язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Туризм, меҳмонхона хўжалиги/ Ўзбекистон Республикасида хостеллар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.07.2020 й. 433-сон қарорига 5-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июлдаги

433-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида хостеллар

фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида хостеллар фаолиятини ташкил этиш ва хостел хизматларини тақдим этиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


аризачи - меҳмонхона хизматлари ва вақтинчалик яшаш хизматларини кўрсатиш учун яроқли турар-жой биносига эга бўлган ва уни Реестрга киритиш учун белгиланган тартибда ариза топширган якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс;


ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари;


Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестри (кейинги ўринларда - Реестр) - юритилиши Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан амалга ошириладиган меҳмон уйлари ва хостеллар тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот базаси;


хостел эгаси - Реестрга киритилган тадбиркорлик субъекти;


хостел - асосан бюджетли туризм учун, турли сиғимли номер ёки хоналарга эга ва санузеллари номер ёки хоналардан ташқарида бўлган, шунингдек меҳмонлар мулоқоти учун алоҳида жойга эга вақтинча яшаш учун мўлжалланган жойлаштириш воситаси .


3. Хостел эгалари фақат улар Реестрга киритилгандан сўнг меҳмонхона хизматлари ва вақтинча яшаш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.


4.Хостеллар фаолиятини ташкил этиш тартиби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ХОСТЕЛЛАРНИ РЎЙХАТИДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


5. Хостелларни рўйхатдан ўтказиш соддалаштирилган ҳолда, ариза асосида уларни Реестрга киритиш ва Реестрдан тегишли кўчирма бериш йўли билан амалга оширилади.


6. Реестрни юритиш ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.


7. Реестрни юритиш қуйидагиларни назарда тутади:

хостелга индивидуал реестр рақамини берган ҳолда мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ хостеллар тўғрисидаги маълумотларни маълумотлар базасига киритиш;

маълумотлар базасини Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) расмий сайтида онлайн режимида янгилаб бориш.


8. Реестр электрон шаклда юритилади ва Қўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши лозим.

Қўмита республика миқёсида реестрларнинг ягона маълумотлар базаси юритилиши ва Реестр ҳақидаги долзарб маълумотларни "онлайн" режимда шу жумладан ундан чиқариб ташланган маълумотларнинг сақланишини таъминлайди.


9. Аризачи уни Реестрга киритиш учун ваколатли давлат органига ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда ариза беради.


10. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ваколатига хавфсизликка риоя этишни назорат қилиш ва норматив ҳужжатнинг белгиланган талабларига хостелнинг мувофиқлигини тасдиқлаш кирадиган, ваколатланган назорат органларининг (ёнғин хавфсизлиги ва санитария-гигиена назорати) хулосалари (ариза келиб тушган кунгача бир йилдан кеч бўлмаган вақтда тузилган) нусхалари. Янгидан ташкил этилган хостеллар учун улардан фойдаланиш кунидан бошлаб бир йил давомида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ўрнига давлат комиссиясининг фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси нусхаси ҳам тақдим этилиши мумкин;

хусусий тадбиркор ёки юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирмаси, шунингдек шу турдаги мулк ижара шартномаси.


11. Аризачидан мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


12. Ҳаққоний бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этгани учун аризачи қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


13. Аризачи томонидан ариза мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга ваколатли давлат органига бевосита, почта алоқаси воситалари ёки электрон шаклда, уни олганлиги тўғрисидаги билдириш хати билан Интернет тармоғи орқали тақдим этилади.


14. Ваколатли давлат органи ҳужжатларни олган кунидан бошлаб уларни уч иш куни давомида кўриб чиқади, хостелни мазкур Низом ва стандардлаштириш бўйича норматив ҳужжатларда назарда тутилган мажбурий шарт-шароитларга мувофиқлиги бўйича ўрганиб чиқади.


15. Ўрганиб чиқиш натижалари юзасидан ваколатли давлат органи ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома расмийлаштиради.


16. Хостел мазкур Низом ва стандардлаштириш бўйича норматив ҳужжатларда назарда тутилган мажбурий шарт-шароитларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, ваколатли давлат органи далолатнома расмийлаштирилган кундан бошлаб бир иш куни ичида аризачига меҳмон уйини Реестрга киритиш рад этилганлиги тўғрисида аниқ номувофиқликлар ва унинг давомида аризачи рад этиш сабабларини бартараф қилиш ва қайта кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган муддат (уч ойгача) кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда билдириш хати юборади.


17. Аризачи томонидан хостелни Реестрга киритиш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, икки иш куни давомида кўриб чиқиш натижалари бўйича қўшимча далолатнома расмийлаштирилган ҳолда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш амалга оширилади.

Қайта кўриб чиқишда ваколатли давлат органи томонидан муқаддам аризачига ёзма билдириш хатида баён этилмаган рад этиш сабаблари кўрсатилишига йўл қўйилмайди.


18. Аризачи томонидан меҳмон уйини Реестрга киритиш рад этилганлиги тўғрисидаги ёзма билдириш хатида кўрсатилган муддат ўтиб кетгандан кейин топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва ваколатли давлат органи томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


19. Хостел мазкур Низом ва стандардлаштириш бўйича норматив ҳужжатларда назарда тутилган мажбурий шарт-шароитларга мувофиқ бўлган тақдирда, ваколатли давлат органи бир иш куни мобайнида меҳмон уйига индивидуал реестр рақами берган ҳолда, хостелни Реестрга киритади ва аризачига мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестридан кўчирма беради.


20. Реестрга киритиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ва кўчирма бериш учун тўлов ундирилмайди.


21. Реестрга аввал киритилган маълумотлар ўзгарган тақдирда, хостел эгалари бундай ўзгариш юзага келган вақтдан бошлаб уч иш куни мобайнида, тасдиқловчи маълумотларни илова қилган ҳолда, ваколатли давлат органига маълум қилишлари шарт.

Мазкур бандда назарда тутилган маълумотлар хостел эгалари томонидан ваколатли давлат органига бевосита, почта алоқаси воситалари ёки электрон шаклда уни олганлиги тўғрисидаги билдириш хати билан тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган маълумотлар аризачининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


22. Реестрдан кўчирмани қайта расмийлаштириш ва бериш ваколатли давлат орган томонидан ҳужжатларни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни олган кунидан бошлаб бир иш куни мобайнида амалга оширилади.


23. Хостелни Реестрдан чиқариш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

хостел эгаси томонидан Реестрдан ихтиёрий равишда чиқариш тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда билдиришнома берилса;

хостел эгасининг фаолияти белгиланган тартибда тугатилса;

ваколатли давлат органи томонидан ўрганиш (сирли ўрганиш) ва хостелда яшаётган шахсларни анкеталаштириш давомида мазкур Низом ва стандардлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларининг сурункали равишда бузилиши аниқланса.

Ўрганиш вақтида аниқланган бузилишлар хостел эгаси томонидан бартараф этилгандан сўнг у Реестрга киритиш тўғрисида такроран ариза топшириши мумкин.


24. Икки иш куни давомида кўриб чиқиш натижалари бўйича қўшимча далолатнома расмийлаштирилган ҳолда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш амалга оширилади.

Қайта кўриб чиқишда ваколатли давлат органи томонидан муқаддам аризачига ёзма билдириш хатида баён этилмаган рад этиш сабаблари кўрсатилишига йўл қўйилмайди.


25. Кўчирма йўқолган ёки шикастланган тақдирда, хостел эгасининг ёзма мурожаатига кўра унинг дубликати берилади.


26. Реестрдан кўчирма йўқолган ёки шикастланган тақдирда, ваколатли давлат органи аризани олган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида кўчирма дубликатини бериши (юбориши) шарт.


27. Кўчирмани қайта расмийлаштириш ва унинг дубликатини бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.



3-БОБ. ХОСТЕЛЛАР ТОМОНИДАН БЕЛГИЛАНГАН

ТАЛАБЛАРГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ ЎРГАНИШ


28. Ваколатли давлат органи хостеллар фаолияти ва улар томонидан мазкур Низом ва стандардлаштириш бўйича норматив ҳужжатларда кўзда тутилган талаблар бажарилишини ўрганиш:

хостеллар томонидан мазкур Низом талаблари (шу жумладан стандардлаштириш бўйича норматив ҳужжатларда кўзда тутилган мажбурий талаблар) мувофиқ бўлмаган ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;

хостел эгалари ва ходимларининг кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ва хавфсизлигига таъсир қилиши мумкин бўлган инсофсиз аҳлоқи ва ноҳақ ҳаракатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;

Реестрга киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш мақсадида амалга оширади.


29. Ўрганиш:

жойлаштириш воситалари ва хизматларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиш бўйича тизимли мониторинг ўтказиш;

хостелларга ташриф буюрувчиларни (туристларни) ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган шаклда анкеталаштириш йўли билан амалга оширилади.


30. Ўрганиш (ўрганиш) натижаларига кўра ҳисобот тузилади ва мазкур Низом (шу жумладан стандардлаштириш бўйича норматив ҳужжатларда назарда тутилган мажбурий талаблар) талаблари бузилганлиги тўғрисида хостел эгасига кўрсатма юборилади.



4-БОБ. ХОСТЕЛ ЭГАСИ ВА ВАКОЛАТЛИ ДАВЛАТ

ОРГАНИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


31. Хостел эгаси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

турар жой биносини ўз ихтиёрига кўра Ўзбекистон Республикасининг турар-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва мазкур Низомда белгиланган меъёрлар доирасида тасарруф этиш;

туризм соҳасининг субъектларига берилган имтиёзлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш.

Хостел эгаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


32. Ваколатли давлат органи хостеллар фаолияти устидан мониторингни амалга ошириш, улар томонидан мазкур Низом талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида:

хостеллар фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

мазкур Низомда назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаган ҳолатлар аниқланган тақдирда хостел манзилига аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан аниқ муддатлар кўрсатилган ҳолда бажарилиши мажбурий бўлган огоҳлантириш юбориш ҳуқуқига эга.

Ваколатли давлат органи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


33. Хостеллар эгалари:

мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мос меҳмонхона хизматлари ва вақтинча яшаш хизматларини кўрсатиши;

фаолиятини қатъий равишда мазкур Низом, стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар ва туризм соҳасидаги бошқа қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга ошириши;

санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари, шунингдек, эпидемияга қарши ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлаши;

ваколатли давлат органи кўрсатмаларида белгиланган чора-тадбирларга риоя этилишини таъминлаши;

Реестрга киритилган маълумотлар ўзгарганлиги, шунингдек, ўз фаолиятини тугатганлиги тўғрисида уч иш куни мобайнида ваколатли давлат органини ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилишлари шарт.

Хостел эгалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.


34. Ваколатли давлат органи:

меҳмонхона хизматлари ва вақтинчалик яшаш бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби билан таништириш учун, шунингдек, режали асосда ходимларининг жойлаштириш воситалари билими ва малакасини ошириш имконини берувчи профилактика ва тушунтириш ишлари, мастер-класслар, тренинглар ва бошқа тадбирларни ташкиллаштириши;

хостелларнинг самарали фаолият кўрсатишини ташкиллаштириш ва таъминлашда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиши;

манфаатдор давлат органлари билан ҳамкорликда хостел эгаларини фавқулодда вазиятлардаги ҳаракатлар тартиби билан таништириши;

хостел эгаларини туризм соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлардаги ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида хабардор қилиб бориш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини хостеллар билан ўзаро муносабатлар соҳасига кенг жорий этиш бориши лозим.

Ваколатли давлат органи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


35. Хостеллар фаолияти устидан назоратни амалга ошириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


36. Аризачи ваколатли давлат органига тақдим этилган маълумотлар ишончлилиги, аниқлиги ва тўғрилиги учун жавобгардирлар.


37. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида хостеллар

фаолиятини ташкил этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати




1-босқич


Аризачи


Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда ваколатли давлат органи деб аталади) Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестрига (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) киритиш учун ариза беради.


Аризачининг хоҳишига кўра











































2-босқич


Ваколатли давлат органи


Келиб тушган аризани илова қилинган ҳужжатлари билан бирга кўрибчиқади ва хостелларнинг талабларга мувофиқлигини ўрганади, меҳмон уйини ўрганиш далолатномасини расмийлаштиради.


Уч иш куни

давомида















Хостел белгиланган талабларга мувофиқ бўлганда унгаиндивидуал реестр рақами беради ва аризачига реестрдан кўчирма топширади.



Бир иш куни давомида












Хостел белгиланган талабларга мувофиқ булмаганда аризачига муайян номувофиқликлар кўрсатиб ўтилган, хостелни Реестрга  киритишни рад этиш тўғрисида ёзма шаклдаги билдиришнома юборади.


Бир иш куни давомида








































3-босқич*


Аризачи


Реестрга киритишни рад этиш тўғрисида билдиришномани олганда рад этиш сабабларини бартараф этади ва ваколатли давлат органига қайта кўриб чиқиш учун ҳужжатларни такдим этади.


Уч ойгача



































4-босқич*


Ваколатли давлат органи


Ҳужжатларни қайта кўриб чиқади ва қўшимча далолатномани расмийлаштиради


Икки иш куни давомида






























5-босқич


Ваколатли давлат органи


Хостеллар фаолияти мониторингини амалга оширади.


Доимий




*) Ваколатли давлат органи меҳмон уйлари ва хостелларни Ягона реестрга киритишни рад этиш тугрисида қapop қабул қилган ҳолатларда аризачи 3 ва 4-босқичлардан ўтади.






Низомга

2-ИЛОВА



Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар

ягона реестрига киритиладиган

МАЪЛУМОТЛАР


1. Тадбиркорлик субъекти (аризачи)нинг номи


2. Хостелнинг почта манзили (жойлашган жойи).


3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами.


4. Жойлаштириш воситалари тўғрисида маълумот ( телефон рақами, электрон почта манзили).


5. Индивидуал реестр рақами ва хостелнинг реестрга киритилган санаси.


6. Ўринлар миқдори (жой)


7. Хостелни Реестрдан чиқариш санаси






Низомга

3-ИЛОВА



_________________________________ (Ўзбекистон Республикаси Туризмни

ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг номи)


Ариза (Мувофиқлик декларацияси)

1.

,


(аризачининг тўлиқ номи)

манзил бўйича рўйхатдан ўтган

(манзили, телефони, электрон почта манзили)


,

шахс номидан,

(хостел эгасининг лавозими, Ф.И.О.)



манзил бўйича тақдим этиладиган,

(вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами)


меҳмонхона ва вақтинчалик турар жой хизматини кўрсатиш

(хоналар ва жойлар сони)


Низом ва стандардлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ келишини маълум қилади ва уни реестрга киритишни сўрайди.


2. Солиқ тўловчининг идентификация рақами.


3. Аризачи қонун ҳужжатларида белгиланган барча шартларни бажаришни ўз зиммасига олади.



(аризачининг шахсий имзоси)

20__ йил "___" __________



(сана)






Низомга

4-ИЛОВА



Хостелни ўрганиш далолатномаси N____

20__ йилдаги "___" __________

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

           

ҳудудий бўлинмаси ходими

(ҳудуд номи)


(ходимнинг Ф.И.О., лавозими)

20__ йил "___" __________да


, (аризачининг манзили)

         

хостел томонидан кўрсатиладиган хизматларни жойлаштириш воситалари реестрига киритиш мақсадида аризачи

иштирокида ўрганди.

(Ф.И.О., телефон рақами, электрон почта манзили)


Ўрганиш вақтида белгиланди:

N

Талалаблар

Ҳақиқий ҳолати

Мувофиқлик белгиси

1.

2.

3.

4.











( масъул ходим лавозими)

(имзо)


(Ф.И.О.)




Низомга

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат

қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг номи


Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар

ягона реестридан кўчирма


Индивидуал реестр рақами


N:________________________

Рўйхатга олиш санаси:___________________


меҳмонхона ва вақтинчалик турар-жой хизматлари

,

(тадбиркорлик субъектининг номи)

кўрсатилган


(хостел тури ва номи)

манзили:


(телефон рақами, электрон почта манзили)

Ўрнатилган талабларга мос келиши

(стандардлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар)

Рўйхатдан ўтказиш татбиқ этилади


(хона ва ўрин-жойлар миқдори)

Солиқ тўловчининг идентификация рақами


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 июль