ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлашни молиялаштириш, моддий-техник жиҳатдан таъминлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.02.2018 й. 72-сон "Республика онкология ва радиология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази эҳтиёжлари учун ионлаштирувчи нурланиш манбаларининг олиб кирилиши ва олиб чиқиб кетилишини узлуксиз таъминлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.02.2018 й.

N 72



РЕСПУБЛИКА ОНКОЛОГИЯ

ВА РАДИОЛОГИЯ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИ ЭҲТИЁЖЛАРИ

УЧУН ИОНЛАШТИРУВЧИ НУРЛАНИШ МАНБАЛАРИНИНГ

ОЛИБ КИРИЛИШИ ВА ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИЛИШИНИ

УЗЛУКСИЗ ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА



Онкология касалликларига чалинган беморларга кўрсатиладиган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

Республика онкология ва радиология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) томонидан Иридий - 192 ионлаштирувчи нурланиш манбаида (кейинги ўринларда ИНМ деб аталади) ишлайдиган радиотерапия асбобидан фойдаланилади;

ИНМни харид қилишни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари, хорижий давлатлар, халқаро молия ташкилотларининг грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади;

"O`zmedimpeks" ДУК Марказ учун ИНМни етказиб беришни амалга оширади;

ИНМнинг хизмат қилиш муддати ўтгач улар етказиб берувчи фирма маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 7 ноябрдаги ПФ-5229-сон Фармонига мувофиқ, тиббиёт буюми сифатида "O`zmedimpeks" ДУК томонидан олиб кириладиган ИНМ божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) 2023 йил 1 январгача озод этилган.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тузиладиган импорт контрактлари бўйича Марказ учун ИНМ (ТИФ ТН бўйича коди - 2844 40 200 0) импортини амалга ошириш учун "O`zmedimpeks" ДУКга лицензия берилишини белгиланган тартибда таъминласин.


3. "O`zmedimpeks" ДУК тузилаётган импорт контрактлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирилган ИНМ рўйхатларининг шунингдек, уларни олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш жадвалларининг "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига ўз вақтида тақдим этилишини таъминласин.


4. Марказ импорт қилинаётган ИНМни давлат томонидан ҳисобга қўйиш учун "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига ахборотларнинг ўз вақтида тақдим этилишини таъминласин.


5. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Марказга келтирилган ИНМни юклаш-тушириш, сақлаш ва тайёрлаш ишларининг тўлов ундирмасдан, хавфли юкларни ташиш ва сақлаш бўйича тегишли норма ва талабларга риоя этган холда амалга оширилишини таъминласинлар.


6. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси импорт қилинаётган ИНМни ташиш, сақлаш, ҳисобга қўйиш ва улардан мақсадли фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини таъминласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "O`zmedimpeks" ДУК хавфли юкнинг келтирилиш жойи, санаси ва вақти, юкни ташишга ва етказиб беришга жалб этиладиган автотранспорт воситалари, хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидалари юк ташувчилар томонидан бажарилишини таъминлаш тадбирлари тўғрисидаги маълумотларнинг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ўз вақтида тақдим этилишини таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

ИНМни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш пунктидан Марказгача ташишда, шунингдек, келгусида уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетишда қўриқланиши ва кузатиб борилишини;

ИНМни ташиш тадбирларига жалб этиладиган махсус ускуналанган автотранспорт воситаларининг техник кўрикдан ўтказилганлигини ҳамда ҳайдовчиларнинг йўриқнома билан таништирилганлигини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг олдиндан берилган буюртманомалари бўйича, шартнома асосида, белгиланган тартибда таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К.В. Акмалов ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 февраль

































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск