ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хоким. Жойлардаги ижро органлари (ҳокимиятлар) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.03.2018 й. ПҚ-3608-сон "Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.03.2018 й.

N ПҚ-3608



САМАРҚАНД ВИЛОЯТИНИ

ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ФАРОВОНЛИГИНИ

ОШИРИШ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Архитектура ва қурилиш нормаларига мувофиқ ҳудудий инфратузилмани яхшилаш, ободонлаштирнш, объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, Самарқанд вилоятининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суръатларда ҳал этиш, аҳоли фаровонлигини яхшилаш, сув таъминоти ва канализация муаммоларини бартараф этиш, маҳаллаларнинг ички йўлларини таъмирлаш, ижтимоий объектларни қуриш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ижтимоий соҳа ходимлари учун хизмат уйларини қуриш мақсадида:


1. Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмасдан Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Жамғарма даромадларини шакллантириш манбалари этиб ҳисоблансин:

Самарқанд вилояти ҳокимлиги муассислигида ташкил этилган тижорат ташкилотларининг ажратмалари;

давлат, чет эл ва халқаро ташкилотлар томонидан ажратиладиган грантлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молиявий институтлар ва банклар томонидан ажратиладиган кредитлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


3. Қуйидагилар Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

Самарқанд вилоятида муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштирнш, кўкаламзорлаштириш ва маҳаллий ички йўлларни таъмирлаш;

кўп қаватли турар жойларнинг умумфойдаланиладиган қисмини таъмирлаш, болалар ва спорт майдончаларини барпо этиш;

кам таъминланган ва ёш оилаларга имтиёзли кредитлар олишда бошланғич бадални қисман ёки тўлиқ қоплаб бериш ҳамда маиший техника воситаларига бўлган бирламчи эҳтиёжни қондириш;

маҳалла фуқаролар йиғинлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, маҳаллалар ҳудудида кутубхоналар ташкил этиш ҳамда уларни бадиий ва бошқа адабиётлар билан бойитиш.


4. Белгилансинки, Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Жамғармага дастлабки бадали Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг Самарқанд вилояти ҳокимлигига 5 йил муддатга, 2 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, фоиз ставкаси йилига 2,25 фоизни, 2019 йил 27 декабрдан - йиллик 2 фоизни ташкил қиладиган, воситачилик йиғимлари ундирилмаган ҳолда 50 миллион АҚШ доллари миқдорида ажратилган кредити ҳисобидан шакллантирилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини қоплаш прогноз жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Белгилансинки:

Жамғарма маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда. Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан тузиладиган манзилли рўйхатларга мувофиқ фойдаланилади;

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек, Жамғармани ўз вақтида шакллантириш учун масъул бўлган ижро зтувчи орган ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг жалб қилинадиган кредитини қоплаш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар Самарқанд вилоятининг маҳаллий бюджети қўшимча манбалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Жамғармага ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда беш кун муддатда Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг жалб қилинадиган кредитини қоплашнинг унинг аниқ манбаларини кўрсатган ҳолда механизмини назарда тутувчи низом лойиҳасини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси билан биргаликда Жамғармага ажратилган кредитдан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шунингдек, унинг ўз вақтида қайтарилиши юзасидан таъсирчан мониторинг ўрнатсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредити бўйича Самарқанд вилояти ҳокимлиги мажбуриятларига доир Ўзбекистон Республикаси давлат кафолатини бериш ваколати берилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда Жамғарманинг молиявий манбаларини кенгайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси (М.М. Икрамов) мазкур қарорнинг амалий ижросини алоҳида назоратга олиб, амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида ҳар ой якуни билан Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига маълумот киритиб борилишини таъминласин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Самарқанд вилояти ҳокими Т.Н. Джураев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 16 мартдаги

ПҚ-3608-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт

жамғармаси кредитини қоплаш

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Кредит суммаси

50 миллион АҚШ доллари

Кредит муддати

5,5 йил, шу жумладан, имтиёзли давр - 2 йил

Фоиз ставкаси

2019 йил 27 декабргача - йиллик 2,25 фоиз (шу жумладан, банк маржаси - 0,25 фоиз) 2019 йил 27 декабрдан - йиллик 2,0 фоиз

минг АҚШ доллари

Қоплаш даврлари


Ўзлаштириш

миқдори*


Тўлов суммаси


Жами тўлов

миқдори*


асосий қарз


фоизлар*


2018 йилнинг II ярим йиллиги


40 000,00

-

238,90**

238,90**

2019 йилнинг I ярим йиллиги


-

-

398,91**

398,91**

2019 йилнинг II ярим йиллиги


10 000,00

213,30**

408,05**

621,35**

2020 йилнинг I ярим йиллиги


-

422,05**

489,44**

911,49**

2020 йилнинг II ярим йиллиги


-

525,39**

495,45**

1 020,84**

2021 йилнинг I ярим йиллиги


-

16 109,34**

695,74**

16 805,08**

2021 йилнинг II ярим йиллиги


-

644,24**

198,13**

842,37**

2022 йилнинг I ярим йиллиги


-


162,03**

162,03**

2022 йилнинг II ярим йиллиги


-


321,74**

321,74**

2023 йилнинг I ярим йиллиги


-

16 042,85

280,42**

16 323,27

2023 йилнинг II ярим йиллиги


-

16 042,85

120,43**

16 163,28

Жами


50 000,00

50 000,00

3 809,24

53 809,24

       

*) кредитнинг ҳақиқатда олинган миқдори ва санасидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилади;

**) ҳақиқий тўловлар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 март







































Время: 0.2055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск