Расчеты с персоналом

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2020 й. 433-сон "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.07.2020 й.

N 433



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТУРИЗМ

СОҲАСИНИ ТИКЛАШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

УЧУН ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАРНИ ЯРАТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини туризм ҳамда унга бевосита боғлиқ бўлган тармоқларни қўллаб-қувватлаш орқали камайтириш, мамлакатда санитария-эпидемиологик вазият яхшиланишига қараб туризм соҳасини жадал қайта тиклаш, шунингдек, "Туризм тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сон Фармони ва "Санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, туризм соҳасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 19 июндаги ПҚ-4755-сон қарорида белгиланган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Туроператор ва турагентлик хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш бўйича хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига чартер рейсларининг ташкил қилиш харажатларини компенсация қилиш учун маблағлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ;

Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида янги турдаги хизмат ва маҳсулотлар билан иштирок этиши учун туризм соҳаси субъектларини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ;

Фуқаролар йиғинларига "Туризм маҳалласи", "Туризм қишлоғи" ва "Туризм овули" мақомини бериш тартиби тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ;

Туризм соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 10-иловага мувофиқ;

Тадбиркорлик субъектларига грантлар бериш, компенсация ва молиявий ёрдам кўрсатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг ҳамкорлари - нодавлат нотижорат ташкилотларини институционал қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги низом 11-иловага мувофиқ;

Туризм ахборот марказларини барпо этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 12-иловага мувофиқ;

"Туризм фидойиси" кўкрак нишони тўғрисидаги низом 13-иловага мувофиқ;

"Туризм фидойиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасининг тавсифлари 14 ва 15-иловаларга мувофиқ;

Сотишдан тушган маблағларнинг 50 фоизи бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтириладиган амалдаги ва бугунги кунда фойдаланилмаётган собиқ туризм соҳасидаги давлат активлари ва улар эгаллаб турган ер участкалари рўйхати 16-иловага мувофиқ;

Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳолатларнинг мамлакат туризм соҳасига салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда - Чора-тадбирлар режаси) 17-иловага мувофиқ;

Туризм соҳасида амалга ошириш тавсия қилинадиган инновацион бизнес ғоя ва стартаплар рўйхати 18-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан Чора-тадбирлар режаси бажарилиши устидан доимий мониторингни олиб борилишини ҳамда мониторинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3217-сон қарори билан ташкил этилган Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга (кейинги ўринларда - Мувофиқлаштирувчи кенгаш) ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 10 санасига қадар ахборот киритилишини таъминласин.


2. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг амалдаги автоматлаштирилган махсус электрон дастури негизида жисмоний шахсларнинг мулки бўлган турар жойларни ижарага беришнинг ягона Реестрини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Турар жойларни ижарага беришнинг Ягона электрон реестрини юритиш ва уларни сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом 19-иловага мувофиқ тасдиқласин.


3. Белгилансинки:

а) Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ чиқиш туризми йўналиши бўйича туроператор ва турагент фаолиятини амалга ошириш учун қўйилган қуйидаги лицензия талаблари:

туроператорларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлиги 2021 йил 1 августдан;

15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузурида Хавфсиз туризм жамғармасига заҳира қилиб қўйиш 2024 йил 1 августдан кучга киради;

б) Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги "Туристларга хизмат кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда - "Туристларга хизмат кўрсатиш маркази" ДУК) туризм ахборот марказлари (кейинги ўринларда - Марказ) фаолиятини мувофиқлаштиради ва қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

Марказ тизими орқали бошқа ташаббускорлар томонидан ташкил этилган ва тегишли ҳудудларда фаолият олиб бораётган марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

барча марказларга керакли методик ва амалий ёрдам кўрсатиш, уларни зарур ахборот ва тарғибот материаллари билан таъминлаш;

марказлар реестрини юритиш ва мониторингини олиб бориш;

марказлар фаолиятида мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

в) "Туристларга хизмат кўрсатиш маркази" ДУК томонидан ташкил этилган марказлар учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида давлат мулки объектлари, шу жумладан устав фондида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган бинолар ва ер участкалари доимий фойдаланишга бепул асосда ажратилади;

г) Марказ ташкил этиш жойни белгилаш Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади;

д) Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигига аэропорт, темир йўл вокзали ҳамда давлат мулки объекти бўлган, шу жумладан устав фондида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган автовокзалларда Марказ ташкил этиш учун ажратилган майдонлардан текин фойдаланиш ҳуқуқи берилади;

е) Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг буюртмасига асосан "Давлат белгиси" давлат унитар корхонаси "Туризм фидойиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини белгиланган тартибда тайёрланишини таъминлайди;

ж) "Чорвоқ" сув омборида моторсиз, муқобил энергия манбаларида ҳаракатланувчи ҳамда махсус вазифаларни бажариш ваколатига эга бўлган вазирлик ва идораларнинг моторли сув транспорти воситаларидан ташқари барча моторли сув транспорти воситаларининг ҳаракатланиши, шунингдек, Чирчиқ дарёси ва унинг ирмоқларида (махсус ажратилган сув ҳавзаларидан ташқари) чўмилиш, транспорт воситаларини ювиш ва маиший чиқиндиларни ташлаш тақиқланади;

з) жойлаштириш воситасининг турини аниқлаш ва ўрнатиш халқаро стандартлаштириш ташкилотининг стандартлари асосида фақатгина Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.

5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат асосида айрим муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, шунингдек, давлат ўрмон фонди участкалари ҳамда бошқа ҳудудларда амалга ошириладиган тоғ, трек, чанғи, велосипед, мотоцикл, ғор туризми, отда сайр қилиш ва туризмнинг бошқа махсус турларидаги экскурсияларнинг бошланиш қисмида енгил конструкцияли туризм ахборот марказлари (ташриф марказлари - Visitor center) фаолиятини йўлга қўйиш учун туризм соҳасининг субъектларига ўрнатилган тартибда муайян муддатга вақтинчалик фойдаланишга берилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрларини ҳисобга олган ҳолда "Туроператорларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 19 июндаги ПҚ-4755-сон қарорига мувофиқ Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида Хавфсиз туризм жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 28 майдаги ПФ-6002-сон Фармонига асосан туризм соҳасининг субъектларига тақдим этиладиган фоизсиз субсидия, компенсация ва фоизсиз ссудалар учун бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилган маблағлар ҳамда Жамғармага Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг маблағлари ҳисобот йилида фойдаланилмаганда олиб қўйилмайди ва кейинчалик Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги жамғармалар маблағларидан фойдаланиш учун белгиланган тартибда ва мақсадларда фойдаланилади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Жамғармага тушадиган маблағларни тижорат банкларида очиладиган шахсий ҳисобварақлари ва хорижий валютадаги банк ҳисоб рақамида жамғариб бориш ҳамда вақтинча бўш маблағларни депозитга жойлаштириш ваколати берилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси уч ой муддатда:

туроператорлик фаолияти учун берилган лицензияларни хатловдан ўтказсин ва якунига кўра туроператор ва турагентлар фаолиятларини амалда бўлган лицензияларига асосан алоҳида фаолиятларга ажратишни таъминласин;

туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари учун мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ўқув-семинарлар ташкил этсин;

хостел хизматларининг мувофиқлик сертификатларини хатловдан ўтказиб, уларни Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестрига киритсин.


9. Белгилансинки, "Ипак йўли" туризм халқаро университетига (кейинги ўринларда - Университет деб аталади) 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, ҳар ўқув йили учун Давлат тест маркази веб-сайти орқали бакалавриатга ва Университет томонидан магистратурага амалга ошириладиган қабул жараёнларида, истисно тариқасида, хорижий тиллар (инглиз тили) бўйича етакчи халқаро ва баҳолаш тизимларининг амалдаги сертификатларига, шу жумладан IELTS бўйича камида 5,5 балл ва ундан юқори, Common European Framework of Reference for Languages (CEFR) бўйича камида В2 ва ундан юқори, TOEFL IBT бўйича камида 72 ва ундан юқори балл билим даражаси кўрсаткичи билан халқаро сертификатларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 11 августдаги 610-сон қарори талабларига мувофиқ, Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган инглиз тилини билиш даражаси (В2 ва ундан юқори) тўғрисидаги сертификатга эга бўлган абитуриентларнинг ҳужжатлари расмийлаштирилишига рухсат этилади.


10. Самарқанд вилояти ҳокимлиги бир ҳафта муддатда:

Самарқанд вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси билан биргаликда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда "Ипак йўли" туризм халқаро университети ректоратини Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 20-уй манзилида жойлашган бинога (туташ ҳудуди билан биргаликда) оператив бошқарув ҳуқуқи билан беғараз асосда топширилишини, "Ипак йўли" туризм халқаро университети қабул қилиб олинишини;

Самарқанд Ҳарбий прокуратураси билан биргаликда Самарқанд шаҳри Бобир Мирзо кўчаси 3-уй манзилида жойлашган маъмурий бино (бино ва иншоотлари)ни ўрнатилган тартибда "Ипак йўли офиси" унитар корхонаси тасарруфига беғараз асосда топширилишини, "Ипак йўли офиси" унитар корхонаси маъмурий бинони қабул қилиб олиниши ҳамда ундан самарали фойдаланилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигига тегишли Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, А.Темур шоҳ кўчаси, 107 "б"-уй манзилида жойлашган маъмурий бинонинг туташ ҳудудидаги ер усти ва ости автотураргоҳи, дов-дарахтлар, кириш йўлаклари оператив бошқарув ҳуқуқи билан "Interhotel" МЧЖ ва "Халқаро ҳамкорлик маркази" АЖ устав капиталидаги давлат улушини бериладиган мол-мулкнинг қолдиқ (баланс) қийматига камайтирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигига бепул берилиши таъминлансин.

13. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 20-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 21-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


16. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ушбу қарор ҳамда туризм соҳасида яратилган имкониятларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июлдаги

433-сон қарорига

13-ИЛОВА



"Туризм фидойиси" кўкрак нишони тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Туризм фидойиси" кўкрак нишони (кейинги ўринларда - кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.


2. Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантиришга ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ходимлари, жамоат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошлар хизматлари ва фаол тарғибот ишлари учун тақдирланадилар.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.


3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ

УЧУН ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ

ВА КЎРИБ ЧИҚИШ


4. Маҳаллий даражадаги давлат органлари, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва тадбиркорлик субъектлари ҳар йили 1 августга қадар ўз ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни тегишлича Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) ҳудудий бўлинмаларига тақдим этади.

Республика даражасидаги давлат органлари, хориждаги дипломатик ваколатхоналар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва ташкилотлар ҳар йили 1 августга қадар ўз ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни Вазирликка тақдим этади.

Номзод бўйича тақдим этилган таклифларга илова сифатида номзоднинг объективка-маълумотномаси, сўнгги уч йил давомида у томонидан туризм соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар тақдим этилади.


5. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан номзодлар бўйича тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ўрганиб чиқилади ва номзодлар юзасидан хулосалар ҳар йили 20 августга қадар Вазирликка тақдим этилади.

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари раҳбарлари мазкур Низомнинг 4-банди биринчи хатбошисида белгиланган ҳолатларни истисно қилган ҳолда ўз ташаббусига кўра ҳам номзодлар тўғрисида ҳар йили 20 августга қадар Вазирликка таклиф киритиши мумкин.

6. Вазир томонидан кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) ташкил этилади.

7. Комиссия йиғилишида номзодлар бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, ҳар йили 15 сентябрга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса чиқарилади.

Комиссия томонидан номзодларни кўкрак нишони билан тақдирлашда қуйидагилар инобатга олинади:

хорижда Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш ва кенг аудитория ўртасида мамлакатимиз туризм салоҳиятини тарғиб этишдаги фаоллиги;

замонавий туризм маҳсулотлари ва инновацион ечимга эга хизматларни яратиш бўйича самарали фаолиятни амалга оширганлиги;

Ўзбекистонда туризм соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган хорижий инвестицияларни жалб этишдаги самарали фаолияти;

етакчи хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш ҳамда мамлакатда туризм соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни кенг оммага етказишга қаратилган материаллар сони ва оммалашганлиги;

туризм соҳасидаги давлат дастурлари, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда фаол иштирок этганлиги;

туризмнинг алоҳида турларини ривожлантириш ва туризм йўналишлари жозибадорлигини оширишдаги фаоллиги;

туристларга кўрсатиладиган хизмат турларини кўпайтириш ҳамда хизматлар сифатини яхшилаш бўйича саъйи ҳаракатлари;

туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги самарали фаолияти;

туризм тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан самарали жамоатчилик назоратини амалга оширганлиги;

маданий мерос объектларини сақлаш, ривожлантириш ва тарғиб қилишда фаол иштирок этганлиги;

туризм ва сервис соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлашда кўп йиллик тажрибага эгалиги, устоз-шогирд анъаналарини жорий этганлиги, маҳаллий ва халқаро халқаро грант лойиҳаларида фаол қатнашганлиги;

туризм соҳасини ривожлантириш истиқболлари ва мавжуд муаммоларни чуқур илмий таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган таклиф, янгилик ва ишланмаларининг долзарблиги ва амалиётга жорий этилганлиги;

туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш ва янги туризм йўналишларини ташкил этиш борасидаги самарали фаолияти;

туризм инфратузилмаси объектларида санитар-гигиеник ҳолатни яхшилаш ишларига катта ҳисса

...
Время: 0.0127
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск