язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Туризм, меҳмонхона хўжалиги/ Хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига чартер рейсларининг ташкил қилиш харажатларини компенсация қилиш учун маблағлар ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.07.2020 й. 433-сон қарорига 6-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июлдаги

433-сон қарорига

6-ИЛОВА



Хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига

чартер рейсларининг ташкил қилиш харажатларини

компенсация қилиш учун маблағлар ажратиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига чартер рейсларининг ташкил қилиш харажатларини компенсация қилиш учун маблағлар ажратиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


йўловчи манифести - чартер рейслар орқали ташилган йўловчиларнинг тўлиқ рўйхати бўлган ва чегара қўшинларига тақдим қилинадиган маълумот;


компенсация - тадбиркорлик субъектларининг хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда - Қўмита) бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тенг улушларда ажратиладиган маблағлар;


қўшма чартер рейслар - бир ва ундан ортиқ тадбиркорлик субъектларининг йўловчилари иштирок этувчи чартер рейслар;


мустақил чартер рейслар - фақат битта тадбиркорлик субъектининг йўловчилари иштирок этувчи чартер рейслар;


тадбиркорлик субъекти - ҳаво орқали йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланадиган ташкилот, шунингдек, белгиланган тартибда туроператор сифатида рўйхатдан ўтган юридик шахс;


чартер рейслар - парвозлар жадвали бўйича рейслардан алоҳида ва ташқарида амалга ошириладиган рейслар.


3. Компенсация ушбу Низомда белгиланган тартибда мустақил равишда ёки биргаликда Ўзбекистон Республикасига туристларни жалб этувчи тадбиркорлик субъектларига қуйидаги ҳолларда берилади:

а) чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда - йўловчилар) учун икки томонлама (Ўзбекистонга ва ундан) чартер рейсини ташкил этганда;

б) битта чартер рейси билан келган хорижий йўловчиларнинг Ўзбекистондаги жойлаштириш воситаларида камида беш кеча тунаб қолганда;

в) хорижий йўловчиларнинг қолиш давомийлигини аниқлаш учун Ўзбекистон халқаро аэропортларига улар тўғрисида тўлиқ маълумот (Ф.И.Ш., фуқаролиги) тақдим этганда.

Тадбиркорлик субъектлари харажатларини компенсация қилиш учун маблағлар ажратиш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


4. Тадбиркорлик субъектларининг чартер рейслари амалга ошириладиган республиканинг халқаро аэропортлари ҳар чоракда (кейинги ойнинг 10-санасига қадар) Қўмитага чартер рейсининг санаси ва учиб келиб қўнган вақти кўрсатилган маълумотларни ва йўловчи манифестини уларга компенсацияни таъминлаш мақсадида тақдим этади.



2-БОБ. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА

КОМПЕНСАЦИЯ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


5. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шартларга риоя этган ҳолда чартер рейсларига туристларни жалб қилган ва олиб келган тадбиркорлик субъектларига ҳар бир йўловчи учун:

ҳар йили 20 февраль соат 00:00 дан - 19 ноябрь соат 23:59 га қадар 20 АҚШ доллари;

ҳар йили 20 ноябрь соат 00:00 дан - 19 февраль соат 23:59 га қадар 50 АҚШ доллари миқдорида компенсация ажратилади.

Ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошисида белгиланган вақт тадбиркорлик субъектлари ва республиканинг халқаро аэропортлари томонидан Қўмитага тақдим этиладиган маълумотларда кўрсатилган учиб келиб қўниш санаси ва вақти асосида ҳисобланади.


6. Бир нечта тадбиркорлик субъектларининг йўловчиларини ташишда компенсация битта тадбиркорлик субъекти томонидан олиб келинган йўловчилар сонининг самолётдаги умумий йўловчилар сонига нисбати асосида ҳисобланади.


7. Битта тадбиркорлик субъекти томонидан берилган чартер рейсларга буюртмалар (битта тадбиркорлик субъектининг йўловчиларини битта чартер рейс орқали ташиш) устувор равишда кўриб чиқилади.


8. Компенсация олиш учун тадбиркорлик субъекти Қўмитага ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

а) йўловчи манифестининг нусхаси;

б) ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ахборот варақаси.


9. Қўшма чартер рейсларига оид тадбиркорлик субъектларининг ҳужжатлар тўпламлари Қўмитага алоҳида топширилиши керак.


10. Компенсация ҳар чорак якунларига кўра, мазкур якунланган чоракда (чоракдан кейинги ойнинг 20-санасига қадар) ариза берган тадбиркорлик субъектларига ажратилади.


11. Қўмита чорак давомида келиб тушган аризаларни чоракдан кейинги ойининг 10-санасига қадар ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиш асосида компенсация ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда қабул қилинган қарор нусхасини қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун ичида ариза берувчига юборади.

Компенсация ажратиш тўғрисидаги қарорда компенсация миқдори, тадбиркорлик субъекти номи, жойлашган жойи (почта манзили), компенсация олувчи юридик шахснинг номи, СТИР, тижорат банкидаги ҳисобварағининг реквизитлари кўрсатилади.

Қарорнинг нусхаси қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборилади.


12. Тақдим этилган ҳужжатларни қўшимча ўрганиш зарурати туғилса, Қўмита аризачини ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади ва аризани кўриб чиқишни қўшимча ўн кунга узайтириш ҳуқуқига эга.


13. Компенсация ажратиш рад этилганда, компенсация ажратишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар аниқ кўрсатилган ҳолда қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида аризачига юборилади.

Аризачи қарорни олгандан сўнг кейинги чоракда ушбу камчиликларни бартараф этади ҳамда Қўмитага уларни бартараф этиш учун тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилиши мумкин.


14. Компенсация қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:

ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқ тақдим0 этилмаганда;

тадбиркорлик субъекти ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган талабларга жавоб бермаса.

Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асосларга қўра компенсация ажратишни рад этиш таъқиқланади.


15. Компенсация ажратиш тўғрисида қайта берилган ариза Қўмита томонидан кейинги чорак якунларига кўра кўриб чиқилади.

Бунда илгари аниқланмаган асосларга кўра компенсация ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.


16. Тадбиркорлик субъектларига компенсацияларни тўлаш учун Қўмита Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисидаги маълумотлар, ажратилган маблағларнинг ҳисоб-китоблари тўғрисида ариза юборади.


17. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги уч иш куни ичида Қўмита аризасини кўриб чиқади ва тегишли маблағни Қўмитанинг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказади.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига компенсация ажратиш учун Қўмитага Ғазначиликда алоҳида шахсий ҳисобварақ (кейинги ўринларда - шахсий ҳисобварақ) очади.

Ушбу давр мобайнида Қўмита қабул қилинган қарор асосида Қўмита ҳузуридаги Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация миқдорининг ярмини шахсий ҳисобвараққа ўтказади.


18. Пул маблағлари шахсий ҳисобвараққа тушганидан сўнг, Қўмита беш иш куни ичида уларни хизмат кўрсатувчи тижорат банклари орқали тадбиркорлик субъектларининг шахсий ҳисобварағига ўтказади.


19. Компенсация тўловлари миллий валютада, компенсация тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича амалга оширилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


20. Қўмита компенсация ажратишни ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Қўмита ҳузуридаги Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ажратилган маблағларнинг тадбиркорлик субъектларига етказилиши юзасидан жавобгар ҳисобланади.


21. Қўмита Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда компенсация тўловлари устидан тизимли назоратни таъминлаш, тадбиркорлик субъектларига компенсация тўловининг мезонларини белгилаш, шунингдек, компенсация ажратишда юзага келадиган низолар ва фавқулодда ҳолатлар (форс-мажор) сабабларини кўриб чиқиш ҳамда ҳал қилиш ваколатига эга.


22. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратилиши ва тадбиркорлик субъектларига етказилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти томонидан амалга оширилади.


23. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига

чартер рейсларининг ташкил қилиш харажатларини

компенсация қилиш учун маблағлар ажратиш

СХЕМАСИ

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

Тадбиркорлик субъекти

Низомнинг 8-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига белгиланган тартибда компенсация ажратилиши учун ариза топширади.


Тадбиркорлик субъектининг хоҳишига кўра


Қўмита

Қўмита ўтган чоракда олинган ҳужжатларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиш асосида аризалар келиб тушганидан кейин компенсация тўлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Қабул қилинган қарор нусхасини ариза берувчига юборади.

10 кун ичида



1 кун ичида




Қўмита

Тақдим этилган ҳужжатларни қўшимча ўрганиш зарурати туғилса, аризачини ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади ва аризани кўриб чиқишни қўшимча узайтиради.


қўшимча 10 кун ичида







Қўмита


Компенсация рад этилган тақдирда, компенсацияни рад этиш учун асос бўлган сабабларни аниқ кўрсатган ҳолда қарор қабул қилинади ва аризачига юборилади*


Бир кун муддатда





Тадбикорлик субъекти

Ариза берувчи рад этиш тўғрисидаги қарорни олгандан қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этади ва Қўмитага уларни бартараф этиш учун тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиб ариза билан мурожаат қилади*


Тадбиркорлик субъектининг хоҳишига кўра




Қўмита

Компенсация олиш тўғрисида қайта берилган аризани кўриб чиқади*


кейинги чорак якунларига кўра




Қўмита

Тадбиркорлик субъектларига компенсацияларни тўлаш учун Молия вазирлигига хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисидаги маълумотлар, ажратилган маблағларнинг ҳисоб-китоблари тўғрисида ариза юборади


3 иш куни ичида




Молия вазирлиги

Қўмитанинг аризасини кўриб чиқади ва тегишли маблағни Қўмитанинг шахсий Ғазна ҳисоб варағига ўтказади.

Белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига компенсация ажратиш учун Қўмитага Ғазначиликда алоҳида шахсий ҳисобварақ очади


3 иш куни ичида




Қўмита

Пул маблағлари шахсий ҳисобвараққа тушганидан сўнг, уларни хизмат кўрсатувчи тижорат банклари орқали тадбиркорлик субъектларининг шахсий ҳисобига ўтказади


5 иш куни ичида




Низомга

2-ИЛОВА



НАМУНАВИЙ АРИЗА ШАКЛИ

(ариза берувчининг ташкилот бланкасида)

Ўзбекистон Республикаси

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

АРИЗА

      

Сизга шуни маълум қиладики, (тадбиркорлик субъекти номи) тадбиркорлик субъектларига ўз сафарлари учун тўланадиган компенсацияни олишга қизиқиш билдиради.

____ йилнинг ___ чорагида биз (аэропорт (лар) нинг номи) аэропорт (лар) ига (мамлакат (лар) нинг номи) сингари мамлакатлардан чартер рейсларини ташкиллаштирдик.

(сана)

Имзо

Лицензия рақами (туризм операторининг):____________________


Тадбиркорлик субъектининг номи:____________________


Ваколатли вакил: ____________________  ____________________






Низомга

3-ИЛОВА



Ахборот варақаси

Туризм оператори / ташувчининг лицензия рақами


Туризм оператори / ташувчи номи


Лицензия эгасининг савдо белгиси


Туризм оператори / ташувчи манзили


Шаҳар ва мобил телефонлар рақамлари


Электрон почта манзили


Корхона СТИРи


Банк/филиал/банк ҳисоб рақами (сўмли ҳисоб)


Ваколатли вакилнинг Ф.И.Ш, лавозими


Юқорида талаб қилинган маълумотлар тўлиқ ҳажмда тўлдирилиши керак.


РАХБАР

Ф.И.Ш. ______________________________________    ____________________________ ИМЗО

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 июль