язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Таълим тўғрисида/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2020 й. 473-сон "Ёш чегарачилар" ҳарбий-академик лицейи фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.08.2020 й.

N 473




"ЁШ ЧЕГАРАЧИЛАР" ҲАРБИЙ-АКАДЕМИК

ЛИЦЕЙИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ёшларни маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик, она Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини янада ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПҚ-4609-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тизимида Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида "Ёш чегарачилар" ҳарбий-академик лицейи (кейинги ўринларда - лицей) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар лицейнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ўқувчиларда халқимизнинг маънавий-маърифий қадриятларига, унинг маданияти ва урф-одатларини чуқур ҳурмат қилиш, уларда ҳалоллик, ватанпарварлик, садоқат, фидокорлик сингари шахсий хислатларини, шунингдек, миллий ғурур туйғуларини шакллантириш;

халқимизнинг тарихи ва бой маданияти, буюк аждодларимизнинг, энг аввало, Амир Темурнинг бебаҳо мероси, Ватан озодлиги ва фаровонлиги йўлида ўзини қурбон қилган замондош ватандошларимизнинг қаҳрамонлиги асосида Ўзбекистон халқига содиқ, қатъий ҳаётий қарашлар ва фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ўқувчиларни тарбиялаш;

ўқувчиларда кенг дунёқараш, интеллектуал салоҳият, ижодий ва таҳлилий фикрлашни ривожлантириш, табиий ва аниқ фанлар, хорижий тиллар ва замонавий ахборот технологиялари бўйича мустаҳкам билимларни шакллантириш, шунингдек, уларга ҳарбий ишдаги бошланғич билимларни сингдириш;

нотиқлик ва етакчилик хислатларига эга, жисмонан ривожланган, чидамли, мард ва жасур Ватан ҳимоячиларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида республиканинг олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириши учун муносиб номзодларни тайёрлаш.


3. Белгилансинки:

лицей Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати муассислигидаги давлат таълим муассасаси ҳисобланади;

лицейга қабул ва ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;

лицейда ўқув жараёни давомийлиги икки йил бўлиб, йиллик қабул квотаси 100 нафарни ташкил этади;

лицей Термиз давлат университети ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академиясига бириктирилади.


4. Қуйидагилар:

"Ёш чегарачилар" ҳарбий-академик лицейининг ташкилий-штат тузилмаси 1-иловага;

"Ёш чегарачилар" ҳарбий-академик лицейи тўғрисидаги низом 2-иловага;

"Ёш чегарачилар" ҳарбий-академик лицейи фаолиятини ташкил қилиш ва унинг ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси" 3-иловага;

"Ёш чегарачилар" ҳарбий-академик лицейининг инфратузилмаси, ўқув ва моддий-техник базасини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги лицейнинг ўқитувчи, ишчи ва хизматчилари лавозимлари учун лозим бўлган штат бирликларини ажратсин.


6. Белгилаб қўйилсинки:

мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, хорижий мамлакатларнинг кредитлари ва халқаро молия ташкилотларининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади;

лицей ходимлари, ишчи ва хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш ҳамда лицей битирувчиларига бериладиган имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорида белгиланган тартиб ва шартлар асосида амалга оширилади.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси А.А. Азизов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 11 августдаги

473-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ёш чегарачилар" ҳарбий-академик лицейининг

ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ














Директор

1 (0-0-0-1)



Илмий-педагогик кенгаш










































































































































Директорнинг маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича биринчи ўринбосари*

1 (1-0-0-0)







Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари - ўқув бўлими бошлиғи

1 (0-0-0-1)






Директорнинг маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

1 (0-0-0-1)














































































































































































Ахборот-

ресурс маркази

3 (0-0-0-3)



Тўгараклар

4 (0-0-0-4)



Ўқув бўлими бошлиғи ўринбосари

1 (0-0-0-1)



Ахборот-

лаштириш

ва алоқа бўлинмаси

3 (0-0-0-3)


Маъмурий бўлинма

3 (0-0-0-3)



Хўжалик бўлинмаси

15*** (0-0-0-15)



Кадрлар бўлинмаси

2 (0-1-0-1)

































































Психолог

1 (0-0-0-1)












Қўриқлаш бўлинмаси

8 (0-0-0-8)



Тиббиёт бўлинмаси

4 (0-0-0-4)



Молия хизмати

3 (0-1-0-2)




Ўқув курси

106 (1-5-100-0)





















Ўқув бўлими котиби

1 (0-0-0-1)



Лаборатория

3 (0-0-0-3)






























































































































Аниқ фанлар кафедраси

16**(0-0-0-16)



Ижтимоий-

гуманитар фанлар кафедраси

12**(0-0-0-12)

























































Ўқув гуруҳи

26 (0-1-25-0)


























































































































































Автомобиль секцияси

5 (0-1-0-4)






















































































Изоҳ: *) фуқаро ходимлар эгаллаши мумкин бўлган лавозим;

**) ўқув юкламасидан келиб чиққан ҳолда сони ўзгартирилиши мумкин;

***) иш юкламасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда сони ўзгартирилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорида "Ёшлар етакчиси" лавозими инобатга олинмаганлиги сабабли ушбу лавозим вазифасини Директорнинг маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича биринчи ўринбосари зиммасига юклатилиши назарда тутилган.

Қавсда қуйидагилар кўрсатилган: 1-рақам - ШАҲХ офицерлар таркиби; 2-рақам - ШАҲХ сержантлар таркиби; 3-рақам - ўқувчилар; 4-рақам - ишчи ва хизматчилар.

Шахсий таркиб сони


Жами


Офицерлар


Сержантлар таркибига

мансуб контракт бўйича

ҳарбий хизматчилар


Ўқувчилар


Ишчи ва

хизматчилар

қитувчилар)


300


3


13


200


84 (32)


             





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 11 августдаги

473-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ёш чегарачилар" ҳарбий-академик

лицейи фаолиятини ташкил қилиш ва уларнинг

ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбир номи


Амалга ошириш

механизми


Ижро муддати


Масъул ижрочилар


I. ЛИЦЕЙ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ

ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

1.

Ўтказиладиган тадбирларнинг мақсади ва вазифаларини етказиш, "Ёш чегарачилар" ҳарбий-академик лицейини (кейинги ўринларда - лицей) фаолиятини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ мажлисини ўтказиш ҳамда иш тартибини белгилаш


Идоралараро ва идоравий ички йиғилишларни ўтказиш, йиғилиш баённомаларини тайёрлаш


2020 йил

10 сентябрь


Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)


2.

"Ёш чегарачилар" лицей ўқувчиларининг озиқ-овқат ва ҳарбий кийим таъминоти, кийимининг ягона намуналари, тақдирлаш нишонлари ва уларни тақиш тартиби, шунингдек, лицейни тугатганлиги тўғрисидаги кўкрак нишони ва дипломи намуналарини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат


2020 йил

1 декабрь


Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)


II. ЛИЦЕЙ ИНФРАТУЗИЛМАСИ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК

БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

3.

Лицей инфратузилмасини такомиллаштириш, тадбирларни молиялаштириш манбалари ва тегишли ҳисоботларни тайёрлаш юзасидан зарур чораларни белгилаш


Қурилиш ишлари баённомалари, техник-иқтисодий ҳисоботлар


2020 йил

10 сентябрь

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)


4.

Лицей объектининг инфратузилмаси, ўқув ва моддий-техник базасини такомиллаштириш бўйича ҳамда лицейда:

компьютер, машқ қилиш (тренажёр) синфлари ҳамда масофадан ўқитиш учун синфлар ва электрон ахборот-ресурс марказларини яратиш;

замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, шунингдек, интерактив виртуал стендлар ва лабораториялар кўринишида дастурий-педагогик таълим олиш воситаларини жорий қилиш;

ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлиги ва спорт ютуқлари даражасини ошириш учун тегишли шароитларни яратиш;

ўқув жараёнининг ягона автоматлаштирилган ички мониторинги тизимини жорий қилиш ва назоратини ташкил этиш;

педагоглар таркибини ва ўқувчиларни таълим фанлари бўйича ўқув материаллари билан таъминлаш ва мустақил ишларни ташкил этиш учун ягона электрон ахборот-ресурс базасини яратишни кўзда тутувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Чора-тадбирлар режаси

2021 йил 1 март

Ахборот коммуникациялари ва технологияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков),

Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)

III. ЎҚУВ-УСЛУБИЙ БАЗА ВА ЎҚУВ

ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

5.

Принципиал янги самарали ўқув режалари ва дастурлари, тематик режалар, ўқув-услубий ресурсларни ишлаб чиқиш, шунингдек, замонавий таълим бериш шакли ва услубларини қўллаш.

Республикамизнинг олий ҳарбий таълим муассасалари, махсус ва бошқа олий таълим муассасаларига кириш учун зарур бўлган алоҳида фанлар бўйича (математика, физика, кимё, она тили ва адабиёт, тарих ва хорижий тиллар) чуқурлаштирилган тарзда таълим берилиши учун шароит яратиш.


Чора-тадбирлар режаси

2021 йил

1 апрель

Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)


6.

Лицей ўқувчиларига йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш (енгил ва юк автомобилларини бошқариш), ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган тегишли ҳужжатларни бериш масаласини Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига мувофиқ белгиланган тартибда амалга ошириш ва ўқув гуруҳларини Ички ишлар вазирлиги рўйхатидан ўтказиш.


Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

1 сентябрь

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов)


7.

Лицей ўқувчилари томонидан мунтазам равишда бадиий ва илмий-оммабоп адабиётларни ўқиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, шунингдек, ўқувчиларда мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва бошқа санъат турларига қизиқишни ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


Тегишли идоравий ҳужжат


2021 йил

сентябрь



8.

Лицейни ўқув мақсадлари учун мўлжалланган зарур ўқув, илмий ва махсус адабиётлар, қурол-аслаҳа ва ҳарбий-техник мулк намуналари билан таъминлаш.


Вазирлик ва идораларнинг тасдиқланган иш режалари

Иш режада

белгиланган

муддатларда


Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов), Ўзбекистон Республмкаси Қуролли Кучлар Академияси (Х. Қаршиев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)

9.

Республиканинг олий ҳарбий, махсус ва бошқа таълим муассасаларига кириш учун зарур фанлар бўйича билимларни мустаҳкамлаш учун факультатив машғулотлар ва тўгарак ишларини ташкил этиш.


IV. ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК ВА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ

ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

10.

Ўзбекистон Республикаси Президентига, халқига содиқ бўлган, Ватанга хизмат қилишга тайёр турган ақл-заковатли номзодларни республикамизнинг олий ҳарбий, махсус ва бошқа таълим муассасаларига киришини таъминлаш мақсадида "Маънавият асослари" дарси бўйича ўқув дастури, режалари ва ўқув-услубий мажмуаларини такомиллаштириш.


Янги ўқув дастури, ҳарбий-

ватанпарварлик ва маънавий-

маърифий тарбия бўйича режалари ва ўқув-услубий комплекслари


2021 йил

1 апрель

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси (Х. Қаршиев), Республика Маънавият ва маърифат маркази (М. Ҳожиматов)


11.

Ўқувчиларнинг маънавий-маърифий ривожланишини таъминлаш учун китобларни ўқиш, кинотеатр, театр ва музейларга бориш, маданият ва спорт вакиллари билан учрашувларни ташкил этиш, шунингдек, ўзбек халқининг тарихи, анъаналари ва бойликларини фаол ўрганиши учун зарур шароитларни яратиш.


Алоҳида режа асосида


Мунтазам

равишда


Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Ўзбекистон ЁИМК (А. Саъдуллаев), Республика Маънавият ва маърифат маркази (М. Ҳожиматов)


12.

Ўқувчиларда ахлоқий-психологик барқарорлик ва касбий вазифаларни бажаришга шай туришни шакллантириш мақсадида уларни психологик қўллаб-қувватлашни ташкил этиш.


Жойларда ўқувчиларга психологик ёрдамни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури


Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов)


V. РАҲБАР ВА ПЕДАГОГЛАР ТАРКИБИ ТАЙЁРГАРЛИГИНИ

ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

13.

Лицей раҳбар ва педагоглар таркибининг шахсий ва касбий сифатларини комплекс баҳолаш мезонларини аниқлаш ва ишлаб чиқиш.


Раҳбар ва педагог таркибнинг шахсий ва касбий сифатларини комплекс баҳолаш мезонлари


2021 йил

1 август


Идоралараро ишчи гуруҳ

14.

Эгаллаб турган лавозимига мувофиқлигини объектив баҳолаш мақсадида раҳбар ва педагоглар таркибининг шахсий ва касбий сифатларини ўрганиш, замон талабларига жавоб берувчи малакали кадрлар билан лицейни бутлаш ва уларнинг алмашинувини ўтказиш.


Вазирлик ва идораларнинг шахсий таркиб бўйича тегишли қарорлари


2021 йил

1 августга

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов)


15.

Олий таълим муассасалари ва хорижий олий таълим муассасалари базаларининг тегишли ҳудудий (соҳа) марказларида раҳбар ва педагоглар таркибининг таълим олиши ҳамда малака оширишини ташкиллаштириш.


Лицей раҳбар ва педагог кадрларнинг малакасини ошириш режаси


Алоҳида

режа асосида


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов)


16.

Республика ва хорижий олий таълим муассасаларида ташкил этиладиган конференцияларда раҳбар ва педагоглар таркибининг иштирокини таъминлаш, шунингдек, улар учун АКТ ўрганиш бўйича интенсив курслар ва хорижий тилларни ўрганишини ташкил этиш.


Вазирлик ва идораларнинг алоҳида режалари бўйича

Алоҳида режа асосида

Тегишли вазирлик ва идоралар

17.

Илғор педагогик тажрибани оммалаштириш мақсадида ўқув-методик семинарлар, тренинглар, маҳорат дарслари, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.


18.

Машғулотларни, шу билан бир қаторда, таълим беришнинг инновацион усуллари бўйича ўқув жараёнига юқори малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилишнинг самарали механизмини татбиқ этиш.


         





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 11 августдаги

473-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Ёш чегарачилар" ҳарбий-академик лицейининг

инфратузилмаси, ўқув ва моддий-техник

базасини такомиллаштириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Амалга ошириладиган ишлар


Бажариш

муддатлари


Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар


"Ёш чегарачилар" ҳарбий-академик лицейи (Термиз шаҳри)

Бино ва иншоотлар қурилиши ҳамда уларни муҳандислик тармоқлари

билан таъминлаш, атроф-ҳудудни ободонлаштириш

1.

Маъмурий бино ва 250 ўринга мўлжалланган клуб.


2021 йил

августга

қадар

Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳарбий-маъмурий сектор ва Давлат хавфсизлик хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов)

2.

210 ўринга мўлжалланган ошхона, автомобилларни сақлаш жойлари.


3.

Спорт зали биноси.


4.

Назорат ўтиш жойи ҳамда ота-оналар билан учрашув хонаси (замонавий жиҳозлар ва турникетбилан таъминлаш)

.

5.

Комплекс спорт майдончаси. (футбол майдончаси, волейбол, баскетбол, теннис майдончаларива югуриш йўлаклари).


6.

Тўсиқли югуриш мажмуаси (тоғ тайёргарлиги шаҳарчаси, психологик ва ҳарбий тайёргарлик).


7.

Ўқув-машқ майдончалари (хизмат ҳайвонлари, ўқ отиш ва ўқув автомашиналарини бошқариш учун).


8.

Давлат чегараси акс эттирилган ўқув-муҳандислик шаҳарчаси.


2021 йил

августга

қадар

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг бюджетдан ташқари маблағлари


Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари (С. Хусанов)


9.

"Мардлик ва мангулик" (Мард ўғлонлар номи барҳаёт) номли тарғибот майдончаси.


2021 йил

августга

қадар

Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳарбий маъмурий сектор ва Давлат хавфсизлик хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов)


10.

Ер ости ичимлик суви билан таъминлаш ва умумий ер майдонларини суғориш учун кўтарма насос ва суғориш тизимини ўрнатиш, ҳудудда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш.


11.

Қозонхона биносини қуриш.


Мавжуд бино ва иншоотлари реконструкция қилиш

12.

210 нафар ўқувчига мўлжалланган ўқув корпуси, фаоллар зали, ётоқхона ва кир-ювиш комбинати.


2021 йил

августга

қадар


Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳарбий маъмурий сектор ва Давлат хавфсизлик хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов)


13.

Электрон ахборот-ресурс маркази, кутубхона, ихтисослаштирилган синфлар, тиббий пункт хоналарини ажратиш ва жиҳозлаш.


2021 йил

августга

қадар


Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳарбий маъмурий сектор ва Давлат хавфсизлик хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги (И. Маджидов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов)


14.

"Йўл ҳаракати қоидалари", "Ҳайдовчилик асослари" ва "Автомобиллар тузилиши ва уларнинг ишлатилиши" фанларидан назарий машғулотлар ўтказиш синф хоналари.


2021 йил

августга

қадар

Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳарбий маъмурий сектор ва Давлат хавфсизлик хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат нспекцияси (У. Ташкенбаев), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов)


15.

Саф майдони ва минбар (флагшток).


2021 йил

августга

қадар


Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳарбий маъмурий сектор ва Давлат хавфсизлик хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов)


16.

Мавжуд биноларни демонтаж қилиш.


2021 йил

августга

қадар


Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳарбий маъмурий сектор ва Давлат хавфсизлик хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов)


Моддий-техник базани замон талаблари асосида ривожлантириш

17.

Оптик толали алоқа линясини ташкил қилиш ва замонавий хизматлар билан таъминлаш.


2021 йил

августга

қадар

Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳарбий маъмурий сектор ва Давлат хавфсизлик хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов)


18.

Замонавий автомобил ва махсус техникалар, ускуна ва агрегатлар ҳамда шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш.

Жумладан, "Нексия-3" русумли енгил автомашина - 1 та;

"Дамас" русумли автомашина - 1 та;

автобуслар - 2 та;

юк автомобили - 1 та.


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), "O`zavtosanoat" АК (Ш. Умурзаков), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов)


19.

Сервер, компьютер ва ўқув синф хоналарини, шунингдек, масофавий ўқитиш хоналарини ажратиш ва жиҳозлаш.


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги (И. Маджидов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов)


20.

Сервер ва тармоқ ускуналари, узлуксиз қувват манбаи, автоматик телефон станцияси, совитиш тизими ва бошқа техник восита ва ускуналар билан таъминлаш.


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов)


21.

Панорамали ўқ отиш тренажёри.


22.

Енгил автотранспорт воситасини ҳайдаш учун 1 та тренажёр.


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), "O`zavtosanoat" АК (Ш. Умурзаков)


23.

Юк автотранспорт воситасини ҳайдаш учун 1 та тренажёр.


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) , "O`zavtosanoat" АК (Ш. Умурзаков)


24.

Ахборот-коммуникация технологиялари синфини ва чет тили синфларини 50 та шахсий компьютер тўплами билан жиҳозлаш.


2021 йил

августга

қадар


Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳарбий маъмурий сектор ва Давлат хавфсизлик хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов)


25.

Масофавий таълим учун синф хонасини тегишли компьютерлар, экран, видеокамера, микрофонлар, аудио мосламалар ва видеоконференцалоқа тизими билан жиҳозлаш.


26.

25 ўринли "Электрон кутубхона" дастурий-техник мажмуаси.


27.

Клуб ва унинг саҳнасини театр, концерт томошалари учун зарур реквизитлар билан жиҳозлаш (мусиқа ва бошқа жиҳозлари билан).


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов)


28.

Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан дастурий таъминот ва ўқув воситаларини интерфаол виртуал стендлар ва лабораториялар шаклида жорий этиш.


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов)


29.

Физика ва кимё фанлари бўйича лаборатория хоналарини ташкил этиш, шунингдек, уларни тегишли асбоб-ускуналар, мебель ва инвентарлар билан жиҳозлаш.


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов)


30.

Спорт ва тренажёр залларини спорт инвентарлари, жиҳозлар (универсал тренажёр) ва мебеллар билан жиҳозлаш.


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов)


31.

Ўқув жараёнининг ягона автоматлаштирилган ички мониторинг тизими ва ўқув жараёнини назорат қилишни жорий қилиш.


2021 йил

августга

қадар


Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳарбий маъмурий сектор ва Давлат хавфсизлик хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов)


32.

Ҳар бир ўқув хонаси, лаборатория, спорт ва тренажёр залларини видео ва аудио кузатув тизими билан жиҳозлаш.


33.

Ҳарбий-академик лицейни "Kundalik.uz" веб-сайтига улаш.


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов)


34.

Педагоглар таркибини ва ўқувчиларни таълим фанлари бўйича ўқув материаллари билан таъминлаш ва уларнинг мустақил ишларини ташкил этиш учун ягона электрон ахборот-ресурс базасини яратиш.


35.

Ҳар бир ўқитувчини шахсий компьютерлар билан таъминлаш.


36.

Бадиий, илмий-оммабоп ва ўқув-услубий адабиётлар билан таъминлаш.


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов)


37.

Ўқув, ишлаб чиқариш устахоналарини замонавий дастгоҳлар ва ускуналар билан жиҳозлаш.


38.

Ўқув мажмуасини (комплексини) мебеллар, жиҳозлар ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш.


39.

Лицей ҳудудини замонавий видеокузатув тизими билан жиҳозлаш.


2021 йил

августга

қадар


Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳарбий маъмурий сектор ва Давлат хавфсизлик хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов)


                

Изоҳ. Якуний қиймат лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва ўтказиладиган тендер (конкурс) савдолари натижаларига кўра аниқланади. Молиявий харажатларнинг якуний суммаси белгиланган тартибда тендер (конкурс) савдолари ўтказилгандан кейин аниқлаштирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 август