ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.03.2018 й. ПҚ-3577-сон "Заргарлик саноатини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.2018 й.

N ПҚ-3577



ЗАРГАРЛИК САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси заргарлик саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 ноябрдаги ПҚ-3388-сонли қарорига мувофиқ заргарлик ҳунармандчилигини ривожлантириш, миллий анъаналарни инобатга олган ҳолда заргарлик буюмлари турларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қимматбаҳо металлар ва тошлар муомаласи соҳасига оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, маҳаллий заргарлик маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорда харидоргирлиги ва рақобатбардошлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси заргарлик саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 ноябрдаги ПҚ-3388-сонли қарорига асосан якка тартибдаги тадбиркорлар ихтиёрий равишда ягона ташкилотда бирлашиш йўли билан "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасида иштирок этиши мумкинлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасига кирадиган юридик шахслар, шунингдек, ихтиёрий равишда ягона ташкилотда бирлашиш йўли билан "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасида белгиланган тартибда иштирок этувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ўз заргарлик маҳсулотларини, шу жумладан қайта ишлашга берилган хом ашёдан тайёрланган заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишда акциз солиғи, қўшилган қиймат солиғи, даромад солиғи, мулк солиғи, ер солиғи, давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий ажратмалар (ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно) тўлашдан 2022 йилнинг 1 январигача озод этилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Заргарлик саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3199-сон қарори 9-бандининг учинчи хатбошидаги "бўшаган маблағларни ишлаб чиқаришни реконструкция ва модернизация қилишга, шунингдек, айланма маблағларни тўлдиришга мақсадли йўналтирилсин" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда халқаро ижобий тажрибани таҳлил қилиш асосида Ўзбекистон Республикасининг "Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар муомаласи тўғрисида"ги қонуни лойиҳасини уч ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритсин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 март








































Время: 0.1909
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск