланиш, АКТ хизматларига тарифлар, АКТни ишлаб чиқариш сектори, таълимда АКТдан фойдаланиш, АКТ савдоси ва бошқа маълумотларни тайёрлаш бўйича қўлланма ва методологияларни халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш;

АКТ соҳасида статистика маълумотларини ишлаб чиқиш ва тарқатиш бўйича Давлат статистика қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги салоҳиятини ошириш.



23. Кузатилмайдиган иқтисодиёт бўйича

статистикани такомиллаштириш


ЯИМ ва мамлакатнинг бошқа иқтисодий кўрсаткичларини баҳолашда иқтисодий фаолиятнинг барча турларини қамраб олишдаги муаммолар билан боғлиқ бўлган ва норасмий, яширин ва ноқонуний фаолиятни ўз ичига олган "яширин иқтисодиёт" иқтисодий статистиканинг методологик ва ахборот таъминотидаги долзарб муаммосидир.

Ҳозирги вақтда иқтисодий кўрсаткичларни шакллантиришда юқорида санаб ўтилган фаолият турларидан норасмий секторда ишлаб чиқаришни баҳолаш амалга оширилмоқда. Яширин ва ноқонуний ишлаб чиқаришни баҳолаш на статистика, на солиқ ва на бошқа макроиқтисодий сиёсатни амалга оширувчи органлар томонидан амалга оширилмайди ва тармоқ статистикаси кўрсаткичларига, шунга мос равишда мамлакат ялпи ички маҳсулотига киритилмайди.

Мазкур методологиянинг статистик амалиётга жорий этилиши мамлакатда яширин иқтисодиётнинг кўламини аниқлаш имконини беради, бу эса давлат бошқаруви органларига уни қисқартириш бўйича самарали қарорларни қабул қилиш ва чора-тадбирларни кўриш имконини беради.

Ушбу йўналишдаги мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган:

халқаро стандартлар ва илғор тажрибаларга мувофиқ норасмий сектор бўйича кенг қамровли статистика маълумотларини ишлаб чиқиш;

ЯИМ баҳолашнинг яхлитлигини таъминлашга қаратилган қўлланма ва методологияларни такомиллаштириш.



24. Қишлоқ хўжалиги статистикасини такомиллаштириш


Қишлоқ хўжалиги статистикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан корхоналар ва ташкилотларнинг статистик ҳисоботлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотлари, қишлоқ хўжалиги ва фермер хўжаликлари кузатувлари асосида ишлаб чиқарилади.

Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг муҳим сектори бўлгани боис ишончли ва кенг қамровли миллий қишлоқ хўжалиги статистикасига эҳтиёж катта.

Давлат статистика қўмитаси БМТнинг ФАО ташкилоти билан мамлакатнинг озиқ-овқат балансини тайёрлашда яқиндан ҳамкорлик қилади, аммо улар эълон қиладиган статистика маълумотлари ҳар доим ҳам бир хил эмас, бу эса қишлоқ хўжалиги статистикасининг ишончлилигини пасайтиради. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш умуман ўтказилмаганлиги сабабли статистика маълумотларининг ишончлилиги шубҳа остига олинади.

Ушбу йўналишдаги мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган:

ишончли ва кенг қамровли миллий қишлоқ хўжалиги статистикаси тизимини ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат статистикаси ишончлилиги ва мавжудлигини ошириш;

қишлоқ хўжалигида тенденциялар ва бозор нархлари бўйича маълумотларнинг мавжудлигини ошириш;

фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолияти унумдорлиги бўйича маълумотлар кўламини ошириш;

қишлоқ хўжалиги кузатувининг ташкилий ва методологик асосларини ишлаб чиқиш;

рўйхатга олиш натижаларининг тўлиқлигини таъминлаш, уларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун зарур инфратузилмани яратиш ва янги технологияларни (масалан, мобил қурилмалар, геоманзилли ахборот тизимлари ва бошқалар) жорий қилиш;

қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишда иштирок этувчиларнинг салоҳияти ва малакасини ошириш мақсадида кадрларни тайёрлаш соҳасида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.



25. Уй-жой статистикасини такомиллаштириш


Уй-жой фондининг мамлакатдаги ҳолатини мониторинг қилиш, уй-жой бозорининг самарали ишлашини таъминлаш ва уй-жой сиёсатини фуқаролар эҳтиёжларига мослаштириш учун жуда муҳимдир. Давлат статистика қўмитасининг фаолияти доирасида статистик ҳисоботларни, маъмурий ва идоравий маълумотларни, шунингдек, уй хўжаликлари кузатувларини ўтказиш орқали уй-жой бўйича муҳим маълумотлар тўпланади.

Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш узоқ вақт давомида ўтказилмаганлиги боис, Ўзбекистон Республикасининг ободонлаштириш ва уй-жой фонди бўйича тўлақонли ва объектив ҳолатни аниқлашда катта қийинчиликлар мавжуд.

Ушбу камчиликларни бартараф этиш учун қуйидаги вазифалар белгиланди:

уй-жойга бўлган эҳтиёжнинг янги даврий текширувини ўтказиш;

маълумотларни таҳлил қилиш, аҳолини рўйхатга олиш ва уй хўжаликлари кузатувларини ҳамда маҳаллий маъмурий ҳисоботларни тизимлаштириш;

уй-жой бўйича замонавий таснифларни қабул қилиш;

эълон қилиш учун даврий ҳисоботлар ва йиғма статистика маълумотларини ишлаб чиқиш.



26. Инвестиция ва қурилиш соҳасидаги

статистикани такомиллаштириш


Асосий капиталга киритилган инвестициялар ва қурилиш ЯИМнинг энг катта таркибий қисмларидан бири бўлиб, аксарият мамлакатларда иқтисодий фаоллик улушини таъминлайди. Шунингдек, уларга ҳукумат сиёсати бевосита таъсир кўрсатадиган ва ушбу секторнинг самарали ишлашини таъминлаш учун маълумотлар зарур бўлган тармоқлар киради.

Давлат статистика қўмитаси қурилишда статистик кўрсаткичларни шакллантиради, молиявий бўлмаган активларга инвестицияларнинг тузилиши ва динамикасини, асосий капиталга инвестициялар, асосий фондларни, ишлаб чиқариш объектларини, уй-жойларни ва ижтимоий объектларни ишга туширишни тавсифлайди.

Қурилиш соҳасидаги статистикани умумлаштириш учун фойдаланиладиган усул ва методологияларни қурилишга киритилган инвестициялар тўғрисидаги дастлабки статистика маълумотларининг тўлиқ қамраб олиниши ва ишончлилигини таъминлаш учун халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштирилишига эҳтиёж сезилмоқда.

Ушбу йўналишдаги мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган:

илғор халқаро амалиётга мувофиқ, янги замонавий классификацияларни қабул қилиш ва мавжудларини янгилаш;

қурилиш-монтаж ишларининг бошланиши ҳақида хабардор қилишлар бўйича янги даврий сўровларни ўтказиш;

қурилиш лойиҳаларини молиялаштириш бўйича статистика маълумотларини тизимлаштириш;

тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисоб-китобларини такомиллаштириш;

нашр қилиш учун қурилиш соҳасида даврий ҳисоботларни ва жамланма статистика маълумотларини ишлаб чиқиш.



3-БОБ. СТРАТЕГИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШДАН

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР


Стратегияни амалга оширишдан қуйидаги натижалар кутилмоқда:


1) фойдаланувчиларнинг статистика маълумотларига бўлган юқори қаноатланишини таъминлаш учун:

фойдаланувчиларнинг қаноатланиш даражаси бўйича сўров натижаларини яхшилаш;

Давлат статистика қўмитаси ахборот ресурсларига ташрифлар ва статистика маълумотларидан фойдаланишлар сонини ошириш;

фойдаланувчилар билан маълумотларни жойлаштириш масалалари ва устувор йўналишларни муҳокама қилиш учун учрашувлар сонини кўпайтириб бориш;

Давлат статистика қўмитасининг оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилишини сон ва вақт жиҳатидан кўпайтириш;


2) статистика маълумотларини етказиб берувчиларни сифатли рағбатлантирилишини таъминлаш орқали:

юқори ёки ҳеч бўлмаганда пасайтирилмайдиган жавоб бериш даражасига эришиш;

ҳисоботларни тақдим этишдаги камчиликларни бартараф этиш;

ҳисобот юкламаси бўйича Давлат статистика қўмитасига юбориладиган шикоятларни йўқотиш;

оммавий ахборот воситаларида салбий изоҳларни камайтириш;

электрон шаклда тақдим этиладиган ҳисоботларнинг улушини ошириш;


3) миллий статистикани ривожлантиришда ҳукумат ва ҳамкорлар томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлашлар орқали:

ҳукуматдан олинган операцион бюджет бир хил даражада қолмоқда ёки бошқа давлат идоралари бюджетларига нисбатан юқориламоқда;

махсус ишланмалар учун ажратиладиган маблағлар юқори даражада сақланиб қолмоқда;

халқаро шерик ташкилотлар томонидан кўрсатилаётган ёрдамлар аввалгидек сақланиб қолмоқда ва тобора ортиб бормоқда;


4) ходимларнинг мотивацияси ва юқори малакасига эришиш билан:

ходимларнинг қаноатланиш даражаси ошади, уларнинг фаолияти натижалари яхшиланади;

ёш, кўпроқ ҳаракатчан ходимларнинг мотивация кўрсаткичлари ортиб боради;

бўш иш ўринлари сони камаяди;

шахсий сабабларга кўра таътиллар сони мақбуллашади;

операцион фаолият кўрсаткичлари яхшиланади.


5) мамлакатнинг бутун миллий статистика тизимини самарали мувофиқлаштириш орқали:

Статистика кенгаши самарали фаолият кўрсатади;

Давлат статистика қўмитаси ва бошқа статистика маълумотлари ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, бошқа мамлакатларнинг статистика идоралари ўртасидаги учрашувларнинг даврийлиги ва мунтазамлиги ошиб боради;

Давлат статистика қўмитаси ва бошқа ҳар бир миллий статистика идоралари ўртасидаги ўзаро англашув меморандумлари янада долзарб бўлиб боради.






Миллий стратегияга

1-ИЛОВА



2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси

статистикасини ривожлантиришнинг миллий

стратегиясини амалга ошириш бўйича

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР

Т/р

Кўрсаткич номи

Ўлчов бирлиги

2019 ҳисобот йили

Йиллар якуни бўйича

2020

2021

2022

2023

2024

2025

I. ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ ИНФРАТУЗИЛМАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Жаҳон банкининг "Мамлакатлар статистика салоҳияти индекси"да баҳони ошириб бориш

баллда (100 баллик шкалада)

64,4

67,8

71,1

74,4

78,7

85,3

94,0

2.

Миллий статистика тизими ходимларининг Давлат статистика қўмитаси қошидаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида малакасини ошириб бориш

ходимлар сони, йилда

1 100

1123

1 210

1 240

1 300

1 350

1 400

3.

Халқаро валюта жамғармасининг статистика маълумотларини тарқатишнинг янги стандартларига ўтиш

стандарт

к-МТУТ

(Маълумотларни тарқатишнинг кенгайтирилган умумий тизими)

МТМС (Маълумотларни тарқатишнинг махсус тизими)

II. СТАТИСТИК ИНФРАТУЗИЛМАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

4.

Ҳисобот топширувчи субъектларнинг қониқиш даражаси бўйича танланма кузатувларда иштирок этувчи респондентлар сони

бирликда, йилда

10 000

12 000

14 000

16 000

18 000

20 000

22 000

5.

Давлат статистика қўмитаси веб-сайтида эълон қилинадиган статистик маълумотлар ("Расмий статистика" бўлимидаги маълумотлар тўплами) сонини ошириб бориш

бирликда, йилда

140

250

280

310

340

370

400

6.

Миллий барқарор ривожланиш мақсадлари веб-сайтида жойлаштириш учун индикаторлар сонини умумий тасдиқланган индикаторларга нисбатан сони

фоизда

32,5

41,2

45,6

51,5

55,8

60,2

65,0

7.

www.gender.stat.uz веб-сайтида жойлаштириш учун индикаторлар сони

бирликда

100

110

120

130

140

150

160

8.

Очиқ маълумотлар порталида жойлаштириш учун маълумот тўпламлари сони

бирликда

6 000

9 000

10 000

11 000

12 000

13 000

14 000

III. СТАТИСТИК МАЪЛУМОТЛАРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР ВА

ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИЛАР ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТЛАРНИ ЯХШИЛАШ

9.

Эълон қилинаётган статистика маълумотларидан қониқиш даражасини аниқлаш учун фойдаланувчилар ўртасида сўровлар ўтказиш

сўров сони, йилда

2

2

4

4

12

12

12

10.

Олий ўқув юртларида "давра суҳбатлари", шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан брифинглар, пресс-конференциялар ва бошқа турдаги учрашувларни ўтказиб бориш

бирликда, йилда

22

30

36

50

56

60

65

11.

Идоралараро ахборот алмашинувини жорий қилиш орқали идоравий ва маъмурий статистика маълумотларини йиғиш жараёнларини автоматлаштириш даражаси

фоизда

12

33

75

81

85

95

100

12.

Фойдаланувчиларнинг расмий статистика маълумотларига бўлган ишонч индекси

индекс

-

-

1,0*

1,015

1,02

1,025

1,03

IV. СТАТИСТИК МАЪЛУМОТЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ БЎЙИЧА

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯХШИЛАШ

13.

Танланма кузатувлар жараёнларига махсус қурилмалардан (планшетлар) фойдаланган ҳолда CAPI (Computer-assisted personal interviewing) шахсий интервью ўтказиш бўйича компьютер тизимни жорий қилиш

фоизда

20

30

40

50

60

70

100

14.

Фойдаланишда бўлган АТ ускуналари ва дастурий таъминотларни янгилаш ва қайта жиҳозлаш

АТ умумий сонига фоизда

10

20

30

40

10

10

10

15.

Архив маълумотларини электрон сақлашга босқичма-босқич ўтиб бориш

фоизда

3

5

10

20

30

40

50

16.

Статистика маълумотларини "онлайн" режимида тақдим этиш имконини берувчи e-Stat 4.0 автоматлаштирилган ахборот тизимини босқичма-босқич (2023 йилга қадар) жорий этиш

статистик ҳисоботлар шакллари, донада

-

72

110

122

-

-

-

17.

Кўрсатилаётган давлат ва интерактив хизматлар сонини ошириб бориш

бирликда

10

12

14

16

18

20

22

18.

Давлат статистика қўмитаси веб-сайтига ташрифлар сони

мингта, йилда

500

550

600

650

700

750

800

19.

Тақдим этилаётган хизматлар сифати бўйича Давлат статистика қўмитаси маълумотларидан фойдаланувчилари ўртасида сўровлар ўтказиш

сўров сони, йилда

2

3

4

4

4

4

4

V. АЛОҲИДА СТАТИСТИК ЙЎНАЛИШЛАР ВА

МЕТОДОЛОГИЯЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

20.

Халқаро стандартларни ўзлаштириш - халқаро ташкилотлар томонидан тузилган статистика саволномаларини уйғунлашган кўрсаткичлар билан тўлдирилиши

фоизда

50

55

60

65

70

75

80

21.

Статистика ҳисоботлари шаклларини такомиллаштириб бориш (халқаро тавсиялар асосида)

шакллар сонидан фоизда

30

35

40

45

50

55

60

22.

