язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш/ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 30.07.2020 й. 01-15/1106-сон "Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомнинг 5-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 13.08.2020 й. 2893-3-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.08.2020 й.

N 2893-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

30.07.2020 й.

N 01-15/1106


ҚАРОРИ



Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги

низомнинг 5-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги ПҚ-4096-сон "Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/3-сон қарори (рўйхат рақами 2893, 2017 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил 25-сон, 568-модда) билан тасдиқланган Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомнинг 5-иловаси 11-бандидаги "Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази" деган сўзлар "Судьялар олий мактаби" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                А. Юсупов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 август