язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Туризм, меҳмонхона хўжалиги/ Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.07.2020 й. 433-сон қарорига 2-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июлдаги

433-сон қарорига

2-ИЛОВА



Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва

туристик индустрия объектларини таснифлаш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом туристик хизматларни сертификатлаштириш ҳамда туристик индустрия объектларини таснифлаш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомда назарда тутилмаган туристик хизматларнинг алоҳида турлари, шу жумладан умумий овқатланиш ташкилотлари (ресторанлар) хизматлари, туристларга транспорт хизматини кўрсатиш хизматларини сертификатлаштириш ушбу Низом талабларига мувофиқ ихтиёрий асосда амалга оширилади.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


ариза берувчи - сертификатлаштириш объектини сертификатлаштиришга ариза берган шахс;


битим - мувофиқлик сертификати ва мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги битим;


жойлаштириш воситалари хизматлари - жойлаштириш воситаларида, шу жумладан бажарувчи ва истеъмолчи ўртасида тузилган шартнома бўйича рўйхати белгиланган қўшимча хизматлар мажмуи;


жойлаштириш воситалари - меҳмонхоналар, туристик базалар ва мажмуалар, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, меҳмон уйлари, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар, санаторийлар ҳамда меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш бўйича хизматлар) кўрсатиладиган бошқа объектлар, шунингдек жойлаштириш воситаси сифатида тунаш учун жиҳозланган ер усти транспорти;


жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжларни таснифлаш тизими (таснифлаш тизими) - норматив ҳужжатда белгиланган, бинолар, жиҳозлар, иншоотлар, кўрсатилаётган хизматлар номенкулатураси ва сифати, хизмат кўрсатиш даражасига доир талаблар мажмуига асосланган тегишли тоифани жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжларга бериш учун кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини баҳолаш тизими;


мувофиқлик белгиси - хизматнинг муайян норматив ҳужжатга мувофиқлигини кўрсатиш учун хизматларга доир илова ҳужжатлари унинг билан тамғаланадиган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган белги;


мувофиқлик сертификати (кейинги ўринларда - сертификат) -туроператор, жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини ва уларнинг муайян норматив ҳужжатга мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;


сертификати эгаси - сертификат берилган шахс;


пляж хизматлари - дам олиш, чўмилиш, соғломлаштириш тартиб-таомиллари учун мўлжалланган ва жиҳозланган, қўм, шағал, тош ёки бошқа материаллардан ташкил топган табиий ёки сунъий сув ҳавзалари қирғоқ бўйларида кўрсатиладиган хизматлар мажмуи;


сертификатлаштириш объектлари - туроператор, жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматлари бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш;


сертификатлаштириш - сертификатлаштириш объектининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш бўйича фаолият;


тоғ чанғиси трассалари хизматлари - тоғ чанғиси, сноуборд ва бошқаларда учиш учун мўлжалланган, лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ белгиланган чегаралар ва компонентларга эга бўлган, тоғ ёнбағрида хавфсиз ва қулай туришни таъминлайдиган иншоотда кўрсатиладиган хизматлар мажмуи;


туроператор хизматлари - туристик маҳсулотни тарғиб қилиш ва реализация қилиш бўйича хизматлар (ташиш, жойлаштириш, овқатланиш, ахборотга оид хизматлар кўрсатиш бўйича хизматлар мажмуи (шу жумладан гид (экскурсия етакчиси), гид-таржимон ва (ёки) йўриқчи-йўл бошловчининг хизматлари) ва шартнома бўйича кўрсатиладиган бошқа туристик хизматлар).


3. Туроператор, жойлаштириш воситаси, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматлари бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш фақат белгиланган тартибда тегишли сертификатлар олингандан кейин ва уларнинг амал қилиш муддати давомида кўрсатиш мумкин.

Сертификатнинг амал қилиш муддати, берилган сертификатни ҳар йили инспекция назоратини ўтказган ҳолда уч йилдан иборатдир.

Сертификатнинг асл нусхаси бевосита сертификатлаштириш объектида туради ва у учинчи шахсларга берилмайди.

Амалдаги сертификатсиз туроператорлик, жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматлари бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.


4. Туроператор, жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжлар хизматларини сертификатлаштириш, уларга тоифа бериш, шунингдек, сертификатлаштирилган хизматларининг стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар (кейинги ўринларда - норматив ҳужжат) талабларига мувофиқлигининг инспекция назоратини ўтказиш, Ўзбекистон Республикасининг Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги белгиланган тартибда аккредитация қилинган "Туризм хизматларини сертификатлаш маркази" ДУК (кейинги ўринларда - Марказ) томонидан амалга оширилади.


5. Туристик хизматларнинг стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


6. Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар хизматларини сертификатлаштириш соддалаштирилган ҳолда, оилавий меҳмон уйлари ва хостелларни ўрганиш далолатномаси асосида уларни Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади.



2-БОБ. СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


1-§. Сертификатлаштириш учун ариза бериш


7. Сертификатлаштириш учун ариза берувчи ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Марказга электрон шаклда Марказнинг расмий веб-сайти орқали ариза ва унга илова қилинган ҳужжат ва маълумотларни юборади.


8. Туроператор хизматларини сертификатлаштириш учун аризага ариза берувчининг имзоси билан тасдиқланган қуйидагилар илова қилиниши керак:

норматив ҳужжатлар талабларига биноан туризм соҳасида маълумотга ва/ёки малака сертификатларига эга бўлган ариза берувчининг ходимлари тўғрисида ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотлар;

кўчмас мулкка доир ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатлар, шу жумладан бундай мулкнинг ижара шартномаси;

ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда ариза берувчи томонидан туроператор хизматини ташкиллаштириш учун тузилган шартномалар (транспорт ва экскурсия хизматига, жойлаштириш, гид-таржимонлар хизматига, овқатланиш, кўнгилочар ва дам олиш, турагентлик хизматларига ҳамда туристларни қабул қилувчи давлатлардаги хорижий ҳамкорлар билан тузилган шартномалар ва бошқалар) рўйхати. Илгари туроператор хизматлари кўрсатмаган ариза берувчилар сертификат олингандан кейин олти ой давомида кўрсатиб ўтилган шартномалар рўйхатини тақдим қилиш тўғрисида кафолат хатини Марказга тақдим этишлари лозим.


9. Жойлаштириш воситалари хизматларини сертификатлаштириш учун аризага ариза берувчининг имзоси билан тасдиқланган қуйидагилар илова қилиниши керак:

норматив ҳужжатлар талабларига биноан туризм соҳасида маълумотга ва/ёки малака сертификатларига эга бўлган ариза берувчининг ходимлари тўғрисида ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотлар;

ваколатига хавфсизликка риоя этишни назорат қилиш ва норматив ҳужжатнинг белгиланган талабларига жойлаштириш воситасининг мувофиқлигини тасдиқлаш кирадиган, ваколатланган назорат органларининг (ёнғин ва санитария-гигиена хавфсизлиги ва лифт жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш) хулоса (ариза келиб тушган кунгача бир йилдан кеч бўлмаган вақтда тузилган) нусхалари. Янгидан ташкил этилган жойлаштириш воситалари учун улардан фойдаланиш кунидан бошлаб бир йил давомида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ўрнига давлат комиссиясининг фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси нусхаси ҳам тақдим этилиши мумкин;

кўчмас мулкка доир ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатлар, шу жумладан бундай мулкнинг ижара шартномаси;

меҳмонлар хавфсизлиги ва хизмат кўрсатиш (дезинфекция, ёнғин сигнализацияси тизими ва лифтларга техник хизмат кўрсатиш тўғрисида) сифатини таъминлаш бўйича тегишли хизматлар билан шартномалар нусхалари.


10. Тоғ чанғиси трассалари хизматларини сертификатлаштириш учун аризага ариза берувчининг имзоси билан тасдиқланган қуйидагилар илова қилиниши керак:

норматив ҳужжатлар талабларига биноан қутқарув хизматларини аттестатлаш органида аттестациядан ўтган ариза берувчининг ходимлари, қутқарув бўлинмалари ва қутқарувчилари тўғрисида ушбу Низомнинг 3а-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотлар;

ваколатига хавфсизликка риоя этишни назорат қилиш ва норматив ҳужжатнинг белгиланган талабларига тоғ чанғиси трассаларининг мувофиқлигини тасдиқлаш кирадиган, ваколатланган назорат органларининг (ёнғин ва санитария-гигиена хавфсизлиги, экологик талабларга мувофиқлиги ва экологик экспертиза объектини реализация қилиш мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини тўғрисида давлат экологик экспертизаси, тоғ кўчкилари хавфи бўйича ва осма канат йўлини хавфсиз эксплуатация қилиш) хулоса (ариза келиб тушган кунгача бир йилдан кеч бўлмаган вақтда тузилган) нусхалари. Янгидан ташкил этилган тоғ чанғиси трассалари учун улардан фойдаланиш кунидан бошлаб бир йил давомида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ўрнига давлат комиссиясининг фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси нусхаси ҳам тақдим этилиши мумкин;

кўчмас мулкка доир ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатлар, шу жумладан бундай мулкнинг ижара шартномаси;

трасса номи кўрсатиб ўтилган ҳолда тоғ чанғиси трассасининг 1:5000 масштабдаги схемаси (харитаси, режаси);

тоғ чанғиси мажмуаси ҳудудидаги объектларнинг жойлашиш режа-харитаси.


