Практическая Бухгалтерия
Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Здравоохранение /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2020 й. 474-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 22 июлдаги 449-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
11.08.2020 й.
N 474
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
"КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ДАВРИДА
ДОРИ ВОСИТАЛАРИ, ТИББИЙ БУЮМЛАР ВА
ТИББИЙ ТЕХНИКАЛАР МУОМАЛАСИНИ ТАРТИБГА
СОЛИШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"
2020 ЙИЛ 22 ИЮЛДАГИ 449-СОН ҚАРОРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Коронавирус инфекцияси кенг тарқалишига қарши курашишда мамлакатда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар тақчиллигининг олдини олиш, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ҳамда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 22 июлдаги 449-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2020 йил 11 августдаги
474-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг "Коронавирус пандемияси
даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий
техникалар муомаласини тартибга солишга доир
чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 22 июлдаги
449-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"дори воситаларини айрим кимёвий таҳлилларни ўтказган ҳолда сертификатлаштириш учун дори воситасининг қадоғида ёки қўллаш бўйича йўриқномаларида халқаро патентланмаган номи ўзбек ёки рус ёхуд инглиз тилида кўрсатилишини таъминлаган ҳолда ишлаб чиқарувчи корхонанинг синов баённомасини ва синов усуллари кўрсатилган ҳужжатни тақдим этишлари шарт".
2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"3. Мазкур қарор билан тасдиқланган COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши (реэкспорт божхона режими бундан мустасно) 2020 йил 1 октябрга қ
...