язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Туризм, меҳмонхона хўжалиги/ Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида янги турдаги хизмат ва маҳсулотлар билан иштирок этиши учун туризм соҳаси субъектларини танлаб олиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.07.2020 й. 433-сон қарорига 7-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июлдаги

433-сон қарорига

7-ИЛОВА



Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида

янги турдаги хизмат ва маҳсулотлар билан иштирок

этиши учун туризм соҳаси субъектларини

танлаб олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида янги турдаги хизмат ва маҳсулотлар билан иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) томонидан танлов ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


Марказ - Қўмита ҳузуридаги "Миллий PR-маркази" давлат унитар корхонаси;


туризм соҳасининг субъектлари - туристик хизматлар мажмуини ёки уларнинг бир қисмини кўрсатиш, қўшимча туристик хизматларни (ишларни) бажариш ҳамда туристлар ва экскурсантларга товарларни реализация қилиш бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар.


3. Танлов асосида танлаб олинган (кейинги ўринларда - танлов) туризм соҳасининг субъектлари халқаро туристик кўргазма ва ярмаркаларда (кейинги ўринларда - кўргазма ва (ёки) ярмарка) кўргазма майдонларини ижарага олиш, экспонатлар учун иншоотлар яратиш ва ўрнатиш харажатларини қоплашдан озод қилинади.

Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида янги турдаги хизмат ва маҳсулотлар билан иштирок этиши учун туризм соҳаси субъектларини танлаб олиш ушбу Низомга 1-иловадаги схема бўйича амалга оширилади.


4. Ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган халқаро туризм кўргазмалари ва ярмаркаларида туризм соҳасининг субъектларининг иштирок этиш билан боғлиқ харажатлариушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган харажатларни Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.



2-БОБ. ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ

ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ


5. Халқаро туризм ярмаркалари ва (ёки) кўргазмаларда хизматлар ва маҳсулотларнинг янги турлари билан иштирок этиш учун туризм соҳасининг субъекти тадбирдан 90 календарь кун олдин Марказга ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги аризани (кейинги ўринларда- ариза) шахсан ўзи, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда топширади.


6. Аризага қуйидагилар илова қилиниши керак:

а) тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақида гувоҳнома нусхаси;

б) туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялар нусхалари;

в) туризм хизматларига қонунчиликда ўрнатилган тартибда олинган сертификат нусхалари;

г) ушбу Низомга 4-иловада кўрсатилган маълумотлар мавжудлигини тасдиқловчи маълумот ва ҳужжатлар.


7. Танловда қатнашиш талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:

а) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ "кириш туризми" йўналиши бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш;

б) қайта ташкил этиш, тугатиш ва банкротлик жараёнида бўлмаслиги;

в) Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлиши;

г) қўмита томонидан илгари ўтказилган кўргазмаларда иштирок этиш учун Қўмитага қарздорлигининг йўқлиги.


8. Марказ субъектлар томонидан тақдим қилинган аризаларни келиб тушишига мувофиқ равишда, марказнинг ахборот ресурсларидан фойдаланган ҳолда, электрон шаклдаги дафтарда қайд этади.


9. Марказ туризм соҳасининг субъектлари томонидан тақдим этилган аризаларни келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни давомида аризани кўриб чиқади ва танловда иштирок этиш ёки танловда иштирок этишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


10. Аризани рад қилиши учун қуйидагилар асос бўлади:

а) ушбу Низомнинг 5-бандида кўзда тутилган ҳужжатларни тақдим қилмаслик (тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим қилиш);

б) тақдим этилган аризалар ва ҳужжатларда ишониб бўлмайдиган маълумотлар мавжудлиги;

в) субъект томонидан ариза ва ҳужжатларни тақдим этиш муддатларининг бузилиши;

г) ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган талабларга риоя қилмаслик.

Марказ қарор қабул қилгандан кейин икки иш куни мобайнида туризм соҳасининг субъектига қабул қилинган қарорни юборади.



3-БОБ. ТУРИЗМ СОҲАСИНИНГ

СУБЪЕКТЛАРИНИ ТАНЛАБ

ОЛИШ ТАРТИБИ


11. Кўргазма ва (ёки) ярмаркада иштирок этувчи туризм соҳасининг субъектларини танлаб олишҚўмита раисининг буйруғи билан тасдиқланадиган махсус комиссия (кейинги ўринларда - комиссия) томонидан амалга оширилади.

Комиссия таркибига Қўмита, Марказ ва Ўзбекистон Хусусий туризм ташкилотлари уюшмаси раҳбарлари (мутахассислари) киради.

Қўмитанинг қарори билан Комиссия раиси этиб Қўмита раҳбарияти таркибига кирувчи мансабдор шахс тайинланиши мумкин.

Марказ Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.

Кўргазма ва (ёки) ярмаркада иштирок этувчитуризм соҳасининг субъектларини танлаш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган балл тизимига мувофиқ амалга оширилади.


12. Кўргазма ва (ёки) ярмаркаларда иштирок этиш учун туризм соҳасининг субъектларини танлаш қуйидаги тоифалар бўйича амалга оширилади:

I тоифа - иш тажрибасига эга бўлган туроператор ва турагентлар:

а) 3 йилгача;

б) 3 йилдан (+1кун) 10 йилгача;

в) 10йилдан ортиқ.

II тоифа - жойлаштириш воситалари;

III тоифа - транспорт хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар.

II ва III тоифадаги туризм соҳасининг субъектлари мавжуд бўлмаган ҳолларда уларнинг ўрнига I тоифадаги туризм соҳаси субъектлари танланади.

Кўргазмалар ва (ёки) ярмаркаларда иштирок этиш учун ажратилган жойлар сони қуйидаги тоифаларга бўлинади:

туроператор ва турагентлар учун - 60 фоиз;

жойлаштириш воситалари учун - 20 фоиз;

транспорт хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар учун - 20 фоиз.

Кўргазмалар ва (ёки) ярмаркаларда иштирок этиш учун энг яхши туризм соҳасининг субъектини танлаш унга берилган энг юқори балл тўпланган ҳолда амалга оширилади.

Жойлаштириш воситлари ва транспорт хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар томонидан кўргазма ва (ёки) ярмаркада иштирок этиш учун қизиқиш билдирилмаган тақдирда, улар учун ажратилган ўринлар туроператор ва турагентлар ўртасида тақсимланади.


13. Туризм соҳасининг субъектлари учун кўргазма ва (ёки) ярмаркада қатнашиш учун танловда тенг имкониятлар мавжуд бўлганда, Комиссия раиси қарорига биноан субъектга устунлик берилади.


14. Ариза рўйхатга олинган санадан бошлаб 20 календарь куни ичида Марказ туризм соҳасининг субъектини текшириш ҳамда ушбу Низомда кўзда тутилган тадбирларда қатнашиш учун танловдан ўтказиш натижалари ҳақида хабардор қилади.


15. Марказ ушбу Низомда кўзда тутилган тадбирларда қатнашиш учун танлов якунланган санадан бошлаб уч иш куни ичида танлов жараёнидан ўтган туризм соҳасининг субъектлари ҳақидаги ахборотни uzbekistan.travel веб-сайтида ва Қўмитанинг интернет тармоғидаги расмий веб-сайтида шу жумладан Марказнинг ахборот ресурсларида жойлаштиради, шунингдек, танловдан ўтмаган туризм соҳасининг субъектларини қабул қилинган қарорнинг сабаблари ҳақида хабардор қилади.



4-БОБ. КОМИССИЯНИНГ ИШ ТАРТИБИ


16. Комиссия фаолияти қарорлар масъулиятлилик, ошкоралик ва коллегиаллик асосида муҳокама қилиш ва қабул қилиш орқали амалга оширилади.


17. Комиссия ўз фаолиятида қонунчилик ва ушбу Низомга амал қилади.


18. Комиссия аъзосини алмаштиришга фақат Қўмита раисининг қарорига кўра йўл қўйилади.


19. Комиссия, агар унинг мажлисида комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса (кворум), ўз функцияларини амалга оширишда қонуний ҳуқуққа эга бўлади.

