ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Иқтисодиётнинг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2020 й. 488-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.2020 й.

N 488




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"РЕСПУБЛИКА ҲУДУДЛАРИДА ТАДБИРКОРЛИКНИНГ

РИВОЖЛАНГАНЛИК ДАРАЖАСИГА БАҲО БЕРИШ

ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2020 ЙИЛ 8 ЯНВАРДАГИ 8-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги томонидан республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича "BUSINESS INDICATOR" автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 14 августдаги

488-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкаммасининг "Республика

ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик

даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 8 январдаги

8-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Қарор 4-бандининг биринчи хатбоши, 5-бандининг "а" кичик банди учинчи хатбошисидаги ҳамда 7 ва 8-бандлардагиқтисодиёт ва саноат вазирлиги" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Қарорга 1-иловада (Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомда):


а) 3-банднинг бешинчи хатбоши, 6-банддаги, 8-банднинг биринчи ва йигирма тўртинчи хатбошиларидагиқтисодиёт ва саноат вазирлиги" сўзлари тегишлича "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 17-банддагиқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари" сўзлари "молия - иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) қуйидаги мазмундаги 18-1-банд қўшилсин:

"18-1. "Намунали" деб топилган вилоят ёки туман (шаҳар) даражасидаги ҳудудда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига таъсир этувчи ташкилотлар ходимлари фақат ушбу ташкилотлар масъул бўлган кўрсаткичлар "намунали" бўлган тақдирда тақдирланади.";


г) қуйидаги мазмундаги 19-1-банд қўшилсин:

"19-1. "Қониқарсиз" деб топилган вилоят ёки туман (шаҳар) даражасидаги ҳудудда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига таъсир этувчи ташкилотлар раҳбарлари фақат ушбу ташкилотлар масъул бўлган кўрсаткичлар "қониқарсиз" бўлган тақдирда интизомий жавобгарликка тортилади.";


д) Низомга 1-илованинг "Масъуллар" устунидаги 1, 2, 4, 5, 6 ва 9-босқичларидагиқтисодиёт ва саноат вазирлиги" сўзлари тегишлича "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) Низомга 2-иловада:


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ярим йил давомида тегишли ҳудудда ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликлари ва халқ депутатлари Кенгашлари қарорларида назарда тутилган тадбиркорлик субъектлари ҳамда нотурар кўчмас мулк мулкдорлари бўлган жисмоний шахслар сони* уларнинг ушбу ҳудудда фаолият юритаётган ҳар 1 000 нафар тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И3 = (Қб / Тҳф) х 1000


бунда:

И3 - индикатор миқдори (сонда);

Қб - ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликлари ва халқ депутатлари Кенгашлари қарорларида назарда тутилган тадбиркорлик субъектлари ҳамда нотурар кўчмас мулк мулкдорлари бўлган жисмоний шахслар сони;

Тҳф - тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.


*) Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳар ярим йилликда ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликлари ва халқ депутатлари Кенгашлари қарорларини хатловдан ўтказиш орқали аниқланади";


13-банддаги7" белгилари "И7.1" белгилари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 13-1-банд қўшилсин:

"13-1. Ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларидан Давлат бюджетига (Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар) келиб тушган тушумларнинг миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И7.2 = Тт - Тҳд


бунда:

И7.2 - индикатор миқдори (сўмда);

Тт - тегишли ҳудуддаги Давлат бюджетига тўланган солиқ тўловлари (жисмоний шахслардан ва давлат органларидан ундирилган солиқ тўловлари бундан мустасно) миқдори (сўмда);

Тҳд - тегишли ҳудудда фаолият юритаётган давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан тўланган солиқ тўловлари."


31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Тегишли ҳудудда ўтказилган сўровлар натижасига кўра, тадбиркорлик субъектларига муҳандислик-коммуникация хизматлари амалда кўрсатилганлиги индикатори 1 дан 5 гача бўлган ўртача баллар йиғиндиси бўйича қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И18 = ((Эў + Гў + Сў) / 3


бунда:

И18 - индикатор миқдори (сонда);

Эў - етказиб берилган электр энергиясига тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари томонидан қўйилган ўртача балл;

Гў - етказиб берилган табиий газга тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари томонидан қўйилган ўртача балл;

Сў - етказиб берилган ичимлик сувига тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари томонидан қўйилган ўртача балл";


қуйидаги мазмундаги 31-1-банд қўшилсин:

"31-1. Тадбиркорлик субъектларига етказиб берилган электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сувига қўйилган ўртача балл қуйидаги формула асосида аниқланади:

Эў

Гў

Сў

= ((Бй1 / Рс1) + ... + (Бйn / Рсn)) / Cn

бунда:

Бй1 - биринчи савол бўйича жами баллар йиғиндиси;

Рс1 - биринчи савол бўйича иштирок этган жами респондентлар сони;

Бйn - ҳар бир савол бўйича жами баллар йиғиндиси;

Рсn - ҳар бир савол бўйича иштирок этган жами респондентлар сони;

Cn - сўровда берилган жами саволлар сони.


Мисол учун: Электр энергияси тармоғига уланиш ва таъминланганлик даражаси бўйича сўровнома 3 та саволдан иборат бўлиб, 1-саволда 1 000 нафар респондент, 2-саволда 800 нафар респондент ва 3-саволда 700 нафар респондент иштирок этган тақдирда:

Савол


Жами

респондент

сn)


Жавоб

вариантлари


Берилган

жавоблар

сони


Қўйиладиган

балл


Ҳар бир

жавоб

бўйича

баллар

йиғиндиси


Бйn


1


2

3

4

5

6=(4х5)

7

1-савол

1 000

1-жавоб


200

1

200

2 600

2-жавоб


250

2

500

3-жавоб


350

3

1 050

4-жавоб


150

4

600

5-жавоб


50

5

250

2-савол

800

1-жавоб


100

1

100

2 375

2-жавоб


200

2

400

3-жавоб


250

3

750

4-жавоб


125

4

500

5-жавоб


125

5

625

3-савол

700

1-жавоб


50

1

50

2 675

2-жавоб


85

2

170

3-жавоб


105

3

315

4-жавоб


160

4

640

5-жавоб


300

5

1 500

Юқоридагиларга асосан электр энергияси учун ўртача балл қуйидагича аниқланади:

((2600 / 1000) + (2375 / 800) + (2675 / 700)) / 3 = 3,13 балл


бунда:

2 600 - 1-савол бўйича жами баллар йиғиндиси;

1 000 - 1-саволда иштирок этган жами респондентлар;

2 375 - 2-савол бўйича жами баллар йиғиндиси;

800 - 2-саволда иштирок этган жами респондентлар;

2 675 - 3-савол бўйича жами баллар йиғиндиси;

700 - 3-саволда иштирок этган жами респондентлар;

3 - саволлар сони";


32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Тегишли ҳудудда ўтказилган сўровлар натижасига кўра, тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматлари сифатининг индикатори 1 дан 5 гача бўлган ўртача баллар йиғиндиси бўйича қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И5.2 = ((Бй1 / Рс1) + ... + (Бйn / Рсn)) / Cn**


**) Ушбу Методиканинг 31-1-бандида келтирилган тартиб бўйича ҳисобланади";


33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Тегишли ҳудудда ўтказилган сўровлар натижасига кўра тадбиркорлик субъектлари томонидан мажбурий ҳомийлик ва бошқа тадбирларга жалб этиш 1 дан 5 гача бўлган ўртача баллар йиғиндиси бўйича қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И19 = ((Бй1 / Рс1) + ... + (Бйn / Рсn)) / Cn***


***) Ушбу Методиканинг 31-1-бандида келтирилган тартиб бўйича ҳисобланади";


34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Тегишли ҳудудда ўтказилган сўровлар натижасига кўра, тадбиркорлик субъектларининг ташкилотлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига бўлган ишончи индикатори 1 дан 5 гача бўлган ўртача баллар йиғиндиси бўйича қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И20 = ((Бй1 / Рс1) + ... + (Бйn / Рсn)) / Cn****


****) Ушбу Методиканинг 31-1-бандида келтирилган тартиб бўйича ҳисобланади";


35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"35. Индикатор кўрсаткичларини баҳолашда И1, И3, И7.1, И7.2, И8, И10.1, И10.2, И11.1, И11.2, И11.3, И11.4, И12, И15.1, И18, И5.2, И19, И20 индикаторлари туман (шаҳар) даражасида, И2.1, И2.2, И4, И5.1, И6, И9.1, И9.2, И10.3, И13, И14, И15.2, И16, И17 индикаторлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар даражасида ҳисобланади. Мазкур Методика бўйича аниқланган индикаторлар ижобий ва салбий кўрсаткичларга эга бўлади";


36-банддаги7" белгиси "И7.1, И7.2," белгилари билан алмаштирилсин;


39-бандда:

ии17" белгиси "Бии18" белгиси билан алмаштирилсин;

"17" рақами "18" рақами билан алмаштирилсин;


ж) Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш бўйича методикага 1-иловада:


2 ва 17-позицияларнинг "Маълумотларни киритиш учун масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар" устунидаги "Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-позицияда:

"Индикатор (кўрсаткич)ни ҳисоблаш методикаси" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига туширилган тушумнинг ушбу ҳудуддаги фаолият юритаётган ҳар 1 000 нафар тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган миқдори.

2. Ҳудудда тадбиркорлик субъектларидан Давлат бюджетига (Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар) келиб тушган тушумларнинг миқдори.";

"Маълумотларни киритиш учун масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар" устунидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Давлат солиқ қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-позициянинг "Маълумотларни киритиш учун масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (республика бўйича расман банд бўлган аҳоли сони бўйича), Давлат статистика қўмитаси (республика бўйича тадбиркорлик субъектларида расман банд бўлган аҳоли сони бўйича)";


з) Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш бўйича методикага 2-илованинг 1-3-позициялари "Маълумотларни киритиш учун масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар" устунидаги "Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги" сўзлари тегишлича "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Қарорга 2-иловада:


а) 10-банддагиқтисодиёт ва саноат вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 13-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 14 август















































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск