язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Таълим тўғрисида/ Олимпия захиралари коллежларининг айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.08.2020 й. 480-сон қарорига 5-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 августдаги

480-сон қарорига

5-ИЛОВА



Олимпия захиралари коллежларининг айрим ходимлари

меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган олимпия захиралари коллежлари директорлари, директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари, директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (кейинги ўринларда - директор ўринбосарлари), катта инструктор-методисти, инструктор-методистлари, тренер-ўқитувчилари, спорт психологлари ва тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари ва тартибини белгилайди.


2. Олимпия захиралари коллежининг директори, директор ўринбосарлари, катта инструктор-методисти, инструктор-методистлари, спорт психологлари (кейинги ўринларда - олимпия захиралари коллежининг айрим ходимлари), тренер-ўқитувчилари, профессионал таълим бўғини фан ўқитувчилари ва бошқа ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ходимлари иш ҳақи тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарорига, умумий ўрта таълимнинг таянч таълими бўғини фан ўқитувчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Олимпия захиралари коллежининг тиббиёт пункти ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббиёт ходимларининг иш ҳақи тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.


3. Олимпия захиралари коллежининг айрим ходимларига, тренер-ўқитувчиларига ушбу Низомга асосан қўшимча ҳақ ва устамалар белгиланади.



2-БОБ. ОЛИМПИЯ ЗАХИРАЛАРИ КОЛЛЕЖИНИНГ

АЙРИМ ХОДИМЛАРИГА УСТАМАЛАР БЕЛГИЛАШ


4. Олимпия захиралари коллежининг айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш мақсадида уларга, ўқувчилар юқори спорт натижаларига эришган тақдирда, базавий тариф ставкасига қуйидаги ҳар ойлик устамалар белгиланади:

     

Олимпия захиралари коллежи ўқувчиларининг

спортдаги натижалари

Ўқувчини тайёрлашда бевосита

қатнашган ходимларга бир нафар ўқувчи учун устама ҳақ миқдори, базавий тариф ставкасига нисбатан фоизларда

директорга

директор

ўринбосарлари,

катта инструктор-

методистга, инструктор-

методистларга

тиббиёт пункти

ходимлари, спорт

психологларига

Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва кубоклари совриндори (I - III ўринлар)

10

8

7

Осиё ўйинлари, Осиё чемпионатлари ва кубоклари совриндори (I - III ўринлар)

7

6

6

Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндори (I - III ўринлар)

6

5

4

Спорт турлари бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий таркиби

5

4

3

Спорт турлари бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари захира таркиби

3

3

2

  

5. Агар спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи турли спорт ютуқларига эга бўлса, олимпия захиралари коллежининг айрим ходимларига, ушбу ўқувчи учун ютуқлар ҳисобга олинган ҳолда белгиланган устаманинг энг юқори миқдори қўлланади.


6. Устамаларнинг жами миқдори:

олимпия захиралари коллежи директори, директор ўринбосарлари, катта инструктор-методисти ва тиббиёт пункти ходимлари учун - белгиланган базавий тариф ставкасининг 300 фоизидан;

олимпия захиралари коллежининг спорт бўлими инструктор-методистлари ва спорт психологлари учун - бириктирилган спорт турлари бўйича эришилган спорт натажалари учун, лекин базавий тариф ставкасининг 300 фоизидан ошмаслиги керак.


7. Директор ўринбосарлари, катта инструктор-методист, инструктор-методист, тиббиёт пункти ходимларига устама ҳақ белгилашда тайёрланган спорчилар учун тўпланган умумий фоизлар ходимларга бўлиш орқали бевосита ўқувчини тайёрлашда қўшган ҳиссасига қараб директор томонидан белгиланади.


8. Олимпия захиралари коллежининг ушбу Низом асосида меҳнатига устама ҳақ белгиланадиган айрим ходимлари лавозимга тайинланганда ёки ишга қабул қилинган даврда спортчиларни тайёрлашдаги ҳиссаси бўлмаган тақдирда биринчи молия йили учун терма жамоа аъзолари ва ўринбосар таркибига тайёрланган ўқувчилари учун кейинги йилларда мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ устама белгиланади.


9. Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган устамаларни белгилаш календарь йил бошида, олимпия захиралари коллежининг ўқувчилари контингентидан ва уларнинг олдинги йилдаги спорт натижаларидан келиб чиққан ҳолда олимпия захиралари коллежининг тренер-ўқитувчилари тарификациясини ва штатлар жадвалини тузишда амалга оширилади.

