ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ерости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2020 й. 509-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.08.2020 й.

N 509



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Нефть ва газ геология-қидирув ишларини ташкил этиш

ва олиб бориш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2019 йил 18 ноябрдаги ПҚ-4522-сон ҳамда "Давлат

геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Геология

фанлари университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2020 йил 8 июлдаги ПҚ-4740-сон қарорлари)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нефть ва газ геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 18 ноябрдаги ПҚ-4522-сон ҳамда "Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Геология фанлари университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 8 июлдаги ПҚ-4740-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат геология қўмитасининг нефть ва газни геологик-қидирув ҳамда излаш ишларини амалга оширувчи корхоналарини "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси таркибига ўтказиш тўғрисида" 1995 йил 3 январдаги 2-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 24 августдаги

509-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 12 майдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ер қаъри мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 йил, 20-сон, 225-модда):


а) 17-банднинг иккинчи хатбошидаги "("Ўзбекнефтгаз" миллий-холдинг компанияси билан биргаликда)" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 25-банднинг бешинчи хатбошидаги "ва "Ўзбекнефтгаз" миллий-холдинг компаниясида" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 26-бандда:

бешинчи хатбошидаги "ва "Ўзбекнефтгаз" миллий-холдинг компаниясига" сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) Низомга илованинг "Ахборотни бериш" устунида:

"Ўзбекнефтгаз" МХК" сўзлари чиқариб ташлансин;

"Саноатгеоконтехназорат" ДИ" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 апрелдаги 315-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 96-модда) 9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Давлат геология қўмитаси тизимига қуйидагилар киради:

Давлат геология қўмитасининг марказий аппарати;

"Регионалгеология" ДК

"Қизилқумгеология" ДК;

"Самарқандгеология" ДК;

"Ҳисоргеология" ДК;

"Сурхонгеология" ДК;

"Тошкентгеология" ДК;

"Уранкамёбметгеология" ДК;

"Ўзбекгидрогеология" ДК;

Геология фанлари университети;

"ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ" ДК;

"Марказий лаборатория" ДК;

"Геобуртехника" ДК;

"Геолтехтаъминот" ДК;

"Давлат геология ахборот маркази" ДК;

"Китоб геология миллий табиат боғи" табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси;

"Чотқол реабилитация маркази" ДК;

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси;

Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати;

"Геология-маркшейдерлик хизмати" ДК".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 август
















Время: 0.1451
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск