ЎзР Конунчилиги
ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Инвестициялар/ Алоҳида соҳалар бўйича инвестициялар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.08.2020 й. ПҚ-4810-сон "Хоразм вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҚарориПолный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
17.08.2020 й.
N ПҚ-4810
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ТАДБИРКОРЛИКНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ВА УНИНГ ИНВЕСТИЦИЯВИЙ
ЖОЗИБАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
Хоразм вилоятининг мавжуд саноат ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш, ҳудудга инвестицияларни кенг жалб этиш ва инфратузилмани такомиллаштириш ҳамда бу орқали тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
"Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖнинг "NBU Invest Group" МЧЖ, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБнинг "PSB Capital" МЧЖ ҳамда "Асака" АТБнинг "Asaka Capital Invest" МЧЖ инвестиция компаниялари таъсисчилигида "Khorezm Invest Project" МЧЖ инвестиция компанияси (кейинги ўринларда - инвестиция компанияси) ташкил этилганлиги;
Хоразм вилоятидаги инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш, лойиҳаларни амалга оширишга маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилиш инвестиция компаниясининг асосий вазифаси этиб белгиланганлиги;
инвестиция компаниясининг устав фонди дастлаб 30 млн АҚШ доллари эквиваленти миқдорида шакллантирилганлиги, кейинчалик инвестиция компаниясининг устав фонди инвестиция компанияси таъсисчиларининг қўшимча ҳиссалари ва (ёки) жамиятга қабул қилинадиган учинчи шахсларнинг ҳиссалари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан 100 млн АҚШ доллари эквиваленти миқдоригача кўпайтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Хоразм вилоятида 2020-2022 йилларда амалга ошириладиган умумий қиймати 2,2 трлн сўмлик 84 та инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Хоразм вилоятида амалга ошириладиган умумий қиймати 516,8 млн долларлик 26 та истиқболли инвестиция лойиҳаларининг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази:
уч ой муддатда қарорнинг 2-иловасидаги истиқболли 26 та йирик инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаларини халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқсин;
Хоразм вилоятининг туман ва шаҳарларига белгиланган тартибда бириктирилган Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда истиқболли инвестиция лойиҳаларига хорижий инвестициялар жалб қилинишини таъминласин;
Хоразм вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, тегишли тармоқ корхоналари билан биргаликда 2021 йил 1 апрелга қадар истиқболли 26 та йирик инвестиция лойиҳалари билан бир вақтда Хоразм вилоятининг ҳар бир туманида қўшимча янги саноат ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилишини таъминласин.
4. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Хоразм вилояти ҳокимлигининг:
"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган бўш турган ер участкалари ҳисобидан кенгайтирилаётган ҳудудларини 3-иловага мувофиқ тасдиқлаш;
"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг кенгайтирилган ҳудудлари бош режасини ишлаб чиқиш, шунингдек, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК" давлат унитар корхонасини буюртмачи этиб белгилаш;
"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг бош режасини ишлаб чиқиш бўйича бош лойиҳа ташкилотини танлов асосида танлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
5. "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасига Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари 4-иловага мувофиқ бириктирилсин.
Мазкур қарорнинг 4-иловасига мувофиқ "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг бўш ер майдонларига бириктирилган Ўзбекистон Республикасининг Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Греция, Франция, Испания, Италия, Латвия, Польша ва Туркия давлатларидаги элчихоналари Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасида янги инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш чораларини кўрсин.
6. Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмасдан Инфратузилма жамғармаси ташкил этилсин ва қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
давлат, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия институтлари томонидан ажратиладиган грант ва кредит маблағлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Белгилансинки, Инфратузилма жамғармаси маблағлари "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг кенгайтирилган ҳудудларида инфратузилма қурилишини молиялаштиришга йўналтирилади.
7. Савдо-саноат палатаси, Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тижорат банклари билан биргаликда икки ҳафта муддатда Хоразм вилоятидаги тадбиркорлик йўналишлари бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқсин ва ушбу лойиҳаларни амалга оширишни тадбиркорларга таклиф этсин.
8. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб экспорт қатновларда Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳри ўртасида экспорт қилувчиларга темир йўл юк қатнови тарифларига 50 фоиз чегирма жорий этсин.
9. Хоразм вилояти ҳокимлиги:
а) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг кенгайтирилган ҳудудларида замонавий рақобатбардош, импорт ўрнини босувчи, экспортга йўналтирилган тайёр саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган ишлаб чиқариш қувватларини босқичма-босқич жойлаштириш чораларини кўрсин;
б) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда:
Хоразм вилояти иқтисодиётининг эҳтиёжлари, шунингдек, мавжуд минерал-хомашё, қишлоқ хўжалиги ресурслари ва инфратузилмани инобатга олган ҳолда, "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида замонавий рақобатбардош, импорт ўрнини босувчи, экспортга йўналтирилган тайёр саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида ўзлаштириш учун таклиф қилинаётган импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турлари тўғрисидаги маълумотларнинг тадбиркорлик субъектларига мунтазам равишда етказилишини таъминласин;
"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектлари жалб этилиши ҳамда инвестиция буюртманомаларининг ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминласин;
"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш бўйича тегишли чораларни кўрсин;
в) Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши билан келишган ҳолда вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси Дирекцияси" ДУКга келгуси йилларда ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш шарти билан 2020-2021 йиллар даврида сақлаш харажатлари учун асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
10. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг кенгайтирилган ҳудудларида муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш учун Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Инфратузилма жамғармасига 10 йил муддатга 2,5 фоиз ставкасида 13 млн АҚШ доллари эквивалентида маблағлар ажратилсин.
"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг кенгайтирилган ҳудудларида транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш дастури 5-иловага мувофиқ ушбу бандга асосан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилсин.
11. Белгилансинки, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган маблағларни сўндиришда "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш харажатлари тегишли равишда инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари томонидан мутаносиб равишда ажратилган ер майдони кўламидан келиб чиқиб босқичма-босқич қопланади, сўндириш учун маблағлар етарли бўлмаган тақдирда Хоразм вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан қайтарилади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Н.Қ. Холмурадов ва Хоразм вилояти ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Ш.О.Тўлаганов Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланиш ва ўз муддатида қайтарилиши учун масъулдирлар.
12. "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ, "Асака" АТБ, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Марказий банк билан биргаликда инвестиция компаниясининг низоми ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
13. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков - қарор ижросини тармоқ ва ҳудудларда самарали ташкил этсин ҳамда мувофиқлаштириб борсин;
ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ф.Н. Арзиев - Хоразм вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларига чет эл инвесторларининг жалб қилиниши, Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналарининг фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминласин;
транспорт вазири ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раиси Х.Н. Хасилов - Хоразм вилоятидан республиканинг бошқа ҳудудларига темир йўл транспорти орқали юк ташиш хизматлари бўйича муаммоларнинг ўз вақтида бартараф этилишини таъминласин;
инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Б. Воитов - Хоразм вилоятининг ҳар бир тумани кесимида амалга оширилаётган саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида бажарилиши ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилишини таъминласин;
Хоразм вилояти ҳокими Ф.У. Эрманов - ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, саноат корхоналари ва янгидан барпо этилаётган ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин.
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ушбу қарор натижадорлиги тўғрисида 2020 йил 1 декабрда ва 2021 йилнинг ҳар чораги якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2020 йил 17 августдаги
ПҚ-4810-сон қарорига
1-ИЛОВА
Хоразм вилоятида 2020-2022 йилларда амалга
ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
Т/р |
Туман (шаҳар) |
Лойиҳа ташаббускори |
Лойиҳа номи |
Лойиҳа қиймати (млн сўм) |
Ўз маблағи (млн cўм) |
Банк кредити (млн cўм) |
Хорижий кредит (минг долл) |
Хорижий инвестиция (минг долл) |
Иш ўрни |
Ишга тушиш муддати |
Хизмат кўрсатувчи банк |
1. |
Урганч шаҳри |
"Most forest produkts" МЧЖ |
Тайёр эшик ромлари ишлаб чиқариш |
40 080 |
30 000 |
- |
1 000 |
- |
80 |
2021 йил март |
Алоқа банк |
2. |
Урганч шаҳри |
"Бизнес марказ Ҳумо" МЧЖ |
Замонавий савдо ва бизнесни ташкил этиш |
40 000 |
20 000 |
20 000 |
- |
- |
25 |
2021 йил апрель |
Алоқа банк |
3. |
Урганч шаҳри |
"Урганч қурилиш бетон" МЧЖ |
Шағал ишлаб чиқариш |
13 964 |
7 680 |
- |
623,4 |
- |
22 |
2021 йил апрель |
Ўзсаноатқу- рилиш банк |
4. |
Урганч шаҳри |
"Urganch Lyuks Story Servis" МЧЖ |
Газобетон ишлаб чиқариш |
625 |
20 |
- |
60 |
- |
5 |
2021 йил апрель |
Ўзсаноатқу- рилиш банк |
5. |
Урганч шаҳри |
"Чинобод Қурилиш" ХК |
Темир бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш |
1 550 |
450 |
1 100 |
- |
- |
20 |
2021 йил март |
Ўзсаноатқу- рилиш банк |
6. |
Хива шаҳри |
"Собир Арқончи" ХК |
Умумий овқатланишни ташкил қилиш |
1 700 |
800 |
900 |
- |
- |
6 |
2021 йил март |
Миллий банк |
7. |
Хива шаҳри |
"Хива Голд Тур" МЧЖ |
Меҳмонхона ташкил қилиш |
5 200 |
2 700 |
2 500 |
- |
- |
20 |
2021 йил март |
Миллий банк |
8. |
Хива шаҳри |
"Гандимян Давр Савдо" МЧЖ |
Мебель ишлаб чиқаришни ташкил қилиш |
1 580 |
500 |
1 080 |
- |
- |
3 |
2020 йил октябрь |
Миллий банк |
9. |
Хива шаҳри |
"Аква Парк Океан" ОК |
Меҳмонхона ташкил қилиш |
15 000 |
5 000 |
10 000 |
- |
- |
55 |
2021 йил март |
Миллий банк |
10. |
Хива шаҳри |
"Эркин Палас" МЧЖ |
Меҳмонхона ташкил қилиш |
7 040 |
2 000 |
- |
500 |
- |
20 |
2021 йил декабрь |
Қишлоқ- қурилишбанк |
11. |
Хива шаҳри |
"Хоразм Арк" МЧЖ |
Умумий овқатланишни ташкил қилиш |
4 000 |
1 000 |
3 000 |
- |
- |
20 |
2021 йил декабрь |
Қишлоқ- қурилишбанк |
12. |
Хива шаҳри |
"Йўлдош мажид" МЧЖ |
Экобозор ташкил қилиш |
15 120 |
7 120 |
8 000 |
- |
- |
80 |
2021 йил декабрь |
Миллий банк |
13. |
Хива шаҳри |
"Хива Файз" ХК |
Газоблок, пеноблок, шлакоблок ва бетон плиталарини ишлаб чиқариш |
12 223 |
6 175 |
- |
600 |
- |
30 |
2021 йил сентябрь |
Миллий банк |
14. |
Хива шаҳри |
"Хива Файз" ХК |
Ғишт ишлаб чиқаришни ташкил қилиш |
2 516 |
500 |
- |
200 |
- |
20 |
2021 йил сентябрь |
Миллий банк |
15. |
Хива шаҳри |
"Хива Муҳандис" ХК |
АГНТС шохобчасини ташкил қилиш |
10 856 |
3 800 |
- |
700 |
- |
14 |
2021 йил октябрь |
Миллий банк |
16. |
Хива шаҳри |
"Xorazm Green House" МЧЖ |
Ойнани қайта ишлашни ташкил қилиш |
59 472 |
30 240 |
- |
2 900 |
- |
85 |
2021 йил март |
Миллий банк |
17. |
Хива шаҳри |
"Хоразм Гарант Инвест" МЧЖ |
Мебель ишлаб чиқаришни ташкил қилиш |
4 275 |
1 900 |
2 375 |
- |
- |
8 |
2021 йил апрель |
Миллий банк |
18. |
Боғот тумани |
"Royal Agro House" МЧЖ |
Замонавий иссиқхона (гидропоника) ташкил қилиш |
25 860 |
5 700 |
- |
2 000 |
- |
70 |
2021 йил март |
Ипотека банк |
19. |
Боғот тумани |
"Inna Green Garden Project" МЧЖ |
Замонавий иссиқхона (гидропоника) ташкил қилиш |
25 860 |
5 700 |
- |
2 000 |
- |
70 |
2021 йил март |
Ипотека банк |
20. |
Боғот тумани |
"Davronbek Amirbek Issiqxonasi" МЧЖ |
Замонавий иссиқхона (гидропоника) ташкил қилиш |
25 860 |
5 700 |
- |
2 000 |
- |
70 |
2021 йил март |
Ипотека банк |
21. |
Боғот тумани |
"MM Agro Services Tomorqa Xizmat" МЧЖ |
Эфир мойи ишлаб чиқариш |
78 900 |
28 500 |
- |
5 000 |
- |
250 |
2021 йил март |
Ипотека банк |
22. |
Боғот тумани |
"Таъмирқурилиш" ХК |
Пластик (канализация) трубалар ва фитинглар ишлаб чиқариш |
20 384 |
12 320 |
- |
800 |
- |
40 |
2021 йил апрель |
Ипотека банк |
23. |
Боғот тумани |
"Музаффар" ФХ |
Қовун етиштириш ҳамда чуқур қайта ишлаш кластери |
99 060 |
28 500 |
- |
7 000 |
- |
100 |
2021 йил июнь |
Ўзсаноатқу- рилиш банк |
24. |
Гурлан тумани |
"Перфект платинум" МЧЖ |
Тайёр дори воситалари (таблетка ва капсулалар) ишлаб чиқариш |
13 864 |
5 800 |
- |
800 |
- |
15 |
2021 йил март |
Агро банк |
25. |
Гурлан тумани |
"Гурлан экспорт" МЧЖ |
Замонавий иссиқхона (гидропоника) ташкил қилиш |
142 800 |
42 000 |
- |
10 000 |
- |
100 |
2021-2022 йиллар |
Агро банк |
26. |
Гурлан тумани |
"Avar Woods" МЧЖ |
МДФни қайта ишлашни ташкил этиш (ламинатни ёпиштириш) |
11 415 |
6 375 |
- |
500 |
- |
20 |
2021 йил март |
Агро банк |
27. |
Гурлан тумани |
"Мой дом" МЧЖ |
Ун тегирмонини ташкил этиш |
2 966 |
950 |
- |
200 |
- |
10 |
2021 йил март |
Агро банк |
28. |
Гурлан тумани |
"Avar Woods" МЧЖ |
Шоли сомонидан ДСП ишлаб чиқаришни ташкил қилиш |
26 535 |
6 375 |
- |
2 000 |
- |
100 |
2021 йил март |
Агро банк |
29. |
Гурлан тумани |
"Одилбек Лайло" МЧЖ |
Бурама мих ва замонавий мебель ишлаб чиқариш |
3 974 |
950 |
- |
300 |
- |
18 |
2021 йил март |
Агро банк |
30. |
Қўшкўпир тумани |
"Иссиқхона хизмати" МЧЖ |
Замонавий иссиқхона (гидропоника) ташкил қилиш |
26 160 |
6 000 |
- |
2 000 |
- |
17 |
2021 йил август |
Халқ банк |
31. |
Қўшкўпир тумани |
"Хадра иссиқхона сервис" МЧЖ |
Замонавий иссиқхона (гидропоника) ташкил қилиш |
11 568 |
3 000 |
- |
850 |
- |
16 |
2021 йил март |
Халқ банк |
32. |
Қўшкўпир тумани |
"Жайҳун Сервис" МЧЖ |
Савдо ва маиший хизмат кўрсатишни ташкил қилиш |
9 000 |
4 000 |
5 000 |
- |
- |
50 |
2021 йил март |
Халқ банк |
33. |
Қўшкўпир тумани |
"Зоҳиджон Қўшкўпир" ОК |
Чорвачиликни ривожлантириш |
6 000 |
2 500 |
3 500 |
- |
- |
13 |
2021 йил март |
Халқ банк |
34. |
Қўшкўпир тумани |
"Информ Лидер" ФХ |
Замонавий иссиқхона (гидропоника) ташкил қилиш |
18 608 |
5 000 |
- |
1 350 |
- |
17 |
2021 йил март |
Халқ банк |
35. |
Қўшкўпир тумани |
"Юсуфбой Маткаримов" ФХ |
Чорвачиликни ривожлантириш |
1 358 |
350 |
- |
100 |
- |
4 |
2021 йил апрель |
Халқ банк |
36. |
Қўшкўпир тумани |
"Янги Қўшкўпир" ХК |
Замонавий ихтисослаштирилган қушхона ташкил қилиш |
1 500 |
1 200 |
300 |
- |
- |
13 |
2021 йил март |
Халқ банк |
37. |
Қўшкўпир тумани |
"Қўшкўпир силикат ғишт заводи" МЧЖ |
Газобетон ишлаб чиқариш ускуна сотиб олиш |
20 104 |
7 000 |
- |
1 300 |
- |
15 |
2021 йил март |
Халқ банк |
38. |
Қўшкўпир тумани |
"Моҳинур ҳаёт" ОК |
Савдо ва маиший хизмат кўрсатишни ташкил қилиш |
4 500 |
4 000 |
500 |
- |
- |
20 |
2021 йил июнь |
Халқ банк |
39. |
Қўшкўпир тумани |
"Довуд қуён савдо" МЧЖ |
Қуёнчиликни ташкил қилиш |
1 300 |
800 |
500 |
- |
- |
5 |
2020 йил ноябрь |
Халқ банк |
40. |
Қўшкўпир тумани |
"Кенагас қуён савдо" МЧЖ |
Қуёнчиликни ташкил қилиш |
1 400 |
900 |
500 |
- |
- |
5 |
2020 йил ноябрь |
Халқ банк |
41. |
Қўшкўпир тумани |
"Қўшкўпир қурилиш" МЧЖ |
Автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасини ташкил қилиш |
10 548 |
4 500 |
- |
600 |
- |
12 |
2020 йил декабрь |
Халқ банк |
42. |
Қўшкўпир тумани |
"Qo'shko'pir yuksalish" МЧЖ |
Транспорт хизматини ташкил қилиш |
804 |
300 |
- |
50 |
- |
1 |
2020 йил декабрь |
Халқ банк |
43. |
Қўшкўпир тумани |
"Имкон сулаймон" МЧЖ |
Замонавий иссиқхона (гидропоника) ташкил қилиш |
37 240 |
7 000 |
- |
3 000 |
- |
16 |
2021 йил март |
Халқ банк |
44. |
Тупроқ- қалъа тумани |
"Питнак Файз барака" МЧЖ |
Диагностика марказини ташкил этиш |
9 948 |
3 900 |
- |
600 |
- |
25 |
2020 йил декабрь |
Халқ банк |
45. |
Тупроқ- қалъа тумани |
"Питнак Лола сервис" МЧЖ |
Савдо маркази ва болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш |
3 000 |
1 500 |
1 500 |
- |
- |
10 |
2020 йил декабрь |
Халқ банк |
46. |
Тупроқ- қалъа тумани |
"Обод агро кластер" МЧЖ |
Гидропоника усулида иссиқхона ташкил қилиш |
15 988 |
4 900 |
- |
1 100 |
- |
25 |
2021 йил март |
Халқ банк |
47. |
Тупроқ- қалъа тумани |
"Эъзоз дрим бизнес" МЧЖ |
Савдо хизматини ташкил этиш |
600 |
150 |
450 |
- |
- |
3 |
2020 йил октябрь |
Халқ банк |
48. |
Тупроқ- қалъа тумани |
"Инжиниринг Бахриддин" МЧЖ |
Газобетон блоклари ва девор панелларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш |
108 200 |
57 800 |
- |
5 000 |
- |
30 |
2021 йил март |
Халқ банк |
49. |
Тупроқ- қалъа тумани |
"Зийнатой Азизбек" МЧЖ |
Савдо маркази ва болалар ўйинчоғи ташкил қилиш |
4 000 |
3 000 |
1 000 |
- |
- |
6 |
2020 йил декабрь |
Халқ банк |
50. |
Тупроққалъа тумани |
"Обод ғалла кластер" МЧЖ |
Замонавий иссиқхона (гидропоника) ташкил қилиш |
12 460 |
4 900 |
- |
750 |
- |
20 |
2021 йил март |
Халқ банк |
51. |
Тупроқ- қалъа тумани |
"Хаитбаева Наима" ЯТТ |
Савдо хизматини ташкил қилиш |
130 |
30 |
100 |
- |
- |
1 |
2020 йил октябрь |
Халқ банк |
52. |
Тупроқ- қалъа тумани |
"Global Food Impex" МЧЖ |
Замонавий иссиқхона ташкил қилиш |
150 800 |
50 000 |
- |
10 000 |
- |
480 |
2021 йил сентябрь |
Асака банк |
53. |
Урганч тумани |
"East Mining Invest" МЧЖ |
Автоклав газобетон ишлаб чиқариш |
194 110 |
73 150,0 |
- |
12 000,0 |
- |
75 |
2020 йил октябрь |
Ўзсаноатқу- рилиш банк |
54. |
Хива тумани |
"Дашёқ толаси" ФХ |
Ун ишлаб чиқаришни ташкил қилиш |
10 056 |
3 000 |
- |
700 |
- |
30 |
2021 йил апрель |
Қишлоқ- қурилишбанк |
55. |
Хива тумани |
"Хоразм чинни сополи" ХК |
Сопол ва чинни буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш |
4 024 |
1 000 |
- |
300 |
- |
40 |
2020 йил ноябрь |
Қишлоқ- қурилишбанк |
56. |
Хива тумани |
"Хоразм терма пласт" МЧЖ |
Пенопласт ишлаб чиқаришни ташкил қилиш |
2 006 |
1 300 |
- |
70 |
- |
5 |
2020 йил ноябрь |
Қишлоқ- қурилишбанк |
57. |
Хива тумани |
"Хива шер сити" ХК |
Профил ишлаб чиқаришни ташкил қилиш |
2 008 |
1 000 |
- |
100 |
- |
12 |
2020 йил ноябрь |
Қишлоқ- қурилишбанк |
58. |
Хива тумани |
"Ali Brend haus" МЧЖ ҚК |
Шлакоблок, пеноблок ва газоблок ишлаб чиқаришни ташкил қилиш |
6 040 |
1 000 |
- |
200 |
300 |
15 |
2021 йил апрель |
Қишлоқ- қурилишбанк |
59. |
Хива тумани |
"Стандарт маҳсулот тайёрлов" МЧЖ |
Шлакоблок, пеноблок, газоблок ишлаб чиқаришни ташкил қилиш |
5 008 |
4 000 |
- |
100 |
- |
20 |
2020 йил ноябрь |
Қишлоқ- қурилишбанк |
60. |
Хива тумани |
"Балиқчи чорвадор" ХК |
Сутни қайта ишлаш, ем ишлаб чиқариш |
13 955 |
7 000 |
- |
690 |
- |
15 |
2020 йил ноябрь |
Қишлоқ- қурилишбанк |
61. |
Хонқа тумани |
"Oasiss Dream" МЧЖ |
Ёғ ишлаб чиқаришни ташкил қилиш |
44 490 |
14 250 |
- |
3 000 |
- |
100 |
2020 йил декабрь |
Ўзсаноатқу- рилиш банк |
62. |
Хонқа тумани |
"Хонқа чевар" МЧЖ |
Тикувчилик ва тўқувчилик фаолиятини ташкил этиш |
4 524 |
1 500 |
- |
300 |
- |
10 |
2021 йил март |
Миллий банк |
63. |
Хонқа тумани |
"Xonqa Diagnostika" ХК |
Диагностика марказини ташкил этиш |
6 000 |
4 000 |
2 000 |
- |
- |
30 |
2020 йил декабрь |
Миллий банк |
64. |
Хонқа тумани |
"Намунали Матназар" ХК |
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш |
4 524 |
1 500 |
- |
300 |
- |
10 |
2021 йил март |
Миллий банк |
65. |
Хонқа тумани |
"Хоразм текс" МЧЖ |
Чорвачилик комплексини ташкил қилиш |
42 240 |
12 000 |
- |
3 000 |
- |
20 |
2021 йил март |
Агро банк |
66. |
Хонқа тумани |
"Олтин Соҳил" ХК |
Супермаркет ташкил қилиш |
9 100 |
5 600 |
3 500 |
- |
- |
10 |
2021 йил март |
Миллий банк |
67. |
Хонқа тумани |
"Собир Роззоқ" ОК |
Чарм ва атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш |
5 500 |
4 300 |
1 200 |
- |
- |
10 |
2021 йил март |
Миллий банк |
68. |
Хонқа тумани |
"Артур Бест Дизайн" ОК |
Савдо дўкони ва тикувчилик цехи ташкил қилиш |
7 000 |
6 000 |
1 000 |
- |
- |
5 |
2021 йил март |
Қишлоқ- қурилишбанк |
69. |
Хонқа тумани |
"Ata Plast" МЧЖ |
Томчилаб суғориш тизими ускуналарини ишлаб чиқариш |
72 576 |
14 112 |
- |
4 800 |
1 000 |
70 |
2021 йил март |
Миллий банк |
70. |
Шовот тумани |
"Мах Gold trade" МЧЖ |
Чорвачиликни ривожлантириш |
1 000 |
500 |
500 |
- |
- |
3 |
2020 йил декабрь |
Микро- кредит банк |
71. |
Шовот тумани |
"Шовот сити" МЧЖ |
Мевани қайта ишлаш |
3 950 |
950 |
3 000 |
- |
- |
22 |
2020 йил октябрь |
Микро- кредит банк |
72. |
Шовот тумани |
"Фаол инвест" ОК |
Меҳмонхона ташкил қилиш |
1 300 |
600 |
700 |
- |
- |
10 |
2020 йил октябрь |
Микро- кредит банк |
73. |
Шовот тумани |
"Проф стил" ХК |
Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш |
400 |
200 |
200 |
- |
- |
3 |
2021 йил март |
Микро- кредит банк |
74. |
Шовот тумани |
"Jannat green house" МЧЖ |
Паррандачиликни ривожлантириш |
600 |
200 |
400 |
- |
- |
5 |
2020 йил декабрь |
Микро- кредит банк |
75. |
Шовот тумани |
"Моҳира Жаҳонгир Достонбек" МЧЖ |
Пеноблок, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш |
210 |
60 |
150 |
- |
- |
6 |
2020 йил декабрь |
Микро- кредит банк |
76. |
Шовот тумани |
"Авезметова Зулфия" ФХ |
Паррандачиликни ривожлантириш |
2 000 |
600 |
1 400 |
- |
- |
4 |
2021 йил июнь |
Ўзсаноат- қурилиш банк |
77. |
Шовот тумани |
"Азамат Фарҳод" ФХ |
Балиқчиликни ривожлантириш |
700 |
200 |
500 |
- |
- |
6 |
2021 йил апрель |
Микро- кредит банк |
78. |
Шовот тумани |
"Кунжут" МЧЖ |
Иссиқхона қуриш (1 га) |
7 940 |
2 900 |
- |
500 |
- |
5 |
2021 йил апрель |
Микро- кредит банк |
79. |
Шовот тумани |
"Чўқли агро инженер" МЧЖ |
Иссиқхона қуриш (25 га) |
99 516 |
11 820 |
- |
8 700 |
- |
157 |
2021 йил апрель |
Микрокредит банк |
80. |
Янгиариқ тумани |
"Global Food Impex" МЧЖ |
Замонавий иссиқхона ташкил қилиш |
452 520 |
135 000 |
- |
31 500 |
- |
1 500 |
2021 йил сентябрь |
Асака банк |
81. |
Янгибозор тумани |
"Мард Жалоладдин" ФХ |
Иссиқхона ташкил қилиш |
20 160 |
6 250 |
- |
1 380 |
- |
15 |
2021 йил март |
Турон банк |
82. |
Янгибозор тумани |
"Export Holding" ФХ |
Иссиқхона ташкил қилиш |
20 160 |
6 250 |
- |
1 380 |
- |
15 |
2021 йил март |
Турон банк |
83. |
Янгибозор тумани |
"Матюсуф Юлдаш" ФХ |
Иссиқхона ташкил қилиш |
20 160 |
6 250 |
- |
1 380 |
- |
15 |
2021 йил март |
Турон банк |
84. |
Янгибозор тумани |
"Боғолон Грин Хоус" ФХ |
Замонавий иссиқхона (гидропоника) ташкил қилиш |
6 048 |
4 536 |
- |
150 |
- |
6 |
2020 йил декабрь |
Турон банк |
ЖАМИ: |
2 237 720 |
772 513 |
76 855 |
135 633 |
1 300 |
4 141 |
Президентининг
2020 йил 17 августдаги
ПҚ-4810-сон қарорига
2-ИЛОВА
Хоразм вилоятида амалга ошириладиган
истиқболли инвестиция лойиҳаларининг
РЎЙХАТИ
Т/р |
Туман (шаҳар) |
Лойиҳа ташаббускори |
Лойиҳа номи |
Лойиҳа қиймати (млн АҚШ доллар) |
Иш ўрни |
1. |
Боғот тумани |
"Xorazm tex" МЧЖ |
Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун тўқимачилик кластерини ташкил этиш |
36,8 |
1 286 |
2. |
Боғот тумани |
"Перфект Логистик" МЧЖ |
Парфюмерия мойларини ишлаб чиқариш |
1,0 |
20 |
3. |
Боғот тумани |
"Авто Хизмат" АЖ |
Қизилмиядан глицирин кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
5,0 |
50 |
4. |
Гурлан тумани |
"Tianfeng" МЧЖ |
Томчилаб суғориш тизимларини ишлаб чиқариш |
13,5 |
945 |
5. |
Қўшкўпир тумани |
"Қўшкўпир техноимпекс" МЧЖ |
LED лампаларини ишлаб чиқариш |
3,1 |
215 |
6. |
Урганч тумани |
"AR Logistics Vegetables & Fruits" МЧЖ |
Агрологистик марказини ташкил этиш |
102,6 |
500 |
7. |
Урганч тумани |
"Energy technologies" МЧЖ |
Қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ва муқобил ёқилғи ишлаб чиқариш |
75,6 |
600 |
8. |
Урганч шаҳри |
"Урганч қурилиш бетон" МЧЖ |
Сув фильтрларини ишлаб чиқариш |
7,0 |
69 |
9. |
Урганч шаҳри |
"Имконият Саховат" МЧЖ |
Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
10,0 |
200 |
10. |
Урганч шаҳри |
"Сайёд қурилиш" МЧЖ |
Уй қурилиши комбинатини ташкил этиш |
14,0 |
200 |
11. |
Хива тумани |
"Уруғ Транс" МЧЖ |
Ўсимлик ёғини ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
1,1 |
74 |
12. |
Хива тумани |
"Хива маиший техника" МЧЖ |
Электр техника жиҳозлари (музлаткичли савдо расталари, витриналар ва бошқалар)ни ишлаб чиқариш |
5,1 |
210 |
13. |
Хива тумани |
"Sam Amper Gilam" МЧЖ |
Ковролин ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
9,1 |
250 |
14. |
Урганч шаҳри |
"Аброрбек Ҳайитбой" ФХ |
Майда ва йирик шохли қорамол териларини қайта ишлаш, тери ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
5,8 |
70 |
15. |
Хива тумани |
"Алкусаир" компанияси |
Туристик рекреацион кластерни ташкил этиш |
31,2 |
625 |
16. |
Ҳазорасп тумани |
"Балиқчи чорвадор" ХК |
Қора икра ва балиқ (осётр) етиштириш |
91,0 |
200 |
17. |
Хива шаҳри |
"Хоразм чинни сополи" ХК |
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш |
1,7 |
119 |
18. |
Хонқа тумани |
"Foodmeed" МЧЖ |
Сут йўналишида чорвачилик комплексини ва йилига 14 минг тонна қувватга эга комбикорм ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
10,5 |
300 |
19. |
Хонқа тумани |
"Xankagro Impeks" МЧЖ |
Мевали интенсив боғлар ташкил этиш |
2,3 |
161 |
20. |
Ҳазорасп тумани |
"Future industries" МЧЖ |
Маиший техникаларни ишлаб чиқариш ва йиғишни ташкил этиш |
21 |
200 |
21. |
Ҳазорасп тумани |
"Ориент Керамикс" МЧЖ |
Сопол плиталар ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
6,9 |
150 |
22. |
Янгиариқ тумани |
"Xorazm Green House" МЧЖ |
"Float" технологияси бўйича юпқа ойна ишлаб чиқариш |
31,9 |
300 |
23. |
Янгиариқ тумани |
"Агро Парк Деметр" МЧЖ |
Иссиқхона учун бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
6,8 |
68 |
24. |
Янгибозор тумани |
"Янгибозор Улгуржи Савдо" МЧЖ |
Болалар овқатларини ишлаб чиқариш |
15,6 |
156 |
25. |
Янгибозор тумани |
"Янгибозор Улгуржи Савдо" МЧЖ |
Қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш |
4,4 |
25 |
26. |
Янгибозор тумани |
"Достонбек" ФХ |
Қадоқлаш учун таралар ишлаб чиқаришни ташкил этиш (ПЭТ, полимерли, қоғозли ва бошқалар) |
3,8 |
22 |
ЖАМИ: |
516,8 |
7 015 |
Президентининг
2020 йил 17 августдаги
ПҚ-4810-сон қарорига
3-ИЛОВА
"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг қишлоқ
хўжалигида фойдаланилмаётган бўш турган ер
участкалари ҳисобидан кенгайтирилаётган
ҲУДУДЛАРИ
Т/р |
Туман номи
|
Манзили
|
Контур рақами
|
Ер майдони (гектар)
|
1. |
Қўшкўпир тумани |
Янгилиқ қишлоғи, М. Раҳимов массиви |
(1) |
15,0 |
2. |
Янгибозор тумани |
Бўзқалъа қишлоғи |
30 |
15,0 |
Жами:
|
30,0 |
Президентининг
2020 йил 17 августдаги
ПҚ-4810-сон қарорига
4-ИЛОВА
"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасига
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги
дипломатик ваколатхоналарини бириктириш
РЎЙХАТИ*
Бириктирилган дипломатик ваколатхоналар |
Ихтисослашув йўналиши |
Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Элчихонаси |
Болалар учун озиқ-овқат, тиббиёт ускуналари, дори воситалари ва маиший электротехника воситаларини ишлаб чиқариш |
Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги Элчихонаси |
Мева ва сабзавотларни консервалаш, тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш |
Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Элчихонаси |
Қурилиш материаллари ва қурилиш асбоб-ускуналарини ишлаб чиқариш |
Ўзбекистон Республикасининг Италия Республикасидаги Элчихонаси |
Қурилиш материаллари (керамик плиталар) ишлаб чиқариш, мева ва сабзавотларни қайта ишлаш |
Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги Элчихонаси |
Ширинликлар тайёрлаш учун асбоб ва ускуналар ишлаб чиқариш |
Ўзбекистон Республикасининг Латвия Республикасидаги Элчихонаси |
Иммунитетни қувватловчи ва вирусга қарши препаратларни ишлаб чиқариш |
Ўзбекистон Республикасининг Польша Республикасидаги Элчихонаси |
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ускуналарини ишлаб чиқариш |
Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Элчихонаси |
Маиший кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш |
Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Элчихонаси |
Ички ёнув двигателларини ишлаб чиқариш |
Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Элчихонаси |
Текстиль ускуналари, тайёр тикувчилик маҳсулотлари, болалар ва катталар учун таглик, чармпойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш |
Ўзбекистон Республикасининг Греция Республикасидаги бош консуллиги |
Тайёр текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш |
*) Ихтисослашув йўналишлари бўйича лойиҳа ташаббускорларига лойиҳа қийматидан келиб чиққан ҳолда, 2-2,5 гектардан ер участкалари ажратилади.
Президентининг
2020 йил 17 августдаги
ПҚ-4810-сон қарорига
5-ИЛОВА
"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг
кенгайтирилган ҳудудларида транспорт, ишлаб
чиқариш ва муҳандислик-коммуникация
инфратузилмасини ривожлантириш
ДАСТУРИ
Т/р
|
Ҳудуд номи
|
Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш
|
Сув таъминоти ва канализация тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш
|
Электр энергияси тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш |
Табиий газ тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш
|
Телекоммуникация тармоқларини қуриш
|
|||||
қуввати (км)
|
қиймати (млн сўм)
|
қуввати (км, дона)
|
қиймати (млн сўм)
|
қуввати (км, дона)
|
қиймати (млн сўм)
|
қуввати (км, дона)
|
қиймати (млн сўм)
|
қуввати (км, дона)
|
қиймати (млн сўм)
|
||
1. |
Қўшкўпир тумани |
3 км |
2 700,0 |
4,5 км Д-200 полиэтилен ичимлик сув қувури |
675,0 |
1 км 10 кВ ҳаво линияси 2та ГКТП 630 кВА трансформатор пункти |
630,0 |
2 дона ГТК, 150 метр Д-114 газ қувури |
15,9 |
1,5 км |
70,0 |
2. |
Янгибозор тумани |
2 км |
1 800,0 |
1,0 км Д-200 полиэтилен ичимлик сув қувури |
150,0 |
1,0 км 10 кВ ҳаво линияси 2та ГКТП 630 кВА трансформатор пункти |
630,0 |
2 дона ГТК 800 метр Д-114 газ қувури |
35,0 |
1,0 км |
55,0 |
Жами:
|
4 500,0 |
825,0 |
1 260,0 |
50,9 |
125,0 |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 18 август
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 24 август, 33-сон, 386-модда