язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Конун расмий эълон килинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Ўзбекистон Республикасининг 17.08.2020 й. ЎРҚ-633-сон "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 11.06.2020 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 07.08.2020 й. маъқулланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

17.08.2020 й.

N ЎРҚ-633



"ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 11 июнда қабул қилинган

Сенат томонидан 2020 йил 7 августда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 17 апрелда қабул қилинган "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги ЎРҚ-154-сон Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари Ахборотномаси, 2008 йил, N 4, 190-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2019 йил, 2-сон, 47-модда, 5-сон, 267-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 18 август


"Халқ сўзи", 2020 йил 18 август