язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2020 й. 463-сон "Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.08.2020 й.

N 463




ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя этилиши ва мазкур турдаги қоидабузарликлар учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш, шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларига қатьий риоя этилиши бўйича назоратни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ёки бошқа шахслардан тегишли жарималарни ушбу автотранспорт воситалари республика ҳудудидан олиб чиқиб кетаётилганда божхона органлари томонидан ички ишлар органлари "онлайн" режимда тақдим этган маълумотлар асосида ундириш механизми жорий этилсин.

Белгилансинки, ушбу бандда назарда тутилган қоидалар:

Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг, шунингдек, уларга тенглаштирилган ташкилотларнинг автотранспорт воситаларига;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кирган ёки транзит ҳаракатланишда бўлган хорижий расмий делегациялар автотранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига республика ҳудудида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун тўланмаган жарималарни автотранспорт воситалари республика ҳудудидан олиб чиқиб кетилаётганда ундириш, жарима тўланмаган тақдирда эса жарима суммаси тўлиқ ундирилгунга қадар автотранспорт воситаларини ҳудудий ички ишлар органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 291-моддасида белгиланган тартибда вақтинча сақловга олиш ҳуқуқи берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган ҳамда республика ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракатланаётган хорижий автотранспорт воситалари божхона чегарасини кесиб ўтишида, уларнинг республика ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлигини реал вақт режимида аниқлаш мақсадида Ички ишлар вазирлигининг махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация маълумотлар базасини бир ой муддатда Давлат божхона қўмитасининг маълумотлар базаси билан интеграциялаштирсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ёки бошқа шахслар томонидан тўланмаган жарималарни ушбу автотранспорт воситалари республика ҳудудидан олиб чиқиб кетилаётганда ундириб олиш чораларини кўрсин;

чегара божхона постларини замонавий камералар билан жиҳозласин, шу жумладан "Автотранспорт воситалари рақамларини аниқлаш тизими" ва дастурий таъминотлар билан таъминласин ҳамда ушбу техник воситаларни янгилаб бориш, ахборот тизимларининг доимий ишлаб туришини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни белгиласин.


5. Йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан божхона органлари томонидан ундирилган жарима суммасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ажратилиши белгиланган қисмнинг 50 фоизи Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасига ўтказилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан жарималарни ундириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 5 августдаги

463-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ 2010 й., 14-15-сон, 106-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларида:


а) 3-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

3.

Давлат божхона қўмитаси

Кўрсатилган хизматлар учун божхона йиғимлари ва тўловлар шаклидаги тушумлар


50

"

Божхона органлари ва Чегара қўшинлари томонидан олиб қўйилган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар


25*

Махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация техника воситалари қайд этган хорижий давлатларнинг автотранспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун божхона органлари томонидан ундирилган жарима суммаси


25

б) 9-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

9.

Ички ишлар вазирлиги

Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммаси, махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация техника воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммасидан ташқари


45

".

Махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация техника воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммаси (божхона органлари томонидан ундирилган жарима суммаси бундан мустасно)


50

Махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация техника воситалари қайд этган хорижий давлатларнинг автотранспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун Давлат божхона қўмитаси томонидан ундирилган жарима суммаси


25

Автомототранспорт воситалари қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун тўлов суммаси


8

Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар


8

Чиқиш ва кириш визалари берилганлиги, улар муддатининг узайтирилганлиги, вақтинча рўйхатдан ўтказилганлиги ва турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги, доимий яшаш учун ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги учун давлат божлари


8

             

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда) 7-бандининг иккинчи хатбошисидаги "тушумларнинг 40 фоизи миқдоридаги ажратмалар" сўзлари "тушумлар" сўзи билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 6 август