язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Таълим тўғрисида/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.2020 й. 466-сон "Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.2020 й.

N 466




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

УЗЛУКСИЗ БОШЛАНҒИЧ, ЎРТА ВА ЎРТА МАХСУС

ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ТАРТИБГА

СОЛУВЧИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган касб-ҳунар мактабларининг намунавий устави 2-иловага мувофиқ;

Ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган коллежларнинг намунавий устави 3-иловага мувофиқ;

Ўрта махсус профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган техникумларнинг намунавий устави 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тизимида ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган коллежлар ва техникумлар бўлган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари тасдиқланган намунавий устав асосида таълим муассасаларининг уставларини ишлаб чиқсинлар ҳамда уларнинг фаолияти йўлга қўйилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 16 апрелдаги 232-сон қарорига мувофиқ касб-ҳунар мактабларида бошланғич профессионал таълим дастурлари асосида таълим оладиган ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ойлик стипендия ҳамда уч маҳал овқат билан таъминлаш тартиби 2021/2022 ўқув йилидан жорий этилиши маълумот учун қабул қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 7 августдаги

466-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 6 июлдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 йил, 7-сон, 49-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2017 йил 1 майдаги 251-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил, 18-сон, 324-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 август