язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида/ Суғурталаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2020 й. 477-сон "Капитал, товар ва хизматлар (ишлар) экспорти ҳамда экспортни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ фаолиятни суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.08.2020 й.

N 477




КАПИТАЛ, ТОВАР ВА ХИЗМАТЛАР

(ИШЛАР) ЭКСПОРТИ ҲАМДА ЭКСПОРТНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БИЛАН БОҒЛИҚ ФАОЛИЯТНИ

СУҒУРТА ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон қарорининг ижросини таъминлаш, экспорт ва экспортни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ фаолиятни суғурта ҳимояси билан таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Капитал, товар ва хизматлар (ишлар) экспорти ҳамда экспортни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ фаолиятни суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 августдаги

477-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Миллий экспортчиларни суғурта қилишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 21 апрелдаги 167-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарорига 3-илованинг XV банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Миллий экспорт қилувчиларни суғурталашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 21 апрелдаги 167-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2014 йил 2 июндаги 136-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 23-сон, 267-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 август