Комиссия аъзолари комиссия мажлиси ўтказиладиган жой, сана ва вақт ҳақида ўз вақтида хабардор қилиниши лозим. Комиссия аъзолари томонидан сиртдан овоз бериш ёки сўров йўли билан қарор қабул қилиниши мумкин.


20. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий функциялари ҳисобланади:

а) туризм соҳаси субъектларининг аризаларини (маълумотларини, ҳужжатларини) кўриб чиқиш, баҳолаш ва таққослаш;

б) танловда қатнашишга рухсат бериш ёки ўрнатилган талабларга жавоб бермайдиган аризаларни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

в) мажлис натижалари бўйича баённомаларни тўлдириш.


21. Комиссия аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) барча тақдим этилган ҳужжатлар ва танлов материаллари билан танишиш;

б) комиссия мажлисида сўзга чиқиш ва баённомаларнинг тўғрилигини текшириш.


22. Комиссия аъзолари:

а) қонунчилик ва ушбу Низом талабларига риоя қилиш;

б) комиссия мажлисларида шахсан иштирок этиш;

в) туризм соҳаси субъектларининг аризаларида ва бошқа ҳужжатларда мавжуд бўлган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлашлари шарт.


23. Комиссияга комиссия раиси раҳбарлик қилади. Комиссия раиси комиссия ишининг ташкил этилиши учун жавобгардир. Комиссия раиси бўлмаган даврда унинг мажбуриятларини комиссия раисининг ўринбосари бажаради.

Комиссия мажлисида раис қуййидагиларни амалга оширади:

а) комиссиянинг ишига умумий раҳбарлик қилади;

б) комиссия мажлисини ўтказиш вақтини тасдиқлайди;

в) комиссия мажлиси қонуний ҳуқуққа эгалигини эълон қилади ёки комиссия аъзоларининг зарур сони мавжуд эмаслиги туфайли уни кўчириш тўғрисида қарор чиқаради;

г) комиссия мажлисини очади ва олиб боради, танаффусларни эълон қилади;

д) кун тартибини эълон қилади;

е) муҳокама қилинаётган масалаларни кўриб чиқиш тартибини белгилайди;

ж) сўзга чиқувчиларга сўз беради;

з) комиссия аъзоларининг таклифларини ва қабул қилинаётган қарорларнинг лойиҳаларини овозга қўяди, овоз беришга якун чиқаради ва қабул қилинган қарорларни эълон қилади;

к) зарурат туғилганда, ишга эксперт жалб қилиш масаласини комиссия муҳокамасига қўяди;

л) мажлислар давомида тузиладиган баённомаларни имзолайди;

м) қонунчилик ва ушбу Низомга мувофиқ равишда бошқа ишларни амалга оширади.


24. Комиссия туризм соҳаси субъектларининг аризаларида тақдим қилинган маълумотларга таяниб, шунингдек, олинган маълумотлардан келиб чиқиб ва экспертлар жалб қилинса, уларнинг фикрини эътиборга олиб, қарор қабул қилади.


25. Комиссия қарори кворум мавжуд бўлганда, мажлисда қатнашаётган комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.


26. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Комиссия раиси ҳал қилувчи овоз ҳуқуқига эга. Комиссия қарори баённома билан расмийлаштирилади, баённома мажлисда иштирок этаётган барча комиссия аъзолари томонидан имзоланади.



5-БОБ. ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА

ШАРТНОМА ТУЗИШ


27. Комиссия танлов натижалари бўйича туризм соҳасининг субъектига халқаро тадбирда иштирок этиш учун рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилади.


28. Комиссия баённомаси асосида Марказ танлаб олинган туризм соҳаси субъекти билан тегишли халқаро туризм кўргазмаси ва (ёки) ярмаркасида Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, унинг аризасида ва комиссия баённомасида кўрсатилган шартларда иштирок этиш тўғрисида шартнома тузади.


29. Агар туризм соҳасининг субъекти ўз аризаси ва комиссия баённомаси шартларида шартнома тузишдан бош тортса, унга нисбатан танлов натижалари бекор қилинади.


30. Кўргазмада ва (ёки) ярмаркада иштирок этиш тўғрисидаги шартномада кўзда тутилган шартга кўра, тадбирда иштирок этишдан асоссиз равишда воз кечилса ёки бош тортилса, унда туризм соҳасининг субъекти Марказга Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан унинг тадбирда қатнашиши учун сарфланган харажатларни қоплаб беради.


31. Комиссия томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинадиган қарорлар барча танлов иштирокчилари учун мажбурийдир.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


32. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида

янги турдаги хизмат ва маҳсулотлар билан иштирок

этиши учун туризм соҳаси субъектларини танлаб олиш

СХЕМАСИ

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

Туризм соҳасининг субъекти

Кўргазма ва (ёки) ярмаркаларда хизматлар ва маҳсулотларнинг янги турлари билан иштирок этиш учун Марказга ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани шахсан ўзи, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда топширади


Белгиланган тадбирдан 90 календарь кун олдин





Марказ

Аризани кўриб чиқади ва ва танловда иштирок этиш ёки танловда иштирок этишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


5 иш куни ичида





Марказ


Қабул қилинган қарорни юборади.



2 иш куни ичида





Марказ

Туризм соҳасининг субъектини текшириш ҳамда ушбу Низомда кўзда тутилган тадбирларда қатнашиш учун танловдан ўтказиш натижалари ҳақида хабардор қилади.


20 календарь кун ичида





Марказ

Тадбирларда қатнашиш учун танлов жараёнидан ўтган туризм соҳасининг субъектлари ҳақидаги ахборотни uzbekistan.travel веб-сайтида ва Қўмитанинг интернет тармоғидаги расмий веб-сайтида шу жумладан Марказнинг ахборот ресурсларида жойлаштиради, шунингдек, танловдан ўтмаган туризм соҳасининг субъектларини қабул қилинган қарорнинг сабаблари ҳақида хабардор қилади.


3 иш куни ичида





Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари

Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган

халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Халқаро туризм кўргазмасининг (ярмаркасининг) номи

Ўтказиладиган мамлакат, шаҳар

Ўтказилиш санаси

1.

FITUR

Мадрид, Испания

Январь

2.

New York Times Travel Show

Нью-Йорк, АҚШ

Январь

3.

EMITT

Истанбул, Туркия

Январь - февраль

4.

OTM

Мумбай, Ҳиндистон

Февраль

5.

IMTM

Тель-Авив, Исроил

Февраль

6.

ITB Berlin

Берлин, ГФР

Март

7.

MITT

Москва, РФ

Март

8.

AITF

Боку, Озарбайжон

Апрель

9.

KITF

Олмаота, Қозоғистон

Апрель

10.

ATM

Дубай, БАА

Апрель

11.

SITIF

Сеул, Корея Республикаси

Июнь

12.

HalalTravelExpo&Forum

Жакарта, Индонезия

Июнь

13.

MATTA

Куала-Лумпур, Малайзия

Сентябрь

14.

TopResa

Париж, Франция

Октябрь

15.

TTG Rimini

Римини, Италия

Октябрь

16.

TourismExpoJapan

Япония

Октябрь

17.

ITB Asia

Сингапур

Октябрь

18.

WTM

Лондон, Буюк Британия

Ноябрь

19.

CITM

Куньмин, ХХР

Ноябрь

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарорига кўра ушбу Рўйхатга туризм соҳасидаги бошқа халқаро тадбирлар ҳам киритилиши мумкин.






Низомга

3-ИЛОВА



"Миллий PR- маркази" ДУК



Халқаро туризм кўргазмаларива ярмаркаларида

хизматлар ва маҳсулотларнинг янги турлари

билан иштирок этиш учун

АРИЗА

1.

,


(шахсни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома бўйича аризачининг тўлиқ исми)

рўйхатдан ўтган:


(манзил, телефон, факс, электрон почта)

,

Тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома:

,

(рақами, рўйхатдан ўтказилган санаси, ваколатли органнинг номи)

вакили

(лавозими, аризачи раҳбарининг Ф.И.Ш.)

Халқаро туристик ярмаркада ва (ёки) кўргазмада хизматларнинг янги турлари ва маҳсулотлар билан иштирок этиш истагини билдиради

,

(ярмарка/ кўргазма номи)


ва у билан бирга келган ҳужжатлар ва маълумотларни кўриб чиқишни сўрайди.

2.Ушбу илова орқали кўргазма/ярмаркада иштирок этишимни тасдиқлайман. "Халқаро туристик ярмаркалар ва кўргазмаларда янги хизмат турлари ва маҳсулотлар билан иштирок этиш учун туризм соҳасининг субъектларини танлаш тартиби тўғрисида"ги Низом билан танишдим.


3.Аризага зарур ҳужжат ва маълумотлар илова қилинади ____

(лавозими, аризачи раҳбарининг Ф.И.Ш.)

(шахсий имзо)

___ __________ 20___ й          (сана)






Низомга

4-ИЛОВА



Халқаро туризм кўргазмалари ва ярмаркаларида

хизматлар ва маҳсулотларнинг янги турлари билан

иштирок этиш учун туризм соҳасининг субъектларини

танлашда баҳолаш мезони бўйича ўрнатилган

БАЛЛАР

N

Мезонлар

Баллар

I. Компания фаолиятига АКТни жорий этиш

1

Расмий веб-сайтнинг мавжудлиги(фойдаланувчига қулайлиги ва маълумотларнинг тўлиқлиги)

0-3

2

Тўлиқ ишлайдиган веб-сайт саҳифаси тиллари сони

ҳар бир тил учун 1 баллдан (рус ва ўзбек тилидан ташқари)

3

Расмий веб-сайтда туристик хизматлар ва маҳсулотларни онлайн брон қилиш ва сотиш имкониятининг мавжудлиги (интернет-эквайринг)

0-2

II. Туристик хизматлар ва маҳсулотлар*

1

Йўналишлар бўйича турпакетлар:**

ҳар бир турпакет 2 баллдан

а) экотуризм;

б) агротуризм;

в) экстремал туризм;

г) тиббиёт туризми;

д) этнотуризм;

е) MICE;

ж) бошқалар

2

Турпакет доирасида инновацион технологиялардан фойдаланиш.

ҳар бир турпакет учун қўшимча равишда 1 баллдан


3

"Туристик маҳалла", "Туристик қишлоқ" ёки "Туристик овул" мақомига эга бўлган жойлар учун турпакетлар.

ҳар бир турпакет учун қўшимча равишда 1 баллдан


III. Ходимлар ва маркетинг фаолияти

1

Йўналишлар бўйича касбий ва / ёки олий маълумотга эга бўлган штатда ишловчилар сони:***

ҳар бир ходим учун 2 баллдан

а) туризм;

б) маркетинг;

в) гид-таржимон;

г) меҳмонхона бизнеси

д) туроператор ва туризм билан боғлиқ бошқа йўналишлар.

2

Штатда туризм билан боғлиқ "гид", "экскурсия етакчиси", "йўриқчи-йўл бошловчи" ва бошқалар бўйича малака сертификатига эга бўлган ходимлар сони***

ҳар бир ходим учун 2 баллдан

3

Компаниянинг халқаро туризм веб-платформаларида мавжудлиги (Booking, Expedia, Trip.com, TakeTours и др. халқаро веб-порталлар)

ҳар бир веб-портал учун 1 баллдан

4

Facebook, Instagram, YouTube, Twitter, WeChat ва бошқа ижтимоий тармоқларда фаоллиги. (ижтимоий тармоқларда мавжуд бўлган обуначиларнинг сони)

ҳар 1000 обуначи учун 1 баллдан

5

Тасвирли ва матнли йўналиш ўртасида мувозанат мавжуд бўлган (50/50) тарқатма материаллар мавжудлиги (Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини акс эттирувчи брошюралар ва каталоглар)

ҳар бир тарқатма материал учун 1 баллдан

*) фақатгина туроператор ва турагентлар учун;


**) битта турпакет фвқвт битта йўналишда кўриб чиқилади.Индивидуал турларнинг 30% Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкентда бўлиши керак, қолган 70% Республиканинг бошқа ҳудудларида;


***) Компаниядаги ходимнинг иш тажрибаси танловда иштирок этиш учун ариза бериш пайтида камида 6 ой бўлиши керак.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 июль