Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Законодательные основы деятельности государственных органов / Военная служба /

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 30.06.2020 й. 3272-сон билан рўйхатга олинган мудофаа вазирининг 06.06.2020 й. 390-сон буйруғи билан тасдиқданган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2020 йил 30 июнда 3272-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

мудофаа вазирининг

2020 йил 6 июндаги

390-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни

ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 мартдаги 119-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва уни юритиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг захираси ва резервида турувчи фуқаролар - "ҳарбий хизматга мажбурлар" деб, ҳарбий хизматга чақириладиган ва туман (шаҳар) чақирув участкаларида қайд этилган фуқаролар - "чақирилувчилар" деб аталади.


2. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олиш давлатдаги мавжуд ва ҳарбий хизматга яроқли чақирилувчилар ресурсларини ҳисобга олиш ва таҳлил қилишнинг умумдавлат тизими ҳисобланади.

Ҳарбий рўйхатга олиш давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, мудофаа ишлари бўлимлари, идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъий назар ташкилотлар, шу жумладан, таълим муассасалари (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади), фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ҳарбий хизматга мажбурлар ҳамда чақирилувчиларнинг яшаш, ишлаш ва ўқиш жойлари бўйича юритилади.


3. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 мартдаги 119-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори ҳамда мазкур Йўриқномага мувофиқ ташкил этилади ва юритилади.


4. Ҳарбий хизматга мажбурлар ўз навбатида резервдаги ва захирадаги ҳарбий хизматга мажбурлар таркибига бўлинади.

Резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар таркибига муддатли ҳарбий хизматни, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни, контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган ва хизматни ўташ даврида ҳарбий ҳисобдаги ихтисосликни эгаллаган, шунингдек, олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида (ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий тайёргарлик ўқув марказлари, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курсларни) офицерлар тайёрлаш дастури асосида таълимнинг тўлиқ курсини тугатган фуқаролар киради.

Захирадаги ҳарбий хизматга мажбурлар таркибига муддатли ҳарбий хизматга чақирилишдан (саломатлигига кўра ҳарбий рўйхатдан чиқарилганлардан ташқари) ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматдан озод этилганлар, ҳарбий хизматни ўтамаган офицерлар, ҳарбий ҳисобдаги ихтисослиги бўлган аёллар, шунингдек, муқобил хизматни ўтаган фуқаролар киради.


5. Туман (шаҳар) чақирув участкаларида қайд этилган фуқаролар қайд этилган кундан бошлаб, муддатли ҳарбий хизматга чақирилгунга ёки белгиланган тартибда захирага ўтказилгунга қадар чақирилувчилар ҳарбий рўйхатида туради.

Чақирилувчиларнинг ҳарбий рўйхатда туришининг белгиланган ёши йигирма етти ёш ҳисобланади.



2-БОБ. ТАШКИЛОТ ВА МУАССАСАЛАРДА ҲАРБИЙ

ХИЗМАТГА МАЖБУРЛАР ВА ЧАҚИРИЛУВЧИЛАР,

САФАРБАРЛИК ЧАҚИРУВИ РЕЗЕРВИ ХИЗМАЧИЛАРИ

ҲАМДА МУҚОБИЛ ХИЗМАТ ХИЗМАТЧИЛАРИНИ

РЎЙХАТГА ОЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


6. Ташкилотларда ишчилар, хизматчилар ва ўқувчилардан иборат ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни рўйхатга олиш ишлари мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида кўрсатилган шахсий варақа (Т-2 намунавий шакл) (бундан буён матнда шахсий варақа деб юритилади) бўйича олиб борилади.


7. Ташкилотларда ишлайдиган ва ўқийдиган ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар шахсий варақаларининг II бўлими қуйидаги ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларига асосан тўлдирилади:

ҳарбий хизматга мажбурлар учун - ҳарбий гувоҳнома, захирадаги офицер гувоҳномаси;

муқобил хизмат хизматчилари учун - муқобил хизмат хизматчисининг гувоҳномаси;

сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари учун - ҳарбий гувоҳнома ёки мудофаа ишлари бўлими томонидан берилган сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаётганлик тўғрисидаги маълумотнома;

чақирилувчилар учун - чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.


8. Резервдаги ва захирадаги оддий аскар, матрос, сержантлар шахсий варақаларининг II бўлими қуйидаги тартибда тўлдирилади:

а) "Ҳисоб гуруҳи" сатрида "А" ёки "БҚ", "ДХХ", "ИИВ", "ДХХ ЧҚ" (ҳарбий гувоҳноманинг 21-банди) кўрсатилади;

б) "Ҳисоб тоифаси" сатрида - резерв ёки захира деб (ҳарбий гувоҳноманинг 20-банди) кўрсатилади;

в) "Таркиби" сатрида - оддий аскар, матрос, сержантлар (ҳарбий гувоҳноманинг 22-банди) кўрсатилади;

г) "Ҳарбий унвони" сатрида - оддий аскар, матрос, кичик сержант, старшина, III даражали сержант, III даражали старшина, II даражали сержант, II даражали старшина, I даражали сержант, I даражали старшина, катта сержант, бош старшина (ҳарбий гувоҳноманинг 16-банди) кўрсатилади;

д) "Ҳарбий ҳисоб мутахассислиги ____ -сон" сатрининг суръатида учта рақамдан иборат ҳарбий ҳисоб мутахассислигининг сони ёзилади (ҲҲМ), махражида эса ҳарбий ҳисоб мутахассислигининг тўлиқ рақамли белгиси (ҳарбий гувоҳноманинг 25-банди) кўрсатилади;

е) "Ҳарбий хизматга яроқлилиги" сатрида қуйидагилар кўрсатилади:

агар ҳарбий гувоҳноманинг II бўлим 7-бандида ва V бўлимида ҳарбий хизматга яроқлилиги кўрсатилган ёзув бўлса, "ҳарбий хизматга яроқли" деб ёзилади;

агар ҳарбий гувоҳноманинг V бўлимида "вақтинча ҳарбий хизматга яроқсиз (чекланиш даражаси - 5)", "тинчлик даврида ҳарбий хизматга яроқсиз", "уруш даврида чекланган равишда ҳарбий хизматга яроқли (чекланиш даражаси - 6)", "ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда ҳарбий хизматга яроқсиз (чекланиш даражаси - 7)" каби ёзувлар бўлса, "яроқсиз" деб ёзилади;

агар ҳарбий гувоҳноманинг 28-бандида "ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда ҳарбий хизматга яроқсиз (чекланиш даражаси - 7)" деган ёзув бўлса, у ҳолда "яроқсиз" деб ёзилади;

ж) "Турар жойидаги мудофаа ишлари бўлимининг номи" сатрида ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий рўйхатда турадиган мудофаа ишлари бўлимининг номи кўрсатилади;

з) "Махсус ҳарбий рўйхатда турадими" сатрида қалам билан чақирув муддати кечиктирилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг серияси ва сони, ҳарбий хизматга мажбурларнинг бронлаштирилган рўйхатининг сони, бўлими, банди ҳамда мудофаа ишлари бўлимининг чақирув муддатини кечиктириш кунининг санаси ёзилади.


9. Резервдаги, захирадаги генерал ва офицерларнинг шахсий варақаларида ҳарбий рўйхат тўғрисидаги маълумотлар қуйидаги алоҳида хусусиятларини инобатга олган ҳолда мазкур Йўриқноманинг 7-бандида кўрсатилган тартибда тўлдирилади:

а) "Ҳисоб гуруҳи" сатри тўлдирилмайди;

б) "Ҳисоб тоифаси" сатрида "резерв" ёки "захира" деб кўрсатилади;

в) "Таркиб" сатрида захирадаги офицер ҳарбий гувоҳномасининг 7-бандида кўрсатилган ихтисослик (қўмондонлик, муҳандислик ва техник, шахсий таркиб билан ишлаш, юридик, тиббий, ветеринария ва ҳоказолар) кўрсатилади;

г) "Ҳарбий ҳисоб мутахассислиги" сатрида мутахассислиги олти хонали рақам билан белгиланади (захирадаги офицер гувоҳномасининг 9-банди);

д) "Ҳарбий хизматга яроқлилиги" сатри ҳарбий рўйхатда турган резервдаги ва захирадаги офицерлар учун тўлдирилмайди. Ҳарбий рўйхатдан умуман ўчирилган офицерлар учун бу сатр захирадаги офицер гувоҳномасининг 22-бандидаги ёзувга асосланиб тўлдирилади.


10. Чақирилувчиларнинг шахсий варақаларини тўлдиришда "Ҳисоб гуруҳи" сатрига "чақирилувчи" деб, "Турар жойидаги МИБ номи" сатрида ҳарбий рўйхатда турган мудофаа ишлари бўлимининг номи, "Махсус рўйхатда турадими" сатрида чақирилувчи чақирув муддатини кечиктириш ҳуқуқидан ва қанча муддатга фойдаланиши кўрсатилади.


11. Сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг шахсий варақаларини тўлдиришда "Ҳисоб гуруҳи" сатрида "СЧР хизматчиси" деб, "Турар жойидаги мудофаа ишлари бўлимининг номи" сатрида у ҳарбий рўйхатда турган мудофаа ишлари бўлимининг номи кўрсатилади.


12. Резервда ва захирада бўлиш ёшининг чегарасига етган шахсларнинг шахсий варақаларида мудофаа ишлари бўлимларининг кўрсатмасига асосан жорий йилнинг 1 январидан кейин ҳарбий рўйхат ҳақидаги маълумотлар устига чизиқ тортиб ўчирилади ва "ёши бўйича ҳарбий рўйхатдан чиқарилди" деб белги қўйилади.


13. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг шахсий варақалари қуйидаги саккиз гуруҳга бўлинадиган алоҳида картотекада қатъий алфавит тартибида сақланади:

биринчи - резервдаги генерал ва офицерларнинг шахсий варақалари;

иккинчи - захирадаги генерал ва офицерларнинг шахсий варақалари;

учинчи - резервдаги оддий аскар ва сержантларнинг шахсий варақалари;

тўртинчи - захирадаги оддий аскар ва сержантларнинг шахсий варақалари;

бешинчи - ҳарбий хизматга мажбур аёлларнинг шахсий варақалари;

олтинчи - чақирилувчиларнинг шахсий варақалари;

еттинчи - сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг шахсий варақалари;

саккизинчи - муқобил хизмат хизматчиларининг шахсий варақалари.

Уруш даврида чақирув муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлган ҳарбий хизматга мажбурларнинг шахсий варақалари ҳар бир гуруҳда алоҳида ажратилиб қўйилади.

Ёши бўйича ёки соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий рўйхатдан чиқарилган фуқароларнинг шахсий варақалари ташкилотларнинг умумий картотекасида сақланади.

Айрим ташкилотларда шахсий варақалардан тузилган картотека юқорида келтирилган саккиз гуруҳга бўлинган ҳолда юритилиши мумкин.

Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг шахсий варақаларидан иборат картотека "Хизмат доирасида фойдаланиш учун" грифи билан расмийлаштириладиган ҳужжатларга қўйиладиган талаблар асосида сақланади.


14. Ҳарбий рўйхат масалалари бўйича тадбирларни бажариш жараёнида ташкилотларнинг маъмурияти қуйидагиларга мажбурдир:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан белгиланадиган шаклда ва тартибда ташкилот ва муассасаларнинг барча ҳарбий хизматга мажбурлари ва чақирилувчиларини тўлиқ ва сифатли рўйхатга олинишини таъминлашга;

захирадаги офицерлар гувоҳномалари, ҳарбий гувоҳномалар, чақирилувчиларни қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалари ва муқобил хизмат хизматчиларининг гувоҳномаларидаги ёзувларни уларнинг шахсий варақаларидаги ёзувлар билан доимий равишда аниқлаштириб бориш ҳамда ушбу шахсий варақаларни солиштириш учун ҳар йили камида бир марта мудофаа ишлари бўлимларига тақдим этишга;

ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг оилавий аҳволи, яшаш манзили, хизмат мавқеи, таълим тури, техник тайёргарлигидаги ўзгаришларни мунтазам равишда ҳисобга олиб бориш ҳамда беш кун муддатда ушбу ўзгаришларни уларнинг шахсий карточкаларига киритиш, бу тўғрида тегишли ҳарбий рўйхатга олиш органларига улар томонидан белгиланадиган муддатларда, лекин ҳар ойда камида бир марта маълум қилишга;

раҳбарлар, муҳандис-техник ходимлар ва малакали ишчилар таркибидан бўлган ҳарбий хизматга мажбурларни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга мувофиқ сафарбарлик ва уруш даври учун Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти тармоқларига бронлаштириб қўйилишини ўз вақтида расмийлаштиришга;

ҳар йили февраль ойида тегишли мудофаа ишлари бўлимларига мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳарбий хизматга тайёрлаш лозим бўлган чақириққача ёшдаги ўсмирлар рўйхатини ва мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги туман (шаҳар) чақирув участкаларида қайд этилиши лозим бўлган ўсмирлар рўйхатини тақдим қилишга;

мудофаа ишлари бўлимларининг талабига асосан ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни мудофаа ишлари бўлимларига келишлари ҳақида хабардор қилиш ҳамда ўз вақтида етиб келишларида кўмаклашишга;

ишга (ўқишга) янги қабул қилинган ёки ишдан бўшатилган (ўқув юртидан четлаштирилган) барча ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар тўғ

...
Время: 0.0111
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск