язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Буйрук расмий эълон килинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Алоқа ва ахборот-коммуникацион технологиялар/ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 30.06.2020 й. 208-мҳ-сон "Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.06.2020 й. 3275-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.06.2020 й.

N 3275




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ

30.06.2020 й.

N 208-мҳ


БУЙРУҒИ



Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш

қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги, "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги, "Радиочастота спектри тўғрисида"ги, "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги, "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги, "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги, "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Вазир                                                                               Ш. Садиков






Буйруққа

2-ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси алоқа вазирининг биринчи ўринбосари томонидан 1996 йил 8 апрелда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида телеграф алоқаси хизмати кўрсатиш қоидалари (рўйхат рақами 233, 1996 йил 8 апрель).


2. Ўзбекистон Республикаси алоқа вазирининг биринчи ўринбосари томонидан 1996 йил 29 мартда тасдиқланган Шаҳар телефон тармоқларида қўриқлаш сигнализацияси аппаратурасини ўрнатиш ва хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича йўриқнома (рўйхат рақами 244, 1996 йил 7 май).


3. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директори томонидан 2000 йил 7 сентябрда 09-8/1853-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон уяли ҳаракатдаги алоқа тармоқлари операторлари томонидан роуминг хизматини ташкил қилиш ва кўрсатиш тартиби тўғрисида низом (рўйхат рақами 968, 2000 йил 13 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 17-сон).


4. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 60-мҳ-сон "Ўзбекистон уяли ҳаракатдаги алоқа тармоқлари операторлари томонидан роуминг хизматини ташкил қилиш ва кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 968-1, 2013 йил 13 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 46-сон, 607-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 31 мартдаги 105-мҳ-сон "Ўзбекистон уяли ҳаракатдаги алоқа тармоқлари операторлари томонидан роуминг хизматини ташкил қилиш ва кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3.7-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 968-2, 2015 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 14-сон, 173-модда).


6. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2003 йил 19 декабрдаги 359-сон "Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1323, 2004 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 11-сон, 130-модда).


7. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2004 йил 26 октябрдаги 346-сон "Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1323-1, 2004 йил 17 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 50-сон, 507-модда).


8. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2012 йил 30 июлдаги 8-ю-сон "Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1323-2, 2012 йил 31 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 31-сон, 366-модда).


9. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 13 июндаги 30-мҳ-сон "Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1323-3, 2013 йил 12 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 28-сон, 370-модда).


10. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 11 августдаги 85-мҳ-сон "Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1323-4, 2014 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 37-сон, 475-модда).


11. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 27 мартдаги 101-мҳ-сон "Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1323-5, 2015 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 13-сон, 162-модда).


12. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2017 йил 24 мартдаги 150-мҳ-сон "Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 71-бандини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1323-6, 2017 йил 3 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 14-сон, 235-модда).


13. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 27 майдаги 198-сон "Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1323-7, 2019 йил 11 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 10/19/1323-7/3267-сон).


14. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 29 июлдаги 200-мҳ-сон "Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 14-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1323-8, 2019 йил 5 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.08.2019 й., 10/19/1323-8/3523-сон)


15. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2004 йил 23 июлдаги 216-сон "Жамоат фойдаланиш жойларида Интернет тармоғидан ахборот олиш имконини бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1393, 2004 йил 30 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 30-сон, 350-модда).


16. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2010 йил 1 декабрдаги 410-сон "Жамоат фойдаланиш жойларида Интернет тармоғидан ахборот олиш имконини бериш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1393-1, 2010 йил 13 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 50-сон, 477-модда).


17. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 16 майдаги 23-мҳ-сон "Жамоат фойдаланиш жойларида Интернет тармоғидан ахборот олиш имконини бериш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1393-2, 2013 йил 22 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 21-сон, 273-модда).


18. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 19 мартдаги 79-мҳ-сон "Жамоат фойдаланиш жойларида Интернет тармоғидан ахборот олиш имконини бериш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1393-3, 2014 йил 28 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 13-сон, 150-модда).


19. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 21 майдаги 122-мҳ-сон "Жамоат фойдаланиш жойларида Интернет тармоғидан ахборот олиш имконини бериш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1393-4, 2015 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 21-сон, 276-модда).


20. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2004 йил 25 августдаги 284-сон "Алоқа соҳасида ахборот-маълумот хизматларини кўрсатиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1412, 2004 йил 23 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 38-39-сон, 429-модда).


21. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 13 июндаги 31-мҳ-сон "Алоқа соҳасида ахборот-маълумот хизматларини кўрсатиш тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1412-1, 2013 йил 21 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 25-сон, 332-модда).


22. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 27 мартдаги 102-мҳ-сон "Алоқа соҳасида ахборот-маълумот хизматларини кўрсатиш тўғрисида низомнинг 14-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1412-2, 2015 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 13-сон, 163-модда).


23. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2004 йил 29 октябрдаги 01-1026, 350-сон "Ўзбекистон Республикасида кабель, эфир-кабель телевидениеси тўғрисида вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1420, 2004 йил 30 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 44-сон, 463-модда).


24. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2009 йил 4 январдаги 2-сон "Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1900, 2009 йил 6 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 67-модда).


25. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2010 йил 3 августдаги 290-сон "Таксофон орқали телефон алоқа хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2140, 2010 йил 6 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 310-модда).


26. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 29 июлдаги 201-мҳ-сон "Таксофон орқали телефон алоқа хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 9-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2140-1, 2019 йил 5 август).


27. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2018 йил 21 майдаги 173-сон "Маълумотларни узатиш тармоғи, шу жумладан Интернет хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3038, 2018 йил 10 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2018 й., 10/18/3038/1490-сон).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 июнь