язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Жойлардаги ижроия ҳокимияти органлари (ҳокимиятлар)/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2020 й. 464-сон "Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментини махсус техника ва автотранспорт воситалари билан таъминлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.08.2020 й.

N 464




ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ

ҲУЗУРИДАГИ МУСТАҚИЛЛИК МАЙДОНИНИ

КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ, ОБОДОНЛАШТИРИШ

ВА САҚЛАШ ДЕПАРТАМЕНТИНИ МАХСУС ТЕХНИКА

ВА АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида барпо этилган "Сузук ота" мажмуасини соз ҳолда сақлаш ва ундан фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида барпо этилган "Сузук ота" мажмуасида ободонлаштириш, сунъий суғориш иншоотлари ва кўкаламзорлаштириш объектларини қуриш ишлари якунланганлиги ҳамда мажмуани сақлаш ва ундан фойдаланиш Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментига (кейинги ўринларда - Департамент) юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2020-2021 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментини махсус техника ва автотранспорт воситалари билан таъминлаш рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2020 йилда Департаментга ажратилган қўшимча штат бирликларига, "Сузук ота" мажмуасидан фойдаланиш ва сақлаш харажатларига ҳамда махсус техника ва автотранспорт воситаларини харид қилиш учун зарур маблағларни Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан ажратсин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2021 йилдан бошлаб, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети параметрларини шакллантиришда "Сузук ота" мажмуасидан фойдаланиш ва уни сақлаш харажатларига ҳамда махсус техника ва автотранспорт воситаларини харид қилиш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 606-сон қарори билан тасдиқланган Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти тузилмасидаги "Жами ходимлар сони - 274 киши" сўзлари "Жами ходимлар сони - 307 киши" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 5 августдаги

464-сон қарорига

ИЛОВА



2020-2021 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги

ҳузуридаги Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш,

ободонлаштириш ва сақлаш департаментини махсус техника

ва автотранспорт воситалари билан таъминлаш

РЎЙХАТИ

Т/р

Махсус техника ва автотранспорт

воситалари номи

Умумий сони


Ҳарид қилинадиган махсус

техника ва автотранспорт

воситалари сони


2020 йилда


2021 йилда


Жами


14

9

5

1.

ISUZU NQR 71PL базасидаги самосвал


2

1

1

2.

ISUZU NQR 71PL базасидаги чиқинди ташиш автомашинаси


1


1

3.

ISUZU FVR 33G базасидаги сув сепувчи ва супириб тозаловчи машинаси


1


1

4.

ISUZU SAZ NP 26 автобуси


1


1

5.

ISUZU NQR 71PL базасидаги юк ташувчи (тентли)


1


1

6.

DAMAS автомобили


1

1


7.

Ўт ўрувчи қурилма


3

3


8.

Триммер


2

2


9.

Мотоарра


1

1


10.

Пуркагич


1

1


           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 6 август