11. Пляж хизматларини сертификатлаштириш учун аризага ариза берувчининг имзоси билан тасдиқланган қуйидагилар илова қилиниши лозим:

норматив ҳужжатлар талабларига биноан қутқарув хизматларини аттестатлаш органида аттестациядан ўтган ариза берувчининг ходимлари, қутқарув бўлинмалари ва қутқарувчилари тўғрисида ушбу Низомнинг 3а-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотлар;

ваколатига хавфсизликка риоя этишни назорат қилиш ва норматив ҳужжатнинг белгиланган талабларига пляжларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш кирадиган, ваколатланган назорат органларининг (ёнғин ва санитария-гигиена хавфсизлиги, сув сифати бўйича лаборатория назорати ва пляж акваторияси тубини ғаввослар томонидан текшириш натижалари бўйича) хулоса (ариза келиб тушган кунгача бир йилдан кеч бўлмаган вақтда тузилган) нусхалари. Янгидан ташкил этилган пляжлар учун улардан фойдаланиш кунидан бошлаб бир йил давомида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ўрнига давлат комиссиясининг фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси нусхаси ҳам тақдим этилиши мумкин;

кўчмас мулкка доир ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатлар, шу жумладан бундай мулкнинг ижара шартномаси;

пляж ҳудудидаги объектларнинг жойлашиш режа - харитаси.


12. Ариза берувчининг хоҳишига кўра ариза берувчининг кўрсатилаётган хизматларнинг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатлар аризага илова қилиниши мумкин.



2-§. Сертификатлаштириш тўғрисида

қарор қабул қилиш


13. Марказ ариза келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни давомида аризани кўриб чиқади ва сертификатлаштиришни амалга ошириш тўғрисида ёки сертификатлаштиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


14. Сертификатлаштиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолатларда қабул қилинади:

аризада тўлиқ бўлмаган ҳажмдаги маълумотларни кўрсатиш;

ушбу Низомнинг 8, 9, 10 ёки 11-бандларида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим қилиниши;

агарда тақдим этилган ариза, ҳужжатлар ва маълумотлар сифатининг сертификатлаштириш мақсадлари учун зарур бўлган ахборотни тўлиқ даражада аниқлашга имкон бермаслиги.

Сертификатлаштиришни ушбу бандда кўрсатиб ўтилмаган бошқа асослар бўйича рад этиш мумкин эмас.


15. Марказ қарор қабул қилгандан кейин икки иш куни мобайнида ариза берувчига қуйидагиларни юборади:

сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисида - сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисидаги қарор ва Марказнинг банк ҳисоб реквизитлари, сертификатлаштиришга тўланадиган ҳақ миқдори ва муддати кўрсатиб ўтилган сертификатлаштириш тўғрисидаги шартнома. Сертификатлаштириш бўйича ишлар (хизматлар) нархи ушбу Низомнинг 5-иловасига биноан ҳисобланади;

сертификатлаштиришни рад этиш тўғрисида - рад этишнинг муайян асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда қарор.


16. Ариза берувчи қарорни олгандан кейин ўттиз кун мобайнида Марказ билан сертификатлаштириш тўғрисида шартнома имзолаши ва Марказнинг банк ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш йўли билан сертификатлаштириш тўғрисидаги шартнома бўйича ҳақ тўлаши шарт.


17. Ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатиб ўтилган шартлар бузилган тақдирда Марказнинг сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисидаги қарори бекор қилинади, бу тўғрида ариза берувчи икки иш куни мобайнида хабардор қилинади.



3-§. Сертификатлаштириш


18. Ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатиб ўтилган шартлар ариза берувчи томонидан бажарилгандан кейин уч иш куни давомида Марказ раҳбарининг буйруғи билан комиссия таркиби ва сертификатлаштириш мақсади, объектлари, ҳажми ва унинг бўйича ишлар мазмунини аниқлайдиган сертификатлаштириш дастури тасдиқланади.

Комиссия ишини режалаштириш ва мувофиқлаштиришни Марказнинг сифат бўйича эксперт-аудиторлари орасидан тайинланадиган унинг раиси амалга оширади.


19. Комиссия томонидан сертификатлаштириш объектининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш:

туроператор хизматлари учун - туроператор хизматлари кўрсатиладиган жойда ўтказилади;

жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматлари учун - жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжнинг жойлашган жойида ўтказилади.

Комиссия Марказ раҳбариятинигн буйруғи тасдиқланган кундан бошлаб ўн беш иш куни давомида баҳолашни ўтказишни бошлаши керак. Баҳолаш муддати беш иш кунидан ошмаслиги лозим.


20. Баҳолашни ўтказиш учун ариза берувчи комиссияга норматив ҳужжатлар талабларига биноан зарур ҳужжатларни тақдим этиши ва унинг ишлаши учун зарур шароитлар яратиши лозим.

Бунда ариза берувчидан, тақдим қилинаётган хизматларни сертификатлаштиришга тегишли бўлмаган ҳужжатларни беришни ва уларни баҳолашни амалга оширишни талаб қилиш мумкин эмас.


21. Баҳолаш вақтида норматив ҳужжатлар талабларига сертификатлаштириш объектининг аниқ мувофиқлиги, шу жумладан қуйидагилар текширилади:

а) ходимларнинг малакаси, уларнинг ўз лавозим йўриқномаларини билишлари ва унга риоя қилишлари;

б) сертификатлаштириш объектининг ҳолати ва жиҳозланганлиги;

в) ариза берувчининг хавфсизликни таъминлаш тизими талабларига риоя қилиши ва кўрсатилаётган хизматлар сифати.


22. Жойлаштириш воситалари хизматлари учун қуйидагилар мажбурий шартлар ҳисобланади:

меҳмонхоналарнинг номерларни онлайн банд қилиш ҳалқаро сервисларга уланишини;

Интернет тармоғига, шу жумладан камида 4 мб/с тезликдаги wi-fi симсиз тармоғи орқали киришни таъминлаш.


23. Сертификатлаштириш объектининг норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқлиги аниқланганда ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шакл бўйича номувофиқлик тўғрисида баённома тузилади.


24. Жойлаштириш воситалари хизматларини баҳолаш ўтказилаётганда қуйидагилар мажбурий шартлар ҳисобланади:

10 тагача номерга эга бўлган жойлаштириш воситаларининг номерларини тўлиқ текшириш;

10 тадан кўп номерга эга бўлган жойлаштириш воситаларининг номерларини танлаб текшириш (15 % дан 30 % гача);

жойлаштириш воситаларининг бошқа хоналари ва жиҳозларини тўлиқ текшириш.

Номерларни танлаш комиссия раиси томонидан амалга оширилади ва жойлаштириш воситасининг ҳақиқий ҳолатининг аниқлигини таъминлаши керак.

Агар ариза берувчининг икки ёки ундан ортиқ жойлаштириш воситалари мавжуд бўлса ҳар бир жойлаштириш воситаси бўйича алоҳида сертификатлаштириш ўтказилади.


25. Агар ариза берувчи ўзининг туристик индустрия объектларига тоифа берилишига даъвогар бўлса, бу тўғрида аризада кўрсатиб ўтилиши керак, туристик индустрия объектларини баҳолаш вақтида комиссия ушбу объектни таснифлаш тизимига биноан унинг тегишли тоифага мувофиқлигини аниқлайди.


26. Меҳмонхоналар тоифалари юлдуз (юлдузлар) кўринишидаги белги билан белгиланади ва бешта тоифа бўйича таснифланади. Энг юқори тоифа бу беш юлдуз, энг паст - битта юлдуз.

Тоғ чанғиси трассалари тўртта тоифа бўйича таснифланади:

яшил ранг - ўрганувчилар учун;

кўк ранг - мураккабликнинг қуйи даражаси;

қизил ранг - мураккабликнинг ўрта даражаси;

қора ранг - мураккабликнинг юқори даражаси.

Пляжлар учта тоифа бўйича таснифланади:

кўк байроқ - I тоифадаги пляж учун;

яшил байроқ - II тоифадаги пляж учун;

сариқ байроқ - III тоифадаги пляж учун.

Баҳолаш давомида ушбу Низомнинг 7, 8 ва 9-иловаларига мувофиқ шакл бўйича таснифлаш баённомаси ёки ушбу Низомнинг 10-иловасига мувофиқ шакл бўйича туроператор хизмати ва жойлаштириш воситасини баҳолаш баённомаси тузилади.


27. Иш натижаларига кўра комиссия ушбу Низомнинг 11-иловасига мувофиқ шакл бўйича, қарор қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилувчи сертификатлаштириш объектини баҳолаш далолатномасини икки нусхада тузади.

Сертификатлаштириш объектини баҳолаш далолатномасида сертификатлаштириш мақсадлари учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ахборот қўшимча тарзда акс эттирилиши мумкин.


28. Сертификатлаштириш объектини баҳолаш далолатномасига сертификатлаштириш объектини баҳолаш баённомаси, жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматлари учун - таснифлаш баённомаси, номувофиқликлар аниқланган ҳолатларда - номувофиқлик тўғрисида баённомалар ҳамда сертификатлаштиришнинг барча босқичларида комиссия томонидан шакллантирилган бошқа ҳужжатлар илова қилинади. Сертификатлаштириш объектини баҳолаш далолатномаси ва баённомаларнинг иккинчи нусхаси ариза берувчига имзо қўйдириб берилади.



4-§. Сертификатлаштириш натижалари

бўйича қарорлар қабул қилиш


29. Комиссия раиси сертификатлаштириш объектини баҳолаш далолатномаси тузилган кундан бошлаб икки иш куни давомида ушбу далолатномани Марказга тақдим этади.


30. Сертификатлаштириш объектини баҳолаш далолатномаси тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни давомида Марказ қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

сертификат бериш тўғрисида (жойлаштириш воситалари хизматларига нисбатан сертификат бериш тўғрисидаги қарорда уларнинг таснифлаш тизимига биноан тегишли тоифани бериш тўғрисида кўрсатиб ўтилиши мумкин);

сертификат беришни рад этиш тўғрисида - агар аниқланган номувофиқликлар баҳолаш вақтида ариза берувчи томонидан бартараф этилмаган бўлса.

Қарор сертификатлаштиришда иштирок этмаган сифат бўйича эксперт-аудитор томонидан тайёрланади ва Марказ раҳбари томонидан тасдиқланади.


31. Сертификат эгаси ва Марказ ўртасида тузилган битимга асосан мувофиқлик белгисидан фойдаланилади ва у сертификатнинг амал қилиш муддати давомида сертификатлаштириш объектида Марказ томонидан инспекция назорати ўтказилиши орқали тасдиқланиши лозим.


32. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун муддатда ушбу қарор ариза берувчига юборилади.

Сертификат бериш тўғрисидаги қарорда ариза берувчига Марказ билан битимни имзолаш шартлари ва муддатлари ҳамда сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллашга тўлов тўлаш учун Марказнинг банк ҳисоби реквизитлари кўрсатиб ўтилади.

Сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллаш учун тўлов миқдорини ушбу Низомнинг 5а-иловасига мувофиқ ариза берувчининг ўзи мустақил ҳисоблайди.


33. Сертификат бериш тўғрисидаги қарор олинган кундан бошлаб ўттиз кун давомида ариза берувчи Марказ билан битимни имзолаши, Марказнинг банк ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш йўли билан сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллашга тўловни тўлаши ҳамда ушбу ҳисобини Марказга тақдим этиши керак.


34. Ушбу Низомнинг 33-бандида кўрсатиб ўтилган шартлардан бири бузилган ҳолатларда Марказнинг сертификат бериш тўғрисидаги қарори бекор қилинади, бу тўғрида ариза берувчига билдириш хати юборилади. Бунда сертификатлаштириш тўғрисида шартнома бўйича тўланган тўлов ариза берувчига қайтариб берилмайди.


35. Сертификат беришни рад этиш учун асос бўлган муайян сабаблар кўрсатиб ўтилган, сертификат беришни рад қилиш тўғрисидаги қарор ариза берувчига юборилади. Ариза берувчи қарорни олган кундан бошлаб ўттиз кун давомида кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этади ва уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи зарур ҳужжатларни тақдим қилади.


36. Сертификат беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан ўз вақтида бартараф этилган ҳолатларда, номувофиқликларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи барча ҳужжатлар билан уларни бартараф этиш тўғрисидаги тегишли ариза ариза берувчидан олинган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмайдиган муддатда бепул равишда, фақат номувофиқликлар бартараф этилганлигини тасдиқлаш учун ўтказиладиган сертификатлаштириш босқичи амалга оширилади.

Бунда комиссия тақдим этилган ҳужжатлар асосида аввал тузилган далолатномага қўшимча равишда сертификатлаштириш объектини баҳолаш далолатномасини тузади.

Сертификатлаштириш объектини баҳолашнинг қўшимча далолатномасида сертификат беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилганлиги тўғрисида ахборот кўрсатилади.


37. Марказ комиссиянинг қўшимча далолатномаси олган кундан бошлаб икки иш кунидан ошмайдиган муддатда ушбу Низомнинг 30-бандига мувофиқ қарор қабул қилади. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни давомида ушбу қарор ариза берувчига юборилади.

Бунда янги асослар бўйича сертификат беришнинг рад этилиши мумкин эмас.


38. Сертификат беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатиб ўтилган муддат тугагандан кейин тақдим қилинган сертификатлаштириш талабларини бажариш тўғрисидаги ариза янгидан берилган деб ҳисобланади.



5-§. Сертификат бериш


39. Ариза берувчи ушбу Низомнинг 33-бандида кўрсатиб ўтилган шартларни бажарган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида, Марказ ушбу Низомнинг 13 ва 14-иловаларига биноан шаклда сертификат расмийлаштиради ва уни Сертификатлаштириш миллий тизимининг Давлат реестрида рўйхатдан ўтказади.

Расмийлаштирилган сертификат QR-код саноқли тизимидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда ариза берувчига юборилади.


40. Ариза берувчининг ихтиёрига кўра сертификат махсус бланкда расмийлаштирилиши ва ариза берувчининг тегишли тарзда ваколатланган вакилига имзолаб берилиши мумкин.

Сертификат бланкаси қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш рақами ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади, бланкалар Марказга бланкаларни зарур миқдорда берадиган Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси буюртмасига биноан "Давлат белгиси" давлат унитар корхонаси томонидан тайёрланади.


41. Амалдаги сертификат унинг эгасига мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқини, жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматларига нисбатан эса таснифлаш тизимига мувофиқ берилган тоифани қўллашга ҳуқуқ беради. Туроператор, жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматлари кўрсатиш вақтида амалдаги сертификат эгалари мувофиқлик белгисидан сертификатнинг амал қилиш муддати давомида ўзларининг реклама ва ахборот материалларида фойдаланишлари мумкин.

Ариза берувчининг ихтиёрига кўра жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматларини кўрсатиш учун сертификатда таснифлаш тизими бўйича уларнинг тоифаси кўрсатилади ёки кўрсатиб ўтилмайди.

Жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжларга нисбатан ҳар бир жойлаштириш воситаси, тоғ чанғиси трассаси ва пляжга алоҳида сертификат берилади.

Туроператор хизматларига нисбатан хизмат кўрсатиладиган ҳар бир жойга алоҳида сертификат берилади.


42. Сертификатлаштирилиши лозим бўлган фаолиятни кейинчалик амалга ошириш учун сертификатнинг амал қилиш муддати тугагунча уч ойдан кеч бўлмаган вақтда сертификат эгаси ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда қайта сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисидаги ариза билан Марказга мурожаат қилиши керак.


43. Сертификат эгаси:

норматив ҳужжатларга ва ушбу Низом талабларига, битим шартларига риоя қилиши;

хизматларга доир сертификатни қўллаш ва илова ҳужжатларини мувофиқлик белгиси билан белгилаш қоидаларига ва норматив ҳужжатлар талабларига биноан жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжларга берилган тоифани ишлатиш қоидаларига риоя қилиши;

барча манфаатдор шахсларга сертификат билан бемалол танишиш имкониятини таъминлаши;

ушбу Низомнинг 2, 3 ва 4-иловаларига мувофиқ шаклларда тақдим қилинган маълумотларнинг ўзгариши ва менежменти тизимидаги, кўрсатилаётган хизматлар рўйхатидаги ўзгаришлар тўғрисида Марказга бир ой давомида ахборот бериши;

ўз сертификатини қўллаш ҳуқуқини учинчи шахсларга бермаслиги;

фаолиятни тўхтатиш, қайтадан ташкил этиш ёки жойлашган жойини ёки хизмат кўрсатиш жойини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўттиз кун давомида сертификатнинг асл нусхасини илова қилган ҳолда Марказга ёзма хабар бериши;

сертификат эгасини тугатиш, унинг фаолиятини тўхтатиш, унинг қайтадан ташкил этилиши ёки қайта сертификатлаштиришдан бош тортиш вақтида сертификатнинг амал қилиш муддати тугагунча ўзининг хизмат кўрсатишини тўхтатишини таъминлаши керак, ушбу Низом 80-бандининг "б" кичик бандига мувофиқ сертификатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериш билан боғлиқ ўзгартиришлар бундан мустасно.



6-§. Кўрсатилаётган туристик хизматлар

рўйхатини кенгайтириш ва қисқартириш

бўйича сертификатлаштириш


44. Кўрсатилаётган туристик хизматлар рўйхатини кенгайтириш бўйича (қисқартириш) сертификатлаштириш, ушбу Низомнинг 7-24 ҳамда 27-30-бандларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


45. Сертификатлаштириш объектининг кўрсатилаётган туристик хизматлар рўйхатини қисқартириш Марказ қарори билан қуйидагиларга асосан амалга оширилади:

туристик хизматлар рўйхатинини қисқартириш тўғрисида сертификатлаштириш объектининг аризаси;

сертификатлаштириш объекти фаолиятининг инспекция назорати натижалари.


46. Туристик хизматлар рўйхатини кенгайтириш ёки қисқартириш вақтида Марказ сертификатлаштириш объектининг сертификатини қайта расмийлаштиради. Бунда сертификатнинг амал қилиш муддати аввал берилган сертификатнинг амал қилиш муддатига мувофиқ бўлади.


47. Туристик хизматлар рўйхатини кенгайтириш бўйича сертификатлаштириш ишларининг (хизматлар) нархи ушбу Низомнинг 5-иловасига биноан тўловлар миқдорини эътиборга олган ҳолда фақат кенгайтирилаётган хизматлар учун ҳисобланади.

Туристик хизматлар рўйхатини кенгайтириш ва қисқартириш бўйича сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллаш учун тўлов миқдорини ушбу Низомнинг 5а-иловасига мувофиқ кенгайтирилаётган хизматлар учун ариза берувчининг ўзи мустақил ҳисоблайди.

Туристик хизматларни қисқартириш учун тўлов ундирилмайди.



3-БОБ. СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ОБЪЕКТИНИНГ

ИНСПЕКЦИЯ НАЗОРАТИ


48. Даврий инспекция назорати норматив ҳужжатлар талабларига сертификатлаштириш объектининг мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида ўтказилади.

Инспекция назоратини ўтказиш муддати туроператор хизматлари учун беш иш кунидан ҳамда жойлаштириш воситаси, тоғ чанғиси трассалари ва пляжлар учун ўн иш кунидан ошмаслиги керак.


49. Марказ инспекция назоратини ўтказиш даврини белгилайди ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси веб-сайтида Инспекция назоратини ўтказиш режасини жойлаштиради.


50. Инспекция назоратини ўтказиш учун Марказ раҳбарининг буйруғи билан комиссия таркиби, инспекция назоратини ўтказиш муддати ва дастури тасдиқланади.

Марказнинг сифат бўйича эксперт-аудиторлари орасидан комиссия раиси тайинланади.


51. Марказ инспекция назорати ўтказиладиган ой бошлангунча ўн иш кунидан кеч бўлмаган вақтда сертификат эгасига бу тўғрида маълум қилади ва ушбу Низомнинг 5-иловасига биноан, тўлов миқдорларини эътиборга олган ҳолда ҳисобланадиган инспекция назоратини ўтказиш нархи тўғрисида хабар беради.

Сертификат эгаси тасдиқланган режага биноан инспекция назорати ўтказилиши лозим бўлган ойнинг ўн бешинчи санасигача инспекция назоратини ўтказиш тўлови тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни Марказга тақдим қилиши лозим.


52. Инспекция назоратини ўтказишга ўз вақтида тўлов тўланмаганда ёки инспекция назоратини ўтказиш рад этилганда Марказ сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади.


53. Сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорда инспекция назоратини ўтказишга тўлов тўлаш учун сертификат эгасига ўттиз кунлик муддат берилиши кўрсатиб ўтилади.

Белгиланган муддат давомида сертификат эгаси томонидан инспекция назоратини ўтказишга тўлов тўланганидан сўнг Марказ ўн иш куни давомида инспекция назоратини ўтказиши керак.


54. Инспекция назорати ушбу Низомнинг 19-29-бандларида белгиланган тартибда ўтказилади.

Бунда комиссия сертификатининг асл нусхасини мавжудлигини ва ушбу Низомнинг 8-11-бандларида белгиланган ҳужжатларнинг долзарблигини текширади.

Инспекция назорати натижалари бўйича Марказнинг қарори чиқарилгунгача сертификат эгаси ўз фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга.


55. Режадаги инспекция назорати битимга асосан сертификатнинг амал қилиши даврида икки марта ўтказилади.

Сертификатлаштиришдан кейин:

биринчи режадаги инспекция назорати сертификат берилгандан кейин камида олти ой ўтгандан сўнг ўтказилади;

иккинчи режадаги инспекция назорати аввалги инспекция назорати ўтказилгандан кейин камида ўн икки ой ўтгандан сўнг ўтказилади.


56. Сертификатлаштириш объекти фаолиятининг режадан ташқари инспекция назорати ушбу Низомнинг 43-банди талаблари бузилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ва сертификатлаштириш объектлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифати юзасидан истеъмолчиларнинг ёзма шикоят мурожаати Марказга тушган тақдирда ўтказилади.


57. Истеъмолчиларнинг ёзма мурожаати асосида амалга ошириладиган режадан ташқари инспекция назорати мурожаат ёки шикоятда кўрсатиб ўтилган номувофиқликларни баҳолашга йўналтирилган бўлиши керак.


58. Инспекция назоратининг далолатномаси тақдим этилган кундан бошлаб беш иш куни давомида Марказ қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

а) инспекция назоратининг натижалари ижобий бўлганда - сертификатнинг амал қилишини тасдиқлаш тўғрисида. Жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматларига нисбатан қарорда таснифлаш тизимига биноан амалдаги тоифасини тасдиқлаш ёки ўзгариши тўғрисида кўрсатиб ўтилиши мумкин;

б) инспекция назоратининг натижалари салбий бўлганда - сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида. Жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматларига нисбатан қарорда уларнинг амалдаги тоифасини қўллашга вақтинчалик тақиқ кўрсатиб ўтилади.

Қарор инспекция назоратида иштирок этмаган сифат бўйича эксперт-аудитор томонидан тайёрланади ва Марказ раҳбари томонидан тасдиқланади.

Инспекция назорати натижаларига кўра жойлаштириш воситаларининг тури ва (ёки) хили ўзгартирилиши мумкин ва бу ҳақда қарорда кўрсатилади.


59. Инспекция назорати натижалари бўйича қабул қилинган қарор унинг қабул қилинган кунидан бошлаб икки иш куни давомида сертификат эгасига юборилади.


60. Сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорда аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш учун сертификат эгасига ўттиз кунлик муддат берилиши кўрсатиб ўтилади.

Белгиланган муддат давомида сертификат эгаси аниқланган номувофиқликларни бартараф этиши ва бу тўғрида Марказга уларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи барча ҳужжатлар билан ариза тақдим қилиши мумкин.


61. Сертификат эгасидан сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлган номувофиқликларнинг бартараф этилганлиги тўғрисида тегишли ариза барча тасдиқловчи ҳужжатлар билан ўз вақтида Марказга келиб тушган ҳолатларда комиссия тақдим этилган ҳужжатлар асосида аввал тузилган далолатномага сертификат объекти инспекция назоратининг қўшимча далолатномасини уч кун муддатда тузади.

Бунда инспекция назоратининг қўшимча далолатномасини тузиш учун тўлов ундирилмайди.

Сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабаблар сертификат эгаси томонидан бартараф этилганлиги тўғрисидаги ахборот инспекция назоратининг қўшимча далолатномасида кўрсатилади.


62. Комиссиянинг қўшимча далолатномаси олинган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмайдиган муддатда Марказ қуйидагилар тўғрисида қарор қабул қилади:

а) инспекция назоратининг натижалари ижобий бўлганда - сертификатнинг амал қилишини тасдиқлаш тўғрисида. Жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматларига нисбатан қарорда таснифлаш тизимига биноан амалдаги тоифасини тасдиқлаш ёки ўзгариши тўғрисида кўрсатиб ўтилиши мумкин;

б) инспекция назоратининг натижалари салбий бўлганда - сертификатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида.

Бунда инспекция назоратининг далолатномасида илгари кўрсатиб ўтилмаган янги номувофиқликлар бўйича сертификат амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин эмас.


63. Тўхтатиб туриш тўғрисида қарорда кўрсатиб ўтилган муддат тугагач Марказга келиб тушган сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлган номувофиқликларнинг бартараф этилганлиги тўғрисидаги ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.


64. Қуйидаги ҳолатларда ҳам сертификатнинг амал қилиши тугатилади:

а) сертификатнинг амал қилиш муддати тугаганда;

б) сертификатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида сертификат эгасининг аризаси бўйича;

в) сертификат эгасидан фаолиятни тугатиш ёки тўхтатиш тўғрисидаги ариза бўйича - фаолиятни тугатиш ёки тўхтатиш кунидан бошлаб;

г) сертификат эгасини тугатиш ёки унинг фаолиятини тўхтатиш тўғрисида назорат ёки рўйхатга олиш органларидан олинган ахборот бўйича - сертификат эгаси томонидан тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб;

д) сертификат эгаси қайта ташкил этилганда - қайта ташкил этиш кунидан бошлаб, агар сертификат эгаси бундай қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўттиз кун давомида сертификатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза билан Марказга мурожаат қилган тақдирда, мазкур қайта ўзгартиришлар бундан мустасно;

е) сертификат эгасининг жойлашган жойи ёки сертификатда кўрсатиб ўтилган хизматларни кўрсатиш жойи ўзгарганда, агар сертификат эгаси тегишли қарор қабул қилиш кунидан бошлаб ўттиз кун давомида Марказга сертификатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган бўлса, мазкур ҳолат бундан мустасно;

ж) жойлаштириш воситалари томонидан, шу жумладан халқаро бронлаштириш майдонларида мувофиқлик белгисидан (юлдузлар) ноқонуний фойдаланганлик ҳолати аниқланганда;

з) ушбу Низомнинг 52-банди ва 58-бандининг "б" кичик бандига мувофиқ сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилмаган ҳолатларда - Марказ томонидан тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб.


65. Ушбу Низом 62-бандининг "б" кичик банди ва 64-бандининг "ж" кичик бандига мувофиқ сертификатининг амал қилиши тўхтатилган тадбиркорлик субъекти Марказнинг тугатиш тўғрисидаги қарори чиққан кундан бошлаб уч ой ўтгач сертификатлаштириш объектининг сертификатлаштирилиши ўтказилиши тўғрисида ариза билан Марказга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


66. Сертификатнинг амал қилиши тугатилишитўғрисидаги қарор у қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни давомида сертификат эгасига юборилади.


67. Режали инспекция назорати ўтказиш бўйича ишларга ҳақ тўлаш битимда белгиланган тартибда амалга оширилади. Инспекция назоратининг нархи ушбу Низомнинг 5-иловасига биноан тўловлар миқдорини эътиборга олган ҳолда ҳисобланади.


68. Сертификат қуйидаги далиллар аниқланган ҳолатларда суд қарори бўйича бекор қилиниши мумкин:

а) сертификат сохта ҳужжатлардан фойдаланиб олинганда;

б) Марказнинг сертификат бериш тўғрисидаги қарори ноқонуний деб топилганда.

Сертификатни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганда сертификат Сертификатлаштириш миллий тизимининг Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб бекор қилинган ҳисобланади.


69. Тадбиркорлик субъектининг сертификати ушбу Низом 68-бандининг "а" кичик бандига мувофиқ бекор қилинган бўлса, у бекор қилиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб олти ой ўтгач сертификатлаштириш объектининг сертификатлаштирилишини ўтказиш тўғрисида ариза билан Марказга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


70. Сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор киритилган кундан бошлаб сертификат эгаси туроператорлик, жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматлари кўрсатиш учун янги шартномалар тузишни тўхтатиб туриши ва Марказ томонидан белгиланган муддатда номувофиқликларни бартараф этиш чораларини кўриши лозим.


71. Сертификатнинг амал қилишини тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарор келиб тушган кундан бошлаб сертификатининг амал қилиши тўхтатилган ёки сертификати бекор қилинган тадбиркорлик субъекти мавжуд шартномалар бўйича туроператорлик, жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматлари кўрсатишни ва янги шартномалар тузишни тўхтатиши керак.


72. Сертификат амал қилишининг тўхтатиб турилиши ва тугатилиши сертификат, мувофиқлик белгиси ва жойлаштириш воситаси, тоғ чанғиси трассалари ва пляжларнинг тоифасини қўллаш ҳуқуқини тўхтатиб туради ёки тугатади.

Тадбиркорлик субъекти сертификатининг амал қилиши тўхтатиб турилган, тугатилган ёки сертификати бекор қилинган бўлса, у ўзининг сертификатлаштирилган хизмати (сертификати) борлиги тўғрисида маълум қилиш ҳуқуқига эга эмас.



4-БОБ. ЯШИРИН БАҲОЛАШ


73. Туристик хизматларни кўрсатиш жараёнини ва ундан туристларнинг қониқишини мониторинг қилиш мақсадида Марказ "сирли меҳмон" тайинлаши мумкин ва унинг иштирокида туристик хизматларни яширин баҳолашни ўтказади.


74. "Яширин баҳолаш" қўйидаги ҳолатларда ўтказилади:

а) туристларни туристик хизматлар объектлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатидан қониқиши тўғрисидаги сўровномалар натижалари бўйича;

б) туристик хизматлар кўрсатувчи объектларда ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш сифатини мониторинг қилиш ва/ёки бошқаришни баҳолаш тизими томонидан аниқланадиган ташриф буюрувчиларнинг сўровномалари натижалари рейтинги паст бўлганда;

в) туристик хизмат объектининг яширин баҳолашни ўтказиш тўғрисидаги аризасига биноан.

Яширин баҳолашни ўтказиш муддати беш иш кунидан ошмаслиги лозим.


75. Яширин баҳолашни ўтказиш бўйича барча харажатлар, 74-банднинг "в" кичик бандидан ташқари, Марказ томонидан молиялаштирилади.

Ушбу Низомнинг 74-банди "в" кичик бандида кўрсатилган ҳолларда яширин баҳолаш тўлов киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат асосида ўтказилади. Бунда тўлов миқдори яширин баҳолаш объекти томонидан тўловни амалга ошириш кунида сертификатлаштиришни ўтказиш учун тўлов суммасининг 30 фоизи миқдорда белгиланади.

Юқоридагилардан ташқари ариза берувчи хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бевосита кўрилган ҳақиқий қўшимча харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида қоплайди.


76. Яширин баҳолашни ўтказиш учун Марказ раҳбарининг буйруғи билан "сирли меҳмон" тайинланади, баҳолаш ўтказиш муддати тасдиқланади.

"Сирли меҳмон" сифатида Марказ ходимлари орасидан тайинланган ходимлар ёки бошқа шахслар жалб қилиниши мумкин.

Марказ ходимлари орасидан тайинланган "сирли меҳмон" ушбу сертификатлаштирилган объектни мувофиқлигини баҳолашда иштирок этмаган бўлиши керак.


77. Яширин баҳолаш сертификат эгасини хабардор қилмасдан, унинг фаолиятига аралашмасдан, бевосита туристик хизматлар объектининг жойлашган жойида амалга оширилади.

Бунда "сирли меҳмон" туристик хизматлар объекти ходимларининг ташқи кўриниши ва ўзини тутишини, объектининг умумий ҳолати ва зарур жиҳозлар билан таъминланганлигини ҳамда хизмат кўрсатиш тезлиги ва сифатини баҳолайди.


78. Яширин баҳолаш давомида ушбу Низомнинг 12-иловасига мувофиқ шакл бўйича туристик хизматлар объектини яширин баҳолаш сўровномаси (анкета) тўлдирилади.


79. Яширин баҳолаш натижалари бўйича Марказ уч иш куни мобайнида сўровномани таҳлил қилади ва туристик хизматлар объектига тегишли тавсиялар беради ҳамда аниқланган камчиликлар юзасидан чора-тадбирлар кўриш учун яширин баҳолаш натижалари тўғрисида хабардор қилади.

Яширин баҳолаш натижалари бўйича Марказ томонидан туристик хизматлар объектига нисбатан бирон-бир чора кўрилишига йўл қўйилмайди.

Яширин баҳолаш натижаларидан инспекция назорати давомида фойдаланилиши мумкин.



5-БОБ. СЕРТИФИКАТНИ ҚАЙТА

РАСМИЙЛАШТИРИШ, УНИНГ

ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ


80. Марказ томонидан сертификатни қайта расмийлаштириш қуйидаги ҳолатларда битим асосида амалга оширилади:

а) сертификатлаштириш аризасида кўрсатиб ўтилган сертификат эгасининг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ёки хизмат кўрсатиш жойи ўзгаргани тўғрисида ариза билан сертификат эгасининг мурожаатида, лекин ушбу ариза ҳақиқий ўзгаришлар бошланишидан кейин ўттиз кун давомида Марказга тақдим қилинган бўлиши шарт;

б) сертификат эгасининг уни қайта ташкил этиш тўғрисидаги ариза билан мурожаатида, лекин ушбу ариза қарор қабул қилинган ва қайта ташкил этилгандан кейин ўттиз кун давомида Марказга тақдим қилинган бўлиши шарт;

в) инспекция назорати натижалари бўйича сертификатлаштириш объектларининг тоифасини, турини ва/ёки хилини ўзгартиришда;

г) сертификат эгаси томонидан туристик хизматлар рўйхатининг қисқаришида.


81. Ушбу Низом 80-бандининг "а", "б" ва "г" кичик бандларида кўрсатиб ўтилган ҳолатларда Марказ ариза келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни давомида сертификат эгасининг аризаси асосида ушбу сертификатни қайта расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилади, ушбу аризага қуйидагилар илова қилиниши керак:

аввал берилган сертификатнинг асл нусхаси;

қайта расмийлаштириш заруратини тасдиқловчи ҳужжатларнинг сертификат эгасининг имзоси билан тасдиқланган нусхалари;

ушбу Низомнинг 5-иловасига биноан миқдорда сертификатни қайта расмийлаштириш учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.


82. Ушбу Низом 80-бандининг "в" ва "г" кичик бандларида кўрсатиб ўтилган ҳолатда қарор қабул қилган кундан бошлаб уч иш куни давомида сертификатни қайта расмийлаштириш бепул амалга оширилади.


83. Қабул қилинган қарор унинг қабул қилинган кунидан бошлаб уч иш кунидан кеч бўлмаган вақтда сертификат эгасига юборилади, шундан сўнг Марказ қайта расмийлаштирилган сертификатни унинг эгасига беради.


84. Қайта расмийлаштирилган сертификатнинг амал қилиш муддати аввал унинг эгасига берилган сертификатнинг амал қилиш муддатига мувофиқ бўлади.


85. Сертификат эгасининг хоҳишига кўра Марказ у билан қайта расмийлаштирилган сертификатнинг амал қилиш муддати юзасидан янги битим тузади.


86. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолатга келган сертификат ўрнига Марказ сертификат эгасининг тегишли аризасига биноан, ариза олинган кундан бошлаб беш кун давомида унинг дубликатини беради.

Ариза билан ушбу Низомнинг 5-иловасига биноан миқдорда сертификат дубликатини бериш учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат бирга тақдим этилган шарт бўйича, битим асосида сертификатнинг дубликати берилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


87. Сертификат эгалари ва ариза берувчилар томонидан тақдим этилган аризалар ва уларга илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларда кўрсатиб ўтилган ахборотларнинг ишончлилигига уларнинг ўзлари жавобгар бўладилар.


88. Марказ белгиланган тартибда сертификат бериш тўғрисида ва беришни рад қилиш, сертификат амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки сертификатларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар ҳисобини юритади.


89. Берилган ва қайта расмийлаштирилган сертификатлар, амал қилиш муддати тўхтатилган сертификатлар, бекор қилинган сертификатлар тўғрисидаги маълумот ҳар ойда Сертификатлаштириш миллий тизимининг Давлат реестрини юритиш учун "Ўзстандарт" агентлигига электрон шаклда тақдим этилади.

Амал қилиш муддати тўхтатилган сертификатлар ва бекор қилинган сертификатлар тўғрисидаги ахборот тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда Марказ томонидан давлат солиқ хизмати органларига ва сертификатлаштириш объектининг жойлашган жойи бўйича ички ишлар органига юборилади ҳамда ушбу маълумот оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


90. Ариза берувчи ёки сертификат эгаси Марказнинг қароридан рози бўлмаган ҳолатларда апелляция билан "Ўзстандарт" агентлигига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. "Ўзстандарт" агентлигининг қарори юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.


91. Марказ ариза берувчининг (сертификат эгасининг) ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ўзи тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.


92. Марказ ва ариза берувчилар ҳамда сертификат эгалари ўртасида ҳужжат айланиши (ариза, ҳужжатлар ва маълумотлар, қарорлар, билдириш хатлари, ариза ва шу кабиларни бериш ва юбориш) қоғозли манбада ёки электрон шаклда амалга оширилади. Ариза, ҳужжатлар ва маълумотлар сифати сертификатлаштириш мақсадлари учун зарур бўлган ахборотни аниқлашга имкон бериши керак. Марказга келиб тушган ҳужжатлар ва маълумотлар сертификатлаштириш ёки инспекция назорати жараёнида уларнинг асл нусхалари билан солиштирилади.


93. Амал қилиши тугатилганва бекор қилинган сертификатлар Марказ томонидан тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир йил ўтгач белгиланган тартибда йўқ қилиниши лозим, бу тўғрида қуйидаги асосий маълумотлар акс эттириладиган махсус журналда қайд амалга оширилади:

а) қарорнинг рақами ва санаси;

б) сертификат эгасининг номи;

в) кўрсатиладиган хизмат номи;

г) бланканинг босмахона рақами ва Сертификатлаштириш миллий тизимининг Давлат реестри бўйича рақами;

д) йўқ қилиш санаси.


94. Сертификатлаштириш ва инспекция назоратини ўтказиш билан боғлиқ бўлган Марказнинг ҳужжатлари сертификат берилган кундан бошлаб беш йил ўтгач белгиланган тартибда йўқ қилиниши лозим.


95. Ариза берувчилар ва сертификат эгалари Марказга ваколатланган назорат органларининг (ёнғин ва санитария-гигиена хавфсизлиги ва лифт жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш, экологик талабларга мувофиқлиги ва экологик экспертиза объектини реализация қилиш мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини тўғрисида давлат экологик экспертизаси, тоғ кўчкилари хавфи бўйича ва осма канат йўлини хавфсиз эксплуатация қилиш) хулосаларини тақдим этишлари мумкин, уларда сертификатлаштириш объектларининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги юзасидан ушбу органлар томонидан ўтказилган тўлиқ бўлмаган текширув акс эттирилган бўлади. Аниқланган далиллар тўғрисида Марказ Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига хабар беради.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ваколатланган назорат органлари (ёнғин ва санитария-гигиена хавфсизлиги, лифт жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш, экологик талабларга мувофиқлиги ва экологик экспертиза объектини реализация қилиш мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини тўғрисида давлат экологик экспертизаси, тоғ кўчкилари хавфи бўйича ва осма канат йўлини хавфсиз эксплуатация қилиш) бўлган тегишли вазирлик ва идораларга тақдимнома юборади.


96. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Сертификатга эга бўлмасдан туроператор, жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматлари кўрсатадиган, сертификатлаштириш талабларини бузган ёки сохта ҳужжатлардан фойдаланган тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Туристик хизматларни стандартлаштириш бўйича

норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини

тасдиқлаш учун сертификатлаштириш

СХЕМАСИ

     

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари


Ариза берувчи

Ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатларни тайёрлайди ва почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда "Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази" ДУКга (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) сертификатлаштириш учун ариза беради.

Ариза берувчининг хоҳшига кўра



Марказ

Аризани кўриб чиқади ва сертификатлаштиришни ўтказиш ёки сертификатлаштириш ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

3 иш куни давомида



Марказ

Ариза берувчига сертификатлаштириш ўтказиш тўғрисида шартномани илова қилиб сертификатлаштириш ўтказиш тўғрисида ёки рад этиш сабаблари кўрсатиб ўтилган сертификатлаштириш ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарорни юборади.

2 иш куни давомида



Ариза

берувчи

Марказнинг банк ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш йўли билан сертификатлаштириш тўғрисидаги шартнома бўйича ҳақ тўлашни амалга оширади.

30 кун давомида



Марказ

Комиссия таркиби ва сертификатлаштириш дастурини тасдиқлайди.

3 иш куни давомида




Марказ

Тақдим қилинган ариза, ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларни норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини таҳлил қилади. Хулосани расмийлаштиради ва уни ариза берувчига юборади.

15 иш куни давомида



Марказ

Комиссия сертификатлаштириш объектини норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолайди, баҳолаш далолатномасини расмийлаштиради ва баҳолаш далолатномасини Марказга тақдим қилади.

7 иш кунидан кўп эмас



Марказ


Сертификат бериш ёки сертификат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

3 иш куни давомида



Ариза

берувчи

Сертификат бериш рад этилганда номувофиқликларни бартараф этади. Номувофиқликларни бартараф этилганини тасдиқловчи барча ҳужжатлар билан уларни бартараф этиш тўғрисидаги аризани тақдим этади.

30 кун давомида




Марказ

Сертификат беришни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар ариза берувчи томонидан ўз вақтида бартараф этилганда - қайта баҳолашни амалга оширади.

3 иш кунидан кўп эмас




Марказ

Сертификат бериш ёки сертификат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2 иш куни давомида




Марказ


Ариза берувчига сертификат бериш (сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги битимни илова қилган ҳолда) ёки сертификат беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни юборади.

1 иш куни давомида



Ариза берувчи

Сертификат бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда - сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқини бериш тўғрисида битим тузади.

30 кун давомида




Марказ

Сертификатлаштириш миллий тизимининг Давлат реестрида сертификатни расмийлаштиради ва рўйхатдан ўтказади. Ариза берувчи вакилига сертификатни беради.

2 иш куни давомида




Низомга

2-ИЛОВА


"ТУРИЗМ ХИЗМАТЛАРИНИ

СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ МАРКАЗИ"

ДУК


Сертификатлаштириш учун ариза

1.

,

(юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага биноан ариза берувчининг тўлиқ номи)

манзил бўйича рўйхатдан ўтган

(манзил, телефон, факс, электрон почта)


,

тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтиш тўғрисида гувоҳнома:

,

(рўйхатдан ўтиш рақами, санаси, гувоҳнома берган орган номи)

шахс номидан,

(ариза берувчи раҳбарининг лавозими, Ф.И.О.)


манзил бўйича тақдим этиладиган

(вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами)


қуйида кўрсатилаётган:

а) туроператор:

(хизмат турлари: кириш туризми, чиқиш туризми, ички туризм, фаол туризм)

б) меҳмонхона:


(жойлаштириш воситасининг тури ва номи, номер ва жойлар миқдори)

в) тоғ чанғиси трассалари:


(трассанинг узунлиги (км) ва номи)

г) пляж:


(пляжнинг ўтказиш қуввати (инсон) ва номи)

(мулк мақоми тўғрисида ҳужжат/ижара шартномаси бўйича фойдаланилади)

хизматлари


(стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар)

_____________________________ да белгиланган талабларга мувофиқлигини маълум қилади ва стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларга ушбу хизматларни мувофиқлигини сертификатлаштиришни сўрайди;

жойлаштириш воситаси/тоғ чанғи трассаси/пляжнинг тоифаси аниқлансин


ҳа

йўқ


(сўралаётганининг тагига чизинг)

2. Сертификатлаштиришни ўтказишда иштирок этадиган ариза берувчининг жавобгар шахси

(лавозим, Ф.И.О., телефон, электрон почта)

3. Ариза берувчи сертификатлаштиришнинг қонунчилик томонидан белгиланган барча шартларини бажариши ва сертификатлаштириш ўтказиш бўйича барча харажатларни тўлаши лозим.


4. Аризага зарур ҳужжатлар ва маълумотлар ____ варақда илова қилинади.

(аризачи раҳбарининг лавозими, Ф.И.О.)

(шахсий имзо)

20___ йил ___ __________



(сана)






Низомга

3-ИЛОВА



Аризачининг ходимлари тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

N

Фамилия, исми, отасининг исми

Лавозим

Маълумоти (таълим муассаси номи, ихтисослиги, диплом рақами ва берилган санаси)

Туризм давлат қўмитасининг малака сертификати рақами ва берилган санаси

1

2

3

4

5













(аризачи раҳбарининг лавозими, Ф.И.О.)

(шахсий имзо)

20___ йил ___ __________


(сана)





Низомга

3а-ИЛОВА



Аризачининг ходимлари тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

N

Фамилия, исми, отасининг исми

Лавозим

Қутқарув хизматлари органида аттестациядан ўтиш далолатномаси рақами ва бериш санаси

1

2

3

4










(аризачи раҳбарининг лавозими, Ф.И.О.)

(шахсий имзо)

20___ йил ___ __________


(сана)





Низомга

4-ИЛОВА



Аризачи томонидан тузилган шартномалар

РЎЙХАТИ

N

Контрагент номи

Контрагент кўрсатадиган хизмат тури

Шартнома рақами ва санаси

Шартноманинг амал қилиш муддати

Хизмат кўрсатиш учун асос бўлувчи лицензиялар, рухсатномалар ва сертификатлар рақами, санаси ва амал қилиш муддати

1.

2.

3.

4.

5.

6.
















(аризачи раҳбарининг лавозими, Ф.И.О.)

(шахсий имзо)

20___ йил ___ __________



(сана)






Низомга

5-ИЛОВА



Сертификатлаштиришни ўтказиш учун

ТЎЛОВ МИҚДОРИ

N

Номи

Тўлов миқдори

ҲМда)

Туроператор хизматлари

1

Кириш (туристларни қабул қилиш) туризми

3,4

2

Чиқиш (туристларни юбориш) туризми

3,5

3

Ички туризм

3,3


Юқорида кўрсатиб ўтилган хизматларнинг биттадан ортиғини сертификатлаштиришда тўлов миқдори сертификатлаштиришнинг умумий суммасидан 35% га камаяди.

Меҳмонхона хизматлари

4

Сиғими 10 та жойгача бўлган жойлаштириш воситалари

2,7

5

Сиғими 25 та жойгача бўлган жойлаштириш воситалари

3,8

6

Сиғими 50 та жойгача бўлган жойлаштириш воситалари

6,0

7

Сиғими 100 та жойгача бўлган жойлаштириш воситалари

6,8

8

Сиғими 150 та жойгача бўлган жойлаштириш воситалари

10,7

9

Сиғими 200 та жойгача бўлган жойлаштириш воситалари

12,1

10

Сиғими 350 та ва ундан юқори жойгача бўлган жойлаштириш воситалари

13,6

Тоғ чанғиси трассаси хизматлари

11

Тоғ чанғиси трассаси хизматлари

9,2

Пляж хизматлари

12

Пляж хизматлари

9,2


Туристик индустрия объектларининг тоифасини аниқлаш ва уни бериш вақтида сертификатлаштириш бўйича хизматларга тўлов миқдори юқорида кўрсатиб ўтилганнинг 200% миқдорида белгиланади.


Санаторийлар, пансионлар ва яшаш учун жой билан таъминлаган ҳолда медицина хизмати кўрсатиш фаолиятни амалга оширувчи жойлаштириш воситаларида сертификатлаштириш бўйича хизматлар учун тўлов юқорида кўрсатиб ўтилган тўловларнинг 50% миқдорида белгиланади.


Инспекция назорати учун тўлов миқдори юқорида кўрсатиб ўтилган тўловнинг 50% миқдорида белгиланади.

13.

Сертификатни қайта расмийлаштириш

0,5

14.

Сертификат дубликатини бериш

0,5

  

Изоҳлар:


1. Сертификатлаштириш билан боғлиқ ишларни ўтказишда тўланадиган тўлов миқдорини ҳисоблаш учун сертификатлаштириш шартномаси расмийлаштирилган кунда белгиланган БҲМ (Базавий ҳисоблаш миқдори) қўлланади.


2. Сертификатлаштириш бўйича ишлар (хизматлар) нархи юқорида кўрсатиб ўтилган сертификатлаштириш бўйича ишларни бажариш учун тўлов миқдорини ушбу Низомнинг 5б-иловасида кўрсатилган тегишли коэффициентга кўпайтириш орқали аниқланади.


3. Инспекция назоратини ўтказишда тўланадиган тўлов миқдорини ҳисоблаш учун инспекция назоратига тўлов тўланган кунда белгиланган БҲМ (Базавий ҳисоблаш миқдори) қўлланади.






Низомга

5а-ИЛОВА



Сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллаш учун

ТЎЛОВ МИҚДОРЛАРИ


N

Сертификатлаштирилган хизматлар кўрсатишдан уч йилда тушган даромаднинг прогноз қилинган ҳажми (ҚҚСсиз)

Мувофиқлик белгисини қўллаш учун тўлов

(даромаднинг прогноз қилинган ҳар бир 10 млн. сўмига)

1

10 000 млн. сўмдан кўп эмас

Базавий ҳисоблаш миқдорининг

5 фоизи миқдори

2

10 000 млн. сўмдан юқори

Базавий ҳисоблаш миқдорининг

2,5 фоизи миқдори

Изоҳлар:


1. Тўланадиган тўлов миқдорини ҳисоблаш учун битим расмийлаштирилган кунда белгиланган БҲМ (Базавий ҳисоблаш миқдори) қўлланади.


2. Раҳбарлик функциялари ва бухгалтерлик ҳисоби функцияларини амалга оширувчи шахсларнинг ҳамда режа бўлими (штат жадвалида бўлганда) бошлиғининг имзолари қўйилган аризачининг ёзма декларацияси сертификатлаштирилган хизматлар кўрсатишдан уч йилда тушган даромаднинг прогноз қилинган ҳажмининг тасдиғи ҳисобланади.


3. Сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллаш учун тўлов миқдори юқорида кўрсатиб ўтилган тўловни ушбу Низомнинг 5б-иловасида кўрсатилган тегишли коэффициентга кўпайтириш йўли орқали аниқланади.






Низомга

5б-ИЛОВА



Республиканинг ҳудудларида сертификат ва мувофиқлик

белгисини қўллаш учун тўловларга доир

КОЭФФИЦИЕНТЛАР

Т/р

Минтақа

Шаҳар ва туман марказлари

Қишлоқ аҳоли пунктлари

1

Қорақалпоғистон Республикаси

0,7

0,7

2

Андижон вилояти

1,1

0,7

3

Жиззах вилояти

1,1

0,7

4

Қашқадарё вилояти

1,2

0,8

5

Наманган вилояти

1,1

0,7

6

Навоий вилояти

1

0,7

7

Сурхандарё вилояти

0,9

0,6

8

Сирдарё вилояти

0,7

0,7

9

Тошкент вилояти

1,3

1,3

10

Фарғона вилояти

1,2

0,7

11

Самарқанд вилояти

1,6

0,7

12

Бухоро вилояти

1,5

0,7

13

Хоразм вилояти

1,2

0,7

14

Тошкент ш.

