ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2020 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.08.2020 й. 462-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.08.2020 й.

N 462



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини овқатлантириш, уй-жой билан таъминлаш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва мажбурий суғурта қилиш бўйича аутсорсерлар томонидан кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилиятини таъминлаш харажатларини молиялаштиришни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 4 августдаги

462-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида" 1994 йил 26 январдаги 38-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 1-сон, 6-модда):


а) 1-бандда:

иккинчи хатбошига "Давлат хавфсизлик хизматига," сўзларидан кейин "Электрон технологияларни ривожлантириш марказига" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбошига "Давлат хавфсизлик хизмати," сўзларидан кейин "Электрон технологияларни ривожлантириш маркази" сўзлари қўшилсин;


б) 4-2-банднинг иккинчи хатбошига "Давлат хавфсизлик хизмати," сўзларидан кейин "Электрон технологияларни ривожлантириш маркази" сўзлари қўшилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг ички ва чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларига, ўқув муассасалари тингловчилари ҳамда курсантларига тиббий хизмат кўрсатишни тартибга солиш тўғрисида" 1996 йил 27 сентябрдаги 336-сон қарорида:


а) номланиши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига, ўқув муассасалари тингловчилари ҳамда курсантларига тиббий хизмат кўрсатишни тартибга солиш тўғрисида";


б) муқаддимадаги "ва Миллий хавфсизлик хизматининг ички ва чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларига" сўзлари ", Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-даволаш муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларини, ўқув муассасалари тингловчилари ҳамда курсантларини белгиланган тартибда тузиладиган шартномаларга асосан стационар даволаш вазифаси юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-даволаш муассасалари томонидан тиббий хизматлар кўрсатишда Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардия овқатланиш, коммунал хизматлар, ҳаммом-кирхона хизмати, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун қилинган ҳаражатларни Мудофаа вазирлигига қоплаб беради, ушбу маблағлар кейинчалик Мудофаа вазирлигининг моддий-техник базасини такомиллаштиришга йўналтирилади";


г) 3-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат хавфсизлик хизмати сметасида ҳарбий хизматчиларини даволаш учун маблағларни ҳар йили назарда тутсин".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан умумфуқаро фойдаланишидаги бўшаётган мол-мулклар, шунингдек, автомобиль ва махсус техникаларни сотишдан олинган пул маблағлари тўлиқ миқдорда Мудофаа вазирлигининг ихтиёрида қолади ва мақсадли равишда Мудофаа вазирлиги бўлинмаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун йўналтирилади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмларида аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 4 мартдаги 189-сон қарорида:


а) 3-банднинг иккинчи хатбошига "зарур озиқ-овқат заҳираларини сақлаш" сўзларидан кейин ", шунингдек, доимий жойлашув пунктларидан ташқарида шахсий таркибни таъминлаш учун" сўзлари қўшилсин;


б) 1-иловада:


17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. Кўрсатилган хизматлар учун ҳарбий қисм ва аутсорсер ўртасидаги ўзаро хисоб-китоблар ҳар ойда биринчи ўн кунлик учун ҳарбий қисм томонидан аутсорсингнинг банкдаги ҳисобрақамига аутсорсинг хизматлари кўрсатишнинг тегишли жадвалида кўрсатилган ойлик сумманинг 15 фоизи миқдорини дастлабки тўлов сифатида, қолган 85 фоизини эса ҳар ойлик учун тузилган шартнома шартларига мувофиқ хизматлар амалда кўрсатилгандан сўнг ўтказиш орқали амалга оширилади";


18-банднинг биринчи хатбошидаги "солиқлар," сўзи чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 июлдаги 653-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тошкент ва Марказий ҳарбий округларининг айрим ҳарбий шаҳарчаларининг инфраструктурасини такомиллаштириш бўйича тадбирлар Режаси I бўлими рус тилидаги матни 12 позициясининг "Молиялаштириш манбалари" графасига "Дополнительные источники местного бюджета хокимията Джизакской области" сўзларидан кейин ", внебюджетные средства Министерства обороны и иные источники, не запрещенные законодательством" сўзлари қўшилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 5 август
















































Время: 0.1832
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск