ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа тортишнинг умумий қоидалари / Солиқ тўловчиларни рўйхатга олиш /

Чет эл юридик шахсларида иштирок этиш тўғрисидаги хабарномаларнинг шакллари, уларни тўлдириш ва тақдим этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.08.2020 й. 489-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 14 августдаги

489-сон қарорига

5-ИЛОВА



Чет эл юридик шахсларида иштирок этиш

тўғрисидаги хабарномаларнинг шакллари, уларни

тўлдириш ва тақдим этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДА


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентлари бўлган солиқ тўловчилар томонидан чет эл юридик шахсларида иштирок этиш тўғрисидаги хабарномаларнинг (кейинги ўринларда - хабарнома) шаклларини уларни тўлдириш ва солиқ органларига тақдим этиш тартибини белгилайди.



2-БОБ. ХАБАРНОМА ШАКЛЛАРИ ВА ТАРКИБИ


2. Мазкур Низомга иловага мувофиқ Чет эл юридик шахсларида иштирок этиш ҳақидаги хабарнома шакли 6 варақдан иборат бўлиб:

1 - варақ (титул варақ);

2 - варақ (жисмоний шахс тўғрисида маълумотлар);

3 - варақ (чет эл юридик шахси тўғрисида маълумотлар);

4 - варақ (Ўзбекистон Республикаси корхонаси тўғрисида маълумотлар);

5 - варақ (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмалари тўғрисида маълумотлар);

6 - варақ (солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида билвосита иштирок этиши тартиби)ни ўз ичига олади.



3-БОБ. ХАБАРНОМА ШАКЛЛАРИНИ

ТЎЛДИРИШНИНГ УМУМИЙ ТАЛАБЛАРИ


3. Хабарнома варақлари қора ёки кўк сиёҳда ёхуд тегишли дастурий таъминот орқали битта нусхада, тўлдириш учун асослар мавжуд бўлган варақлар тўлдирилади.

Хабарномани тўлдиришда хатоларни тузатишга ёки шунга ўхшаш воситалардан фойдаланган ҳолда ўзгартиришга, қоғоз кўринишида тақдим этилганда икки томонлама чоп этишга ва тикишга йўл қўйилмайди.


4. Хабарнома варақлари тўлдириладиган бўлимлари мавжудлиги ёки йўқлиги ҳамда сонидан қатъи назар рақамланади, титул варақ рақамланмайди, рақамлаш иккинчи варақдан "2" рақами билан бошланади ва кўрсатилган майдонга қўйилади.


5. Хабарномада маълум бир белгилардан ташкил топган ҳар бир кўрсаткичга битта майдон тўғри келади. Ҳар бир майдонга фақат битта кўрсаткич ва ҳар бир катакка битта белги тўлдирилади.

Истисно тариқасида сана учун учта майдон мавжуд бўлиб, кун, ой ва йил "." (нуқта) билан ажратилади.

Мисол учун, 15.01.2022.


6. Хабарнома майдонларини матн, сон ва кодли кўрсаткичлар билан тўлдиришда чапдан ўнгга қараб, қўлёзма ёки босма ҳарфлардан фойдаланилади.


7. Хабарномадаги барча қиймат кўринишидаги кўрсаткичлар сўмда тўлдирилади.


8. Хабарноманинг титул варағидан ташқари қуйи қисмидаги "Мазкур саҳифада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман" майдони солиқ тўловчи ёки вакилининг имзоси билан тасдиқланади.


9. Хабарнома шаклини дастурий таъминот орқали принтерда чоп этишда "Times New Roman" 12-14 ўлчамдаги шрифтдан фойдаланилади.


10. Хабарноманинг тегишли майдон кўрсаткичи мавжуд бўлмаганда майдоннинг бутун узунлиги бўйлаб ўртасига "-" (чизиқча) белгиси қўйилади.

Агар соннинг каср қисмидаги рақамлар бутун қисмидаги рақамлар сонидан кўп бўлса, бўш майдонлар чизиқча билан тўлдирилади.

Масалан, солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида ёки назорат қилинадиган чет эл компанияси "Иштирок этиш улуши" 53,87423 фоизни ташкил этса, соннинг бутун қисми 3 хонали, каср қисми 15 хонали сонларда, бўш катаклари чизиқча билан "53-.87423----------" кўринишда тўлдирилади.


11. Дастурий таъминот ёрдамида тўлдирилган ва принтерда чоп этилган хабарномани юборишда бўш жойлар учун майдон ва чизиқлар бўлмаслиги мумкин. Майдонларнинг жойлашуви ва ўлчамлари ўзгартирилмаслиги керак.


12. Солиқ тўловчи томонидан хабарномалар солиқ бўйича ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига қоғозда ёки телекоммуникация каналлари орқали электрон шаклда ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилиши мумкин.



4-БОБ. ХАБАРНОМАНИНГ ТИТУЛ ВАРАҒИНИ

ТЎЛДИРИШ ТАРТИБИ


13. Хабарнома шаклларидаги "СТИР" майдони ҳар бир варақнинг юқори қисмида такрорланади ва унда хабарномани тақдим этаётган солиқ тўловчининг идентификацион рақами кўрсатилади.


14. "Ҳужжат тури" майдонида:

"1" рақами тегишли ҳисобот даври учун биринчи марта тақдим этилаётганлигини;

"2" ва ундан кейинги рақамлар тегишли ҳисобот даври учун аниқлаштирилган хабарнома тартиб рақамларини билдиради.


15. "Ҳисобот даври" майдонида хабарнома тақдим этилаётган ой тартиб рақами ва "Солиқ даври" майдонида календарь йил кўрсатилади.


16. "Хабарномани тақдим этишга асослар" майдонида қуйидагиларнинг мос рақамларидан бири кўрсатилади:

"1" рақами - иштирок этиш бошланганда;

"2" рақами - иштирок этиш улуши ўзгарганда.

Солиқ тўловчи томонидан хабарнома тақдим этилгандан сўнг чет эл корхонасидаги иштирок этиш улуши ўзгарган тақдирда тўлдирилади. Шу билан бир қаторда, чет эл корхонасида иштирок этиш улушидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар хабарноманинг тегишли варақларида кўрсатилади.

"3" рақами - иштирок этиш якунланганда.

Солиқ тўловчининг чет эл юридик шахси фаолиятида (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасида) иштирок этиш якунланганда тўлдирилади.

"4" рақами - иштирок этиш асослари 2022 йил 1 январгача юзага келган бўлса.

Иштирок этиш асослари 2022 йил 1 январгача юзага келган ва чет эл юридик шахси фаолиятида (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасида) иштироки якунланмаган солиқ тўловчилар томонидан тўлдирилади.

"5" рақами - аниқлаштирилган хабарнома тақдим этилганда.

"5" рақами илгари тақдим этилган хабарномада кўрсатилган маълумотлар тўлиқ бўлмаган ёки мавжуд хатоликлар тузатилган ҳолларда солиқ тўловчи томонидан қайта тақдим этилганда тўлдирилади.

Шу билан бир қаторда, хабарноманинг 3 ёки 4-варақларида кўрсатилган тегишли маълумотлар аниқлаштирилган ҳолда қайта тўлдирилиши лозим.

"6" рақами - иштирок этиш тартиби ўзгарганда (иштирок этиш улушини ўзгартирмаган ҳолда).

"6" рақами чет эл юридик шахси фаолиятида (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасида) иштирок этиш тартиби ўзгарган (иштирок этиш улушини ўзгартирмаган) ҳолларда тақдим этилади ва хабарноманинг иштирок этиш тартибининг ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган тегишли варақлари тўлдирилади.


17. "Солиқ тўловчи тўғрисида маълумотлар" майдонида солиқ тўловчи:

юридик шахслар бўйича таъсис ҳужжатларига мувофиқ юридик шахснинг тўлиқ номи;

жисмоний шахслар бўйича шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида жисмоний шахснинг исми, фамилияси ва отасининг исми (мавжуд бўлса) тўлиқ ёзилади. Бунда жисмоний шахс бўйича маълумотлар 2-варақда кўрсатилади.


18. "Юридик шахснинг жойлашган жойи" майдонида юридик шахснинг жойлашган жойи кўрсатилади.


19. "Почта манзили" майдонида юридик шахснинг жойлашган жойи бўйича почта манзили ёзилади.


20. "Электрон почта манзили" майдонида юридик шахснинг Интернет тармоғида рўйхатга олинган ва актив ҳолатдаги электрон почта манзили кўрсатилади.


21. "Телефон" майдонида солиқ тўловчи ёки унинг вакилининг алоқа учун телефон рақамлари оператор коди билан кўрсатилади.


22. "Хабарномани тақдим этиш муддати (кун/ой/йил)" майдонига хабарнома тақдим этилаётган сана кун, ой, йил шаклида тўлдирилади.


23. "_________га тақдим этилади" майдонига хабарнома тақдим этилаётган давлат солиқ хизмати органининг тўлиқ номи ёзилади.


24. "Мазкур хабарнома _ _ _ ҳужжатлар нусхалари илова қилинган ҳолда варақда тузилди." майдонида тўлдирилган хабарнома шакллари, "Илова _ _ _ варақда." майдонида тақдим этилаётган хабарномада илова қилинаётган ва тасдиқловчи ҳужжатлар сони кўрсатилади.


25. Титул варақнинг "Мазкур хабарномада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман:" бўлимида бўш майдонига хабарнома ким томонидан тақдим этилаётган бўлса, "1 - жисмоний шахс", "2 - жисмоний шахс вакили", "3 - корхона раҳбари" ва "4 - корхона вакили"нинг мос рақамларидан бири кўрсатилади:

а) агар хабарнома юридик шахс томонидан тақдим этилаётган бўлса, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида корхона раҳбарининг ёки вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми тўлиқ, солиқ тўловчининг идентификацион рақами, оператор коди билан телефон рақамлари, электрон почта манзили кўрсатилади ҳамда шахсий имзоси ва имзоланган санаси билан тасдиқланади.

б) агар хабарнома солиқ тўловчи - жисмоний шахс, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркор, адвокат, нотариус ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ хусусий амалиёт билан шуғулланадиган бошқа шахслар томонидан тақдим этилганда уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида исми, отасининг исми тўлиқ, солиқ тўловчининг идентификацион рақами, оператор коди билан телефон рақамлари, электрон почта манзили кўрсатилади ва шахсий имзоси билан тасдиқланиб, имзолаган санаси қўйилади.

Хабарнома жисмоний шахс ёки корхона вакили томонидан тақдим этилганда "Солиқ тўловчининг вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат номи ва реквизитлари" майдонида вакиллигини тасдиқловчи ҳужжатлар номи ва унинг реквизитлари тўлиқ кўрсатилиши ва илова қилиниши лозим.

Хабарномани тақдим этаётган корхона раҳбарининг ёки вакилининг ёхуд жисмоний шахс ёки вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми бошқа варақларда ҳам такрорланади ва уларда мазкур шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.


26. "Давлат солиқ хизмати органи ходими томонидан тўлдирилади" майдонида хабарномани тақдим этиш усуллари, хабарнома варақлари, илова қилинаётган ва тасдиқловчи ҳужжатлар сони, топширилган санаси ва рўйхатдан ўтказилган рақами хабарномани қабул қилган солиқ хизмати ходимининг исми, фамилияси ва отасининг исми (агар бор бўлса) ва имзоси билан тасдиқланади.



5-БОБ. ХАБАРНОМАНИНГ "ЖИСМОНИЙ

ШАХС ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР"

ВАРАҒИНИ ТЎЛДИРИШ


27. Хабарноманинг "Жисмоний шахс тўғрисида маълумотлар" варағи якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган жисмоний шахс томонидан тўлдирилади.


28. Маълумотлар жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида:

"Фамилияси", "Исми", "Отасининг исми" майдонларида хабарномани тақдим этаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми (агар бор бўлса);

"Туғилган санаси" майдонида туғилган санаси (кун, ой, йил);

"Туғилган жойи" майдонида жисмоний шахснинг туғилган жойи;

"Фуқаролиги" майдонида "1 - Ўзбекистон Республикаси фуқароси", "2 - чет эл фуқароси" ва "3 - фуқаролиги бўлмаган шахс" жисмоний шахс фуқаролигига оид мос рақам;

"Мамлакати коди" майдонига жисмоний шахс фуқаролиги бўлган мамлакатнинг ИСО 3166 "Жаҳон мамлакатлари классификатори" халқаро стандартларига мувофиқ уч рақамли коди ёзиб қўйилади.

"Шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар" майдонида:

"Ҳужжат тури" майдонида кўрсатилган ҳужжат турларининг мос рақами;

"Серияси" майдонида ҳужжат серияси;

"Рақами" майдонида ҳужжат рақами;

"Берилган вақти" майдонида ҳужжатнинг берилган вақти;

"Ким томонидан берилган" майдонида шахсни тасдиқловчи ҳужжатни берган орган номи кўрсатилади.


29. "Чет эл фуқаросининг (фуқаролиги бўлмаган шахснинг) доимий яшайдиган мамлакатдаги яшаш манзили" чет эл фуқаросининг (фуқаролиги бўлмаган шахснинг) доимий яшайдиган мамлакатдаги яшаш манзили, "Мамлакат коди" майдонида чет эл фуқаросининг (фуқаролиги бўлмаган шахснинг) фуқаролиги бўлган мамлакатнинг ИСО 3166 "Жаҳон мамлакатлари классификатори" халқаро стандартларига мувофиқ уч рақамли коди кўрсатилади.



6-БОБ. ХАБАРНОМАНИНГ "ЧЕТ ЭЛ ЮРИДИК

ШАХСИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР"

ВАРАҒИНИ ТЎЛДИРИШ


30. Хабарноманинг "Чет эл юридик шахси тўғрисида маълумотлар" варағи солиқ тўловчи чет эл корхонасида тўғридан-тўғри, билвосита ёки аралаш иштирок этган ҳолларда тўлдирилади.

Агар солиқ тўловчи бир нечта чет эл корхоналарида иштирок этса, ҳар бир чет эл корхонаси бўйича мазкур варақлар алоҳида-алоҳида тўлдирилади.


31. Хабарномаларнинг "Чет эл юридик шахсининг тартиб рақами" майдонида солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда чет эл корхонасига берилган тартиб рақами қўйилади.

Мисол учун, ХК - 00001. Бунда "ХК" - хорижий корхона маъносини англатади.

Агар солиқ тўловчи бир нечта чет эл корхонаси фаолиятида иштирок этса, уларнинг ҳар бирига битта тартиб рақами берилади. Рақамлаш саноқ тартибида изчил кетма-кетлик асосида амалга оширилади ва иштирок этиш даврида ўзгартирилмайди.

Иштирок этиши якунланганда мазкур рақам бошқа корхонага такроран берилмайди.


32. Хабарноманинг "Тўлиқ номи" майдонида транслитерация қоидаларига мувофиқ чет эл корхонасининг тўлиқ номи лотин ёзувида ёзилади.


33. "Рўйхатдан ўтказилган (инкорпорация қилинган) мамлакат коди" майдонида ушбу чет эл корхонасининг рўйхатдан ўтказган (инкорпорация қилган) ва солиқ резиденти ҳисобланган мамлакат (давлат, ҳудуд)нинг ИСО 3166 "Жаҳон мамлакатлари классификатори" халқаро стандартларига мувофиқ уч рақамли коди кўрсатилади.

"Солиқ резиденти мамлакатининг коди" майдони ушбу чет эл корхонасининг солиқ резиденти ҳисобланган мамлакат (давлат, ҳудуд) ИСО 3166 "Жаҳон мамлакатлари классификатори" халқаро стандартлари бўйича рўйхатдан ўтказган (инкорпорация қилган) мамлакат (давлат, ҳудуд)дан фарқ қилган ҳолларда тўлдирилади.


34. "Чет эл корхонаси рўйхатдан ўтган сана" майдонида чет эл корхонасининг ўз мамлакатида рўйхатдан ўтган санаси ёзилади.


35. "Рўйхатдан ўтказилган (инкорпорация қилинган) мамлакатдаги рўйхат рақами" майдонида ушбу чет эл корхонасини рўйхатдан ўтказган (инкорпорация қилган) давлат томонидан берилган рақам кўрсатилади.


36. "Рўйхатдан ўтказилган (инкорпорация қилинган) мамлакатдаги солиқ тўловчининг коди ёки аналоглари (агар мавжуд бўлса)" майдонида ушбу чет эл корхонасининг рўйхатдан ўтказган (инкорпорация қилган) мамлакатдаги солиқ тўловчи сифатидаги коди ёки ўхшаш (агар мавжуд бўлса) рақамлари кўрсатилади.


37. "Солиқ резиденти бўлган мамлакатдаги солиқ тўловчининг коди ёки аналоглари (агар мавжуд бўлса)" майдони ушбу чет эл корхонасининг солиқ резиденти бўлган мамлакати рўйхатдан ўтказган (инкорпорация қилган) мамлакатдан фарқ қилган ҳолларда тўлдирилади.


38. "Рўйхатдан ўтказилган (инкорпорация қилинган) мамлакатдаги манзили (агар мавжуд бўлса)" майдонида чет эл корхонасининг рўйхатдан ўтказган (инкорпорация қилган) мамлакатдаги манзили (агар мавжуд бўлса) лотин ёзувида тўлиқ кўрсатилади.


39. "Иштироки" майдонининг бўш хонасига солиқ тўловчининг чет эл корхонасида кўрсатилган иштирок этиш тартибларига мос келадиган рақамлардан бири қўйилади:

"1" рақами - тўғридан-тўғри иштирок этганда;

"2" рақами - билвосита иштирок этганда;

"3" рақами - аралаш (бир вақтнинг ўзида тўғридан-тўғри ва билвосита) иштирок этганда.


40. "Иштирок этиш юзага келган сана" майдонига солиқ тўловчининг чет эл корхонаси фаолиятида иштирок этиши бошланган сана кўрсатилади.

Хабарномани тўлдиришда солиқ тўловчининг иштироки 2022 йил 1 январгача бошланган бўлса, 01.01.2022 кўрсатилади.


41. "Иштирок этиш улуши (тартиби) ўзгарган сана" майдонида солиқ тўловчининг чет эл корхонаси фаолиятида иштирок этиш улуши ёки тартиби (қатнашиш усулини ўзгартирмасдан) ўзгарган сана кўрсатилади.

Мазкур майдон хабарноманинг титул варағида иштирок этиш асосларида "2" ва "6" рақамлари кўрсатилган ҳолларда тўлдирилади.


42. "Иштирок этиш улуши, %" майдонида солиқ тўловчи чет эл корхонаси фаолиятида тўғридан-тўғри ва билвосита иштирок этган тақдирда, фоиз ҳисобидаги улуши, аралаш иштирок этган ҳолларда аралаш (тўғридан-тўғри ва билвосита) иштирок этиш улушининг суммаси кўрсатилади.


43. "Иштирок этиш якунланиши санаси" майдонида солиқ тўловчининг чет эл корхонаси фаолиятида иштирок этиши тугайдиган сана кўрсатилади. Мазкур майдон хабарноманинг титул варағида иштирок этиш асосларида "3" кўрсатилган ҳолларда тўлдирилади.

Иштирок этиш бошланиши ёки иштирок этиш улушининг ўзгарганлиги ҳақидаги хабарнома шаклини тўлдиришда мазкур майдон тўлдирилмайди.



7-БОБ. ХАБАРНОМАНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ КОРХОНАСИ ТЎҒРИСИДА

МАЪЛУМОТЛАР" ВАРАҒИНИ ТЎЛДИРИШ


44. Хабарноманинг "Ўзбекистон Республикаси корхонаси тўғрисида маълумотлар" варағи солиқ тўловчи чет эл корхонасида иштирокини Ўзбекистон Республикаси корхонаси орқали амалга оширган корхонага нисбатан тўлдирилади.

Агар солиқ тўловчи чет эл корхонасида иштирокини бир нечта Ўзбекистон Республикаси корхоналари орқали амалга оширса, мазкур варақ ҳар бир корхона учун алоҳида-алоҳида тўлдирилади.


45. "Ўзбекистон Республикаси корхонасининг тартиб рақами" майдонида солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда берилган Ўзбекистон корхонасининг тартиб рақами кўрсатилади.

Мисол учун:

U

Z

B

-

0

0

0

0

1


Агар солиқ тўловчи чет эл корхонасидаги иштирокини бир нечта Ўзбекистон корхонаси орқали амалга оширса, ҳар бир корхонага алоҳида тартиб рақами берилади.

Рақамлар саноқ тартибида кетма-кетлик асосида берилади ва иштирок этиш даврида ўзгартирилмайди.

Солиқ тўловчининг Ўзбекистон корхонаси орқали иштирок этиши якунланган тақдирда, мазкур рақам бошқа Ўзбекистон корхонасига такроран берилмайди.


46. "Корхонанинг давлат рўйхатидан ўтган асосий рақами" майдонида Ўзбекистон корхонасининг давлат рўйхатига олинган рақами кўрсатилади.


47. "СТИР" майдонида Ўзбекистон корхонасининг рўйхатдан ўтган давлат солиқ хизмати органидаги солиқ тўловчининг идентификацион рақами қўйилади.


48. "Тўлиқ номи" майдонида таъсис ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон корхонасининг тўлиқ номи ёзилади.



8-БОБ. ХАБАРНОМАНИНГ "ЮРИДИК ШАХС

ТАШКИЛ ЭТМАГАН ҲОЛДА ЧЕТ ЭЛ ТУЗИЛМАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР" ВАРАҒИНИ ТЎЛДИРИШ


49. Хабарноманинг "Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмалари тўғрисида маълумотлар" варағи қуйидаги ҳолларда:

а) агар солиқ тўловчи юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси муассиси бўлганда;

б) агар солиқ тўловчи чет эл корхонасида юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси орқали иштирок этганда тўлдирилади.

Агар солиқ тўловчи чет эл корхонасида бир нечта юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмалари орқали иштирок этганда хабарномаларнинг мазкур варағи ҳар бир чет тузилмаси бўйича алоҳида-алоҳида тўлдирилади.

Бир вақтнинг ўзида мазкур банднинг "а" ва "б" кичик бандларидаги асослар мавжуд бўлган ҳолларда, бундай чет эл тузилмасига нисбатан битта тўлдирилади.


50. "Чет эл тузилмасининг тартиб рақами" майдонида солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда берилган чет эл тузилмасининг тартиб рақами кўрсатилади.

Мисол учун:


Х

Т

-

0

0

0

0

1


Бунда "ХТ" хорижий тузилма маъносини англатади.

Агар солиқ тўловчи бир нечта юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси муассиси ҳисобланса, ҳар бир чет эл тузилмасига битта тартиб рақами берилади.

Агар солиқ тўловчи чет эл корхонасида бир нечта юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмалари орқали иштирок этганда, ҳар бир юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси ўзининг тартиб рақамига эга бўлади.

Тартиб рақамлари саноқ тартибида изчил кетма-кетлик асосида берилади ва чет эл корхонасида иштирок этиш муддати давомида ўзгартирилмайди.

Бир вақтнинг ўзида мазкур Низомнинг 49-банди "а" ва "б" кичик бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган ҳолларда юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасига битта рақам берилади ҳамда иштирок этиш якунланган тақдирда такроран берилмайди.


51. "Чет эл тузилмаси тўғрисида маълумот тақдим этишга асослар" бўлимини тўлдиришда:

"Муассис" майдонига:

агар солиқ тўловчи юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси муассиси бўлмаган ҳолларда "0" рақами;

агар, солиқ тўловчи юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси муассиси бўлган ҳолларда "1" рақами қўйилади.

"Назорат қилувчи шахс" майдонига:

агар солиқ тўловчи юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси назорат қилувчи шахси ҳисобланмаган ҳолларда - "0" рақами;

агар солиқ тўловчи юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси назорат қилувчи шахси ҳисобланса - "1" рақами қўйилади.


52. "Чет эл тузилмаси тўғрисида маълумотлар" бўлимида:

"Ташкилий тузилмаси шакли (коди)" майдонига қуйидаги кўрсатилганлардан бирининг мос рақами қўйилади:

"1" - жамғарма;

"2" - шериклик;

"3" - ширкат;

"4" - траст;

"5" - жамоавий инвестиция ва (ёки) ишончли бошқарувнинг бошқа шакллари.

"Чет эл тузилмаси номи" майдонида юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси номи лотин ёзувида кўрсатилади. Номи мавжуд бўлмаган ҳолларда чет эл давлатлари қонунчилиги ва (ёки) таъсис ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасининг ташкилий шаклини идентификация қилиш имконини берувчи ахборотлар келтирилади.

"Чет эл тузилмасини ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжат номи ва реквизитлари" майдони чет эл тузилмасини таъсис этиш тўғрисидаги ҳужжатлар номи ва унинг реквизитлари ўзбек тилида кўрсатилади.

"Чет эл тузилмасининг ташкил топган (рўйхатдан ўтган) вақти" майдонида юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасининг хорижий давлатда ташкил этилган (рўйхатдан ўтказилган) (агар рўйхатдан ўтказилган бўлса) санаси кўрсатилади. Хабарноманинг титул варағида "Хабарномани тақдим этишга асослар"ида "4" кўрсатилган бўлса, 01.01.2022 қўйилади.

"Чет эл тузилмаси ташкил этилган мамлакат коди"майдонида ИСО 3166 "Жаҳон мамлакатлари классификатори" халқаро стандартларига мувофиқ чет эл тузилмаси ташкил этилган мамлакатнинг уч рақамли коди кўрсатилади.

"Чет эл тузилмасининг ташкил топган (рўйхатдан ўтган) мамлакатда рўйхатга олинган (ёки идентификация қилувчи бошқа) рақами" майдонида чет эл тузилмасининг ташкил этилган мамлакатда рўйхатга олинган рақами ёки идентификация қилувчи бошқа рақами мавжуд бўлса, ўша рақам кўрсатилади.

"Чет эл тузилмасини идентификация қилувчи бошқа маълумотлар" майдони чет эл тузилмасини идентификация қилувчи бошқа маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда тўлдирилади.

Чет эл тузилмасини идентификация қилишда солиқ тўловчи томонидан хабарноманинг ушбу варағидаги "Муассис" ёки "Назорат қилувчи шахс" майдонлари тўлдиришда "1" рақами қўйилган ёхуд "Чет эл тузилмасини ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжат номи ва реквизитлари" майдонини тўлдиришга маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда тўлдирилиши шарт.


53. "Чет эл тузилмаси ҳақида хабарномани тақдим этиш учун асослар юзага келган сана" майдонида юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси ҳақидаги хабарномани тақдим этишга асос юзага келган сана кўрсатилади. Хабарномани тақдим этишга бир ёки бир нечта асослар мавжуд бўлган ҳолларда мазкур варақда кўрсатилган биринчи сана қўйилади.


54. "Иштирок этиш улуши, %" майдони солиқ тўловчи томонидан хабарноманинг 3-варағида кўрсатилган чет эл корхонасининг устав фондида юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси орқали иштирок этган ҳолларда тўлдирилади. Бунда "Иштирок этиш улуши, %" майдонида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 38-моддаси тўртинчи қисмида белгиланган тартибда аниқланган солиқ тўловчининг чет эл корхонаси устав фондида юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси орқали билвосита иштирок этиши улуши кўрсатилади.


55. "Чет эл тузилмаси ҳақида хабарномани тақдим этиш учун асослар тугаш санаси" майдонида "Чет эл тузилмаси тўғрисида маълумот тақдим этишга асослар" майдонида кўрсатилган бўлса, солиқ тўловчининг юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасида муассис ёки назорат қилувчи шахс мақомини йўқотган сана кўрсатилади.



9-БОБ. ХАБАРНОМАНИНГ "СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ЧЕТ ЭЛ ЮРИДИК ШАХСИДА БИЛВОСИТА ИШТИРОК

ЭТИШИ ТАРТИБИ" ВАРАҒИНИ ТЎЛДИРИШ


56. Хабарноманинг "Солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида билвосита иштирок этиши тартиби" варағи солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида билвосита иштирок этиши тартибини аниқлаш мақсадида тўлдирилади.

Агар хабарнома солиқ тўловчи билвосита иштирок этаётган бир нечта чет эл корхонасига нисбатан тақдим этилаётган бўлса, ҳар бир чет эл корхонаси бўйича мазкур варақлар алоҳида-алоҳида тўлдирилади.


57. "Солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида билвосита иштирок этиши тўғрисида маълумотлар" бўлимида қуйидагилар кўрсатилади:

"Чет эл юридик шахсининг тартиб рақами" майдонида хабарноманинг 3-варағида кўрсатилган солиқ тўловчи томонидан чет эл юридик шахсига мустақил ҳолда берилган тартиб рақами;

"Тўлиқ номи" майдонида лотин ёзувида чет эл корхонасида лотин ёзувидаги тўлиқ номи;

"Билвосита иштирок этиш улуши - жами, %" майдонида хабарноманинг "Солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида билвосита иштирок этиши тўғрисида маълумотлар" бўлимида кўрсатилган солиқ тўловчининг барча кетма-кетлик бўйича мазкур чет эл корхонасида иштирок этиши улушининг фоизларда ифодаланган суммаси кўрсатилади.


58. "Билвосита иштирок этиш тартиби" бўлимида солиқ тўловчининг чет эл (Ўзбекистон) корхоналари ва (ёки) юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмалари орқали чет эл корхонасида иштирок этиши кетма-кетлиги тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

"Иштирок этиш кетма-кетлиги тартиб рақами" майдонида хабарноманинг "Солиқ тўловчининг чет эл корхонасида билвосита иштирок этиши тўғрисидаги маълумотлар" бўлимида кўрсатилган чет эл корхонасида солиқ тўловчининг чет эл (Ўзбекистон) корхонаси ва (ёки) юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси орқали иштирок этиши кетма-кетлиги тартиб рақами кўрсатилади. Мазкур рақам солиқ тўловчи томонидан мустақил белгиланади, агар билвосита иштирок этиш бир нечта кетма-кетликда амалга оширилса, ҳар бир кетма-кетликка алоҳида рақам берилади.

"Кетма-кетликда билвосита иштирок этиш улуши - жами, %" майдонида "Солиқ тўловчининг чет эл корхонасида билвосита иштирок этиши тўғрисидаги маълумотлар" бўлимида кўрсатилган чет эл корхонасида солиқ тўловчининг кетма-кетлик бўйича бевосита иштирок этиши улушининг фоизи кўрсатилади.

"Кетма-кетликда иштирок этувчилар тўғрисида маълумотлар" майдонида "Иштирок этиш кетма-кетлиги" майдонида келтирилган барча иштирокчилар кетма-кетлиги кўрсатилади.

Биринчи навбатда, солиқ тўловчи тўғридан-тўғри улушга эга бўлган чет эл (Ўзбекистон) корхонаси ва (ёки) юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси кўрсатилади.

Кетма-кетлик охирида "Солиқ тўловчининг чет эл корхонасида билвосита иштирок этиши тўғрисидаги маълумотлар" бўлимида кўрсатилган солиқ тўловчи билвосита иштирок этадиган чет эл корхонаси кўрсатилади.

"Иштирокчи тартиб рақами" майдонида хабарноманинг 3-варағида кўрсатилган чет эл корхонаси, 4-варағида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси корхонаси, 5-варағида кўрсатилган юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасининг тартиб рақамлари мос ҳолда кўрсатилади.

"Тўғридан-тўғри иштирок этиш улуши, %" майдонида:

кетма-кетликнинг биринчи иштирокчисига нисбатан солиқ тўловчининг кейинги чет эл (Ўзбекистон) корхонаси ва (ёки) юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасидаги тўғридан-тўғри иштирок этиши улушининг фоизи кўрсатилади.

Кетма-кетликнинг навбатдаги ҳар бир кейинги иштирокчисига нисбатан олдинги иштирокчининг кейинги чет эл (Ўзбекистон) корхонаси ва (ёки) юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасидаги тўғридан-тўғри иштирок этиши улушининг фоизи кўрсатилади.

"Билвосита иштирок этиш улуши, %" майдонида:

биринчи иштирокчига майдон тўлдирилмайди;

кетма-кетликнинг навбатдаги ҳар бир кейинги иштирокчисига нисбатан солиқ тўловчининг кейинги чет эл (Ўзбекистон) корхонаси ва (ёки) юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасидаги билвосита иштирок этиш улушининг фоизи кўрсатилади.


59. Агар солиқ тўловчи "Солиқ тўловчининг чет эл корхонасида билвосита иштирок этиши тўғрисидаги маълумотлар" бўлимида кўрсатилган кетма-кетликдан бошқача кетма-кетлик бўйича қатнашса, "Билвосита иштирок этиш тартиби" бўлими мазкур Низомнинг 61-бандига асосан ҳар бир кетма-кетлик учун тўлдирилади.


60. Агар солиқ тўловчи бошқа чет эл корхонасида билвосита иштирок этса, мазкур варақ ҳар бир чет эл корхонаси бўйича тўлдирилади.


61. Чет эл корхонасида аралаш ҳолда иштирок этилганда хабарноманинг "Солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида билвосита иштирок этиши тартиби" варағининг биттасида тўғридан-тўғри, бошқасида билвосита иштирок этиш улуши кўрсатилиши лозим.

"Солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида билвосита иштирок этиши тартиби" варағини тўлдиришда қуйидагиларга эътибор бериш лозим:

"Солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида билвосита иштирок этиши тўғрисида маълумотлар" бўлимининг "Билвосита иштирок этиш улуши - жами, %" майдонида тўғридан-тўғри ва билвосита иштирок этиш улуши кўрсатилади.

"Билвосита иштирок этиш тартиби" бўлимида чет эл корхонасида тўғридан-тўғри иштирок этиш тўғрисидаги маълумотларни тўлдиришда чет эл корхонасидаги тўғридан-тўғри иштирок этиш улуши кўрсатилади:

"Иштирок этиш кетма-кетлиги" майдонида солиқ тўловчининг чет эл корхонасида тўғридан-тўғри иштирок этиши кетма-кетлиги тартиб рақами, аралаш ҳолда иштирок этиш тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади;

"Кетма-кетликда билвосита иштирок этиш улуши - жами, %" майдони бундай кетма-кетлик бўйича тўлдирилмайди;

"Иштирокчи тартиб рақами" майдонида солиқ тўловчи аралаш ҳолда иштирок этаётган чет эл корхонаси тартиб рақами кўрсатилади;

"Тўғридан-тўғри иштирок этиш улуши, %" майдонида солиқ тўловчининг чет эл корхонасида тўғридан-тўғри иштирок этиши улуши, аралаш ҳолда иштирок этиш тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади;

"Билвосита иштирок этиш улуши, %" майдони бундай кетма-кетлик бўйича тўлдирилмайди.


62. Билвосита иштирок этиш, аралаш иштирок этиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар бошқа кетма-кетлик бўйича кўрсатилади. У ҳолда бундай кетма-кетлик бўйича билвосита иштирок этиш кетма-кетлиги мазкур варақнинг "Билвосита иштирок этиш тартиби" бўлими мазкур Низомнинг 60-бандида кўрсатилган тартибда тўлдирилади.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


63. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


64. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.






Низомга

ИЛОВА

СТИР











Ҳужжат тури


/


Ҳисобот даври



ой

Солиқ даври






йил

Ҳужжат тури: 1 - ҳисоб-китоб, 2 - аниқлаштирувчи (каср орқали аниқлаштирув рақами)

Хабарномани тақдим этишга асослар











Чет эл юридик шахси фаолиятида иштирок этиш

(юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл

тузилмаларини таъсис этиш) тўғрисида

ХАБАРНОМА

Солиқ тўловчи тўғрисида маълумотлар













































































































































(корхона номи (жисмоний шахснинг исми, фамилияси, отасининг исми))


Жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотлар 2-варақда кўрсатилади.

Юридик шахснинг жойлашган жойи


Почта манзили


Электрон почта манзили


Телефон: код







рақам









Хабарномани тақдим этиш муддати (кун/ой/йил)


га тақдим этилади

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


Мазкур хабарнома




  ҳужжатлар нусхалари

Илова





варақда.




  қилинган ҳолда варақда тузилди.




Мазкур хабарномада кўрсатилган

маълумотларнинг ишончлилиги

ва тўлиқлигини тасдиқлайман:

Давлат солиқ хизмати органи

ходими томонидан тўлдирилади



1 - жисмоний шахс

3 - корхона раҳбари



Мазкур хабарнома



2 - жисмоний шахс вакили

4 - корхона вакили



(кераклигига "V" белгиси қўйилсин)























































шахсан





почта орқали



























































варақда тақдим этилган






























































варақда илова қилинаётган ва тасдиқловчи

(корхона раҳбарининг ёки вакилининг фамилияси,







ҳужжатлар тақдим этилган

исми, отасининг исми тўлиқ кўрсатилади)





















































СТИР


































































Телефон рақами














Тақдим этилган сана



-



-









































































Электрон почта манзили












Рўйхатга олинган





























рақами











Имзо







-



-

























































Солиқ тўловчининг вакили эканлигини тасдиқловчи



















ҳужжат номи ва реквизитлари





































фамилияси, исми, отасининг исми


имзоси








































































































М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)

СТИР











2-варақ

Жисмоний шахс тўғрисида маълумотлар

1. Фамилияси






















2. Исми






















3. Отасининг исми






















4. Туғилган санаси






















5. Туғилган жойи






















6. Фуқаролиги


1 - Ўзбекистон Республикаси фуқароси

6.1. Мамлакати коди






2 - чет эл фуқароси

(чет эл фуқаролари учун)






3 - фуқаролиги бўлмаган шахс





7. Шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар:

7.1. Ҳужжат тури



1 - Фуқаролик паспорти


9 - Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг шахсини тасдиқловчи

2 - Туғилганлик ҳақида гувоҳнома

вақтинчалик ҳужжат

3 - Ҳарбий билет

10 - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинчалик яшаш учун рухсатнома

4 - Ҳарбий билет ўрнига вақтинчалик берилган гувоҳнома

11 - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинчалик бошпана берилганлиги

5 - Чет эл фуқароси паспорти

тўғрисида гувоҳнома

6 - Шахсни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қочоқ деб тан олиш

12 - Хорижий давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган туғилганлик

тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ҳақидаги гувоҳнома

ҳақида гувоҳнома

7 - Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси

13 - Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчисининг шахсини тасдиқловчи

ҳужжат

8 - Қочоқ гувоҳномаси

14 - Бошқалар

7.2. Серияси



7.3. Рақами








7.4. Берилган вақти









7.5. Ким томонидан берилган





















8. Жисмоний шахснинг яшаш (келган) жойи бўйича

8.1. Ҳужжат тури коди



рўйхатдан ўтказилганлиги ҳужжати тўғрисида маълумотлар




8.2. Серияси



8.3. Рақами








8.4. Берилган вақти









8.5. Ким томонидан берилган





















9. Чет эл фуқаросининг (фуқаролиги бўлмаган шахснинг)

9.1. Мамлакат коди



доимий яшайдиган мамлакатдаги яшаш манзили




Мазкур саҳифада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман:


(имзо)


(сана)


СТИР











3-варақ

Фамилияси






















Исми






















Отасининг исми






















Чет эл юридик шахси тўғрисида маълумотлар

1. Чет эл юридик шахсининг тартиб рақами

Х

К

-











2. Тўлиқ номи

(лотин ёзувида тўлдирилади)

3. Рўйхатдан ўтказилган (инкорпорация қилинган) мамлакат коди




3.1. Солиқ резиденти мамлакатининг коди




4. Чет эл корхонаси рўйхатдан ўтган сана



.



.





5. Рўйхатдан ўтказилган (инкорпорация қилинган) мамлакатдаги рўйхат рақами



6. Рўйхатдан ўтказилган (инкорпорация қилинган) мамлакатдаги солиқ тўловчининг коди ёки анологлари (агар мавжуд бўлса)


6.1. Солиқ резиденти бўлган мамлакатдаги солиқ тўловчининг коди ёки аналоглари (агар мавжуд бўлса)

7. Рўйхатдан ўтказилган (инкорпорация қилинган) мамлакатдаги манзили (агар мавжуд бўлса)

8. Иштироки



1 - тўғридан-тўғри




2 - билвосита




3 - аралаш

9. Иштирок этиш юзага келган сана



.



.





10. Иштирок этиш улуши (тартиби) ўзгарган сана



.



.





11. Иштирок этиш улуши, %




-
















12. Иштирок этиш якунланиши санаси



-



-





Мазкур саҳифада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман:


(имзо)


(сана)


СТИР











4-варақ

Фамилияси






















Исми






















Отасининг исми






















Ўзбекистон Республикаси корхонаси тўғрисида маълумотлар

1. Ўзбекистон Республикаси корхонасининг тартиб рақами

U

Z

B

-






2. Давлат рўйхатидан ўтган асосий рақами














3. СТИР












4. Тўлиқ номи


        

Мазкур саҳифада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман:


(имзо)


(сана)


СТИР











5-варақ

Фамилияси






















Исми






















Отасининг исми






















Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет

эл тузилмалари тўғрисида маълумотлар

1. Чет эл тузилмасининг тартиб рақами

Х

К

-











2. Чет эл тузилмаси тўғрисида маълумотни тақдим этишга асослар

2.1. Муассис


0 - ҳа

2.2. Назорат қилувчи шахс


0 - ҳа



1 - йўқ



1 - йўқ

3. Чет эл тузилмаси тўғрисида маълумотлар

3.1. Ташкилий тузилмаси



1 - жамғарма

4 - траст

шакли (коди)



2 - шериклик

5 - жамоавий инвестиция ва (ёки) ишончли бошқарувнинг бошқа шакллари




3 - ширкат

3.2. Чет эл тузилмаси номи

(лотин ёзувида тўлдирилади)

3.3. Чет эл тузилмасини ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжат номи ва реквизитлари

(ўзбек тилида тўлдирилади)

3.4. Чет эл тузилмасининг ташкил топган (рўйхатдан ўтган) санаси



.



.





3.5. Чет эл тузилмаси ташкил этилган мамлакат коди

















3.6. Чет эл тузилмасининг ташкил топган (рўйхатдан ўтган) мамлакатда рўйхатга олинган (ёки идентификация қилувчи бошқа) рақами

3.7. Чет эл тузилмасини идентификация қилувчи бошқа маълумотлар

4. Чет эл тузилмаси ҳақида хабарномани тақдим этиш учун  асослар юзага келган сана



.



.















5. Иштирок этиш улуши, %




-
















6. Чет эл тузилмаси ҳақида хабарномани тақдим этиш учун асослар тугаши санаси



-



-















Мазкур саҳифада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман:


(имзо)


(сана)


СТИР











6-варақ

Фамилияси






















Исми






















Отасининг исми






















Солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида

билвосита иштирок этиши тартиби


1. Солиқ тўловчининг чет эл корхонасида билвосита иштирок этиши тўғрисидаги маълумотлар

1.1. Чет эл корхонасининг тартиб рақами (хабарноманинг

Х

К

-






3-варағида кўрсатилган)









1.2. Тўлиқ номи

(лотин ёзувида тўлдирилади)

1.3. Билвосита иштирок этиш улуши - жами, %




-
















2. Билвосита иштирок этиш тартиби

2.1. Иштирок этиш кетма-кетлиги тартиб рақами






2.2. Кетма-кетликда билвосита иштирок этиш




-
















улуши - жами, %




















2.3. Кетма-кетликда иштирок этувчилар тўғрисида маълумотлар


2.3.1. Иштирокчи тартиб рақами 2.3.2. Тўғридан-тўғри иштирок этиш улуши, %


2.3.3. Билвосита иштирок этиш улуши, %

2.3.1.



-








2.3.2.




-
























































2.3.3.




















2.3.1.



-








2.3.2.




-
























































2.3.3.




















2.3.1.



-








2.3.2.




-
























































2.3.3.




















2.3.1.



-








2.3.2.




-
























































2.3.3.




















2.3.1.



-








2.3.2.




-
























































2.3.3.




















2.3.1.



-








2.3.2.




-
























































2.3.3.




















2.3.1.



-








2.3.2.




-
























































2.3.3.




















2.3.1.



-








2.3.2.




-
























































2.3.3.




















2.3.1.



-








2.3.2.




-
























































2.3.3.




















Мазкур саҳифада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман:


(имзо)


(сана)


            


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 15 август































Время: 0.0120
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск