язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Бухгалтерия ҳисоби ва аудит/ Молия вазирининг 05.08.2020 й. 36-сон "Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.08.2020 й. 1297-5-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.08.2020 й.

N 1297-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

05.08.2020 й.

N 36


БУЙРУҒИ



Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар

айланиши тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги ва 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2003 йил 23 декабрдаги 131-сон буйруғи (рўйхат рақами 1297, 2004 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 1-2-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Молия вазири                                                                       Т. Ишметов






Буйруққа

ИЛОВА



Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар

айланиши тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 6-банднинг биринчи хатбошисидан "қоғоз шаклида тузилиб," деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 28-банднинг биринчи хатбошисидаги "суриштирув, дастлабки тергов" деган сўзлар "терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, дастлабки тергов органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40. Қатъий ҳисобдаги бланкалар материалларни ҳисобга олувчи счётларда уларнинг номи, миқдори ва баҳолаш бўйича ҳисобга олинади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 август