ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаво транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.03.2018 й. ПҚ-3639-сон "Иқтисодиёт тармоқларида фуқаро авиациясининг учувчисиз учиш аппаратларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.03.2018 й.

N ПҚ-3639



ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИДА

ФУҚАРО АВИАЦИЯСИНИНГ УЧУВЧИСИЗ

УЧИШ АППАРАТЛАРИДАН МАҚСАДЛИ

ВА САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Кейинги йиллар амалиёти фуқаро авиациясининг учувчисиз учиш аппаратларидан мақсадли фойдаланиш давлат ва хўжалик бошқаруви органлари олдида турган вазифалар самарали бажарилишига, шу жумладан, ер фондининг оператив мониторингини олиб бориш ва ердан, узоққа чўзилган объектлардан (темир йўллар, қувурлар ва шу кабилардан) нооқилона фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш соҳаларида, қурилиш ишларини ва бошқа ишларни бажаришда хавфсизлик талабларини таьминлашда сезиларли даражада кўмаклашишини кўрсатди, шаҳарсозликда ишларни ва геоахборот хариталарини яратишни оптималлаштиради. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишда учувчисиз учиш аппаратлари катта аҳамият касб этади.

Шу билан бирга учувчисиз учиш аппаратларининг кенг кўламли турларини ишлаб чиқариш, қўйилган вазифаларга мувофиқ фойдаланилаётган моделлар ва ихтисослаштирилган функцияларнинг хилма-хиллиги учувчисиз учиш аппаратларининг нархига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Учувчисиз учиш аппаратлари нархлари шаклланишини таҳлил қилиш нархнинг асосий улуши конструктив элементларга эмас, балки интеллектуал қисмга (дастурий таъминотга) тўғри келишини кўрсатмоқда. Учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш уларнинг қийматини пасайтириш имконини берибгина қолмай, балки валюта маблағларини тежаш имкониятини хам беради.

Бугунги кунда учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишни тартибга солувчи бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудуди учувчисиз учиш аппаратларидан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сонли ва "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва давлат авиациясининг учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2016 йил 31 августдаги 287-сонли қарорлари қабул қилинган. Айрим ташкилотлар томонидан қишлоқ хўжалиги ва шаҳарсозлик мақсадлари учун учувчисиз учиш аппаратлари олиб келинган ва улардан самарали фойдаланилмоқда.

Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини янада ривожлантириш, конструктив элементларни босқичма-босқич маҳаллийлаштириш ва фуқаро авиациясига тегишли бўлган учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш учун дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, шунингдек, иқтисодиёт тармоқларидаги мақсудли вазифаларни ҳал этиш учун уларни тизимли қўллаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузурида "Геопнновация маркази" давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш ҳақидаги таклифи;

"Геоинновация маркази" давлат унитар корхонаси ижро этувчи аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган умумий сони 40 нафардан иборат тузилмаси 1-иловага мувофиқ маьқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геолезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раисига, зарур ҳолларда, Марказнинг ижро этувчи аппарати тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий штат сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


2. Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосин йўналишлари этиб белгилансин:

учувчисиз учиш аппаратларининг функционал ва техник имкониятларини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ташкил этиш;

иқтисодиёт тармоқларида учувчисиз учиш аппаратларини кўллаш ва улардан фойдаланиш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш;

фазовий маълумотларни стандартлаш бўйича ишларни ташкил этиш;

кадастр соҳасида илмий даражали кадрларни тайёрлаш бўйича таянч докторантура фаолиятини юритиш;

учувчисиз учиш аппаратларини кўллаш орқали олинган маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўллаш, таҳлил қилиш, қайта ишлаш ва сақлаш;

учувчисиз учиш аппаратлари учун конструктив элементлар ишлаб чиқаришни ва дастурий таъминотни ишлаб чиқишни босқичма-босқич маҳаллийлаштириш;

учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқаришда ва улардан фойдаланишда энг янги технологияларни ва хорижий тажрибани жорий этиш;

учувчисиз учиш аппаратларини бошқариш соҳасида мутахассислар тайёрлашга кўмаклашиш;

учувчисиз учиш аппаратларини манфаатдор ташкилотларга ижарага бериш;

учувчисиз учиш аппаратларини таъмирлаш хизматлари ва техник хизмат кўрсатиш.


3. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

учувчисиз учиш аппаратларини белгиланган тартибда ижарага беришдан хамда учувчисиз учиш аппаратларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

учувчисиз учиш аппаратларини харид қилиш юзасидан - Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Ер муносабатлари ва давлат кадастрини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тузилмасига раис ўринбосари - замонавий геоинновацион технологияларни жорий этиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган "Геонновация маркази" давлат унитар корхонаси директори лавозими киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Марказни маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари билан таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси:

"Геоинновация маркази" давлат унитар корхонаси уставини тасдиқласин ва унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Тошкент механика заводи" АЖ, "Ўзэлтехсаноат" АК билан биргаликда бир ой муддатда учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқаришни босқичма-босқич ўзлаштириш, улардан фойдаланишни ривожлантириш ва иқтисодиёт тармоқларида қўллаш бўйича Комплекс тадбирлар режаси - "Йул харитаси"ни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3024-сонли қарорига 2-иловага* мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаки Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев



*) 2-илова рус тилидаги матнда берилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 29 мартдаги

ПҚ-3639-сон қарорига

1-ИЛОВА


"Геоинновация маркази" давлат унитар

корхонаси ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

             















Директор























































































































































Директор ўринбосари




Директор ўринбосари




















































Илмий тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш

бўлими

3



Бухгалтерия

2



























Эксплуатацион-техник бошқарма




Фазовий маълумотлар соҳасида стандартлаштириш бошқармаси

4








































Юрисконсульт























Стратегик режалаштириш ва маркетинг бўлими

3





Эксплуатация бўлими

4




Таҳлил-ишлаб чиқариш бошқармаси








































Ишлар бошқарувчиси


































Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими

2




Топография бўлими

4






















































Иш юритувчи


































Техник хизмат кўрсатиш бўлими

4




Фотограмметрия бўлими

4






















































Махсус бўлим


































Учувчисиз учиш аппаратлари операторлари*














































































Кадрлар масалалари бўйича мутахассис
































































         

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 40 нафар.


*) Кадастр агентлиги тизими ходимлари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 июнь

















































Время: 0.1511
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск