язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Халқаро алоқалар/ Ташқи ишлар вазирлигининг 54-сон, Адлия вазирлигининг 1-сон "Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш ҳақидаги услубий кўрсатмаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги 30.06.2020 й. Қарори (АВ томонидан 30.06.2020 й. 3273-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.06.2020 й.

N 3273

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.06.2020 й.

N 54


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.06.2020 й.

N 1

ҚАРОРИ



Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва

Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро

шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги

тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш ҳақидаги

услубий кўрсатмаларни тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 13 декабрдаги СҚ-350-III-сон "Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш ҳақидаги услубий кўрсатмалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ташқи ишлар вазири

А. Камилов

Адлия вазири

Р. Давлетов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 июнь