язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Туризм, меҳмонхона хўжалиги/ Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.07.2020 й. 433-сон қарорига 1-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июлдаги

433-сон қарорига

1-ИЛОВА



Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом туризм фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. Тадбиркорлик субъектлари туризм фаолиятини фақат белгиланган тартибда тегишли лицензияни олгандан кейингина амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Экскурсия фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларга - туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш талаб этилмайди.

Туризм фаолиятиини лицензиялаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


туроператорлик фаолияти - юридик шахс томонидан туризм маҳсулотини шакллантириш, тарғиб этиш ва реализация қилиш бўйича туризм фаолияти;


турагентлик фаолияти - туризм маҳсулотини тарғиб этиш ва реализация қилиш юзасидан юридик ёки жисмоний шахс томонидан амалга ошириладиган туризм фаолияти;


экскурсия фаолияти - йигирма тўрт соатдан ошмайдиган ва жойлаштиришга (тунаб қолишга) доир хизматлар кўрсатишни назарда тутмайдиган, маданий мерос объектлари, диққатга сазовор жойлар ва бошқа объектлар билан таништириш мақсадида олдиндан тузилган йўналишлар бўйича экскурсия етакчиси ҳамроҳлигида экскурсиялар ташкил этишга доир туристик фаолиятнинг элементи;


лицензияловчи орган - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари;


лицензия талабгори - Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтган, туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олиш мақсадида ариза билан мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахс.


4. Лицензия қуйидаги туризм фаолияти турларига берилади:

а) туроператорлик;

б) турагентлик.


5. Лицензияловчи орган қуйидаги учта йўналиш бўйича лицензиялар беради:

ички туризм - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи жисмоний шахсларга туризм хизматларини кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туроператорлик ва турагентлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун;

чиқиш туризми - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи жисмоний шахсларга юридик шахслар томонидан туризм хизматларини кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикасидан ташқарида туроператорлик ва турагентлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун;

кириш туризми - Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшовчи жисмоний шахсларга туризм хизматларини кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туроператорлик ва турагентлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун.


6. Туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда намунавий (оддий) лицензиялар берилади.


7. Туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия муддати чекланмасдан берилади.


8. Давлат хизматлари белгиланган Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан кўрсатилади.

Давлат хизматлари марказлари ва лицензияловчи орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.



2-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


9. Туроператорлар фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялаш талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:

а) туризм тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилиш;

б) юридик шахс штатида "туризм" йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган ёки малака сертификатига эга бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлиши;

в) юридик шахс ходимлари (гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар) уч йилда камида бир марта белгиланган тартибда малака сертификати олиши;

д) "чиқиш туризми" йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талабгорларига 15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хавфсиз туризм жамғармасига заҳира қилиши;

е) туризм хизматларининг мувофиқлик сертификати билан тасдиқланган туристлар ва экскурсиячиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфсизликни таъминлаш бўйича тизимнинг мавжудлиги;

ж) туризм маҳсулоти буюртмачиси билан, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг туризм хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига жавоб берадиган электрон тижорат шартномаси тузилганидан кейин туризм хизматларини тақдим этиш;

з) ҳар бир туристга ва экскурсантга туристик саёҳат вақтида Ўзбекистон Республикасига ҳамда чет давлатларга кириш, улардан чиқиш ва уларда бўлишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборотни етказиш;

и) мижозга лицензиатнинг иш режими, унинг жойлашган жойи (почта манзили), тегишли лицензия, туризм хизматлари сертификатининг мавжудлиги, туризм фаолиятининг аниқ йўналишлари учун масъул бўлган лицензиатнинг мутахассислари фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисида тўлиқ ва батафсил маълумот бериш, жумладан, ушбу кўрсатилган маълумотларни ўзининг халқаро интернет тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштириш;

к) лицензиат камида икки чет тилидаги, электрон тўловлар, брон қилишлар, "ички туризм", "чиқиш туризми" ва "кириш туризми" йўналиши бўйича эквайринг хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши (ушбу талабнинг чет тиллари бўйича қисми "ички туризм" йўналишидаги лицензиатларга тааллуқли эмас);

л) туроператорларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлиги;

м) фаолиятни фақат лицензияда кўрсатилган йўналиш(лар) бўйича амалга ошириш.


10. Турагентлар фаолиятини лицензиялаш талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:

а) туризм тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилиш;

б) туризм фаолиятининг "чиқиш туризми" йўналишида фақат юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириш;

в) "чиқиш туризми" йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талабгорларига 15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хавфсиз туризм жамғармасига заҳира қилиши;

г) туроператор билан шартнома тузилгандан сўнг туроператорлар томонидан яратилган туризм маҳсулотини тарғиб ва реализация қилиш;

д) ҳар бир туристга ва экскурсантга туристик саёҳат вақтида Ўзбекистон Республикасига ҳамда чет давлатларга кириш, улардан чиқиш ва уларда бўлишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборотни етказиш;

е) лицензиат камида икки чет тилидаги, электрон тўловлар, брон қилишлар, "ички туризм", "чиқиш туризми" ва "кириш туризми" йўналиши бўйича эквайринг хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши (ушбу талабнинг чет тиллари бўйича қисми "ички туризм" йўналишидаги лицензиатларга тааллуқли эмас);

ж) мижозга лицензиатнинг иш режими, унинг жойлашган жойи (почта манзили), тегишли лицензия, лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисида тўлиқ ва батафсил маълумот бериш, жумладан, ушбу кўрсатилган маълумотларни ўзининг халқаро интернет тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштириш.



3-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ЗАРУР

БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


11. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун (кейинги ўринларда - Ягона портал) рўйхатдан ўтади.

Лицензия олиш учун лицензия талабгори Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал орқали лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:


а) туроператорлик фаолиятини амалга ошириш учун:

лицензия талабгорининг номи ва юридик шакли кўрсатилган ҳолда лицензия олиш учун ариза;

ушбу Низом 9-бандининг "к" кичик бандида кўрсатилган шартлар бажарилгани тўғрисида маълумотлар;

ушбу Низом 9-бандининг "б", "д", "е" ва "л" кичик бандларида кўрсатилган талабларнинг бажарилганини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;

раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, паспорт маълумотлари, уй манзили, маълумоти, алоқа телефонлари кўрсатилган маълумотлар;


б) турагентлик фаолиятини амалга ошириш учун:

лицензия талабгорининг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган ҳолда лицензия олиш учун ариза;

ушбу Низом 10-бандининг "ж" кичик бандида кўрсатилган шартлар бажарилгани тўғрисида маълумотлар;

ушбу Низом 10-бандининг "б" ва "в" кичик бандларида кўрсатилган талабларнинг бажарилганини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари ("чиқиш туризми" фаолиятини амалга ошириш учун);

фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, паспорт маълумотлари, уй манзили, маълумоти, алоқа телефонлари кўрсатилган маълумотлар.


12. Лицензияловчи орган лицензияни бериш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни бошқа ваколатли органларда белгиланган тартибда, ўзаро алоқа орқали, шу жумладан электрон кўринишда, мустақил равишда олади.


13. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Ариза тўлдирилгандан сўнг, лицензия талабгори маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани ўз электрон рақамли имзоси (ЭРИ) билан тасдиқлайди.


14. Ўзи келиб мурожаат қилганда аризани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқлаши мумкин.

Ўзи келиб мурожаат қилганда Давлат хизматлари маркази ходими белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган давлат хизматининг паспортига мувофиқ аризани тўлдиришнинг тўлиқлигини текширади.

Аризани рўйхатдан ўтказгандан сўнг, Давлат хизматлари маркази ходими лицензия талабгорига ариза қабул қилинганлиги тўғрисида билдиришнома беради ёки талабноманинг рўйхатдан ўтказилган рақамини кўрсатган ҳолда унинг нусхасига тегишли белги қўяди.

Давлат хизматлари марказлари лицензия талабгорлари ЭРИни жойнинг ўзида олишлари учун барча зарур шароитларни таъминлашга мажбурдир.


15. Давлат хизматлари маркази ходими ўзи келиб мурожаат қилганда ариза олинган кунида аризада кўрсатилган маълумотларни махсус шаклда аниқ киритади, у Ягона портал орқали тегишли равишда лицензияловчи органга юборилади.


16. Лицензия талабгорининг жойлашган ерида бўлмаган Давлат хизматлари марказига мурожаат қилинган тақдирда, ариза Давлат хизматлари маркази томонидан тегишли лицензияловчи органга Ягона портал орқали юборилади.

Агар лицензия талабгори Давлат хизматлари марказига электрон ташувчи қурилмада ариза тақдим этса, Давлат хизматлари маркази ходими, зарур бўлганда, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш учун ажратилган Ягона портал орқали мурожаатни Давлат хизматлари марказига юборишда ёрдам беради.


17. Ягона портал орқали юборилган ариза автоматик равишда ноёб рўйхатга олиш рақами билан рўйхатдан ўтказилади.



4-БОБ. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ, ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


18. Ариза кўриб чиқилиши учун лицензия талабгори тўлов кунида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари миқдорида йиғим тўлайди.

Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.

Ягона портал орқали лицензия олиш учун мурожаат қилинганида ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.


19. Лицензия талабгори томонидан Ягона портал орқали лицензия олиш учун мурожаат қилинган тақдирда, аризани кўриб чиқиш учун йиғимнинг 10 фоизи миқдоридаги маблағ "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётни бошқариш маркази" давлат унитар корхонасининг ҳисобварағига, маблағларнинг қолган қисми лицензияловчи органнинг ҳисобварағига ўтказилади.

Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилинган тақдирда, аризаларни кўриб чиқиш учун тўланган йиғим суммасининг 20 фоизи миқдоридаги маблағлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобварағига ўтказилади.


20. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензияловчи орган томонидан ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган тегишлигига кўра барча зарур ҳужжатлар билан ариза олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда, тасдиқланган эксперт хулосаси асосида қабул қилинади.


21. Агар лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати давомида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, лицензия даъвогари кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда аризада кўрсатилган фаолият турини амалга оширишга ҳақлидир.

Лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг ёзма хабарномаси олингандан кейин беш иш куни ичида унга лицензия бериши шарт.


22. Лицензияловчи орган қабул қилган қарори тўғрисидаги билдиришномани Марказга ёки Ягона портал орқали тегишли қарор қабул қилинганидан кейин бир кун ичида уни лицензия талабгорига белгиланган тартибда йўналтириш (топшириш) учун юборади.


23. Билдиришномада:

лицензияни бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда банк ҳисоби реквизитлари ва лицензия бериш учун йиғим тўлаш муддати, лицензияловчи органнинг махсус ҳисоби реквизитлари бўлиши керак;

лицензияни бериш рад этилганда рад этиш сабаблари, асословчи қонун ҳужжатлари ҳамда лицензия талабгори ушбу сабабларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат (уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатга) кўрсатилган бўлиши керак.


24. Агар лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, лицензия талабгори рад этиш сабабларини бартараф қилишга ва ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун топширишга ҳақли бўлган муддат рад этиш сабабларини бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.


25. Лицензиат томонидан туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг олиниши лицензиат томонидан мазкур Низомда кўрсатилган лицензия талабларига риоя этиш мажбуриятига розилигини билдиради ҳамда мазкур розилик ўз-ўзидан лицензия битимига тенглаштирилади.


26. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой муддатда лицензияловчи органга лицензия берилиши учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи маълумотни тақдим этмаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.


27. Лицензия беришни рад этишга қуйидагилар асос бўлиши мумкин:

лицензия талабгорининг ҳужжатларни зарур тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши;

лицензия талабгори тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига номувофиқлиги.

Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган сабаблар билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.


28. Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш сабабларини белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ҳужжатлар лицензияловчи орган томонидан барча зарур ҳужжатлар билан ариза олинган кундан эътиборан беш иш кунидан ошмаган муддатда қайта кўриб чиқилади.

Лицензия талабгорининг аризасини такроран кўриб чиқиш учун ҳақ олинмайди.

Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарда илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

Лицензия талабгорининг лицензия беришни рад этиш сабабларини бартараф этиш тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар ушбу Низомнинг 3-бобида белгиланган тартибда тақдим этилади.



5-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА

РАСМИЙЛАШТИРИШ


29. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган тартибда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.

Ушбу банднинг биринчи-учинчи хатбошилари талабларини бузган ҳолда лицензияланувчи фаолиятни амалга оширганлик фаолиятни лицензиясиз амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.


30. Лицензияни қайта расмийлаштиришдан олдин лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган тегишли ўзгартиришларни лицензиялар реестрига киритади.

Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан лицензияни тиклаш тўғрисида ариза олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида амалга оширилади.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун тўланган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.

Ягона портал орқали лицензияни қайта расмийлаштириш учун мурожаат қилинганида ушбу банднинг тўртинчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Лицензия талабгори томонидан Ягона портал орқали лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берилган тақдирда, аризани кўриб чиқиш учун йиғимнинг 10 фоизи миқдоридаги маблағ "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётни бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисоб варағига ўтказилади.

Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, аризаларни кўриб чиқиш учун тўланган йиғим суммасининг 20 фоизи миқдоридаги маблағлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобига ўтказилади.



6-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


31. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.


32. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

туризм фаолияти субектларидан туризм тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини талаб қилиш;

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;

лицензия талаблари ва шартларига лицензиат томонидан риояэ тилиши юзасидан қисқа муддатли текширишларни жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида махсус ваколатли органнинг - Ўзбекистон Республикаси назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгашининг қарорига кўра қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказиш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш вақтида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида, лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қоида бузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

қонунда белгиланган ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва (ёки) судга мурожаа тқилиш;

лицензиясиз туризм фаолияти амалга оширилаётганлиги тўғрисида аниқланган фактлар ҳақидаги маълумотларни қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли органларга юбориш.


33. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи орган ходимлари томонидан икки нусха дадалолатном атузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.



7-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯНИ

БЕКОР ҚИЛИШ


34. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 24-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.

Лицензиянинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган лицензия талаб ва шартларини бир марта қўпол бузишга қуйидагилар киради:

мижозлар ёки чет эллик ҳамкорлар билан тузилган тегишли шартномасиз туризм хизматларини кўрсатиш;

туризм хизматлари сертификати билан тасдиқланган туристлар ва экскурсиячиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфсизликни таъминлаш тизимининг лицензиатда йўқлиги;

ўз фаолиятини амалга оширишда ушбу Низомнинг 9 ва 10-бандлари талабларига риоя қилмаслик.


35. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.

Лицензиянинг амал қилиши тўхтатилганда ва бекор қилинганда тўланган давлат божи қайтарилмайди.


36. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилган ва бекор қилинган тақдирда лицензиатнинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг махсус ҳисобида сақланган маблағлар 3 иш кунии чида лицензиатга қайтарилади.



8-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ


37. Лицензияловчи орган туризм фаолияти лицензиялари реестрини юритади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

а) лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар-ташкилотнинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами, ташкилий-ҳуқуқий шакли, ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми;

б) лицензия берилган сана ва реестр рақами;

в) туризм фаолияти йўналиши;

г) фаолиятнинг лицензияланадиган фаолият тури амалга ошириладиган манзил, алоқа телефони, факс рақамлари, электрон почта манзили ва бошқа контактлар;

д) лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асоси ва санаси;

е) лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилишнинг асоси ва санаси.


38. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.



9-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИЛГАНЛИГИ

УЧУН ДАВЛАТ БОЖИ


39. Туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берганлик учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган миқдорларда давлат божи ундирилади.


40. Давлат божи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


41. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Туризм фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ


Субъектлар

Тадбирлар


Бажариш муддати

Лицензия талабгори

1. Низомнинг 10-бандига мувофиқ лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Аризани Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ёки Давлат хизматлари марказлари орқали почта алоқаси воситасида ёки бевосита тақдим этади.


3. Аризани кўриб чиқиш учун тўлов кунида белгиланган энг кам иш ҳақининг 2,5 баравари миқдорида йиғим тўлайди.


Лицензия талабгорининг хоҳишига кўра





Давлат хизматлари марказлари

1. Лицензия олиш учун берилган аризани қабул қилади. Инвентаризация нусхасини талабнома қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда аризачига юборади (топширади).


2. Лицензия талабгорининг аризаси барча зарур маълумотларни ўз ичига олган ҳолда лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқиш учун тақдим этилади.


Ариза қабул қилинган кунда






Лицензияловчи орган

Лицензия талабгори томонидан ариза ва барча зарур ҳужжатлар топширилган вақтдан бошлаб лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


10 иш куни ичида






Лицензияловчи орган

Агар лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинса, рад этиш тўғрисида билдиришнома бир кунлик муддатда Ягона портал орқали ёки Давлат хизматлари марказига кейинчалик лицензия талабгорига белгиланган тартибда топшириш учун юборилади.


Бир кун муддатда




Лицензия талабгори

Лицензия бериш рад этилган тақдирда, аниқланган сабабларни бартараф этади ҳамда ариза ва ҳужжатларни лицензияловчи органга қайта топширади.

Лицензияловчи орган томонидан белгиланган муддатга мувофиқ






Лицензияловчи орган

Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида такроран қарор қабул қилади.


5 иш куни мобайнида






Лицензияловчи орган

Лицензияни беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда, шу жумладан, электрон шаклдаги ахборот тизими орқали хабар беради.


Бир кун мобайнида






Лицензиат

Лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи маълумотни лицензияловчи органга тақдим этади.


3 ой мобайнида






Лицензияловчи орган

Юқорида қайд этилган шартлар бажарилмаган тақдирда, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.


3 ойдан сўнг





Лицензияловчи орган

Лицензия талабгори томонидан Низомнинг 33-бандига мувофиқ давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи маълумотни тақдим этилганда тегишли бланкада лицензияни расмийлаштиради ва имзолайди ва лицензиатга беради.


2 иш куни мобайнида





Низомга

2-ИЛОВА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

THE STATE COMMITTEE OF

THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

FOR TOURISM DEVELOPMENT

ЛИЦЕНЗИЯ

туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради

LICENSE

gives the right to carry out tourism activities











Берилгансанаси / date of issue

Реестр рақами



(Номи / Name of the legal entity)




(Почта манзили / Address)



(фаолият тури ва йўналиши / type and direction of activity)



(СТИР/ TIN)

Амал қилиш муддати: муддатсиз

                    Valid until: unlimited

www.license.gov.uz





(лицензияловчиорганраҳбари / head of the licensing body)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 июль