1,8

-




Низомга

6-ИЛОВА



Сертификатлаштириш объектининг

номувофиқлиги тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА


Аризачи/сертификат эгасининг номи:

N ___

Аризачи /сертификат эгаси бўлинмасининг номи:

Сертификатлаштириш объектига талаблар белгилайдиган норматив ҳужжат рақами:

Норматив ҳужжат бандлари:

Сифат бўйича эксперт-аудитор:

Аризачи/сертификат эгасининг масъул шахси:

Сифат бўйича эксперт-аудитор томонидан аниқланган номувофиқликлар:


1. ____________________________________________________________________


2. ____________________________________________________________________

…………………………………………………………………………………………………..



Сифат бўйича эксперт-аудитор имзоси:                                                                        Сана:

Аниқланган номувофиқликларга қўшиламан

(аризачи/сертификат эгасининг масъул шахси)


Имзо                                                                 Сана:

Ҳисоботга қўшилмайман

(аризачи/сертификат эгасининг масъул шахси)


Имзо                                            Сана:

Ёзма тушунтириш илова қилинади

Аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш бўйича аризачи/сертификат эгасининг чора-тадбирлари:

1. ____________________________________________________________________

2. ____________________________________________________________________

…………………………………………………………………………………………………..


Аризачи/сертификат эгасининг масъул шахсининг имзоси:                                         Сана:

Чора-тадбирга қўшиламан    Чора-тадбирга қўшилмайман



Сифат бўйича эксперт-аудитор имзоси:                                                                             Сана:

Номувофиқликларни бартараф этиш тўғрисида сифат бўйича эксперт-аудиторнинг қайдлари:


1. ____________________________________________________________________


2. ____________________________________________________________________

…………………………………………………………………………………………………..


Сифат бўйича эксперт-аудитор имзоси:                                                                             Сана:




Низомга

7-ИЛОВА



Жойлаштириш воситасини таснифлаш

БАЁННОМАСИ

(сертификатлаштириш объектининг номи)

  

Т/р

Норматив ҳужжат талаблари

Таснифлаш тизими

Мувофиқлик тўғрисида қайд


**

***

****

*****

1

2

3

4

5

6

7

8















Комиссия раиси:



(шахсий имзо)

(Ф.И.О.)


Комиссия аъзолари:



(шахсий имзо)

(Ф.И.О.)


Баҳолаш аризачи/сертификат эгасининг масъул шахси иштирокида амалга оширилди:

(лавозим, Ф.И.О.)

(шахсий имзо)

20___ йил ___ __________



(сана)






Низомга

8-ИЛОВА



Тоғ чанғиси трассаларини таснифлаш

БАЁННОМАСИ

(сертификатлаштириш объектининг номи)

Т/р

Норматив ҳужжат талаблари

Таснифлаш тизими

Мувофиқлик тўғрисида қайд

яшил

кўк

қизил

қора

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.













Комиссия раиси:



(шахсий имзо)

(Ф.И.О.)


Комиссия аъзолари:



(шахсий имзо)

(Ф.И.О.)


Баҳолаш аризачи/сертификат эгасининг масъул шахси иштирокида амалга оширилди:

(лавозим, Ф.И.О.)

(шахсий имзо)

20___ йил ___ __________



(сана)






Низомга

9-ИЛОВА



Пляжларини таснифлаш

БАЁННОМАСИ

(сертификатлаштириш объектининг номи)

Т/р

Норматив ҳужжат талаблари

Таснифлаш тизими

Мувофиқлик тўғрисида қайд

I тоифа

(кўк байроқ)

II тоифа

(яшил байроқ)

III тоифа

(сариқ байроқ)

1.

2.

3.

4.

5.

6.











Комиссия раиси:



(шахсий имзо)

(Ф.И.О.)


Комиссия аъзолари:



(шахсий имзо)

(Ф.И.О.)


Баҳолаш аризачи/сертификат эгасининг масъул шахси иштирокида амалга оширилди:

(лавозим, Ф.И.О.)

(шахсий имзо)

20___ йил ___ __________



(сана)






Низомга

10-ИЛОВА



Сертификатлаштириш объектини баҳолаш

БАЁННОМАСИ

(сертификатлаштириш объектининг номи)

Т/р

Норматив ҳужжатлар талаблари

Норматив ҳужжатларнинг белгиланиши ва банди

Ҳақиқий ҳолати

Мувофиқлик тўғрисида қайд

1

2

3

4

5









Комиссия раиси:



(шахсий имзо)

(Ф.И.О.)


Комиссия аъзолари:



(шахсий имзо)

(Ф.И.О.)


Баҳолаш аризачи/сертификат эгасининг масъул шахси иштирокида амалга оширилди:

(лавозим, Ф.И.О.)

(шахсий имзо)

20___ йил ___ __________



(сана)






Низомга

11-ИЛОВА



Сертификатлаштириш объектини

баҳолаш/инспекция назоратининг

___ - сон ДАЛОЛАТНОМАСИ

20___ йил ___ __________


______________ ш.


"Туризм хизматларини сертификатлаш маркази" ДУК раҳбарининг

20__ й. "__" ___________ даги буйруғига мувофиқ, таркибида комиссия

         

раиси

ва комиссия аъзолари

бўлган комиссия


(Ф.И.О., лавозими)


(Ф.И.О., лавозими)


20__ й. "___" _______ дан 20___ й."___" _________ гача аризачи/сертификат

эгасининг масъул шахси


(лавозим, Ф.И.О.И., телефон, электрон почта)

иштирокида

талабларига


(стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар)


нинг

(сертификатлаштириш объектининг номи ва манзили)


мувофиқлигига сертификатлаштириш/инспекция назоратини ўтказиш мақсадида

(аризачи/сертификат эгасининг номи ва манзили)

аризачи/сертификат эгаси томонидан кўрсатиладиган туроператор/меҳмонхона/тоғ чанғиси трассаси/пляж хизматларини баҳолади.

Баҳолаш вақтида:

белгиланди.

Комиссия тавсияси:

.

Комиссия хулосаси:

.

Иловалар:

.

(баҳолаш далолатномалари, номувофиқлик далолатномалари ва инспекция назоратида - сертификат)

Комиссия раиси:



(шахсий имзо)

(Ф.И.О.)


Комиссия аъзолари:



(шахсий имзо)

(Ф.И.О.)


Далолатнома билан танишдим ва битта экземплярини олдим:

(аризачи раҳбари/сертификат эгасининг лавозими, Ф.И.О.)

(шахсий имзо)

20___ й.___ __________ (сана)






Низомга

12-ИЛОВА



"Яширин баҳолаш"

СЎРОВНОМАСИ

(сертификатлаштириш объектининг номи)

N

Норматив ҳужжатлар талаблари

Норматив ҳужжатларнинг белгиланиши ва банди

Ҳақиқий ҳолати

Мувофиқлик тўғрисида қайд

1

2

3

4

5













Яширин меҳмон:



(шахсий имзо)

(Ф.И.О.)





Низомга

13-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

сертификатлаштириш миллий тизими


Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


"Туризм хизматларини сертификатлаш маркази" ДУК


МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТИ

(мувофиқлик белгиси)

Сертификатлаштириш миллий тизимининг

Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш

N:__________________________

рўйхатга олиш санаси:___________________

___________________ гача амал қилади

манзилда жойлашган,

томонидан кўрсатилаётган

(сертификат эгасининг номи ва манзили)


туроператор хизматларининг

да белгиланган


(стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар)


талабларга мувофиқлигини тасдиқлайди.

Сертификат:

га тааллуқли.


(кириш, чиқиш ва ички туризм)


Қўшимча маълумотлар

Сертификат

асосида берилган.


(марказ қарорининг рақами ва санаси)


Марказ директори



(шахсий имзо)

(Ф.И.О.)


М.Ў.






Низомга

14-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

сертификатлаштириш миллий тизими


Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


"Туризм хизматларини сертификатлаш маркази" ДУК


МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТИ

(мувофиқлик белгиси)

Сертификатлаштириш миллий тизимининг

Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш

N:_________________________

рўйхатга олиш санаси:_________________

___________________ гача амал қилади

манзилда жойлашган,

(сертификат эгасининг номи ва манзили)


(сертификатлаштириш объектининг номи ва тури)

томонидан кўрсатилаётган

жойлаштириш воситаси/тоғ чанғиси трассаси/пляж хизматлари

да белгиланган

(стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар)


талабларга мувофиқлигини тасдиқлайди.

Жойлаштириш воситаси/тоғ чанғиси трассаси/пляжга


тоифаси берилди.

Сертификат:

га тааллуқли.


(номерлар ва жойлар сони/узунлик (км)/ўтказиш қуввати)


Қўшимча маълумотлар

Сертификат

асосида берилган.


(марказ қарорининг рақами ва санаси)


Марказ директори



(шахсий имзо)

(Ф.И.О.)


М.Ў.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 июль