язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Соғлиқни сақлаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2020 й. 474-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 22 июлдаги 449-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.08.2020 й.

N 474




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ДАВРИДА

ДОРИ ВОСИТАЛАРИ, ТИББИЙ БУЮМЛАР ВА

ТИББИЙ ТЕХНИКАЛАР МУОМАЛАСИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"

2020 ЙИЛ 22 ИЮЛДАГИ 449-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Коронавирус инфекцияси кенг тарқалишига қарши курашишда мамлакатда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар тақчиллигининг олдини олиш, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ҳамда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 22 июлдаги 449-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 11 августдаги

474-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Коронавирус пандемияси

даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий

техникалар муомаласини тартибга солишга доир

чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 22 июлдаги

449-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"дори воситаларини айрим кимёвий таҳлилларни ўтказган ҳолда сертификатлаштириш учун дори воситасининг қадоғида ёки қўллаш бўйича йўриқномаларида халқаро патентланмаган номи ўзбек ёки рус ёхуд инглиз тилида кўрсатилишини таъминлаган ҳолда ишлаб чиқарувчи корхонанинг синов баённомасини ва синов усуллари кўрсатилган ҳужжатни тақдим этишлари шарт".


2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Мазкур қарор билан тасдиқланган COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши (реэкспорт божхона режими бундан мустасно) 2020 йил 1 октябрга қадар вақтинчалик тўхтатилсин.

Бунда, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган айрим дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни экспорт қилишга Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Агентликнинг қўшма хулосаси асосида рухсат берилади".


3. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказмасдан

ҳамда сертификаташтирмасдан импорт қилинадиган,

COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни

даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар

ва тиббий техникалар*

РЎЙХАТИ

    

Т/р

Тиббий буюмлар ва тиббий техникалар номи

Шакли

1.

Бактерицид лампалар

дона

2.

Ўмров ости катетери

дона

3.

Сўриб олувчи катетер

дона

4.

Интубацион трубка

дона

5.

Бир маротабалик ҳимоя комбензони

дона

6.

Бир маротабалик респиратор N95

дона

7.

Биобокс

дона

8.

Небулайзер

дона

9.

УТТ аппарати (УЗИ)

дона

10.

Кардиомонитор

дона

11.

Ангиокатеторлар

дона

12.

Фолей катетер

дона

13.

ЭКГ ва ЭКГ электродлари

дона

14.

Эндотрахеал трубка

дона

15.

Трахеоостомия учун тўплам

тўплам

16.

Кислород канюласи ва кислород ниқоблари

дона

17.

Ошқозон зонди

дона

18.

Рентген плёнкаси

дона

20.

Инфузион насос учун шприц

дона

21.

Қон намуналари, шунингдек қон ва унинг таркибий қисмларини сақлаш учун контейнерлар

дона

22.

Оксигенаторлар

дона

23.

Трахеал, эндотрахеал, нафас олиш, трахеостоматик трубкалар

дона

24.

Анестезия фильтрлари, нафас фильтрлари, нафас контурлари ва нафас олиш ниқоблари

дона

25.

Ўпкани сунъий нафас олдириш аппарати (ИВЛ)

дона

26.

Тиббий термометрлар

дона

27.

Контактсиз термометрлар (пирометр)

дона

28.

Тепловизор ускунаси

дона

29.

Кўлқоплар (стерил ва стерил бўлмаган)

дона

30.

Дефибриллятор

дона

31.

Лорингоскоп

дона

32.

КШС аппарат тўплами

тўплам

33.

Пульсоксометр

дона

34.

Инфузион насос

дона

35.

Кислород концентратори

дона

36.

Инфузион дозатор

дона

37.

Компьютер томография ускунаси (КТ)

дона

38.

Мобиль (кўчма) рақамли рентген аппарата

дона

39.

ПЦР аппарати тўплами

тўплам

40.

Функционал кроват

дона

41.

Рақамли стационар рентген аппарати

дона

42.

Амбу қопчаси

дона

43.

Болалар танометри

дона

44.

Катталар танометри

дона

45.

Мультиспираль компьютер томография ускунаси (МСКТ)

дона

46.

Электросўрғич

дона

47.

Электрокоагулятор

дона

48.

Холтер монитори

дона

49.

Бронхофиброскоп

дона

50.

СРАР аппарати ва СРАР маскалари

дона

51.

Чақалоқлар учун ўпкани сунъий нафас олдириш (ИВЛ) ускунаси (сарфлов материаллари билан)

дона

52.

Беморларни ташиш учун ғилдиракли арава (каталка) ва ногиронлик аравачалари

дона

53.

Ҳарорати -18 С ва ундан паст бўлган, 160 - 200 литр сиғимли музлатгич

дона

54.

Реагентларни сақлаш учун ҳароратни бошқариш функцияли музлатгич

дона

55.

Лаборатория шкафи (вытяжной)

дона

56.

Термостат

дона

57.

Дистилляторлар

дона

58.

Автоклав 400 литрли (бикслари билан)

тўплам

59.

Автоклав 100 литрли (бикслари билан)

тўлам

60.

Центрифуга

дона

61.

Қуритиш шкафи

дона

62.

Хирургик отсос

дона

63.

2-камерали музлатгич (-18 - +4)

дона

64.

Бинокуляр микроскоп чироқли

дона

65.

Лаборатория учун электрон тарози

дона

66.

ПЦР тест-системаси (тест-диагностикум)

тўплам

67.

ПЦР шкаф

дона

68.

Биокимёвий анализатор

дона

69.

Автоматик гематологик анализатор

дона

70.

Автоматик қон ивишини аниқлаш анализатор (реагентлари билан)

дона

71.

Иммунофермент анализатор (ИФА аппарат)

дона

72.

Автоматик пешоб анализатор

дона

73.

Гемодиализ ускунаси

дона

74.

20 ўринли гемодиализ ускунаси учун сув тозалаш тизими

дона

75.

Мультифильтрат ускунаси

дона

76.

Гемодиализ ускунасини тозалаш миксери

дона

77.

Электролитли анализатор

дона

78.

Дуоденогастрофиброскоп

дона

79.

Эритроцитларни чўкиш тезлигини аниқлаш учун автоматик анализатор (СОЭ анализатор)

дона

80.

Муфель печкаси (кичик)

дона

81.

Ҳимоя кўзойнаги

дона

82.

Спирт сақловчи антисептик

дона

83.

Антисептик дозатор

дона

84.

Дезинфекцион спрей

дона

85.

Инфузион ва шприц насослари учун крайник, шприцлар ва магистрал узайтиргич линиялар

дона

86.

МСКТ учун шприц-колба ва магистрал узайтиргич линиялар

дона

87.

Кислород баллонлари, ёстиқчалари, бутловчи ва сарф материаллари

дона

88.

Музлатилган қон ва плазмани эритиш учун аппарат

дона

89.

Кислород клапанлари ва кислород регуляторлари (редукторлари) намлагич бутилкалари билан

дона

        

Изоҳ. Ушбу тартиб мазкур рўйхатда кўрсатилган тиббий техникаларнинг бутловчи, сарф ва эҳтиёт қисмларига нисбатан ҳам қўлланилади".


4. 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказмасдан,

мажбурий сертификациялаштириш шарти билан импорт

қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган

беморларни даволашда қўлланиладиган дори

воситалари ва биологик фаол моддалар

РЎЙХАТИ


Т/р

Дори воситалари халқаро патенланмаган ёки

бошқа номи ва биологик фаол моддалар номи

Шакли

3.

Гидроксихлорохин, хлорхин

таблетка

6.

Фавипиравир

таблетка, капсула

9.

Ремдесивир

Таблетка, капсула, ампула, флакон

12.

Преднизолон

Ампула, таблетка

15.

Парацетамол, ацетаминофен

таблетка

16.

Аскорбиновая кислота

Таблетка, ампула, кукун

17.

Дексаметазон

Ампула, таблетка, флакон

18.

Ципрофлоксацин

таблетка, раствор

19.

Цефоперазон / сульбактам

флакон

20.

Аминокислота сақловчи эритмалар

флакон

27.

Ацетилцистеин

Таблетка, ампула

28.

Строфантин К

ампула

29.

Эпинефрин

ампула

30.

Атропин сульфата

ампула

31.

Сальбутамол

Спрей, аэрозоль

34.

Эноксапарин

Шприц, эритма, леофилизат

35.

Гепарин

ампула, флакон

36.

Азитромицин

таблетка, капсула, суспензия

39.

Амброксол

Таблетка, ампула

40.

Дипиридамол

таблетка

41.

Альбумин

флакон

42.

Фуросемид

Таблетка, ампула

44.

Меропенем

флакон

45.

Апиксабан

Таблетка, капсула

46.

Ривароксабан

Таблетка, капсула

47.

Амикацин

флакон

48.

Амоксициллин+клавулан кислотаси

Таблетка, капсула, суспензия

49.

Ацетилсалицил кислотаси

Таблетка

50.

Допамин

Ампула

51.

Желатин (модификацияланган)

флакон

52.

Ибупрофен

Таблетка, капсула, суспензия,

53.

Имипинем/Циластатин

Флакон

54.

Клопидогрель

Таблетка, капсула

55.

Колхицин

Таблетка, капсула

56.

Левофлоксацин

Таблета, капсула, флакон

57.

Линезолид

Флакон, таблетки

58.

Моксифлоксацин

Флакон, таблетка, капсула

59.

Нистатин

Таблетка

60.

Норэпинефрин

Флакон, ампула

61.

Метилпреднизолон

Таблетка, флакон

62.

Пипекурония бромид

Таблетка, ампула, флакон

63.

Пиперациллин/тазобактам

Флакон

64.

Рабепразол

Таблетка, капсула, флакон

65.

Спиронолактон

Таблетка, капсула

66.

Рух, магний, селен, Д ва Д3 витаминлари ҳамда уларни ўзида сақловчи дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар

Таблетка, капсула, сироп, суспензия, томчилар

67.

Тоцилизумаб, Левилимаб, Сарилумаб, Канакинумаб

Флакон, ампула, шприц, шприц-ручка

68.

Флуконазол

Таблетка, капсула, флакон

69.

Флутиказон

Спрей, аэрозоль, кукун

70.

Цефепим

Флакон

71.

Цефепим/сульбактам

Флакон

72.

Цефтриаксон/сульбактам

Флакон

73.

Lianhua Qingwen Jiaonang

Капсула, гранула

".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 12 август