Йил давомида устамалар миқдорларини ўзгартириш олимпия захиралари коллежининг тасдиқланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида амалга оширилади ва олимпия захиралари коллежи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


10. Олимпия захиралари коллежининг айрим ходимлари ва тренер-ўқитувчиларига устамалар:

Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубоклари совриндорларини тайёрлашни таъминлаганлик учун - кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида ўқувчи томонидан эришилган (фақат яккалик) натижа (I - III ўринлар) санасидан кейинги ойнинг бошидан эътиборан белгиланади ва ушбу даражадаги кейинги халқаро мусобақалар (кейинги Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва шу кабилар) ўтказилгунга қадар сақлаб қолинади;

Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлашни таъминлаганлик учун - кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида ўқувчи томонидан эришилган натижа (фақат яккалик) (I - III ўринлар) санасидан кейинги ойнинг бошидан эътиборан белгиланади ва ушбу даражадаги мусобақалар ўтказилгунга қадар сақлаб қолинади. Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига спортчилар (стажёрлар) тайёрлашни таъминлаганлик учун - ўқувчи Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига (стажёрликка) киритилган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва ўқувчининг жамоа таркибида бўладиган бутун даврида сақлаб қолинади.


11. Олимпия захиралари коллежи айрим ходимларига ўқувчининг спортдаги натижалари учун устамаларни тўлаш унинг олимпия захиралари коллежи таркибидан расман чиқиб кетиш (бошқа таълим муассасасига ўтиш, олимпия захиралари коллежидан чиқарилиш, уни битириш) санасидан кейинги ойнинг бошидан эътиборан тўхтатилади.



3-БОБ. ТРЕНЕР-ЎҚИТУВЧИЛАРГА ИШ ҲАҚИ ВА

УСТАМАЛАРНИ ҲИСОБЛАШ


12. Спорт тайёргарлиги босқичи ва спорт турларининг гуруҳларидан келиб чиқиб тренер-ўқитувчиларга тўланадиган иш ҳақи ва устамаларнинг фоизлари белгиланади.


13. Олимпия захиралари коллежида спорт тайёргарлиги босқичлари қуйидагилардан иборат:

Ўқув-машқ босқичи. Бу босқичда спортнинг танланган тури бўйича бир йилдан кам бўлмаган тегишли тайёргарликдан ўтган ва умумий жисмоний ҳамда махсус тайёргарлик бўйича қабул қилиш меъёрларини бажарган соғлом ўқувчилардан танлов асосида гуруҳлар шакллантирилади. Бу босқичда кейинги ўқув йилларига ўтказиш ўқувчилар томонидан умумий жисмоний ва махсус тайёргарлик бўйича ўтказиш - назорат меъёрларини бажариш шарти ҳамда спорт тоифасининг борлиги билан амалга оширилади.

Спорт такомиллаштириш босқичи. Ушбу босқичда ўқув-машқ босқичидан ўтган ҳамда махсус жисмоний ва спорт тайёргарлиги бўйича қабул ва ўтказиш меъёрларини, уларнинг спорт маҳорати даражаси талабларини бажарган ўқувчилардан гуруҳлар шакллантирилади. Бу босқичда кейинги ўқув йилларига ўтказиш спорт кўрсаткичлари динамикасининг ижобий ўсиши шарти билан амалга оширилади.

Олий спорт маҳорати босқичи. Ушбу босқичга спорт маҳоратини такомиллаштириш босқичидан ўтган, тегишли спорт разрядига эга бўлган ҳамда минтақа ёки республика даражасида Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоалари асосий ва захира таркибига қабул қилиш учун қўйиладиган талабларга жавоб берадиган, шунингдек, спортда барқарор юқори натижалар кўрсатадиган ўқувчилардан жамланади.

Спорт тайёргарлиги босқичлари бўйича ўқув гуруҳлари билан ўқув машғулоти ишлари режими (ҳафтадаги академик соатлар) ва гуруҳлардаги ўқувчилар сони қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

Ўқувчилар тайёргарлигининг даражаси ва босқичлари

Ўқув йили

Ўқув гуруҳлари билан ўқув машғулоти ишлари режими (ҳафтадаги академик соатлар*)

Спорт турлари гуруҳлари

I

II

III

Ўқув гуруҳларининг тўлдирилиши (ўқувчилар сони)

Олий спорт маҳорати

Бутун давр

32

3 - 5

6 - 8

3 - 5

Спорт такомиллаштириш

2 йилдан кўп

28

4 - 6

6 - 8

4 - 6

2 йил

26

1 йил

24

Ўқув-машқ

3 йилдан кўп

20

6 - 8

10 - 12

6 - 8

3 йил

18

2 йил

14

Изоҳ. Ўқув гуруҳлари таркибида камида битта Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси (асосий таркиб) мавжуд бўлса ҳафталик ўқув соати ҳажми 36 соатгача оширилиши мумкин.

*) Ўқув машғулотлар академик соат бўйича белгиланади. 1 академик соат - 45 дақиқадан иборат.


ўқув йиллари бўйича меъёрий талаблар спорт тайёргарлиги босқичлари бўйича спорт разрядлари талаби қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

Ўқувчилар тайёргарлигининг даражаси ва босқичлари

Ўқитиш йили

Ўқувчиларга спорт разряди талаблари

I - III спорт турлари гуруҳлари

Олий спорт маҳорати

Бутун давр

Спорт усталигига номзод, спорт устаси, халқаро тоифадаги спорт устаси

Спорт такомиллаштириш

2 йилдан кўп

Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажариган спорт усталигига номзод, спорт устаси, халқаро тоифадаги спорт устаси

2 йил

Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажариган спорт усталигига номзод, спорт устаси

1 йил

Спорт тайёргарлигинин УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажариган I разряд, спорт усталигига номзод

Ўқув-машқ

3 йилдан кўп

Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажариган I - III разряд

3 йил

Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажариган I ўсмирлар, III разряди

2 йил

Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажариган II-III ўсмирлар разрядлари

  

14. Спорт турлари гуруҳлар бўйича қуйидаги тартибда тақсимланади:

I спорт турларининг биринчи гуруҳига - спортнинг жамоавий ўйин турларидан ташқари, спортнинг барча олимпия турлари;

II спорт турларининг иккинчи гуруҳига - спортнинг жамоавий ўйин турлари;

III спорт турларининг учинчи гуруҳига - спортнинг ноолимпия ва миллий турлари.



4-БОБ. ОЛИМПИЯ ЗАХИРАЛАРИ КОЛЛЕЖИ

ТРЕНЕР-ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ ЛАВОЗИМ

МАОШИ


15. Олимпия захиралари коллежининг тренер-ўқитувчиларига лавозим маошлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкасидан, белгиланган нормативларидан ёки ўқув машғулот ишларининг режалаштирилаётган ҳажмларидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган устама ва қўшимча ҳақлардан келиб чиққан ҳолда уларни ўқув ва календарь йили бошида тарификациялашда белгиланади.


16. Олимпия захиралари коллежининг тренер-ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳар бир ўқувчи учун меъёр бўйича амалга оширилади.


17. Бир нафар ўқувчига нисбатан олимпия захиралари коллежи тренер-ўқитувчисининг меҳнатига ҳақ тўлашда тренер-ўқитувчининг базавий тариф ставкасига нисбатан қуйидаги фоизлар белгиланади:

Спорт мусобақалари даражаси

Спорт

натижаси

Ўқув даври

Бир нафар ўқувчига нисбатан базавий тариф ставкасига белгиланадиган фоиз миқдори

I

II

III

1

2

3

4

5

6

I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СПОРТ ТЕРМА ЖАМОАЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ВА ЗАХИРА, РЕСПУБЛИКА ВА ХАЛҚАРО МУСОБАҚАЛАРГА

ЎҚУВЧИЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

Спорт турлари бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий таркибига

бутун даврда

55 %

45 %

40 %

Спорт турлари бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари захира таркибига

бутун даврда

45 %

35 %

30 %

Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионати ва Кубоги совриндорлари (I - III ўрин)

1-ўрин

бутун даврда

200 %

200 %

200 %

2-ўрин

180 %

180 %

180 %

3-ўрин

160 %

160 %

160 %

Осиё ўйинлари, Осиё чемпионати ва Кубоги совриндорлари (I - III ўрин)

1-ўрин

бутун даврда

150 %

140 %

130 %

2-ўрин

140 %

130 %

120 %

3-ўрин

130 %

120 %

110 %

Ўзбекистон Республикаси чемпионати ва Кубоги совриндорлари (I - III ўрин)

1-ўрин

бутун даврда

100 %

90 %

80 %

2-ўрин

90 %

80 %

70 %

3-ўрин

80 %

70 %

60 %

II. ОЛИМПИЯ ЗАХИРАЛАРИ КОЛЛЕЖЛАРИДА

СПОРТ ЗАХИРАСИ ТАЙЁРГАРЛИГИ БОСҚИЧЛАРИ БЎЙИЧА

ЎҚУВЧИЛАРНИ ТАЙЁРЛАШДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН

ФОИЗЛАР МИҚДОРИ

Олий спорт маҳорати

Бутун давр

40

25

35

Спорт такомиллаштириш

Бутун давр

30

15

20

Ўқув-машқ

Бутун давр

12

8

10

18. Ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларининг асосий таркибига ва стажёрларини, республика ва халқаро спорт мусобақалари совриндорларини тайёрлаш учун олимпия захиралари коллежлари тренер-ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш нормативлари миқдорлари энг юқори ҳисобланади. Бир нафар ўқувчи учун тренер-ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлаш нормативларининг аниқ миқдорларини белгилаш тўғрисидаги қарор олимпия захиралари коллежи директори томонидан, меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган миқдорлари ва фонди доирасида қабул қилинади.


19. Бир нафар ўқувчи учун нормативлар бўйича ўқув машғулот ишлари учун олимпия захиралари коллежининг тренер-ўқитувчиси меҳнатига ҳақ тўлашда тренер-ўқитувчининг лавозим маошини устамалар ва қўшимча ҳақларсиз ҳисоблаб чиқариш унга белгиланган базавий тариф ставкасини унинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг фоизлар ҳисобидаги нормативига кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.

Тренер-ўқитувчи томонидан бир нечта ўқувчи тайёрланган тақдирда ушбу тренер-ўқитувчининг меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи ҳар бир ўқувчи бўйича унинг спортдаги ютуқларини ва тайёрлаш босқичларини ҳисобга олган ҳолда, белгиланган нормативлар миқдорларини жамлаш йўли билан белгиланади.

Бунда тренер-ўқитувчининг устама ва қўшимча ҳақларсиз лавозим маоши унга белгиланган базавий тариф ставкаси миқдорининг уч юз фоизидан ошмаслиги керак.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги олимпия захиралари коллежининг юқори тоифали спортчилар тайёрлашда салмоқли натижаларга эришган ўқувчиларнинг (Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубокларида совринли ўринларни қўлга киритган) айрим тренер-ўқитувчиларига базавий тариф ставкаси миқдорининг беш юз фоизигача миқдорда лавозим маоши белгилаши мумкин.


20. Бир нафар ўқувчи учун меҳнатга ҳақ тўлаш нормативи миқдори олимпия захиралари коллежининг тренер-ўқитувчисига:

Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига спортчилар (стажёрлар) тайёрлаганлик учун - ўқувчи Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига (стажёрликка) киритилган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва ўқувчи жамоа таркибида бўладиган бутун даврда сақланиб қолади;

Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун - кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида ўқувчи томонидан эришилган натижа (фақат яккалик) (I - III ўринлар) санасидан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва ушбу даражадаги кейинги халқаро спорт мусобақалари (кейинги Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва шу кабилар) ўтказилгунгача сақланиб қолади;

Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун - кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида ўқувчи томонидан эришилган натижа (фақат яккалик) (I - III ўринлар) санасидан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва шу каби кейинги Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари ўтказилгунгача, бироқ бир йилдан кўп бўлмаган даврга сақланиб қолади.


21. Агар олимпия захиралари коллежининг тренер-ўқитувчиси меҳнатига ҳақ тўлаш нормативининг белгиланган миқдори амал қиладиган даврда унинг раҳбарлигида спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи спортдаги натижасини яхшиласа (масалан, Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркиби аъзоси Осиё ўйинлари совриндори бўлса), у ҳолда тренер-ўқитувчининг меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори, ўқувчи ютуқларини ҳисобга олган ҳолда энг юқори кўрсаткич бўйича тегишли равишда қайта кўриб чиқилади ва унинг янгидан ҳисоблаб чиқилган амал қилиш муддати белгиланади.


22. Агар олимпия захиралари коллежи тренер-ўқитувчиси меҳнатига ҳақ тўлашнинг белгиланган нормативи амал қиладиган даврда унинг раҳбарлигида спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи мазкур тренер-ўқитувчининг ўқув гуруҳи таркибидан чиқиб кетса (бошқа тренер-ўқитувчи раҳбарлигидаги бошқа ўқув гуруҳига, бошқа спорт-таълим муассасасига ўтказилса ва шу каби ҳолатларда) у ҳолда тренер-ўқитувчи меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори:

Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига спортчилар (стажёрлар) тайёрлаганлик учун ўқувчи тренер-ўқитувчининг ўқув гуруҳи таркибидан расман чиқиб кетган санадан кейинги ой бошидан эътиборан камайиш томонига қайта кўриб чиқилади;

Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари ва кубоклари, Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган муддат мобайнида сақланиб қолади.


23. Ўқув гуруҳига йил мобайнида бошқа тренер-ўқитувчи раҳбарлигида, шунингдек, бошқа таълим муассасасидан ўқувчилар сафига қабул қилинган, юқори спорт натижаларига эришган ўқувчи ўтказилган олимпия захиралари коллежи тренер-ўқитувчиси меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори:

Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига спортчилар (стажёрлар) кирган ўқувчи учун мазкур тренер-ўқитувчининг ўқув гуруҳи таркибига расман қабул қилинган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади;

Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари ва кубоклари, Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари ғолиб ёки совриндори бўлган ўқувчи бириктирилган тренер-ўқитувчи раҳбарлигида кўрсатиб ўтилган мусобақаларда такроран натижага эришгунга қадар белгиланмайди;

Бошқа таълим муассасасидан ўқувчилар сафига қабул қилинган ўқувчи учун тренер-ўқитувчининг меҳнатига ҳақ тўлаш, ўқувчининг спорт тайёргарлик гуруҳига мос равишда расман ўқувчилар сафига қабул қилинган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади.


24. Спорт тайёргарлик фаолиятини амалга ошириш, юқори малакали ўқувчиларни тайёрлашда самарадорликни ошириш мақсадида олимпия захиралари коллежи тренер-ўқитувчилар фаолиятини қуйидагича ташкил этиши мумкин:

ўқувчилар билан ўтказиладиган ўқув-машқ жараёнига бир-бирига яқин бўлган спорт турларига хореограф, акробат ва спорт психологини жалб этиш;

ўқувчилар билан ўқув-машқ жараёнини олиб бориш учун ихтиёрийлик асосида бригадага бирикиши.

Бригадага жалб қилинган тренер-ўқитувчилар ва ўқувчилар таркиби олимпия захиралари коллежи тренер-ўқитувчиларининг умумий йиғилиши қарорига кўра олимпия захиралари коллежи директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Шунингдек, бригада иштирокида эришилган спорт натижаси, уларни тайёрлашдаги меҳнатга ҳақ тўлаш меъёри бригаданинг барча аъзоларига нисбатан ҳисобланиши мумкин.

Бригадага аъзо бўлган ҳар бир тренер-ўқитувчининг ўқувчини тайёрлашдаги улуши тренер-ўқитувчиларнинг умумий йиғилишида аниқланади ва олимпия захиралари коллежи директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


25. Директор, директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари, катта инструктор-методистлар, инструктор-методистлар ўзларининг асосий лавозими бўйича иш вақти мобайнида, тегишли маълумотга ва малака тоифасига эга бўлган спорт бўйича тренер-ўқитувчининг базавий тариф ставкаси ҳисобидан ҳақ тўланган ҳолда ўз олимпия захиралари коллежларида ўқув-машқ машғулотлари олиб боришлари мумкин. Уларнинг тренер-ўқитувчилик ишлари ҳажми олимпия захиралари коллежи тренер-ўқитувчисининг белгиланган ўқув машғулот ишлари ҳажмининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.


26. Олимпия захиралари коллежи тренер-ўқитувчиларининг машғулотларга тайёргарлик кўриши, ташкилий ва тарбиявий ишларни олиб бориши, шунингдек, жамоани (ўқувчини) мусобақага тайёрлаш учун сарфлаган вақтига қўшимча ҳақ тўланмайди. Тренер-ўқитувчининг спорт тадбирларида (республика ва халқаро миқёсда) иштироки даври учун ойлик иш ҳақи сақланиб қолади.


27. Олимпия захиралари коллежининг спорт турлари бўйича катта тренер-ўқитувчиларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида ҳар ойлик тўловлар белгиланади.


28. Фахрий унвонга эга бўлган тренер-ўқитувчиларга Вазирлар Маҳкамасининг "Фархий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2008 йил 3 январдаги 2-сон қарорига асосан тўловлар белгиланади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


29. Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларининг асосий ва захира таркиблари қонун ҳужжатларига кўра Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади ва олимпия захиралари коллежига етказилади.


30. Айрим ходимларга ва тренер-ўқитувчиларга иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлашнинг тўғрилиги ҳамда асосланганлиги юзасидан жавобгарлик ушбу олимпия захиралари коллежларининг раҳбари ва бош ҳисобчиси зиммасига юкланади.


31. Олимпия захиралари коллежининг айрим ходимларига ва тренер-ўқитувчиларга қўшимча ҳақ ва устамаларни тўлаш уларнинг иш ҳақини тўлаш билан бир вақтда амалга оширилади.


32. Олимпия захиралари коллежи айрим ходимлари ва тренер-ўқитувчиларига иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўғрилиги, холисоналиги юзасидан назорат белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 август