ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) /

Ўзбекистон Республикасининг 10.08.2020 й. ЎРҚ-631-сон "Қонун ижодкорлиги ҳамда парламент назорати жараёнлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 23.06.2020 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 07.08.2020 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

10.08.2020 й.

N ЎРҚ-631



ҚОНУН ИЖОДКОРЛИГИ ҲАМДА

ПАРЛАМЕНТ НАЗОРАТИ ЖАРАЁНЛАРИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 23 июнда қабул қилинган

Сенат томонидан 2020 йил 7 августда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида"ги 432-II-сонли Конституциявий Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 12, 213-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 4, 101-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 3, 162-модда, N 5, 261-модда, N 8, 468-модда, N 9, 588-модда) 12-моддасининг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Парламент сўровига, сенатор сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги 434-II-сонли Конституциявий Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 12, 215-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда, N 7, 326-модда; 2008 йил, N 12, 637-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда; 2019 йил, N 3, 162-модда, N 5, 261-модда, N 8, 468-модда, N 9, 588-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:


1) 12-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Парламент сўровига, Қонунчилик палатаси депутатининг сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади";


2) 15-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан яширин овоз бериш орқали депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Қонунчилик палатасининг ваколати муддатига сайланади. Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлигига номзодлар кўрсатиш ва сайлаш тартиби қонунда ҳамда Қонунчилик палатаси Регламентида белгиланади.

Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари ўз вазифаларини бажариш даврида сиёсий партияга аъзоликни тўхтатиб туради ҳамда фракция таркибига кириши мумкин эмас.

Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Қонунчилик палатаси қўмиталарининг таркибига сайланиши мумкин эмас.

Қонунчилик палатасида тузилган фракция ўз вакили Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимларидан бирини эгаллашида кафолатли ҳуқуққа эга.

Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарини сайлаш учун фракция, қоида тариқасида, ўз фракцияси раҳбарининг номзодини киритади.

Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Қонунчилик палатаси қўмиталаридан бирининг таркибига сайланиши мумкин.

Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари халқаро парламент ташкилотлари билан алоқаларни ривожлантиришни амалга оширади, бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштиради, парламентлараро дипломатияни ривожлантиришни амалга оширади, халқаро шартномаларнинг ҳукумат томонидан бажарилишини назорат қилишга доир ишларни ташкил этади, шунингдек вазифалар тақсимотига биноан ташкилий ва бошқа вазифаларни бажаради.

Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари Қонунчилик палатаси Спикерининг топшириғига биноан унинг айрим вазифаларини бажаради.

Қонунчилик палатасининг Спикери йўқлигида ёки у ўз вазифаларини амалга ошириши мумкин бўлмаган ҳолларда унинг вазифаларини Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, у йўқлигида эса Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарларидан бири бажариб туради".


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги 522-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда, N 7, 326-модда; 2008 йил, N 12, 637-модда; 2009 йил, N 4, 136-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2013 йил, N 4, 95-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 3, 157-модда, N 5, 261, 265-моддалар, N 8, 468-модда, N 9, 588-модда, N 12, 884-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 7-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатаси Спикери ва Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Қонунчилик палатаси қўмиталарининг таркибига сайланиши мумкин эмас";


2) 9-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатаси Спикери ва Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари ўз вазифаларини бажариш даврида сиёсий партияга аъзоликни тўхтатиб туради ва фракция таркибига кириши мумкин эмас";


3) 15-модданинг:

иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисларида биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида уни қабул қилиш зарурати, қонун лойиҳасининг концепцияси, унинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги, шунингдек қонунни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ҳамда молиялаштириш манбалари тўғрисидаги масала муҳокама қилинади. Биринчи ўқишдаги қонун лойиҳаси юзасидан маъруза билан, қоида тариқасида, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти ёки унинг вакили, кейинги ўқишларда эса масъул қўмита вакили сўзга чиқади.

Масъул қўмита биринчи ҳамда кейинги ўқишларда фракцияларнинг фикрлари ва таклифларини депутатларга етказиши шарт.

Фракцияларнинг қонун лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифлари мажбурий тарзда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим";

ўн иккинчи қисмдаги "боблар ёки бўлимлар бўйича" деган сўзлар "боблар ёки бўлимлар бўйича, шунингдек бир неча моддалар бўйича бир вақтнинг ўзида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 32-модданинг еттинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Парламент сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади";


5) 32-1-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Қонунчилик палатаси депутатининг сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади";


6) 33-1-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"33-1-модда. Ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари,

хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига

доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш


Қонунчилик палатаси зарур бўлган ҳолларда ўзининг мажлисида ҳукумат аъзоларининг давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиши мумкин.

Ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисидаги масала фракциялар ташаббусига кўра Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.

Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотини Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда йилига икки марта эшитади.

Ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисида Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади. Ҳукумат аъзоларини эшитиш тўғрисидаги Қонунчилик палатаси қарори олдиндан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисидаги қарори эса тегишли давлат органига, хўжалик бошқаруви органига юборилади.

Ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда тегишинча ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.

Ҳукумат аъзоларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қарори эса тегишли давлат органига, хўжалик бошқаруви органига юборилади";


7) 33-6-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактларни ёки воқеаларни ўрганиш мақсадида Қонунчилик палатасининг қарори билан парламент текшируви ўтказилиши мумкин.

Қонунчилик палатаси парламент текширувини ўтказиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан комиссия тузади.

Комиссия парламент текширувини ўтказишда қуйидагиларга ҳақли:

давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг вакилларини, мутахассисларни, экспертларни ва олимларни комиссия ишига жалб этишга;

давлат органларидан, хўжалик бошқаруви органларидан, бошқа ташкилотлардан, шунингдек фуқаролардан зарур маълумотларни сўраб олишга;

давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини, шунингдек фуқароларни тушунтиришлар бериш учун таклиф этишга.

Комиссия Қонунчилик палатасининг қарорига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Комиссия бажарилган ишлар тўғрисида Қонунчилик палатаси томонидан белгиланган муддатда уни хабардор қилади.

Парламент текшируви Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма қарори билан ҳам ўтказилиши мумкин".


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги 523-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 137-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда; 2009 йил, N 4, 136-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 2, 47-модда, N 3, 157-модда, N 5, 261, 265-моддалар, N 8, 468-модда, N 12, 884-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 31-модданинг еттинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Парламент сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади";


2) 31-1-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Сенатор сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади";


3) 32-1-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"32-1-модда. Ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари,

хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига

доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш


Сенат зарур бўлган ҳолларда ўз мажлисида ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиши мумкин.

Ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисидаги масала Сенат томонидан қўмиталарнинг ташаббусига кўра кўриб чиқилади.

Сенат Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахборотини Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўз фаолияти ҳақидаги ахборотини Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда йилига икки марта эшитади.

Сенат ҳар йили Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ахборотини Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда эшитади.

Ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисида Сенат қарор қабул қилади. Ҳукумат аъзоларини эшитиш тўғрисидаги Сенат қарори олдиндан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисидаги қарори эса тегишли давлат органига, хўжалик бошқаруви органига юборилади.

Ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, унда тегишинча ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.

Ҳукумат аъзоларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Сенат қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қарори эса тегишли давлат органига, хўжалик бошқаруви органига юборилади";


4) 32-7-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактларни ёки воқеаларни ўрганиш мақсадида Сенатнинг қарори билан парламент текшируви ўтказилиши мумкин.

Сенат парламент текширувини ўтказиш учун Сенат аъзолари орасидан комиссия тузади.

Комиссия парламент текширувини ўтказишда қуйидагиларга ҳақли:

давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг вакилларини, мутахассисларни, экспертларни ва олимларни комиссия ишига жалб этишга;

давлат органларидан, хўжалик бошқаруви органларидан, бошқа ташкилотлардан, шунингдек фуқаролардан зарур маълумотларни сўраб олишга;

давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини, шунингдек фуқароларни тушунтиришлар бериш учун таклиф этишга.

Комиссия Сенатнинг қарорига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Комиссия бажарилган ишлар тўғрисида Сенат томонидан белгиланган муддатда уни хабардор қилади.

Парламент текшируви Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма қарори билан ҳам ўтказилиши мумкин".


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида"ги 704-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 637-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2019 йил, N 5, 261-модда, N 9, 588-модда, N 12, 880-модда) 10-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Депутат давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига, қоида тариқасида, тегишли сайлов округи сайловчиларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан, сенатор эса тегишли ҳудудларнинг манфаатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан сўров юборишга ҳақли.

Давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари депутат, сенатор сўровига, агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ёзма жавоб юборади. Депутат ёки сенатор сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади".


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида"ги 706-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 1, 10-модда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 9, 588-модда) 8-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Депутат сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади".


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 11 октябрда қабул қилинган "Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги ЎРҚ-60-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 537-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар; 2019 йил, N 5, 261-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 5-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Қонунчилик палатасида ўзи киритган қонун лойиҳаси кўриб чиқилаётганда иштирок этиш учун, шу жумладан қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида, қоида тариқасида, маъруза билан сўзга чиқиш учун ўз вакилини тайинлайди. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг бошқа субъектлари ҳам (Қонунчилик палатаси депутатларидан ташқари) қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётганда иштирок этиш, шу жумладан қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида, қоида тариқасида, маъруза билан сўзга чиқиш учун ўз вакилини тайинлаши мумкин";


2) 26-модда:

биринчи қисмининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритиш тўғрисидаги қарорда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг вакили кўрсатилади, у қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш чоғида иштирок этади. Қарорда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида маъруза билан сўзга чиқадиган вакили ҳам кўрсатилади (бундан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти шахсан сўзга чиқадиган ҳоллар мустасно)";

тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин.


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 11 апрелда қабул қилинган "Парламент назорати тўғрисида"ги ЎРҚ-403-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 4, 123-модда; 2017 йил N 6, 300-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 3, 157-модда, N 5, 261, 265-моддалар, N 9, 588-модда, N 12, 884-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 5-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатаси, Сенат мажлисларида ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш";


2) 10-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"10-модда. Қонунчилик палатаси, Сенат мажлисларида

ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви

органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар

юзасидан ахборотини эшитиш


Қонунчилик палатаси, Сенат зарур бўлган ҳолларда, ўз мажлисларида ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиши мумкин.

Ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисидаги масаласи Қонунчилик палатаси томонидан фракциялар ташаббусига кўра, Сенат томонидан эса қўмиталарнинг ташаббусига кўра кўриб чиқилади.

Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотини Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда йилига икки марта эшитади.

Сенат Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахборотини Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўз фаолияти ҳақидаги ахборотини Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда йилига икки марта эшитади.

Сенат ҳар йили Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ахборотини Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда эшитади.

Ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисида Қонунчилик палатаси, Сенат қарор қабул қилади. Ҳукумат аъзоларини эшитиш тўғрисидаги Қонунчилик палатаси, Сенат қарори олдиндан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисидаги қарори эса тегишли давлат органига, хўжалик бошқаруви органига юборилади.

Ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси, Сенат қарор қабул қилади, унда тегишинча ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.

Ҳукумат аъзоларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатаси, Сенат қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қарори эса тегишли давлат органига, хўжалик бошқаруви органига юборилади";


3) 14-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Парламент сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади";


4) 15-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Қонунчилик палатаси депутатининг, Сенат аъзосининг сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади";


5) 18-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактларни ёки воқеаларни ўрганиш мақсадида Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қарори билан парламент текшируви ўтказилиши мумкин.

Қонунчилик палатаси, Сенат парламент текширувини ўтказиш учун тегишинча Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари орасидан комиссия тузади.

Комиссия парламент текширувини ўтказишда қуйидагиларга ҳақли:

давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг вакилларини, мутахассисларни, экспертларни ва олимларни комиссия ишига жалб этишга;

давлат органларидан, хўжалик бошқаруви органларидан, бошқа ташкилотлардан, шунингдек фуқаролардан зарур маълумотларни сўраб олишга;

давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини, шунингдек фуқароларни тушунтиришлар бериш учун таклиф қилишга.

Комиссия Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қарорига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Комиссия тегишинча Қонунчилик палатасини ёки Сенатни бажарилган ишлар тўғрисида Қонунчилик палатаси, Сенат томонидан белгиланган муддатда хабардор қилади.

Парламент текшируви Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори билан ҳам ўтказилиши мумкин".


9-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


10-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 август


"Халқ сўзи", 2020 йил 11 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 17 август, 32-сон, 368-модда





































































Время: 0.2334
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск