язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Адлия вазирининг 20.08.2020 й. 183-мҳ-сон "Медиаторларни тайёрлаш дастурига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.08.2020 й. 3134-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.08.2020 й.

N 3134-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

20.08.2020 й.

N 183-мҳ


БУЙРУҒИ



Медиаторларни тайёрлаш дастурига

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Медиация тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 июндаги ПҚ-4754-сон "Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 31 январдаги 54-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3134, 2019 йил 31 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.02.2019 й., 10/19/3134/2554-сон) билан тасдиқланган Медиаторларни тайёрлаш дастурига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Медиаторларни тайёрлаш дастурига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курслари профессионал медиаторларнинг ўзаро бирлашувига асосланган Медиация маркази, профессионал медиаторлар, ҳакамлик судлари ва халқаро арбитражларнинг ўзаро бирлашувига асосланган Низоларни муқобил усулда ҳал этиш маркази, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамда Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази (кейинги ўринларда Марказлар деб юритилади) томонидан ташкил этилади.

2. Махсус ўқув курсларида таълим олиш кундузги шаклда шартнома асосида 72 соатдан кўп бўлмаган ўқув курслари бўйича амалга оширилади.

3. Махсус ўқув курсларида ўқиш учун фуқаролар Марказларга ариза билан бевосита ўзлари келган ҳолда ёки электрон шаклда мурожаат қиладилар.".


2. 4-банддаги "шаклга" деган сўз "намуна ва тавсифга" деган сўзлар билан алмаштирилсин


3. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Махсус ўқув курсларидаги ўқув жараёни, қоида тариқасида, кўпи билан 15 нафаргача тингловчилардан шакллантирилган академик гуруҳларда ташкил этилади.".


4. 6 ва 8-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


5. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Медиаторларни тайёрлаш дастури қуйидаги мавзуларни қамраб олиши керак:

медиациянинг моҳияти ва принциплари ҳамда ҳуқуқий асослари;

медиаторнинг касбий кўникмалари, этикаси ва жавобгарлиги;

музокаралар медиациянинг асоси сифатида;

медиация босқичлари ва унда медиаторнинг роли ва функциялари;

медиацияда тарафлар вакилларининг иштироки ва уларнинг мақоми;

медиация жараёни;

медиация жараёнининг натижаси ва у билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш;

оилавий, меҳнат, иқтисодий ва бошқа муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни медиация орқали ҳал этишнинг ўзига хос хусусиятлари.".


6. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ўқиш жараёнида ўқув машғулотлари маъруза, амалий машғулот ва тренинг шаклида ташкил этилади.

Ўқув машғулотлари тингловчиларда медиация жараёнини юқори савияда ташкил этиш кўникмасини шакллантиришга йўналтирилади.

Ўқиш жараёнида клиник таълим, низоли жараёнларнинг имитацияси ҳамда сайёр машғулотлар қўлланилиши мумкин.".


7. 13-бандда:

бешинчи хатбошидаги "модулларни" деган сўз "мавзуларни" деган сўз билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "Марказ" деган сўз "Марказлар" деган сўз билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "модулларни" ва "Марказнинг" деган сўзлар тегишли равишда "мавзуларни" ва "Марказларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 15-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Махсус ўқув курслари тингловчиларини баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш учун Марказларда уч нафардан иборат таркибдаги комиссия шакллантирилади.".


9. Илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Медиаторларни тайёрлаш дастурига

ИЛОВА



Медиаторларни тайёрлаш бўйича махсус ўқув

курсини тугатганлиги тўғрисидаги намунавий

СЕРТИФИКАТ


O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT GERBI

YOKI TASHKILOT RAMZINING TASVIRI

(tashkilot nomlanishi)

Mediatorlarni tayyorlash maxsus o'quv kursini

tugatganligi to'g'risidagi

SERTIFIKAT

MT N 000000

(tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

(tashkilotning nomi)

soatga mo'ljallangan

(o'quv kursning nomi)

ni muvaffaqiyatli tamomladi.

Muhr o'rni

Rahbar:



(F.I.O., imzo)


Sana


Qayd raqami N

Медиаторларни тайёрлаш бўйича махсус ўқув

курсини тугатганлиги тўғрисидаги намунавий

сертификатнинг тавсифи


Сертификат А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида босиб чиқарилади.

Сертификатда лотин ёзуви билан давлат тилида "Mediatorlarni tayyorlash maxsus o'quv kursini tugatganligi to'g'risidagi SERTIFIKAT" сўзлари босилади. Сертификат икки лотин ҳарфи - МT ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда босиб чиқарилади.

Сертификат:

босиб чиқаришнинг икки усули - офсет ва юқори усули;

ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

нақшли растр;

ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

махсус қоғозлар;

ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга. ".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 август