ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Маҳаллий саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.2020 й. 267-Ф-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшлик I" кони негизида "Олмалиқ КМК" АЖ ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш тўғрисида" 2017 йил 1 мартдаги ПҚ-2807-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда "Ёшлик I" конини ўзлаштириш" инвестиция лойиҳасининг амалга оширилишини жадаллаштириш"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

26.05.2020 й.

267-Ф



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшлик I" кони негизида "Олмалиқ КМК" АЖ ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш тўғрисида" 2017 йил 1 мартдаги ПҚ-2807-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда "Ёшлик I" конини ўзлаштириш" инвестиция лойиҳасининг амалга оширилишини жадаллаштириш мақсадида:


1. "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - "Олмалиқ КМК" АЖ) томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш ва унинг жорий фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича доимий ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - ишчи гуруҳ) фаолият юритаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Олмалиқ КМК" АЖнинг рақобатбардошлигини ва мавжуд ишлаб чиқариш ҳажмларни ошириш, янги қувватларни яратиш мақсадида қуйидаги устувор вазифаларни назарда тутадиган 2020-2024 йилларда "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти томонидан "Ёшлик I" конини ўзлаштириш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш стратегияси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

асосий кўрсаткичлар, босқичлар ва қуриладиган объектлар таркибини белгилаш;

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш давомида юзага келадиган хавф-хатарларни баҳолаш ва уларни камайтириш;

ўзлаштириладиган маблағларнинг дастлабки қийматини ва молиялаштиришнинг прогноз манбаларини аниқлаш;

инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг аниқ механизмларини белгилаш;

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш юзасидан тизимли равишда мониторинг олиб бориш ва назорат ўрнатилишининг таъсирчан механизмларини жорий этиш.


3. 2020-2024 йилларда "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти томонидан "Ёшлик I" конини ўзлаштириш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш стратегиясининг ижросини таъминлаш бўйича "Йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харитаси" ) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарлари зиммасига "Йўл харитаси"да белгиланган тегишли чора-тадбирларнинг тўла ҳажмда ва белгиланган муддатларда сифатли амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


5. Ишчи гуруҳ (Ишметов, Ортиқов) ва "Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов):

масъул вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда "Йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирларнинг тўла ҳажмда ва белгиланган муддатларда бажарилишини;

заруратга кўра лойиҳа амалга оширилишининг барча босқичларида тегишли ҳужжатларни (техник регламентларни тайёрлаш, шартномалар тузиш, қурилиш, монтаж қилиш, ишга тушириш ҳужжатлари ва бошқалар) экспертизадан ўтказиш, лойиҳа бўйича хавф-хатарларни баҳолаш ҳамда уни кузатиб бориш мақсадида халқаро етакчи компаниялар белгиланган тартибда жалб қилинишини таъминласин.


6. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва "Олмалиқ КМК" АЖ бошқаруви раиси А.Х. Хурсанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 26 майдаги

267-ф-сон фармойишига

2-ИЛОВА



2020-2024 йилларда "Олмалиқ кон-металлургия

комбинати" акциядорлик жамияти томонидан "Ёшлик I"

конини ўзлаштириш" инвестиция лойиҳасини амалга

ошириш стратегиясининг ижросини таъминлаш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

      

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

"ЁШЛИК I" КОНИНИ ЎЗЛАШТИРИШ" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ СТРАТЕГИЯСИНИНГ I-БОСҚИЧИ

1.

Лойиҳа офиси ва Бошқарув қўмитаси фаолиятини ташкил этиш.

2020 йил

1 июлга қадар

"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов)

2.

Лойиҳа офиси ва Бошқарув қўмитаси тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил

15 июлга қадар

"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов)

3.

Лойҳанинг I-босқичида амалга ошириладиган қурилиш ишларини бажариш бўйича, шу жумладан, фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида "Ёшлик I" кони ва инфартузилма объектлари бўйича шартномалар тузиш.

2020 йил

21 сентябрга қадар

"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК (Аллабергенов)

4.

Лойиҳанинг I-босқичи бўйича техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш.

2020 йил

9 октябрга қадар

"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов)

5.

Лойиҳанинг I-босқичи техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини Тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш ва келишиш.

2020 йил

30 октябрга қадар

"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов)

6.

Лойиҳанинг I-босқичи техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини Иқтисодий тараққиёт ва камбағилликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК экспертизадан ўтказиш.

2020 йил

10 ноябрга қадар

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК (Аллабергенов), "Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов)

7.

Лойиҳанинг I-босқичи техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

1 декабрга қадар

"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов)

8.

Асбоб-ускуналарни етказиб бериш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш.

2023 йил

20 сентябрга қадар

"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов),

Қурилиш вазирлиги (Зокиров)

9.

Лойиҳанинг I-босқичи доирасида белгиланган объектларни фойдаланишга топшириш.

2023 йил 25 декабрь

"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов)

"ЁШЛИК I" КОНИНИ ЎЗЛАШТИРИШ" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ СТРАТЕГИЯСИНИНГ II-БОСҚИЧИ

10.

Қурилиш ишларини бажариш, шу жумладан фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида Мис эритиш заводи объектларини қурилиши бўйича шартномлар тузиш.

2021 йил

1 майга қадар

"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағилликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК (Аллабергенов)

11.

Лойиҳанинг II-босқичи техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш.

2021 йил

4 июнга қадар

"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов)

12.

Лойиҳанинг II-босқичи техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини Тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш ва келишиш.

2021 йил

17 июнга қадар

"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов)

13.

Лойиҳанинг II-босқичи техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини Иқтисодий тараққиёт ва камбағилликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКда экспертизадан ўтказилишини таъминлаш.

2021 йил

10 августга қадар

Иқтисодий тараққиёт ва камбағилликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК (Аллабергенов), "Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов)

14.

Лойиҳанинг II-босқичи техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил

1 октябрга қадар

"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), Ишчи гуруҳ (Ишметов)

15.

Асбоб-ускуналарни етказиб бериш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш.

2024 йил

20 августга қадар

"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), Қурилиш вазирлиги (Зокиров)

16.

Лойиҳанинг II-босқичини фойдаланишга топшириш.

2024 йил

1 декабрга қадар

"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 26 май














































Время: 0.0341
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск