язык интерфейса

Давлат солиқ қўмитасининг 30.06.2020 й. 2020-24-сон "Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 29.07.2020 й. 3077-2-сон билан рўйхатга олинган)

Давлат солиқ қўмитасининг 30.06.2020 й. 2020-24-сон "Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 29.07.2020 й. 3077-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.07.2020 й.

N 3077-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

30.06.2020 й.

N 2020-24


ҚАРОРИ



Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ

хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш

тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 апрелдаги ПФ-5984-сон "Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 апрелдаги 195-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон Фармони)"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 15 августдаги 2018-65-сон қарори (рўйхат рақами 3077, 2018 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 41-сон, 821-модда) билан тасдиқланган Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                       Ш. Кудбиев






Қарорга

ИЛОВА



Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ

хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 1-иловада:

"доимий пропискада турувчи" деган сўзлар "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"_____-сон давлат нотариал идораси" деган сўзлар "давлат нотариал идораси нотариуси (хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуси) Ф.И.О." деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"бошқа мажбурий тўловларни" деган сўзлар "йиғимларни" деган сўз билан алмаштирилсин;

"80, 176, 191 ва 192-моддалари" деган сўзлар "129, 375, 396 ва 397-моддалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 5-иловадаги "пропискада турувчи" деган сўзлар "яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 10 август, 31-сон, 365-модда