Очиқ маълумотлар шаклида очиб берилаётган умумфойдаланишдаги кўрсаткичларнинг улуши

фоизда

40

60

75

85

90

100

100

23.

Халқаро ташкилотлар маълумот базаларида эълон қилинаётган индикаторларни "Очиқ маълумотлар портали"да қамраб олиш даражаси

фоизда

46

54

60

62

65

70

80

24.

Статистика услубиёти ва таснифлагичларини илғор халқаро тажрибага мослиги

фоизда

70

75

80

85

90

95

100

*) Базавий даража.


Изоҳ:

- 2025 йилга қадар мақсадли кўрсаткич бўйича 100 фоизлик натижага эришилган тақдирда, ушбу кўрсаткич кейинги йилларга ҳам сақланиб қолади;

- давлат идоралари ва ташкилотлари ўз ваколатлари доирасида юқорида кўрсатилган мақсадларга эришишда Давлат статистика қўмитасига амалий ёрдам кўрсатиб борадилар.






Миллий стратегияга

2-ИЛОВА



2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси

статистикасини ривожлантиришнинг миллий стратегияси

доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар

ГРАФИГИ


Т/р

Тадбирнинг номи

2020 й.

2021 й.

2022 й.

2023 й.

2024 й.

2025 й.


I. ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ ИНФРАТУЗИЛМ АНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Статистика қонунчилигини такомиллаштириш

V

V

V




2.

Статистика маълумотларини ишлаб чиқарувчиларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ишларини яхшилаш


V


V


V

3.

Миллий статистика тизимининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш

V

V

V



V

4.

Миллий статистика тизими учун сифатни таъминлашнинг миллий таянч тамойилларини ишлаб чиқиш


V

V

V

V

V

5.

Статистика тизимининг кадрлар салоҳиятини яхшилаш

V

V

V

V

V

V

II. СТАТИСТИКА ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Таснифлагичлар ва бошқа инструментарийларни такомиллаштириш

V

V

V

V

V

V

2.

Статистика регистрларини яратиш


V

V

V

V

V

3.

Сўровномаларни ишлаб чиқиш жараёнлари ва усулларини такомиллаштириш

V

V

V


V

V

4.

Вақт қаторларини таҳлил қилиш, мавсумий тузатиш усуллари ва маълумотларни қайта кўриб чиқиш сиёсатини жорий қилиш


V

V


V

V

5.

Тадқиқот, таҳлил ва мониторинг қилиши бўйича ишларни такомиллаштириш


V

V

V

V

V

III. СТАТИСТИКА МАЪЛУМОТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР ВА ЕТКАЗИБ

БЕРУВЧИЛАР ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТЛАРНИ ЯХШИЛАШ

1.

Фойдаланувчилар билан ўзаро алоқаларни такомиллаштириш

V

V

V


V

V

2.

Статистика маълумотларини тарқатиш соҳасида сиёсатни такомиллаштириш

V

V

V

V

V

V

3.

Статистика маълумотларини етказиб берувчилар бўйича сиёсатни такомиллаштириш

V

V

V


V


IV. СТАТИСТИКА МАЪЛУМОТЛАРИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ БЎЙИЧА

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯХШИЛАШ

1.

Статистика маълумотларини шакллантириш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича интеграциялашган тизимни яратиш ва такомиллаштириб бориш


V

V

V

V

V

2.

Давлат статистика қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва Институтнинг моддий-техника таъминотини яхшилаш ва ахборот-коммуникация технологияларини модернизация қилиш

V

V

V

V

V

V

V. АЛОҲИДА СТАТИСТИКА ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА

МЕТОДОЛОГИЯЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Рўйхатга олишлар соҳасида статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш

V

V

V

V

V

V

2.

Тармоқлар статистикасини такомиллаштириш

V

V

V

V

V

V


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 4 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 10 август, 31-сон, 352-модда